JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар — 2 (2025)

Video Other languages Share text Share link Show times

Ассалому алайкум азиз дўстлар!
Бошида Эритреяга оид
хабарлар билан бўлишмоқчимиз.
2014 йил апрелда
Эритрея ҳукумат аъзолари
йиғилиш пайтида 31 та
имондошимизни ҳибсга олганди.
Микал Тадэссе ва опа-сингиллари
улар қаторида эди.
Улардан фақат Микал синглимиз
ҳалиям эътиқоди учун қамоқда эди.
Шуни айтишдан хурсандмизки,
тахминан 11 йил ўтиб,
2025 йил 25 февралда
у қамоқдан озод этилиб,
оиласининг бағрига қайтди.
Унинг аҳволи яхши,
ҳозир у соғлигини тиклаяпти.
Дунё бўйлаб қамоқда ўтирган 251 та
жумладан Эритреядаги
65 та имондошимиз учун
қайноқ ибодат қилишда
давом этамиз.
Охирги янгиликларда
имондошларимизга
таъсир қилган
табиий офатлар ҳақида
сўз юритгандик.
2025 хизмат йилининг
дастлабки олти ойида
бундай ҳолатларнинг сони
100 дан зиёдга етди.
Шу пайтгача ёрдам бериш ишида
6 миллион доллардан
кўпроқ пул сарфладик.
Сахийлик ила қилаётган
хайр-эҳсонларингиз катта ёрдам беряпти.
Бу учун сизга:
«Катта раҳмат!» — деймиз.
Имондошларимизга моддий
томондан ёрдам
танганинг фақат бир томони.
Шунингдек, маънавий ва
ҳиссий ёрдам кўрсатамиз.
Буни биз кейинги видеода
кўришимиз мумкин.
У Калифорниядаги вазиятга оид.
Бу йилнинг январида
у ерда даҳшатли
ёнғин содир бўлганди.
Буни бошдан ўтказсангиз,
қандай айтишни ҳам билмайман,
бу сизни ўзгартиради.
Ҳамма нарсадан айрилиш
одамга қаттиқ таъсир қилади.
Бундай пайтда инсон қаерга боришни
нима қилишни билмайди.
Йўқотилган зарурий нарсаларга
эга бўлиш учун
анча-мунча куч керак бўлади.
Айнан бундай пайтда
ташкилотимиз ёрдамга келади.
Ишаё 41:10 да
айтилганидай,
Яҳова қўлимиздан
маҳкам ушлайди.
У ваъдасида туряпти.
Буни яққол кўряпмиз.
Мен ёлғиз онаман.
Имондошлар меникига келиб
ёрдам берганида,
Яҳова шундай деяётганини сезаман:
«Қизим, сен ёлғиз эмассан».
Имондошларимиз кўп нарсасидан
ҳатто уйидан айрилган.
Уларга озиқ-овқат ва
кийим-кечак тақдим этиляпти,
аммо муҳимроғи уларга маънавий
томонлама далда бериляпти.
Тўғри сиз кўп нарсадан айрилдингиз,
лекин муҳимроқ нарсани
кучли имонингизни йўқотмадингиз.
Бу Яҳова сизни
севишининг исботи.
Дўстларимизга СМС ёзиб: «Бизга
кўрпа, ёстиқ керак»,— деб айтдик.
Бир соат ўтар-ўтмас
улар бизникида эди.
Бизни ташлаб қўймаган дўстларимизга:
«Катта раҳмат!» — дейман.
Бу жуда далдали, ёқимли эди!
Ҳа, сўз билан айта олмайман.
Тўғри, олдинда бизни нима
кутаётганини аниқ айта олмаймиз,
лекин Яҳова бизга
албатта ғамхўрлик қилади.
Яҳова имондошларимизга
қандай далда беришни ўргатяпти.
Уларни қучоқлаяпмиз, бирга
йиғлаяпмиз ва далда беряпмиз.
“Ташвишимизни Унга ташласак”,
У қараб турмайди.
Яҳова бир сонияга ҳам
бизни ташлаб кетмаган.
Унинг қўлини кўриш далдали.
Тўғри, шу сингари ҳолатлар
ёқимли эмас.
Улар инсонга оғриқ келтиради.
Лекин шу каби ҳар қандай вазият
имонимизни мустаҳкамлаб,
бизни Яҳовага
янада яқинлаштиради.
Табиий офатларда ёрдам
бериш қўмитасига,
филиалда хизмат қилаётганларга,
туман нозирларига,
ихтиёрий хизматчиларга:
«Катта раҳмат!» — деймиз.
Фидойи меҳнатингиз жуда қадрли.
Хайр-эҳсон қилаётганлар ҳам
бу борада ўз ҳиссасини қўшяпти.
2 Коринфликларга 8:4 га кўра,
барчамиз «ёрдам бериш
ишида иштирок [этяпмиз]».
