JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар — 8 (2024)

Video Other languages Share text Share link Show times

Салом азиз дўстлар!
Дастуримизни
Эритреядаги имондошларимизга
оид хабардан бошлаймиз.
Жорий йилнинг сентябрь ойида давлат ходимлари
жамоат учрашувини ўтказаётган
23 та имондошимизни ҳибсга олганди.
Шуни маълум қилмоқчимизки, декабрь ойида 8 ойлик
ҳомиласи бор Сарун Гебрун синглимиз озод этилди.
Бу зўр хушхабар!
Вазият яхшиланганидан хурсандмиз.
Аммо унинг эри Фитсум Гоитом биродаримиз ҳалиям қамоқда.
Афсуски, яқинда Эритреяда яна 5 тадан
ортиқ имондошимиз қамоққа ташланди.
1 ноябрда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари
16–18 ёшгача бўлган
4 та имондошимизни ҳибсга олди.
Булар: Засани Биниям ва Эбенезер Ёнас биродарларимиз
ҳамда Сидон ва Хореб Техесте сингилларимиз.
Ушбу ёш биродару сингилларимиз
зудлик билан Май Серва қамоқхонасига ташланган.
Шунингдек, 22 ноябрда
Алмаз Гебрехют опамизга давлат ходимлар қўнғироқ қилиб,
қизи полиция бўлимига олиб келинганини айтишган.
Опамиз у ерга етиб келганида,
қизини қўйиб юборишган, ўзини эса ҳибсга олишган.
2024 йил 23 декабрга келиб, Эритрея мамлакатида
68 та биродару опа-синглимиз
эътиқоди учун қамоқда ўтирибди.
Илтимос, эътиқоди учун қамоқда жазо муддатини ўтаётган
Эритрея ва бутун дунёдаги
имондошларимиз учун ибодат қилинг.
Аввалроқ сайтимизда эълон қилинганидек,
2024 йил 6 ноябрда
Рамапо шаҳрининг Лойиҳалаштириш кенгаши
бу лойиҳамизга оид режани маъқуллади.
Бу туфайли асосий қурилиш ишларини амалга ошира оламиз.
Бу қарор учун кенгашга раҳмат деймиз!
Лекин айниқса, Яҳовадан миннатдормиз!
Хўш, Рамапода қандай ишлар амалга оширилди?
Бизни яна нималар кутяпти?
Навбатдаги видео сизга албатта ёқади.
Рамапо лойиҳасига оид сўнгги рухсатни олганимиздан
бошимиз кўкка етди.
Ҳозир ҳудуднинг кўриниши мана шундай.
Кўп тайёргарлик, жумладан лойиҳалаштириш ишлари
аллақачон қилиб бўлинган.
Шунингдек ишлашимизга ёрдам берадиган
вақтинчалик контейнерлар ўрнатилган.
Бу қарор туфайли энди қурилишни бошлай оламиз.
Кейинги ҳафта ва ойлар давомида
пудратчилар тошларни портлатиб, ерни текислашни бошлайди.
Ҳудудимиз катта бўлгани учун бу иш
тахминан 18 ойни ўз ичига олади.
Уорвикнинг қурилишида эса портлатиш
ишларига 6 ойдан камроқ вақт кетган.
Майдаланган тошлар ерни текислаш ва
деворларни қуриш учун ишлатилади.
Шу йўсин, хайр-эҳсонлар тежалади.
Кейинги 1,5 йил ичида ихтиёрий хизматчилар
канализация ва электр тармоғини ўтказишади.
Ҳудуднинг иккита кириш қисмини якунлашади
ҳамда биринчи бинонинг фундаментини солишади.
Бунинг натижасида эса турли биноларни
масалан, парковка ва турар жойларни қуришни бошлай оламиз.
Яҳова бу лойиҳага барака бераётганини кўришдан бахтиёрмиз.
Яҳова Рамапо лойиҳасида бизни
йўналтиришда давом этишини сўраймиз.
Азизлар, бутун дунё бўйлаб
Шоҳлик ишини қўллаб-қувватлаётганингиз учун катта раҳмат.
Сиз Забур 110:3 да айтилган руҳиятни намоён этяпсиз.
Айрим вазифаларимиз бошқаларга кўринмайди.
Бошқа томондан эса баъзиларини кўпчилик кузата олади.
Масалан, биродару опа-сингилларимиз
адабиётларимиздаги расмларда
ёки турли видеоларда чиқиши мумкин.
Сўнгги йилларда ташкилотимиз турли-туман видеоларни,
жумладан, бир нечта драмани чиқарди.
Охирги ҳудудий анжуманни эсланг.
Биз «Исонинг ҳаётидан лавҳалар» драмасининг
1-эпизодини кўриб маза қилдик.
Унинг қолган 17 та эпизодини интизорлик билан кутамиз.
Ушбу лойиҳалар тайёр бўлиши учун
вақтини ва кучини ҳеч аямаётган
имондошларимизга раҳмат деймиз!
Дунё бўйлаб имондошларимиз видеоларда чиқишади
ё бўлмасам интервью тақдим этишади ёки
ўзининг ҳаётий тажрибаси билан бўлишади.
Айрим ҳолларда эса улар Муқаддас Китобдаги
қаҳрамонларнинг ролини ижро этишади.
