JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар — 7 (2025)

Video Other languages Share text Share link Show times

Салом!
Бугун 2025 йилги
хизмат йили борасида суҳбатлашамиз.
Яна сентябрда бўлган кампаниядаги
қизиқарли воқеаларни кўриб чиқамиз.
Аммо бошида айрим хабарлар.
24–26 октябрь Япониянинг
Кобе шаҳрида махсус анжуман
бўлиб ўтди.
Унга 35 та мамлакатдан
3 000 дан ошиқ
имондошимиз келди.
Умумий ҳисобда анжуманда
22 591 киши бўлди.
Қувонарлиси, 93 та одам сувга чўмди.
Анжуманлар бизни мустаҳкамлаб,
яхшигина шоҳидлик беради.
Маврикийдан бўлган биродаримиз
шундай бўлишди:
«Меҳмонхона бош ошпази:
“Сизлар ўзи ким?”― деб сўради.
Яҳованинг Шоҳидларимиз,
махсус тадбирга келдик,― дедим.
У эса: “Ушбу бейжикларни
кийганлар ўзгача,
роса мулойим экан” — деди.
Кейин у ҳамкасбини олиб келиб:
“Улар ҳақида айтгандим.
Кийинишига қара.
Улар жуда меҳрибон экан” — деб айтди.
У ҳатто дам олиш куни
анжуманга келмоқчи бўлди.
Ўша ошпаз биродарга:
“Турли дин вакилларини кўрганман.
Аммо сиз умуман бошқачасиз.
Айнан сиз билан кўришиш учун
ишга янада кўпроқ
боргим келяпти” — деб айтди».
Пок топиниш Яҳовани улуғлайди.
Аммо анжуманлар билан
бир пайтда баъзи имондошларимиз
табиий офатларга дуч келишди.
Масалан, Филиппинда офатлар
кетма-кет 7 ҳафта ичида бўлди.
3 та йирик бўрон
ва 2 та даҳшатли зилзила сабабли
99 та имондошимизнинг
уйи бузилди.
Тахминан 2 000 таси эса
қочишга мажбур бўлди.
Яна 548 та уй ва 36 та
Йиғилиш залига зарар етди.
10 та имондошимиз жароҳат олди.
Аммо яхшиямки,
ҳеч ким вафот этмади.
12 та Табиий офатларда ёрдам бериш
қўмитаси тинмай меҳнат қиляпти.
Ямайкада эса 28-октябрь
даҳшатли Мелисса бўрони ёпирилди.
Шамол тахминан соатига
300 километр тезликда эсди.
Бу Атлантика океанида рўй берган
энг кучли бўронлардан бири бўлди.
Жанубдаги кучли ёмғир ва ер ўпирилиши
дастидан эса баъзилар вафот этди.
Мелисса бўрони, шунингдек, Гаити,
Доминикана Республикаси,
Куба, Багама,
Теркс ва Кайкос ва Бермуда
оролларига таъсир қилди.
Ушбу жойлардаги
14 та имондошимиз жароҳат олди,
аммо ҳеч ким вафот этмади.
Умумий ҳисобда 679 киши
уйини тарк этди,
79 та уй вайрон бўлди ва
1 165 таси эса зарар кўрди.
Шунингдек, 40 та Йиғилиш
залимизга зарар етди.
4 таси вайрон бўлди.
5 та Анжуман залимиз ҳам
зиён кўрди.
4 та Ёрдам бериш қўмитаси
ташкил этилди.
Шундай вазиятларда биз
имондошларимиз учун
жудаям қайғурамиз.
1 Коринфликларга 12:25, 26 га
қарайлик:
Муқаддас Китобнинг
тадқиқ нашрига кўра
деган маънони билдиради.
Асл матнга кўра,
Илтимос, азоб чекаётган
имондошларимиз учун
ибодат қилишда давом этинг.
Маънан, ҳиссан ва жисмонан
ёрдам бераётган ихтиёрий хизматчиларга
катта раҳмат деймиз.
Сизнинг ибодатларингиз
ва сахийлик ила қилаётган
хайр-эҳсонларингиз учун
ҳам миннатдормиз.
