JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар – 7 (2024)

Video Other languages Share text Share link Show times

Ассалому алайкум азизлар!
Охирги янгиликлардан сўнг
Чили мамлакатида яна иккита
махсус анжуман ўтди.
Ушбу анжуманларда 21 та мамлакатдан бўлган
4 700 дан ошиқ имондошимиз иштирок этди.
Жами бўлганда, ташриф буюрувчиларнинг энг юқори сони
17 000 дан зиёд бўлди.
123 та киши эса сувга чўмди.
Махсус анжуман кўпларга, жумладан
Жонатан биродаримизга ҳам қаттиқ таъсир қилди.
У шундай деди:
«Анжуманга бўлган ташрифимда
имондошларнинг севгисини ҳис қилдим.
Улар бизни аэропортда кутиб олишди,
совғалар беришди, меҳмонхонада илиқ қарши олишди ва
ҳақиқий дўст эканини кўрсатишди.
Ҳа, анжуман ажойиб ўтди!
Анжуманга бора олганим учун
Яҳовага катта раҳмат дейман.
Бу ажойиб совға бўлди».
Жесика синглимиз шундай бўлишди:
«Тўғриси, ўзимни жаннатда бўлгандай ҳис қилдим».
Яқинда бир нечта даҳшатли табиий офат юз берди.
Сентябрнинг ўрталарида «Борис» бўрони дастидан
Марказий Европада кучли ёғингарчилик ва шамол юзага келди.
Юзлаб имондошларимиз уйини тарк этди
ва уларга ёрдам кўрсатилди.
Африканинг жанубида эса ҳанузгача
кучли қурғоқчилик давом этяпти.
Масалан, Малави, Мозамбик ва Зимбабве филиали
ўн минглаб биродару опа-синглимизга
зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этди.
Сентябрнинг охири октябрнинг бошида
Қўшма Штатларнинг жанубида
даҳшатли «Хелен» ва «Милтон» бўронлари юз берди.
Улар дастидан сув тошқини ва ер ўпирилиши юз берди.
Афсус учта имондошимиз вафот этди.
11 000 дан зиёди эса бошқа жойга кўчиб ўтди.
17 та Йиғилиш зали
ва 2 500 дан ошиқ имондошимизнинг уйи вайрон бўлди
ёки уларга зарар етказилди.
Азият чекаётган барча имондошларимиз учун
ибодат қилишда давом этамиз.
Шунингдек, ёрдамини аямаётган
ихтиёрий хизматчиларга катта раҳмат деймиз.
Сизнинг сахийлик ила қилаётган хайр-эҳсонингиз туфайли
шу каби офатларга дуч келаётган
имондошларимизгаёрдам бера оляпмиз.
2024 йил 27 сентябрда
Эритрея ҳукумат вакиллари жамоат учрашуви ўтаётган
бир имондошимизнинг уйига бостириб келди.
Бошида улар 24 та имондошимизни ҳамда
иккита болакайни ҳибсга олишди.
Кейин болакайларни қўйиб юборишди.
Ушбу рейд Эритрея президенти 1994 йили Яҳова Шоҳидларини
фуқароликдан маҳрум этганидан
тахминан 30 йил ўтиб содир бўлди.
Бу қарор ҳалигача ўз кучига эга.
Бунинг дастидан кўп биродару
опа-сингилларимиз оддий ҳаёт кечиришга
масалан, мол-мулк сотиб олишга
ва ишга киришга қийналади.
Мазкур рейддан бир неча кун ўтиб, 85 ёшли
Летерберхан Тесфи опамиз қамоққа ташланди.
Летерберхан опамиз Эритреяда
биринчилардан бўлиб тадқиқ бошлаган.
У 1957 йили сувга чўмган.
8 та фарзанди ва 8 та невараси ҳам Яҳовага хизмат қилади.
Қизи Хадасса Зерисенай у билан бирга қамоқда.
Сарон Гебру синглимиз ва унинг эри ҳам ҳибсга олинган.
Сароннинг тахминан 6 ойлик ҳомиласи бор.