Бу борада ўз ҳиссамизни қўшиб,
Яҳованинг ҳамкорига айланамиз.
Забур 94-санога эътибор берсак,
қийин дамда Яҳова хизматчиларига
қандай ёрдам беришини
кўрсак бўлади.
Яҳова ташкилоти орқали
хизматчиларига саводхонлигини
оширишга, яхшилашга
ёрдам беряпти.
Йиллар мобайнида
ташкилотимиз бу борада
таълим тақдим этган ва
адабиётлар чиқарган.
Масалан, «Ўқиш ва ёзиш билан
шуғулланинг» рисоласи.
Ҳозир у 136 та тилда мавжуд.
Унинг 10 миллиондан ошиқ
нусхаси чоп этилган.
2021 йили чиққан
янгиликларимиздан бирида
ўқиш ҳамда ёзиш жуда
муҳим эканлиги ёритилганди.
Ўшандан кейин
«Ўқиш ва ёзиш билан шуғулланинг»
рисоласи сайтимизга чиқарилди
ва кўп имондошларимиз ундан
фойдалана бошлади.
Айни пайтда эса
унинг янгиланган ва соддалаштирилган
варианти устида иш олиб бориляпти.
Уни тушуниш анча осон бўлади.
Унинг номи «Ўқиш
ва ёзиш дарсликлари».
Ҳозир айрим имондошларимиз
учта тилда уни синов
тариқасида қўллаяпти.
Кўплар фойда олиши учун
танланган филиаллар
махсус таълимни ҳам
ташкил этган.
Ўзи нега бу шунчалик муҳим?
Мозамбик филиал қўмитасидаги
иккита биродарни тинглайлик.
Ҳудудимизда катта ўсиш бўляпти.
Ўртача ҳисобда айтсак,
ҳар битта ваъзгўй
иккита тадқиқ ўтказади.
Ҳа, потенциал жудаям катта.
Ҳудудимиздаги эҳтиёжни муҳокама
қилаётиб, кўп имондошларимиз
ўқишни ва ёзишни яхши
билмаслигини аниқладик.
Улар буни яхши билишмаса,
бошқаларга яхши
таълим бера олмайди.
Шунга ваъзгўйларни
саводхонликка оид
дарсларда иштирок этишга ундадик.
Натижа бизни лол қолдирди.
Масалан, Малико ва Жилда жуфтлиги
яшайдиган жойда мактаб бўлмаган.
Шунга улар ўқий олишмаган,
аксинча, кўп ишлашига тўғри келган.
Улар ўқишни билмагани учун
битта ҳам тадқиқ ўтказишмаган.
Аммо 2022 йили туман нозири
жамоатдаги барчани саводхонликка оид
дарсларда иштирок этишга ундаган.
Малико ва Жилда шундай ҳам
қилишди ва ўқишни ўрганишди.
Ҳозир Малико 4 та
Жилда эса 3 та тадқиқ ўтказяпти.
Барча қизиқувчилар доим
жамоат учрашувларига келади.
Қолаверса, Малико доимий
кашшоф бўла олди.
Бошқа бир мисол, бу Ана опамиз.
У мамлакатнинг чекка жойида
яшагани учун мактабга бора олмаган.
Шунга у тахминан 50 ёшда ҳам
ўқишни билмасди
ва тадқиқларни ўтказишда
роса қийналарди.
У тадқиқ бошласа ҳам,
фақатгина расмларни кўрсатарди.
Қизиқувчи маънан ўсишига
бу етарли бўлмагани учун
тадқиқ узоққа чўзилмасди.
2024 йили у саводхонлик
дарсларига борди.
Ҳозир Ана жуда яхши ўқийди.
Айни дамда у учта тадқиқ ўтказяпти.
Бари йиғилишларга
мунтазам келади.
Ананинг айтишича, у бахтиёр
ва ташкилотимизнинг
бу борадаги берган
таълимидан жуда миннатдор.
Ҳа, ушбу янги қўлланмамиз
келтираётган
катта фойдани кўришдан ва
эшитишдан жуда хурсандмиз.
У биродару опа-сингилларимизга
ўқишни ўрганишга, хизматда кенгайишга
ва маънан ўсишга ёрдам беришини
сўраб, Яҳовага ибодат қиламиз.
Ҳозир онгимизу қалбимиз
яқинлашиб келаётган Қутлуғ Кечлик
маросимига қаратилган.
Бу йили у 12 апрель шанба куни ўтади.
Кўпчилик «Ҳақиқатни топишнинг
имкони борми?»
номли махсус нутқни
31 март ҳафтасида эшитади.
Ҳар йилда бўлганидек,
уларга имкони борича кўпларни
таклиф қилишга интиламиз.
Бу қариндошларимиз, қизиқувчилар
ё бўлмасам танишларимиз
бўлиши мумкин.
Таклиф қилаётиб,
сайтимиз асосий саҳифасидаги
мақоладан фойдаланинг.
