JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар – 6 (2024)

Video Other languages Share text Share link Show times

Ассалому алайкум азиз дўстлар!
Охирги янгиликлардан сўнг,
еттитадан кўпроқ
махсус анжуман ўтди.
Улар Қўшма Штатлар, Филадельфия;
Болгария, София;
Фижи ороллари, Сува;
Франция, Лион;
Парагвай, Асунсьон;
Қўшма Штатлар, Тампа
ва Доминикана Республикаси,
Санта-домингода ўтди.
Уларда 101 та мамлакатдан бўлган
16 000 дан ошиқ имондошимиз иштирок этди.
Ташриф буюрувчиларнинг
умумий сони 98 000 дан ошди,
859 та киши эса сувга чўмди.
Парагвайда тахминан 11 500 та
ваъзгўй хизмат қилади.
У ердаги анжуманга чамаси
2 000 киши таклиф этилганди.
Аммо қизиғи анжуманнинг
бир кунида 28 617 киши бўлди!
Ҳа, далада ҳали эҳтиёж катта.
Қолаверса, ўша анжуманда
293 та одам сувга чўмди!
Парагвай тарихида ҳали битта жойда
шунча кўп одам сувга чўммаганди.
Яҳова ушбу махсус
анжуманларга барака берди.
Бу йили яна иккитаси ўтказилади.
2025 йили эса 19 та махсус
анжуман ўтиши режалаштирилган.
Бошқа янгиликларга ўтсак.
2024 йил 17 сентябрда
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг
юқори палатасидаги 17 та ҳакам
Испаниядаги Пиндо Мулла опамизга
мажбуран қон қуйган
шифокорларнинг ҳаракатини қоралади.
Опамизнинг оғзаки ва ёзма
қарорига қарамасдан,
суд шифокорларга қон
қуйишга рухсат берганди.
Юқори палата эса унинг
ҳуқуқлари бузилганини тан олди.
Қарорга кўра ҳар
бир бемор хоҳишига кўра
даволаниш турини танлаш имкониятига эга.
Ушбу қарор юқори палата томонидан
чиқарилгани унинг муҳимлигини
ва аҳамиятини янада оширмоқда.
Бу палата фақат кўп
мамлакатларга таъсир қиладиган
масалалар бўйича қарор чиқаради.
Қарорга кўра Европадаги 46 та
мамлакат беморларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлади.
Бу қарор учун уларга раҳмат деймиз.
Боз устига, Яҳовадан миннатдормиз,
чунки Унинг кўмаги билан
Европадаги барча имондошларимизга
фойда келтирадиган
улкан ғалабага эришилди.
Ушбу вазиятдан шуни
кўряпмизки, опамиз каби
қароримизни шифокор
билан муҳокама қилишимиз
ва уни ёзма равишда
тақдим этишимиз жуда муҳим.
Айни дамда «Ҳаётдан тоабад завқланинг!»
рисоласи асосида тадқиқ
таклиф қилишга мўлжалланган
бутун дунё бўйлаб кампания ўтказиляпти.
Барчамиз бир якдил оила бўлиб
унда иштирок этишимиз нақадар қувончли!
Баъзи мисолларни кўриб чиқайлик.
Ханелоре Австриядаги
84 ёшли кашшоф опамиз.
Соғлиқ муаммолари туфайли
у уйма-уй хизмат қила олмайди.
Аммо у олдин уни қизиқиш
билан эшитган одамларга
тадқиқ таклиф қилиб кўришга қарор қилди.
У фақат олтитасини эслади.
У барчасига тадқиқ таклиф
қилишдан хурсандчиликка тўлди.
Натижада ҳаммаси тадқиқни
давом эттиришга рози бўлди.
Филиппинда иккита
биродар уйма-уй хизматида
кир юваётган Жоси исмли аёлни учратишди.
У ўша пайт банд бўлгани учун
уйнинг ичидаги катта ўғли ва жияни
билан суҳбатлашишни таклиф қилди.
Биродарлар уларга тўғридан-тўғри
тадқиқ таклиф қилишди
ва қизиғи иккаласи
ҳам бунга рози бўлишди.
Кейин Жосининг қиз бола жияни
уларнинг гапини эшитиб,
суҳбатга қўшилиб кетди.
Натижада у ҳам тадқиқ
ўтишга розилик билдирди.