Унинг акаси Хенок Эритреяда энг узоқ жазо муддатини ўтаяпти.
У 2005 йили январда ҳибсга олинган.
1 ноябрга келиб, Эритреяда 64 та
имондошимиз қамоқда ўтирибди.
Айни дамда дунё бўйлаб қамоқдаги
223 та имондошимиз учун ҳам
ибодат қилишда давом этамиз.
2024 йил 5 октябрда ўтган йиллик мажлисда
қизиқарли эълон айтилди.
Жоди Жедли ва Жейкоб Рамф биродарларимиз
Етакчи кенгаш аъзолари сифатида тайинланишди.
Айни дамда ҳозир улар биз билан бирга.
Келинг, бу биродарларимиз билан яқинроқ танишамиз.
Хуш келибсиз!
Тўғриси, сизларга роса кўп саволларимиз бор.
Яҳовага бўлган севгингизни оширишга нима ёрдам берган?
Бу жуда қизиқ!
Хўш, унда биринчи савол: Яҳовани қандай таниб-билгансиз?
Марҳамат, Жедли.
Мен ёшликдан ҳақиқатдаман.
Дадам 1940 йиллари сувга чўмган ва
ўлимигача садоқат ила хизмат қилган.
Ойим 1950 йиллари сувга чўмган.
Улар Яҳова ва ташкилотни севишган.
Бу эса менга ва синглимга
Яҳовага яқинлашишга кўмаклашган.
Катта бўлганим сайин ҳақиқатни топганимга ишонардим.
Яҳованинг халқи орасида бўлиш, энг тўғри
йўл эканига ишонч ҳосил қилгандим.
Эсимда бир сафар турли жойлардан имондошларимиз
бизга яқин тайинланмаган ҳудудда
ваъз қилиш учун келишганди.
Уларни олдин танимасдик, лекин
келишганидан кейин бир оилага айландик.
Яҳова бизни бирлаштирганди,
бу менга таъсир қилганди.
Ота-онам ҳақиқатни ёшлигидан билган,
лекин вақт ўтиб ойим фаолиятсиз бўлиб қолди.
Дадам эса бошқа Яҳованинг Шоҳиди эмасди.
Йиғилишларга бормаган бўлсам-да, ойим
асосий ҳақиқатларни менга ўргатган.
Мен Худонинг исмини, Унга ибодат қилишим кераклигини
ва ер жаннатга айланишини билардим.
Шунингдек, йилда бир-икки марта бувимни кўришга борардим.
У роса садоқатли эди.
Унинг гаплари, фазилатлари Яҳовага
яқинлашишимга кўмаклашган.
Мен У ҳақда кўпроқ билмоқчи эдим.
Шунга 13 ёшлигимда ойимдан тадқиқ
ўтиш учун рухсат сўрадим.
Мен: «Бу ҳақиқат бўлса Яҳованинг Шоҳиди бўлмоқчиман.
Бундай бўлмаса ҳам,
яхши инсон бўлиш учун тадқиқ ўтавераман»,— дедим.
Қизиқ, ўшанда ойим
Яҳовага қайтмоқчи эди.
Шунга
у билан маънан ўсишни бошладик.
Тадқиқ ўтишни бошлагач,
бу ҳақиқат эканига амин бўлдим.
Ойим фаолиятини тиклади, бир ой ўтиб эса мен
сувга чўммаган ваъзгўй бўлдим.
Ҳозир бутун оилам Яҳовага хизмат қиляпти.
Улар садоқат борасида мен учун ўрнак.
Биродар Рамф, тўла вақтли хизматни
бошлашингизга нима ундади?
Менимча, етук кашшофлар менга таъсир қилди.
Кашшофлик хизмати уларнинг ҳаёт тарзи эди.
Бундан ташқари, туман нозирлари менга шахсий
эътибор ва қизиқиш кўрсатарди.
Мен уларнинг қувончини кўрардим,
қизиқарли воқеаларни эшитардим.
Улар хизматини кенгайтириб, эҳтиёж
бўлган ҳудудларга боришарди.
