00:00:01
Ассалому алайкум дўстлар!00:00:04
00:00:04
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар»
драмаси кўп имондошларимизга00:00:09
00:00:09
қандай таъсир ўтказган?00:00:11
00:00:11
Бугун бу ҳақда гаплашамиз.00:00:13
00:00:13
Аммо бошида айрим
хабарларга ўтсак.00:00:17
00:00:17
Охирги янгиликларда
айтилганидай,00:00:21
00:00:21
даҳшатли Мелисса бўрони00:00:23
00:00:23
Кариб оролларида кўп
вайроналарга сабаб бўлди.00:00:27
00:00:27
Кубада эса бу бўрон
дастидан имондошларимизнинг00:00:32
00:00:32
деярли 70та уйи вайрон бўлди.00:00:34
00:00:34
600дан ошиғи эса зарар кўрди.00:00:37
00:00:37
Шунингдек, ҳозир денге,
чикунгунья каби турли касалликлар00:00:42
00:00:42
мамлакатда кенг тарқалган.00:00:45
00:00:45
Афсус, декабрга келиб
кўп имондошларимиз00:00:51
00:00:51
ушбу касалликка чалинган.00:00:53
00:00:53
Баъзилари эса ҳатто
унинг дастидан вафот этган.00:00:58
00:00:59
Айни пайтда Табиий офатларда
ёрдам бериш қўмитаси00:01:04
00:01:04
имондошларимизга
бу касалликка чалинмаслик учун00:01:08
00:01:08
керакли нарсалар тақдим этяпти.00:01:11
00:01:11
Ёрдам бераётган ҳаммадан
жудаям миннатдормиз.00:01:16
00:01:16
Кубадаги имондошларимиз ва
уларга ёрдам бераётганлар учун00:01:22
00:01:22
ибодат қилишда давом этамиз.00:01:25
00:01:25
Тангримиз Яҳова
яқинидан айрилганларга00:01:29
00:01:29
албатта тасалли беришига ишонамиз.00:01:32
00:01:34
Яқинда Етакчи кенгаш
қарор қилганидай,00:01:37
00:01:37
2026 йил 1 январдан
бошлаб, 80 ёш00:01:41
00:01:41
ё бўлмасам ундан катта биродарлар00:01:44
00:01:44
филиал қўмитасида
бошқа хизмат қилмайди.00:01:48
00:01:49
Бу уларнинг хизмати
тугади дегани эмас.00:01:53
00:01:53
Филиал қўмитаси
ҳамда Байтил оиласи00:01:57
00:01:57
уларнинг маслаҳатию тажрибасидан
фойда олишига ишонамиз.00:02:01
00:02:02
Ушбу биродарларга
ва уларнинг рафиқаларига00:02:06
00:02:06
биз катта раҳмат деймиз.00:02:09
00:02:11
12–14 декабрь кунлари
Индонезияда00:02:15
00:02:15
иккита махсус анжумандан
биринчиси бўлиб ўтди.00:02:20
00:02:20
9та мамлакатдан 3 300дан ошиқ
имондошимиз келди.00:02:26
00:02:26
Келганларнинг энг юқори сони
13 600дан зиёд эди.00:02:31
00:02:31
Қувонарлиси,
136та киши сувга чўмди.00:02:36
00:02:36
Кейинги ҳафталарда эса яна00:02:38
00:02:38
3та махсус анжуманимиз
бўлиб ўтади.00:02:41
00:02:42
Маънан озиқланиб,
имондошларимиз билан кўришишдан00:02:47
00:02:47
роса-роса хурсандмиз.00:02:49
00:02:49
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар»
драмасининг ҳозир 3та эпизоди чиққан.00:02:55
00:02:55
Улар анжуманлар дастурини
чиройли безатди.00:02:59
00:03:00
2020 йилги йиллик мажлисда
у ҳақда эълон қилинганида,00:03:05
00:03:05
кўплар роса қувонганди.00:03:07
00:03:07
Лекин баъзилар00:03:10
00:03:10
у она тилимда чиқадими
деб ўйлаган.00:03:14
00:03:14
Яҳованинг ёрдами билан
ушбу драманинг00:03:18
00:03:18
1-эпизоди бошида 450дан ошиқ
тилга таржима қилинганди.00:03:24
00:03:24
Аммо айни пайтда
ушбу сон янада ошди.00:03:29
00:03:29
Қанчага?00:03:31
00:03:31
Айни дамда у камида
514та тилда мавжуд.00:03:37
00:03:37
Улардан 80тасидан ошиғида00:03:40
00:03:40
шу пайтгача Инжил баёноти
таржима қилинмаганди.00:03:45
00:03:45
Шунингдек, улардан 40дан зиёди
имо-ишора тиллари.00:03:49
00:03:49
Ҳа, кўп одамлар
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар»ни00:03:54
00:03:54
ўз она тилида
томоша қила оляпти.00:03:57
00:03:59
Бунинг таъсири қандай?00:04:01
00:04:01
Келинг, билиб оламиз.00:04:03
00:04:04
Эсимда, анжуманда ҳамма
ҳайратда эди.00:04:08
00:04:08
Биз гренланд тилида
биринчи маротаба00:04:12
00:04:12
шундай узун драмани
томоша қилаётгандик.00:04:16
00:04:16
Ҳамма уни00:04:18
00:04:18
диққат билан кўрганди.