Азиз дўстлар, қандай
қийинчиликларга дуч келмайлик,
хизматдаги ғайратимизни
ҳечам сўндирмаслигимиз керак.
Бу ғайратни яқинда бўлган
кампанияда кўрдик.
Сентябрда «Урушлар ва зўравон
тўқнашувлар қачондир тугайдими?»
журналини тарқатишга мўлжалланган
махсус кампания ўтди.
Шунингдек, махсус нутқни
ҳам тингладик.
Кампания давомида
қизиқарли воқеалар рўй берди.
Аргентинадан бўлган
бир опамиз тушлик пайти
роса шоҳидлик бермоқчи бўлди.
У олдин тадқиқ ўтган
аёл бошлиғига
ушбу кампания ҳақида айтиб берди
ҳамда Муқаддас Китобни қайта
тадқиқ қилишга ундади.
Унинг иккита ҳамкасби
бу суҳбатни тинглаган экан.
Уларда ҳам кўп
саволлар туғилди.
Натижада иккаласи ҳам
тадқиқ бошлади.
Кейинги куни эса опамизнинг бошлиғи
тадқиққа рози эканини айтади.
Натижада уларнинг ҳаммаси
махсус нутққа келди.
Бельгияда иккита опамиз
уйма-уй ваъз қилган.
Уй эгаси «Қўриқчи минораси»
журналини олишга рози бўлган.
Кейинги сафар эса опаларимиз
ўша аёлга сайтимиздан
«Нега Худо азоб-уқубатларга
йўл қўймоқда?» видеосини кўрсатишган.
Ўша аёл ҳар хил саволларига мантиқий
жавоб олганидан хурсанд эди.
Бундан сўнг эса у
тадқиққа рози бўлди.
Махсус нутқдан кейин
ўша аёл опаларимизга:
«Худога хизмат қилишни
истайдиган одамлар орасида
ўзимни бахтли
ҳис қиляпман»,— деди.
У ҳалигача тадқиқни
давом эттиряпти.
Ҳа, булар воқеаларнинг
ярми ҳам эмас.
Ҳали кўп қизиқарли воқеалар бор.
Аммо энди 2025 йилги
хизмат йилига оид
кўрсаткичларга қарайлик.
2025 йилги йиллик оят: «Исми шарафига
Яҳовани мадҳ этинг!» эди.
Яҳованинг Шоҳидлари дунё бўйлаб
айнан шундай қилишди.
Ўртача ҳисобда 9 047 083 та
ваъзгўй борлигидан хурсандмиз.
Бу 2,5 фоизлик ўсиш дегани.
Шунингдек, 241 та мамлакату
ҳудудда хизмат қилдик.
96 тасидаги ваъзгўйлар сони
2025 йили рекорд даражасига чиқди.
Бундан ташқари,
ушбу хизмат йили давомида
турли филиаллар ҳар хил
маҳаллий кампанияларни уюштирди.
Имондошларимиз ғайрат ила
хушхабар билан бўлишишди
ва Яҳова уларга барака берди.
Масалан, 2025 йили
июндан августгача
Перуда кампания ўтказилди.
Ушбу кампаниянинг
мақсади Перудаги
5 та ҳар хил ҳудудда
ваъз қилишдан иборат бўлган.
Бунга Амазонка дарёсидан
Анд тоғларигача бўлган ҳудуд кирган.
Хўш, қандай натижага эришилди?
Кампания давомида
тахминан 10 000 киши
хушхабарга қизиқиш билдириб,
кўпроқ билиб олишни хоҳлади.
Қолаверса, 2025 йили
июлдан авгутсгача
Замбиянинг ғарбий қисмида
ўтган биринчи кампанияда
минглаб биродару
опа-сингилларимиз қатнашди.
Ушбу гўзал ҳудудда тахминан
1 300 000 киши яшайди.
У ернинг узоқ жойларида
яшайдиган одамлар
илк бор ҳақиқатни
эшитиш имконига эга бўлди.
Натижа қандай?
Кампания давомида
24 500 дан зиёд киши
тадқиқ ўтишга розилик билдирди.
Чиндан ҳам ҳали
кўп иш бор, тўғрими?