Улар бунда сизга роса қўл келади.
Шунингдек, кўмакчи кашшофлик
ҳақида ўйлаб кўринг.
Март ва апрель ойларида
15 соатли нормани танлаб,
кўмакчи кашшоф бўла оласиз.
Бу ҳақда ибодат қилинг.
Тўлов ҳақида ўйлаш қалбимизни
тинчлик ва миннатдорликка тўлдиради.
Ушбу тинчликка биз ҳар қачонгидан ҳам
муҳтожмиз шундай эмасми?
Дунёдаги вазият роса ўзгарувчан у
нотинч денгизга ўхшайди.
Қолаверса, имон синовларига
дуч келамиз.
Лекин буларнинг барига қарамай,
Яҳованинг хизматчилари
чин тинчликка эга.
Қизиқ, қандай қилиб?
Бу Исо шогирдларига беришни
ваъда қилган ўзгача совға туфайли.
Бу қандай совға?
Унинг далдали сўзларини
Юҳанно 14:27 да ўқийлик.
У буни ўлимидан
олдинги кечада айтган.
У шундай деган:
Ҳа, Исо шогирдларига
ажойиб совға берган.
Бу нима?
Тинчлик.
Бу можаролардан холи ҳаёт эмас.
Исо «менинг тинчлигим» деган.
Унинг тинчлиги эса ташқи
шароитларга боғлиқ эмас.
Исо Яҳова уни севишини билишдан
ичида тинчликни ҳис қилган.
У ваъда берганки, шогирдлари
худди шундай тинчликни ҳис қилишади.
Бу уларга хавотирларни
енгишга кўмаклашган.
Бу бизга ҳам ҳозир нотинч
вазиятларда ёрдам беради.
Тўлов туфайли Яҳова билан дўстликка
ва ажойиб умидга эга бўлдик.
Бу катта барака!
Умид нотинч вазиятларда
хотиржамликни сақлаб,
маҳкам туришга кўмаклашади.
Забур 46:2 да бу қандай
ифода этилганига қаранг.
Унда ўқийман:
Бу оят қандай пайтда
яшаётганимизни яққол кўрсатяпти.
Охирги кунларда баҳайбат
тоғлардай бўлган тузумлар
денгиз қаърига қулашини
кўришимиз мумкин.
Хўш, биз нима қиламиз?
Оятга биноан биз қўрқмаймиз.
Нега?
5–7 оятлар жавоб беради.
Дунёдаги беқарорликнинг кўпайиши
бизни қўрқувга солмаслиги лозим.
Унутманг, барчаси
Яҳованинг назоратида.
«Қўшинлар Сарвари» биз билан.
У бизнинг бошпанамиз.
У албатта ёрдамга келади.
Аммо-лекин
баъзида атрофдаги вазиятлар туфайли
тушкунликка тушишимиз мумкин.
Бундай пайтда нима қилсак бўлади?
Филиппиликларга 4:6, 7 га кўра
қалбимизни Яҳовага
тўкиб солишимиз керак.
Шундай йўл тутсак,
нима бўлади?
«Ҳар қандай ўй-фикрдан
устун бўлган Худонинг тинчлиги»
қалбимизни ҳимоя қилади.
Бу эса мушкул пайтда
хотиржамликни сақлаб,
маҳкам туришимизга ёрдам беради.
Бу, Яҳова ва Исо бизга қилганлари учун
чуқур миннатдорчилигимизни
изҳор этишга ундайди.
Буни кўрсатишнинг йўлларидан бири
ваъзгўйлик иши.
Шу тариқа Худо билан
тинч муносабатларга
эга бўлишни истаган
инсонларни топа оламиз.
Келинг, Қутлуғ Кечлик мавсумида
Яҳова ва Исо борасида билиб олиш,
ва уларга миннатдорчилик
билдириш учун имкон борича
кўпларни таклиф этайлик.
Тугатишдан олдин
2025 йилги ҳудудий анжуманнинг
якуний таронасини эълон қиламиз.
Унинг номи:
Айни дамда у инглиз тилида сайтимизда
ҳамда иловамизда мавжуд.
Вақт ўтиб,
у бошқа тилларда ҳам чиқарилади.
Етакчи кенгаш
севги ила барчангизни
анжумандан олдин
уни машқ қилишга ундайди.
Шунда анжуман якунида уни
бирга маза қилиб куйлай оламиз.
Бу қўшиқ тилингизда чиқарилса
7 ва 28 апрель ҳафталарида
«Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз»
учрашувида уни машқ қила оласиз.
Биродару опа-сингиллар,
барчангизни қаттиқ яхши кўрамиз
ва қадрлаймиз.
Кампаниянинг қолган қисмидан ва
маросимдан завқ олишингизни тилаймиз!
Бу Яҳова Шоҳидларининг халқаро
бош идорасидаги JW Broadcasting.