Энди шундай қилиб учаласи
ҳам тадқиқ ўтаётганди.
Кейинроқ Жоси уйга кириб,
уларнинг суҳбатига қизиқиш билдирди.
Натижада у ҳам тадқиқ бошлади,
аммо бу ҳаммаси эмас.
Тадқиқ тугашидан сал олдин,
уларнинг бешинчи оила аъзоси,
Жосининг қизи улар гаплашиб
ўтирганини кўриб қолди.
Биродарлар бу сафар ҳам имилламай
унга тадқиқ таклиф қилишди
ва у розилик билдирди.
Қаранг, 5 киши бир куннинг
ўзида тадқиқ бошлади.
Биродарларимизнинг
тадқиқ таклиф қилишгани
яхши самара келтирди.
Шаксиз, Яҳова бу кампанияда қилаётган
ҳаракатларимизга барака беряпти.
Биз тадқиқлар таклиф қилишда
давом этишни истаймиз.
Азиз имондошлар, ғайратингизни сўндирманг!
Шижоат билан олға интилишда давом этинг.
Ҳар бир имкониятдан фойдаланиб,
тадқиқ ўтишни таклиф қилиб кўринг.
Бунда бизга нима кўмаклашади?
Жамоа жойларида ваъз қилиш
тадқиқ таклиф қилишнинг яхши усули.
Лекин шу билан бирга барчангизни
уйма-уй хизмат қилишга ундамоқчимиз.
Одамлар уйда бўлганда хизматга чиқсак,
бу кўпроқ самара келтиради.
Бу нафақат суҳбат,
балки тадқиқ бошлашга
яхши имкон яратади.
Тўғридан-тўғри
тадқиқ таклиф қилсангиз-чи?!
Германияда бир биродаримиз
кечки пайтда хизматда
тахминан 35 ёшли кишидан:
«Қачон охирги марта
Муқаддас Китобни
ўқигансиз?» — деб сўради.
У: «Эрталаб»,— деб жавоб берди.
Биродаримиз Михо 4:3, 4 ни қўллаб,
Каломнинг муҳимлигини айтиб берди.
Кейин улар рисоладан биринчи
дарсни муҳокама қилишди.
Ўша кишининг қизлари эса
баланд овоз билан оятларни ўқишди.
Кейин эса у тадқиқ ўтишга рози бўлди.
Бошқалар эса норасмий
тарзда тадқиқ бошлаяпти.
Масалан, қариндошлари, қўшнилари,
ҳамкасблари ва сотувчилар билан.
Танзаниялик Элисабет исмли
опамиз тўртта тадқиқни
кампаниянинг илк кунларида бошлади.
Улардан бири Йиғилиш залининг
рўпарасидаги кафеда ишларди.
Элисабет у ерга тез-тез чой ичишга
кириб турарди ва бир сафар
ўша қизиқувчи аёлга тадқиқ
таклиф қилиб кўрди.
У «Тадқиқ бошлаганингиздан
хурсандмиз» номли видеони кўргач,
«Келинг, ҳозироқ тадқиқ бошлаймиз!» — деди.
Шунингдек, унинг қизи ва жияни
ҳам тадқиққа қўшилишди.
У йиғилишларга қатнай
бошлаганидан Элисабет хурсанд эди.
Ўша аёл учрашувлар
борасида шундай деди:
«Яҳованинг Шоҳидларини
шунинг учун ҳам ёқтираман.
Улар Каломни тадқиқ қилишади.
Черковда эса фақат қўшиқ куйлашади
ва маърузалар айтишади холос.
Менга жуда ёқдингиз.
Яна албатта келаман!»
Ҳа, бундай сўзларни
эшитиш нақадар ёқимли!
Хизматдаги вақтимиз жуда қадрли.
Уни донолик билан сарфлашимиз керак.
1 Коринфликларга 9:26 да
шундай дейилган:
Яҳовага энг яхшисини
беришни истаймиз.
Уйма-уй хизмат қилишда давом этишимизга
яна нима ёрдам бериши мумкин?
Айрим ваъзгўйларда
кўп такрорий ташрифлар бор.
Самарали бўлиши учун уларга
ибодат ила ёндашишимиз жуда муҳим.
Уларнинг ҳақиқатга
бўлган севгиси ўсяптими?
Улар ташрифларимизни қадрлайдими?
