JW subtitle extractor

Eтакчи кенгашдан янгиликлар — 4 (2025)

Video Other languages Share text Share link Show times

Ассалому алайкум азиз дўстлар!
«Хуш келибсиз!» — деймиз.
Бугун доно қарорлар чиқариш учун
принциплардан қандай
фойдаланишни кўриб чиқамиз.
Аммо бошида далдали
хабарларга эътибор берайлик.
Май ҳамда июнда яна иккита
махсус анжуман ўтди.
2025 йил 23–25 май кунлари
Боливиянинг Санта-Крус шаҳрида
махсус анжуман ўтди.
Бу Боливия тарихидаги
энг катта маънавий тадбир бўлди.
Унда тахминан 10 та мамлакатдан
1 900 дан ошиқ одам қатнашди.
Ташриф буюрганларнинг
энг юқори сони 19 233.
Сувга чўмганларнинг эса
277 киши бўлди.
Шунингдек, 13–15 июнда
Албаниянинг Тирана пойтахтида
махсус анжуман ўтди.
Ташриф буюрганларнинг
энг юқори сони 8 987 киши бўлди.
Улардан деярли 2 000 таси
17 та мамлакатдан эди.
Бу Албания тарихидаги
энг катта анжуман бўлди.
Қолаверса, 83 та одам сувга чўмди.
Яҳова хизматчиларининг
пок топинишдаги бирлиги
катта қувонч бахш этади.
Бу Забур 133:1 даги
сўзларни ёдимизга солади.
Дўстлар, энди келинг асосий мавзуга
қайтамиз: қоидалар рўйхати эмас, балки
принциплар асосида қандай қилиб
доно қарорлар чиқаришимиз мумкин?
Мисол учун, ота-оналар
фарзандларининг хавфсизлигини ўйлаб,
турлича қоидалар ўрнатади.
Мана улардан бири: «Доим йўлдан
ўтаётганда, қўлимни қаттиқ ушла».
Ота-она фарзандини хавфдан
ҳимоялаш учун шундай дейди.
Лекин катта бўлиб, ота-онамизнинг
ёрдамисиз ҳам йўлдан ўтамиз.
Хавф бошқа бўлмайдими?
Ундай эмас.
Биз атрофимизга қараб,
вазиятни чамалаб
йўлдан хавфсиз ўтишни ўрганамиз.
Аммо-лекин 30 ёшли
забардаст эркак йўлдан ўтиш учун
онасининг қўлига муҳтож бўлиши
ғалати бўларди.
Шу сингари етук масиҳийга ҳар бир
вазият учун қоида керак эмас.
У вазиятни кўздан кечириб,
принциплар асосида қарор чиқаради.
Аниқ кўрсатма бўлмаса, Калом асосида
тарбияланган виждонимизга мувофиқ
қарор чиқаришга интиламиз.
Мисол учун, сохта динга
алоқадор бўлиши мумкин бўлган
рамз ва урф-одатлар ҳақида
нима деса бўлади?
Фаолиятимиз 240 та
мамлакату ҳудудда олиб бориляпти.
Рамзлар ҳамда урф-одатларнинг
сони ҳам шунга яраша жуда кўп.
Қандай қилиб ушбу соҳада
доно қарорлар чиқаришимиз мумкин?
Келинг, кўрамиз.
Биз сиз билан учта асосий
принципга эътибор берамиз.
Демак биринчиси: бу нарса
Яҳовани ранжитадими?
2 Коринфликларга Яҳова
аниқ кўрсатма берган:
Ушбу принципдан шуни кўряпмизки,
сохта дин ва спиритизмга алоқадор
ҳар қандай урф-одату рамздан
узоқроқ бўлишимиз керак.
Бу ўта муҳим.
Иккинчиси:
бу имондошларимизга
қандай таъсир қилиши мумкин?
Римликларга 14:19, 21 да
шундай дейилган:
Муайян рамз ёки урф-одатнинг
ёмон жойи йўқдир,
лекин жамоатдагилар
бунга қандай қараши мумкинлиги
ҳақида ўйлаб кўришимиз керак.
Биз биродару опа-сингилларимизни
хафа қилишни асло истамаймиз.
Шу билан бирга биз уларнинг
Калом асосида тарбияланган
виждонига мувофиқ
қарор чиқариш ҳуқуқини
тўлақонли ҳурмат қиламиз.
Учинчиси:
мен яшаётган маданиятдаги инсонлар
ушбу рамз ва одатга қандай қарайди?
Хўш, қайси принцип?
1 Коринфликларга 9-бобга қарайлик.
Ушбу принципнинг мағзи
бошқаларнинг масалага оид
нуқтаи назарини инобатга олиш.
Атрофимиздагилар муайян рамзу
урф-одатга қандай қарашини билиш
жудаям муҳим.
Бирон нарса муайян маданиятга
хос бўлиши,
аммо-лекин бошқа маданият учун эса
у умуман ғалати туюлиши мумкин.
1976 йилги «Уйғонинг!» журналида
шундай муҳим савол келтирилган:
Давомида шундай дейилган:
Ўша мақолада сохта дин
билан боғлиқ бўлган
турли рамзларнинг мисоли
келтирилганди.
Аммо улар ҳозир
ундай маънони билдирмайди.
Айтилган мисоллардан баъзилари:
юрак, геральдик нилюфар гули ва анор.
Мақола шундай
маслаҳат билан якунланган:
Жуда фойдали принциплар тўғрими?
Одамларнинг урф-одатларга бўлган
нуқтаи назари вақт ўтиб
ўзгариши мумкин.
2000 йилги «Уйғонинг!» журналида
«Кенг тарқалган урф-одатларга
мувозанатли нуқтаи назарда бўлинг»
номли мақола келтирилган.
Ўқиб бераман:
Мақолада
бир нечта мисол келтирилган.
Баъзилари сохта дин асосида
келиб чиққан бўлиши мумкин.
Давомини ўқийман:
Бугунги кунда
нима мисол бўла олади?
Масалан, эснаганда оғиз ёпиш.
Ўтмишда баъзилар эснаган пайтда
руҳ танасидан чиқиб
кетмаслиги учун оғзини беркитган.
Аммо бугун-чи?
Одамлар бунга одобликнинг
белгиси каби қарайди
ва спиритизм билан
ҳеч боғламайди.
Ёки никоҳ узуклари.
Баъзилар уларнинг келиб чиқишини
сохта дин билан боғлайди.
Лекин бугунги кунда кўп
одамлар уни
оила қурганининг
рамзи сифатида тақиб юради.
Бирон нарсани йилнинг қайси пайтда
қилаётганингизга ҳам эътиборли бўлинг.
Бу ерда Уорвикда
кўп байтилчилар балконини
майда ёруғлик чироғи билан безайди.
Аммо-лекин ноябрь ва декабрь
бундан мустасно.
Хўш, нима учун?
Нега деганда бу жойда одамлар
Рождество муносабати билан уйни
шундай чироқлар билан безайди.
Шунга Байтил оиламиз бошқаларда
нотўғри таассурот уйғотмаслик учун
ноябрь ва декабрда бундай қилмайди.
Бошқа бир мисол, қадаҳ кўтариш
ёки уни уриштириш.
Йиллар давомида
Яҳованинг Шоҳидлари бу ҳаракатлар
сохта диндан келиб чиққан деб ўйлаб,
бундай қилишдан қочган.
Лекин бугун кўп жойда
қадаҳ кўтариш ёки уни уриштириш
ҳеч қайси дин билан
боғлиқ деб ҳисобланилмайди.
Кўплар уни дўстлар билан
қувонч улашиш учун қилади.
Шунга Етакчи кенгаш ибодат ила
чуқур мулоҳаза юритгач,
қадаҳ кўтариш ва уриштиришга
ҳеч қандай қоида
ўрнатмаслик хулосасига келди.
Ҳар бир масиҳий, бугун биз
муҳокама қилган принциплар ва
тарбияланган виждони асосида
шахсий қарор чиқаради.
Хўш, нима демоқчимиз?
Демак, буни ҳар қандай пайтда,
ҳар қандай вазиятда
қилишимиз мумкин деганими?
Йўқ, албатта!
Биз шунчаки қоида ўрнатишнинг
эҳтиёжи йўқ демоқчимиз.
Ҳа, масиҳий ҳар вазиятда доно
қарор чиқариш учун
Илоҳий принциплардан
фойдаланиши зарур.
Ҳа, Яҳованинг Шоҳидлари бўлган
240 та мамлакат ва ҳудудда
турли вазиятлар бўлиши мумкин.
Ҳа, шунинг учун ҳам
Яҳова бизга принципларни
тақдим этганидан хурсандмиз.
Келинг, уларни эслайлик.
Биринчиси: энг муҳими
Яҳовани севамиз
ва Уни мамнун қилишни истаймиз.
Ўзимиздан шундай сўрасак бўлади:
ҳозир қадаҳ кўтарсам,
Яҳовани ранжитаманми?
Мисол учун, вазият қандайдир
миллий ёки диний байрам билан боғлиқми?
Ё бўлмасам бу яхши дўстлик
ва соғлиқ тилашнинг
оддий изҳори бўладими?
Иккинчиси: имондошларимизни севамиз
ва уларни ҳечам
хафа қилишни истамаймиз.
Виждону туйғуларини
ҳурмат қиламиз.
Учинчиси: Яҳова ва одамларни
севганимиз учун
муайян бир урф-одат
ҳудудимиздаги одамларнинг туйғусига
қандай таъсир қилишини
инобатга оламиз.
Хўш, хулоса қилсак:
Яҳова қоидалар рўйхатига
кўмилишимизни истамайди.
Шунга У севги ила бизга
принципларни тақдим этган.
Уларни қўлласак, маънан ўсамиз
ва урф-одатлару рамзлар борасида
доно қарорлар чиқара оламиз.
Шунингдек, бошқаларнинг
виждонини эътиборга олиб,
нуқтаи назаримизни
сингдирмаслигимиз ўта муҳим.
Худо бизга эркинлик берган.
Бошқаларнинг эркинлигини ҳам
ҳурмат қилмоқчимиз.
Севги ва мулоҳазакорлик ила
принципларни қўлласак,
бирликка эришамиз
ва бошқаларни қоқинтирмаймиз.
Келинг, азиз дўстлар
Павлуснинг Эфесликларга 4:13 да
айтган сўзларига
амал қилишга жон куйдирайлик.
«Токи натижада
бизлар Худонинг Ўғли ҳақидаги
аниқ билимда ва имонда
якдил, Масиҳнинг тўлиқ қоматига етишган
инсондай етук бўлайлик».
Азиз дўстлар, шуни билингки,
биз ҳаммангизни яхши кўрамиз.
Бу Яҳова Шоҳидларининг
халқаро бош идораси.
Бу «JW Broadcasting» студияси.