JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар – 3 (2024)

Video Other languages Share text Share link Show times

Ассалому алайкум азиз дўстлар!
Бугун кийиниш ва ташқи кўринишга оид
Муқаддас Китобдаги айрим
принципларни муҳокама қиламиз.
Аммо аввалига табиий
офатларни бошдан кечирган
имондошларимиз борасида сўз юритамиз.
Жануби-шарқий Африкада,
жумладан, Малави,
Мозамбик ҳамда Зимбабведа
кучли қурғоқчилик юз беряпти.
Зимбабведаги филиал ҳисоботига кўра,
тахминан 13 500 та ваъзгўй
омон қолиш учун ёрдамга муҳтож.
Малавидаги сув
тошқинлари дастидан эса,
имондошларимизнинг уйларига
ва озиқ-овқат захираларига зарар етди.
Шунга имондошларимизга
далда бериш учун
биродар Гейж Флигл
у ерга ташриф буюрди.
Имондошларимиз зарурий нарсаларни,
масалан, маккажўхори, ловия,
қуритилган балиқ
ва ёғ сотиб олиши учун
Етакчи кенгаш маълум
миқдорда маблағ юборди.
Японияда январь ойида
7,6 балли зилзила содир бўлганди.
Имондошларимизнинг 600 дан
ошиқ уйи зарар кўрди,
8 таси эса вайрон бўлди.
13 та залга ҳам зарар етказилди.
Ҳукумат ҳалигача биноларни
тиклаш ишларини олиб боряпти.
Филиал ҳам имондошларимизга
уйларини таъмирлашга ёрдам
бериш учун жон куйдиряпти.
3 апрель Тайванда
охирги 25 йил ичидаги
энг кучли зилзила содир бўлди.
Бу туфайли Япония ва Филиппинда
цунами хавфи пайдо бўлди.
Яхшиямки, ҳамма имондошимизнинг
саломатлиги жойида.
Уйларига ҳам кучли зарар етказилмаган.
Лекин 20 та залимизга
ва ами тилидаги
масофавий таржима офисига
озгина зарар етган.
Ҳозир таъмирлаш
ишлари олиб бориляпти.
Бундай қийин дамларда
азиз биродару опа-сингилларимиз
ўзини тайёрлик ила тақдим этиб,
ёрдам бериш ишларида қатнашяпти.
Сизнинг ҳам ибодатларингиз
ва сахийлик ила қилаётган
хайр-эҳсонларингиз учун
катта раҳмат деймиз!
Тез орада сайтимизда
ва иловамизда
ажойиб бир видео чиқади.
Ушбу видео йўқ қилинган,
деб ҳисобланган
бир қўлёзма тўғрисида.
Ушбу қўлёзма Юнонча ёзувларнинг
инглизча таржимасидир.
У ерда Худонинг исми
200 мартадан кўпроқ учрайди.
Келинг, «Йўқолган Муқаддас
Китобнинг таржимаси»
номли видеонинг трейлерини кўрайлик.
18 асрда сиёсат ва черков аъзолари
таржима борасида кўп баҳс юритишган.
Ўша пайтда фикрингизни
очиқ айтиш хавфли эди.
Ҳақиқат йўлидаги ҳаракатлари
ҳукумат аъзоларининг
роса ғашини келтирарди.
Муқаддас Китобни илоҳий
китоб деб ҳисоблаганингизда,
таржимадаги хатоларни кўриш
ҳафсалангизни пир қилади.
Биз ҳаммасини борлигича қабул
қилиш учун йиғилмагандик.
Вазифамиз саволлар бериш эди.
Таржима қилган олимлар
иброний ва юнон
тилларини яхши билишган.
Биз доим бу таржима йўқолиб
кетган деб ўйлаганмиз.
Бу ажойиб таржима!
Уни кўпроқ одамларга
тақдим этиш керак.
Ишончимиз комилки, ушбу
тайёрланган видеони
мириқиб томоша қиласиз.
Яқинда кийиниш ва ташқи
кўринишга оид ўзгаришлар бўлди.
Энди биродарлар соқол, костюм, галстук,
опалар эса, шим борасида
шахсий қарор чиқаришади.
Бу соҳаларда Яҳова
бизга ишонч билдиряпти.