Бу туфайли эса мен махсус ваъзгўй бўлмоқчи эдим.
Шунга мактабни тугатгач, кашшофликни бошладим.
Менинг вазиятим шунга ўхшаш.
Атрофимдаги кашшофлар менга қаттиқ таъсир қилган.
Масалан, ота-онам ҳам кашшоф бўлган.
Улар фарзандли бўлишмагунча кашшофлик қилишган.
Кейин ойим яна кашшоф бўлди,
у ҳозиргача бу хизмат турида.
Ёзда бутун оиламиз кўмакчи кашшофликни оларди.
Яна туман нозири билан ҳамкорлик қилиб,
Байтилга экскурсияга борардик.
Буларнинг бари туфайли тўла вақтли хизмат
ажойиб ҳаёт йўли эканини кўрардик.
Мактабдан кейин кашшофлик, 19 ёшда
Байтил хизматини бошладим.
Синглим ҳам эри билан Байтилда.
Ўтган пайт ичида қандай вазифаларни бажаргансиз ва
нимани ўргангансиз?
Бошида мен Уолкиллда Тозалик бўлимига тайинлангандим.
Жамоамиз ажойиб эди, зўр ҳамкорлик қилардик.
Турли гуруҳлардаги иш жадвали туфайли
мен вазиятга мослашиш муҳимлигини ўргандим.
Икки ярим йилдан кейин бошқа, жумладан
тиббиёт масалалари бўйича ишлай бошладим.
Бу соҳада махсус ваъзгўйларга ёрдам бера олганман.
Кейинроқ Дэмэрис билан оила қуриб Бруклинга кўчиб ўтдик,
лекин вазифам ҳалиям ўша-ўша эди.
Аммо ота-онамизга ғамхўрлик қилиш учун
2005 йили хизматимизни тўхтатдик.
Биз кашшоф эдик ва КАҚда ҳамда
Ҳудудий қурилиш қўмитасида хизмат қилардим.
Саккиз йил ўтиб, икки ҳафтага Уорвик
қурилишида иштирок этиш учун келдик.
Тўғриси бу икки ҳафта чўзилиб кетди, ҳозиргача шу ердамиз.
2015 йили ташкил этилганига кўп бўлмаган
МЛҚ билан ҳамкорлик қилиш учун Паттерсонга кўчиб ўтдик.
2018 йили бу қўмита Уолкиллга кўчиб ўтди.
Шундай қилиб хизматимизни бошлаган жойга қайтдик.
2021 йили Касалхоналар билан алоқа
қилиш бўлимига тайинландим.
2022 йили Тиббий маълумот етказиш
бўлимида хизмат қилиш учун Уорвикка келдик.
Йиллар давомида маънавий
биродару опалардан кўп нарсани ўргандим.
Катта масъулиятни бажараётган биродарлар
меҳрибонлик ва камтарлик борасида
ажойиб намуна кўрсатиши менга қаттиқ таъсир қилган.
Улар бажонидил тажрибаси билан бўлишарди.
Байтилдан ташқарида эса
фарзандига маънан ёрдам бериш учун
тер тўкаётган ота-оналарни
ва фидойи биродару опа-сингилларни кўрардик.
Яҳованинг халқи ажойиб
уларни жуда қадрлайман.
1998 йилги ҳудудий анжуман ҳалиям ёдимда.
Ундаги бир нутқда кашшофларга
катта эҳтиёж бўлган мамлакатлар ҳақида айтилганди.
Улардан бири Эквадор эди.
Шунга бу ҳақда ибодат қилдим,
вазиятимни чамаладим, тадқиқ ўтказдим
ва қўшимча маълумот олиш учун
Эквадор филиалига ёзишга қарор қилдим.
У ерда қисқа вақт бўлгач, қолишга қарор қилдим.
У ер менга роса ёққанди.
Ваъзгўйлик ишига гап бўлиши мумкин эмасди.
Кўп самимий инсонлар ҳақиқатга қизиқиш кўрсатарди.
Махсус ваъзгўй бўлиш орзуим амалга ошганди.