Бундай шарафга муяссар бўлган
қайсидир имондошимизни шахсан танирсиз.
Аммо шундай муҳим савол:
биз уларга қандай муносабатда бўлишимиз лозим?
Видеоларимизда чиқадиганлар
Яҳованинг камтарин, сувга чўмган хизматчилари.
Улар ўзи учун ҳеч қандай шараф излашмайди.
Бунинг ўрнига улуғворликни Яҳовага қаратишади.
Яхшиямки, аксарият имондошларимиз
бундай руҳиятни сақлашяпти.
Лекин бир нарсадан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
Агар видеода чиққан имондошимизни танисак ёки кўриб қолсак,
уларга ўзгача эътибор кўрсатишдан қочишимиз керак.
Видеоларимизнинг мақсади — имонимизга имон қўшиб,
бизга далда бахш этиш.
Уларга машҳурлардек муносабат қилсақ-чи?
Бу уларни ноқулай вазиятга қўйиши ҳеч гап эмас.
Хўш, бу қайси ҳаракатимизда кўринади?
Мисол учун, улардан бири билан бирга
расмга тушишни сўрашимиз мумкин.
Агар расмни ижтимоий тармоққа
жойлаштириб шарҳ қолдирсак,
бу янада ёмонроқ бўлади.
Яҳудо 16 га кўра,
Изоҳга биноан эса улар
«одамларга мафтун бўладиганлар» деб тасвирланган.
Видеоларда чиққан баъзи имондошларимиз
кераксиз кўп эътибор дастидан тушкунликка тушган.
Айримлари эса кўпчиликнинг олдида
ўзини ноқулай ҳис қилишни бошлаган.
Азиз дўстлар, бундай имондошларимизга
тўғри муносабат кўрсатишимиз жуда муҳим.
Вазифасини бажараётиб ноўрин эътиборлар остида қолган
кимлар эсингизга келяпти?
Эҳтимол, бу Павлус ва Барнабо.
Ҳаворийлар 14-бобга кўра, улар
туғма бир чўлоқ кишини даволашганида,
халойиқ уларга ўзгача эътибор кўрсата бошлаган.
Имонни мустаҳкамлайдиган бундай мўъжиза
одамларни Яҳова ҳамда Исони улуғлашга ундаши лозим эди.
Лекин афсус улар бундай қилмай,
бор эътиборини Павлус ва Барнабога қаратишди.
Ҳаворийлар 14:11, 12 да шундай дейилган:
Муаммо нимада эди?
Одамлар эътиборни Аллоҳга эмас,
балки кўзга кўринган шахсларга қаратишган.
Бундай муносабат Павлус ва Барнабога ёққанми?
14-, 15-оятларга қаранг.
Павлус ва Барнабо тезда уларни тўхтатишга уринишган.
Улар оддий одам эканини айтишган.
Уларнинг мақсади «барҳаёт Худо»
ҳақидаги хушхабарни ваъз қилиш эди.
Исо ҳам шундай йўл тутган.
У одамлар Худони улуғлашини истаган.
Бироқ бир сафар оломон
Исонинг ўзидан шунчалик ҳайратда қолгандики,
у берган таълимдан ҳеч қандай фойда олишмаган.
Юҳанно 6:14, 15 да шундай дейилган:
Исо ўзига машҳурлик изламаган.
Шунга одамларни тарк этиб,
у тоққа якка ўзи чиқиб кетган.
Хўш, видеода чиқадиган имондошларимизга
қандай муносабатда бўлишимиз лозим?
Улар ташкилот томонидан топширилган
муҳим вазифани камтарлик ила бажариб келишяпти.
Улар Павлус, Барнабо
ва Исо каби Яҳова улуғланишини исташади.
Баъзида биродару опа-сингилларимиз
Яҳованинг садоқатли хизматчиларининг,
айрим ҳолларда эса душманларининг ролини ижро этишади.
Яҳова душманларининг ролини ижро этиш
улар учун қанчалик қийин бўлиши
мумкинлигини тасаввур қилинг.
Биз бундай биродару опа-сингилларимизга нисбатан
салбий туйғуларни ривожлантириб,
ёмон муносабат кўрсатмаслигимиз лозим.
Шаксиз, ҳаммага севги ва ҳурмат кўрсатишимиз жуда муҳим.
Ҳа, азиз дўстлар, бундан буён ҳам
видеода чиқадиган имондошларимизни эмас,
балки Яҳовани улуғлаб,
орамиздаги тинчлик гуллаб-яшнашига ҳисса қўшайлик.
Хўш, нималарни кўриб чиқдик?
Сарун Гебрун синглимиз озод этилганидан жудаям хурсандмиз.
Айни дамда қамоқда эътиқоди учун ўтирган
235 дан ошиқ имондошимиз учун ибодат қилишда давом этамиз.
Шунингдек, Лойиҳалаштириш кенгашининг қарорига кўра
Рамапода асосий қурилиш ишларини бошлай оламиз.
Қолаверса, видеода чиқадиган
имондошларимизга
тўғри муносабатда бўлиш
муҳимлигини кўриб чиқдик.
Азизлар, барчангизни жуда яхши кўрамиз!
Бу Яҳова Шоҳидларининг халқаро
бош идорасидаги «JW Broadcasting».