Тадқиқ ўтиш уларга қизиқми?
Йўқ бўлса, ҳавога ураётгандай бўламиз.
Эҳтимол, кучимизни
бошқаларга сарфлармиз.
Балки ўша қизиқувчилар бошқа сафар
хушхабарни яна эшитиш
имконига эга бўлади.
Сабр, мувозанат ҳамда
мулоҳазакорлик жуда муҳим.
Ҳа, вақтимиздан унумли
фойдаланишимиз зарур.
Ибодат қилиб, ўзингиздан шундай сўранг:
«Мен билан тадқиқ ўтаётган
инсон маънан ўсяптими?
У Муқаддас Китоб
таълимотларини қабул қиляптими?
Билиб олаётганларини амалда қўллаб,
ҳаётига ўзгаришлар киритяптими?
Жамоат учрашувларига-чи, қатнаяптими?
Билиб олганларини бошқалар
билан баҳам кўряптими?»
Инсон маънан ўсмаётган
бўлса, эътиборимизни
ҳақиқатга «мойил бўлган»
инсонларни излашга қаратишимиз керак.
Шунга азиз имондошлар,
ҳар фурсатдан фойдаланиб,
тадқиқлар таклиф қилайлик.
Кўп жойларда тадқиқ ўтувчиларнинг
ва сувга чўмувчиларнинг сони
тобора ошиб боряпти.
Масалан, яқинда
Мадагаскарда ўтган анжуманда
21 000 дан ошиқ одам бўлди.
Улардан 419 таси сувга чўмди.
2024 йилги хизмат йилида
Филиппинда ваъзгўйларнинг
сони нақд 5 фоизга ошди.
Натижаси қандай?
Ҳисоботга кўра, у ерда 260 000 дан
ошиқ ваъзгўйлар бор.
Тадқиқларнинг сони эса 252 000 дан зиёд.
Сувга чўмганларнинг сони эса 12 201 та.
Бундан ташқари, 120 та янги жамоат
ва 15 та туман ташкил этилди.
Қойил!
Қаерда яшамайлик, Исонинг
Юҳанно 4:35 даги сўзларини унутмаймиз.
Матто 9:37, 38 да эса Исо
шогирдларига шундай деган:
Эътибор берадиган бўлсак, дунё бўйлаб
ҳосил чиндан ҳам етилган.
Биз шундай ўйлашимиз мумкин:
«Шахсан мен қай йўсин
хизматимни кенгайтира оламан?»
Тўғри, ҳар биримизнинг вазиятимиз ўзгача.
Лекин айтайлик, кўмакчи кашшоф
бўлиб хизмат қила оласизми
ёки кўпроқ қилиб доимий
кашшоф бўлоласизми?
Кашшоф бўлсангиз, эҳтимол, бошқа жойда
ёки бошқа ҳудудда хизмат қилиб кўрарсиз.
Шоҳлик хабарчилари мактабида ўқиш ҳақида
ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Баъзи битирувчилар
вақтинчалик махсус кашшофлар,
махсус кашшофлар, махсус ваъзгўйлар
ва туман нозирлари этиб тайинланишган.
Ҳар биримиз шароитимиздан
келиб чиқиб Яҳованинг хизматида
қила оладиган вазифалар
ва ишлар жуда кўп.
«Ташкилот» китобининг 10-бобида
хизматни кенгайтиришга оид
кўп йўллар ҳақида айтилган.
Агар Яҳовани синаб кўрсангиз,
У сизни баракасиз қолдирмайди.
Хулоса ясасак.
Ҳозирги кампанияда
ғайрат билан иштирок этинг.
Ҳар имкониятдан фойдаланиб
тадқиқ таклиф қилинг.
Шунингдек, кўп жойларда фаолиятимиз
кенгаётгани ҳақида сўз юритдик.
Келинг, «ҳосилни йиғиш учун
ишчилар юборсин деб,
ҳосил Эгасига илтижо» қилайлик.
Қолаверса, «Шоҳлик ҳақидаги
хушхабар»ни ёйишда
қўлимиздан келганини қилишга интилайлик.
Азиз дўстлар, ҳар бирингизни
алоҳида яхши кўрамиз ва қадрлаймиз!
Бу Яҳова Шоҳидларининг бош
идорасидаги JW Интернет-телевидениеси.