У ердаги катта баракаларимдан бири
бўлажак рафиқам Ингани учратиш эди.
Оила қургач, биз Эквадордаги хизматимизни давом эттирдик.
Бироз вақт ўтиб, махсус кашшофлик кейинроқ эса
туман нозирлик хизматига тайинландик.
Биз Амазон жунглисидаги
баъзи жамоатларга ташриф буюришимиз керак эди.
Бу ўзгача эди!
2011 йили эса Гиладнинг 132-синфига таклиф қилиндик.
Бундан роса ҳайрон қолгандик.
Аммо шу билан бирга бу биз учун катта шараф эди.
Гиладдан кейин ҳаётимизда кўп ўзгаришлар бўлди.
Биз ҳар хил жойда хизмат қилдик
ва турли вазифаларни бажардик.
Биз шуни ўргандикки, Яҳова топширган ишни бажариш учун
қўлимиздан келганини қилиб, мамнуният топишимиз ва
қўлимиздан келмаганидан ташвишланмаслигимиз лозим.
Бундан ташқари, вазифани ўзгача
қиладиган нарса бу жой эмас,
балки биз ҳамкорлик қиладиган одамлардир.
Ҳа, ушбу дўстларимизни жуда қадрлаймиз.
Янги вазифангизга киришар экансиз,
қайси оят сизга далда бахш этди?
Шахсан менга Ёшуанинг мисоли куч бахш этди.
У ҳам янги вазифа олганди.
У ўнлаб йиллар давомида жасорат ила хизмат қилган.
У Қизил денгиздан ўтган, омолекларга
қарши жанг олиб борган,
айғоқчи бўлган ва йиллар давомида Мусони
қийин пайтларда қўллаб-қувватлаган.
Қизиқ, Ёшуа 1:9 да Яҳова унга шундай деган:
Кейин Яҳова унга
нега янги вазифадан қўрқмаслиги кераклигини айтган.
У қуйидагича деган:
Бу менга таъсир қилди.
Янги вазифамизда Яҳова биз билан бўлади.
Ортга назар солсам, У доим шундай қилган.
Ҳозир ҳам У мени ташлаб қўймайди.
Яҳова Ёшуага: «Мен сен билан бўламан»,— деган.
Бу Яҳова учун муҳим бўлган.
У ҳанузгача шундай.
Гап нима қила олишимда эмас, балки
У нима қила олишида, қўлидан ҳамма нарса келади.
У ҳар бир хизматчисини алоҳида қўллаб-қувватлайди.
Шунга У мен билан ҳам бирга бўлишига аминман.
У янги вазифамни бажаришга ёрдам беради.
Тўғриси ўзимни янги вазифани
олган Гидўн каби ҳис қилдим.
У оддий оиладан бўлган ва халқига қандайдир
ёрдам бера олишидан шубҳаланган.
Лекин Яҳова унга муҳим нарсани эслатган.
Ҳакамлар 6:14 да У шундай деган:
Тўғриси Гидўн ўз кучи билан кўп нарса қила олмасди.
Яҳова унга: «Қўлингдан келганини қил
қолганини эса Менга қолдир»,— дегандай бўлган.
Тўғриси, рафиқам билан янги вазифа
ҳақида эшитганимизда роса ҳаяжонландик.
Биз Гидўн каби қўлимиздан
келганини қилиб
қолганини Яҳовага топширмоқчимиз.
Бу Унинг иши,
шунга яхши бажарилишига ғамхўрлик қилади.
Раҳмат биродарлар!
30 йил олдин Етакчи кенгашда хизмат қилишни бошлаганимда,
шу каби туйғуларни ҳис қилганман.
Яҳова албатта сизга ёрдам беради!
Сиз билан ҳамкорлик қилишдан роса хурсандмиз!
Илойим, Яҳова бу янги вазифангизда сизга барака берсин.
Барчангиз учун ибодат қилишда давом этамиз.
Ҳаммангизни жуда яхши кўрамиз.
Бу Яҳова Шоҳидларининг бош идорасидаги
JW Интернет-телевидениеси.