Аммо айрим саволлар туғилади:
бу кийиниш ва ташқи кўринишга оид
меъёрларнинг даражасини
пасайтирганимизни билдирадими?
Йўқ, бундай эмас.
Биз Яҳовага чуқур ҳурмат ва
эҳтиром билан топинишимиз лозим.
Охирги ўзгаришлар эса,
бу ҳурматимизни
ҳечам камайтирмайди.
Шу билан бирга бу, одамлар
бир пайтлар яхши
кўрган ва ҳурмат қилган
стиль, яъни кийиниш тарзи
вақт ўтиб ўзгаришини
тан олаётганимизни кўрсатяпти.
Етакчи кенгашдан янгиликларнинг
8 сонида кўрсатилган
бир расмга эътибор берайлик.
Албатта, биз одамлар
Муқаддас Китоб ёзилган даврдагидай
ёки асрлар олдинги стилга мос
кийинишини кутмаймиз.
Вақт бир жойда турмайди.
Шу билан бирга, бир
пайтлар яхши кўрилган
ва ҳурмат қилинган стиль ҳам ўзгаради.
Сўнгги ўзгаришларни бунинг
тасдиғи десак бўлади.
Яна шундай савол туғилиши мумкин:
Соқол, галстук ва
шим борасидаги қароримиз
Яҳовани ва топинишни
ҳалиям ҳурмат қилаётганимизни
кўрсатаётганига
қандай амин бўла оламиз?
Дунёда стиллар жудаям кўп.
Шунга бу борада доно қарор
чиқаришга кўмаклашадиган
3 та принципни кўриб чиқайлик.
Бу принципларни
барчангиз яхши биласиз.
Улар қалбингиздан ўзгача ўрин олган.
Улар бизга кийиниш ва
ташқи кўриниш борасида
тўғри йўналишни
танлашга ёрдам беради.
Биринчи принцип: 1 Тимўтийга 2:9, 10.
Хўш, кийинишимизда ва
ташқи кўринишимизда
нима акс этиши лозим?
Кўпинча одамлар кийимни
қулайлигига қараб танлашади.
Аммо биз учун
бошқа омиллар ҳам муҳим.
Кийиниш ва ташқи кўринишимиздан
худотарслигимиз, яъни Яҳовани
улуғлаётганимиз кўриниши лозим.
Шунга кийимимиз
айниқса йиғилишларга
ва хизматга борганда муносиб бўлиши
ва ор-номус, фаҳм-фаросат
билан танланган бўлиши лозим.
Булар ўзи нимани билдиради?
«Муқаддас Китобнинг тадқиқ
нашри»га эътибор берайлик.
«Муносиб» сўзи у
ерда шундай тушунтирилган:
Ҳаддан ташқари очиқ,
тор кийимимиздан
бошқаларга ҳурматимиз кўринадими?
Уни муносиб деса бўладими?
Бу худотарслигимизни акс эттирадими?
Буларга йўқ, деб жавоб
беришингиз аниқ.
Шунга кийим танлаётганда,
айниқса бу топиниш билан боғлиқ бўлса,
буни яхшилаб ўйлаб қилишимиз керак.
Йиғилишга ёки хизматга
кэжуал, яъни норасмий
услубда кийинсак,
буни муносиб деса бўладими?
Йўқ, буни муносиб дея олмаймиз.
Шунингдек, кийим муносиб
бўлиши-бўлмаслиги
биз қаерга боришимизга ҳам боғлиқ.
Масалан, пляжга ёки пикникка борганда,
у ерга мос келадиган
кийимни танлаймиз.
Тўйга борганда ҳам,
худди шундай йўл тутамиз.
Бу принципни йиғилишлар
ва хизмат учун танланадиган
кийимга нисбатан
ҳам қўлласак бўлади.
Қандай сабоқ?
Гарчи вақт ўтиб, кийиниш
стили ўзгарса ҳам,
биз танлайдиган кийим
жой ёки тадбирга муносиб бўлишига
ҳаракат қилишимиз лозим.
Бу фикрни ёдда сақлашга интиламиз.
Кейинги иборага ўтсак.
«Ор-номус билан» кийиниш
нимани билдиради?
«Тадқиқ нашри»га қарайлик.