Дунё бўйлаб Муқаддас Китоб
тадқиқларининг сони 1,6 фоизга ошди.
Қувонарлиси шундаки,
2025 хизмат йилида
304 643 киши сувга чўмди.
Бу 2,8 фоизга ўсиш дегани.
Энди Қутлуғ Кечликка ўтсак.
Ушбу маросимга 20 635 015 киши
ташриф буюрди.
15 ҳудудда эса одамларнинг сони
рекорд даражада бўлди.
Ҳозир бошқа қизиқарли
кўрсаткичлар ҳақида эшитамиз.
Филиппинда ваъзгўйлар сони
268 200 дан ҳали ҳеч ошмаганди.
Мана 37 ойдан бери
кашшофлар сони ўсмоқда.
Ҳозирги пайтда улар
79 000 дан ошиқ.
Ҳар бир ойга 531
кашшофдан тўғри келяпти.
Мексикада ваъзгўйлар сони
879 024 га етди.
Кашшофлар эса
173 000 дан ошиқ.
Бунақаси ҳали бўлмаганди.
Индонезияда ваъзгўйлар сони
32 371 кишига етди.
Ўтган йилга қараганда
3 фоиз ўсиш қайд этилди.
Кашшофларнинг сони ҳам
одамни лол қолдиради.
7 100 дан ошиқ киши бу хизмат
турида иштирок этяпти.
Анголада ваъзгўйлар сони
6 фоизга ошди.
184 000 дан ошиқ ваъзгўй
ҳали бўлмаганди.
Аммо ҳозир
янги натижага эришдик.
Ваъзгўйларнинг сони
190 939 кишига етди.
Зимбабведа 53 700 дан ошиқ
ваъзгўй хизмат қиляпти.
Ўтган йил билан солиштирганда
7 фоизлик ўсиш бўлди.
Яқинда эса кашшофлар сони
10 600 дан ошди.
Зимбабве тарихида
бунақасини ҳали кўрмагандик.
Конго (Киншасада) ваъзгўйлар сони
11 фоизга ошди.
Бундан жуда хурсандмиз!
Уларнинг сони 297 000 дан зиёд.
Тадқиқ ўтувчилар ҳам жуда кўп.
Қутлуғ Кечлик маросими
ҳақида гапирадиган бўлсак,
охирги марта 1 400 000 дан зиёд
инсон ташриф буюрди.
Бу ваъзгўйлар сонидан
4 баравар кўпроқ дегани.
Франция мамлакатида
ваъзгўйлар 139 548 га етди.
Бу бизнинг тарихимиздаги
янги саҳифа.
Мадагаскарда ваъзгўйлар орасида
7 фоизлик ўсиш бўлди.
Шу йўсин, уларнинг сони
44 500 дан ошди.
Қутлуғ Кечликда 4 баробар
кўпроқ инсон иштирок этди.
Энг юқори сони 176 453 бўлди.
Бразилияда ваъзгўйлар сони
930 000 кишидан ошиб кетди.
Сентябрда эса
янги даражага эришдик.
Уларнинг сони 940 000 дан ошди.
Бунақасини ҳали кўрмагандик.
Бу 2025 йилги хизмат йилининг
айрим кўрсаткичлари эди.
Яҳова ҳаракатларимизга
барака беряпти.
Шунингдек, бу ғайратингизни
яққол кўрсатяпти.
Ушбу имкониятдан фойдаланиб,
Яҳованинг исмини улуғлаётганингиз
учун сизни мақтаб ўтмоқчимиз.
Бугун кўрганимиздек,
имондошларимиз ҳар хил
табиий офатларга дуч келмоқда.
Аммо улар яхшилик қилишда
таслим бўлишмаяпти.
Яҳова уларни
мустаҳкамлашига шунингдек,
хизматда ҳар бирингизга барака
беришига юз фоиз аминмиз.
Дўстлар, Унга энг яхшисини
беришда давом этайлик.
Қадрдонлар, биз сизни
жудаям яхши кўрамиз
ва доим ибодатларимизда
тилга оламиз.
Бу Яҳова Шоҳидларининг
«JW Broadcasting» студияси.