Ҳа, кийимимиз имондошларимизга
ва атрофимиздагиларга
қандай таъсир қилиши
борасида ўйлашимиз даркор.
Ғайриоддий ва ҳаддан ортиқ
эркинлик билан танланган кийимни ҳам,
ор-номусли деб бўлмайди.
Биз кийимимиз билан
ортиқча эътибор тортишни
ёки бошқаларни ноқулай
аҳволга қўйишни истамаймиз.
Бунинг ўрнига бор эътиборни
Яҳовага ва Шоҳлик ҳақидаги
хушхабарга қаратамиз.
Энди навбат кейинги иборага.
«Фаҳм-фаросат билан»
иборасининг маъноси қандай?
«Тадқиқ нашри»га кўра, бу
Бу фазилат бизни кўринишимиз
бетартиб бўлишидан асрайди.
Мана бир мисол.
Айтайлик, давлат ходими сизни
расмий учрашувга таклиф қилади.
Хўш, қандай кийинасиз?
Пижама ёки пляжга кийиладиган
кийимни танлайсизми?
Йўқ, албатта!
Аксинча, кийимимиз инсонга ва тадбирга
ҳурматимизни акс эттиришини истаймиз.
Йиғилишларимиз ҳамда хизматимиз
бундан-да муҳимроқ тадбирлар
ҳисобланади, шундай эмасми?!
Энди иккинчи принципга ўтамиз.
2 Коринфликларга 6:3, 4.
Ташқи кўринишимиз бошқаларнинг
топинишимизга оид нуқтаи назарига
қандай таъсир қилиши
ҳақида ўйлашимиз керак.
Ҳа, бу асосида одамлар ҳақиқатга
ижобий ё салбий муносабат
билдириши мумкин.
Ўзимиздан шундай сўрайлик:
«Агар бундай кийинсам
ёки шундай пардоз
қилсам, одамлар мени
Худонинг хизматчиси сифатида
биладими ёки йўқми?
Улар биз ушбу дунёдан
фарқ қилишимизни яққол кўра оладими?»
Энди учинчи принципга ўтамиз.
1 Юҳанно 2-бобни очамиз.
15–17 оятлар.
Ташқи кўринишимиздан
дунёга бўлган севгимиз
бор ёки йўқлиги кўринади.
Кийиниш стили йиллар
давомида ўзгаради
ва кўпи бошқаларнинг туйғусига
ёмон таъсир қилмайди.
Адабиётларимизда айтилишича, биз
моданинг ортидан қувмаймиз,
лекин шу билан бирга
ундан ортда қолмаймиз.
Аниқ-равшанки, биз
бошқаларда шаҳвоний
ҳирс уйғотадиган,
бетартиб ва фаҳм-фаросатсиз кийимни
ҳеч қачон танламаймиз.
Аслида биз кийимнинг
нафақат стилига, балки
у ор-номус билан танланганига
эътибор беришимиз лозим.
Биз Яҳова меъёрларининг даражасини
пасайтиришни ҳечам хоҳламаймиз.
Кийимлар борасида доно қарор
чиқаришимизга ёрдам берадиган
учта принципни кўриб чиқдик.
Уларни соқол, пардоз
ва соч турмагига нисбатан
ҳам қўлласа бўлади.
Масиҳий улар асосида
сочининг стили ва узунлиги
борасида қарор чиқара олади.
Биродар эса, улар ёрдамида
соқолининг кўриниши муносиб ёки
муносиб эмаслигини аниқлай олади.
Яҳова Каломида ушбу
принципларни тақдим этганидан
жуда миннатдормиз!
Сўнгги ўзгаришлардан кейин
уларни кўриб чиқиш фойдали бўлади.
Хўш, биз яна нима қилишимиз керак?
Ибодатда Яҳовадан
керак бўлса ўзгаришлар
қилишга ёрдам беришини сўранг.
Маънан етук дўстингиз билан
ташқи кўришингиз борасида
очиқ суҳбатлашинг.
Оила бошлари, рафиқангизга
ва болаларингизга
бу соҳада севги ила кўмаклашинг.
Азиз имондошлар, биз сизни
жудаям яхши кўрамиз
ва ҳурмат қиламиз!
Бу Яҳова Шоҳидларининг
JW Интернет-телевидениеси.