Залда сукунат эди.00:04:21
00:04:21
Драма шунчалик қизиқарли эдики,00:04:25
00:04:25
вақт қандай ўтганини
тўғриси билмай қолибман.00:04:29
00:04:29
Қулоғи эшитмайдиган
бир кишини таклиф қилгандик.00:04:32
00:04:32
Лекин бу диний тадбир
эканини билгач,00:04:36
00:04:36
унинг бироз кайфияти тушди.00:04:38
00:04:38
У кетмоқчи бўлганида,00:04:40
00:04:40
имо-ишора тилида
драма бўлишини айтдик.00:04:44
00:04:44
Шунга у қолишга рози бўлди.00:04:46
00:04:46
Драма унга шунчалик ёқдики,00:04:48
00:04:48
у анжуманнинг
кейинги куни ҳам келди.00:04:51
00:04:51
Биринчи марта
Закариё ва фаришта00:04:54
00:04:54
она тилимда гапиришди.00:04:56
00:05:03
Буни эшитиб,
роса далда олдим.00:05:05
00:05:06
Бу Яҳова ғамхўрлигини00:05:09
00:05:09
яна бир бор менга эслатди.00:05:11
00:05:11
Ушбу видео сен учун
тайёрланган дедим.00:05:15
00:05:16
Бу сувга чўмганимдан кейин00:05:18
00:05:18
Яҳова менга берган
энг катта совғалардан бири.00:05:22
00:05:23
Буларни эшитиш жудаям ёқимли.00:05:26
00:05:27
Ҳа, ушбу драма
кўпчиликка роса фойда берди.00:05:32
00:05:32
Бир оила шундай ёзди:00:05:34
00:05:34
«“Янги дунё таржимаси” туфайли
Инжил баёнотини ўқий оляпмиз.00:05:39
00:05:39
Аудио ёзувлар орқали эса
Инжил баёнотини эшита оляпмиз.00:05:44
00:05:44
“Исонинг ҳаётидан лавҳалар”
туфайли эса Инжил баёнотини00:05:49
00:05:49
ич-ичимиздан
ҳис қила оляпмиз.00:05:52
00:05:52
Каттакон раҳмат!»00:05:54
00:05:54
Бир синглимиз шундай ёзди:00:05:56
00:05:56
«Доим қадр-қимматим
жуда паст деб ҳисоблаганман.00:06:01
00:06:01
Инжил баёнотини ўқиганимда,
Исо Масиҳни00:06:06
00:06:06
жиддий ёки айрим
пайтларда қаттиққўл00:06:11
00:06:11
деб тасаввур қилганман.00:06:13
00:06:13
У хаёлимда
шундай гавдаланган.00:06:16
00:06:16
Шунга Яҳова ҳам
шундай деб ўйлаганман.00:06:20
00:06:20
“Исонинг олдида ўзимни
қандай ҳис қилган бўлардим?” —00:06:25
00:06:25
деган савол
онгимда айланаверарди.00:06:29
00:06:29
Лекин вазият ўзгарди.00:06:31
00:06:31
Драма ёрдамида Исони ёрқинроқ
тасаввур қила олдим.00:06:36
00:06:36
У раҳмдил, меҳрибон ва
табассум қиладиган инсон.00:06:42
00:06:42
Бу учун сиздан
жудаям миннатдорман.00:06:46
00:06:46
Бу менга Яҳованинг шахсиятини
бошқа томондан очиб берди».00:06:51
00:06:53
Бу фикрларга
кўпчилигимиз қўшиламиз.00:06:56
00:06:57
Кўп биродару опа-сингиллар00:06:59
00:06:59
хизматда ушбу драма ҳақида
бошқаларга айта олишди.00:07:04
00:07:04
Келинг, бир мисолга
эътибор берамиз.00:07:08
00:07:08
Бир аёл ҳамкасбимга
ваъз қилдим.00:07:10
00:07:10
У Муқаддас Китобни
роса яхши кўради.00:07:13
00:07:13
Афсус, у анжуманга
кела олмаслигини айтди.00:07:17
00:07:17
Кейин унга янги драманинг
3та эпизодини жўнатдим.00:07:22
00:07:22
У қойил қолди.00:07:23
00:07:23
У ҳатто учинчи эпизод
тугамаслиги учун00:07:26
00:07:26
уни бўлиб-бўлиб
бир неча ҳафта кўрган.00:07:29
00:07:29
У Каломни яхши билгани учун
драма пайтида00:07:32
00:07:32
оятларни очиб кузата олди.00:07:35
00:07:35
Ўйлашимча, айнан бу уни
тадқиқ бошлашга ундади.00:07:39
00:07:39
У ўрганишни роса яхши кўради.00:07:42
00:07:42
Ҳозир у билан 6-дарсдамиз.00:07:44
00:07:44
У 2та учрашувда қатнаша олди.00:07:47
00:07:47
У Яҳованинг совғаларини00:07:49
00:07:49
қадрлашини кўриш
менга қувонч бахш этяпти.00:07:52
00:07:53
Ҳа, роса далдали!00:07:55
00:07:55
Айримлар00:07:57
00:07:57
бизга шундай деб айтади:00:07:59
00:07:59
«Сиз Исо пайғамбарга
ишонмайсиз!»00:08:02
00:08:02
Мхм, бизда тайёр жавоб бор.00:08:05
00:08:05
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар».00:08:09
00:08:10
Сал аввалроқ ушбу янги драма00:08:13
00:08:13
кўп тилларда чиқаётгани
борасида хабар бердик.00:08:17
00:08:17
Анжуманлар ҳам имкони борича00:08:21
00:08:21
кўпроқ тилларда ўтиши учун
тинмай меҳнат қиляпмиз.00:08:25
00:08:25
Айрим кичик тилларда
ҳудудий анжуман00:08:30
00:08:30
3 кун бўлиб ўтмайди.00:08:32
00:08:32
Бунинг сабаби,00:08:33
00:08:33
бу тилда нутқ айта оладиган
биродарларнинг камлигида.00:08:38
00:08:38
Шу сабабли, ушбу тилларда00:08:41
00:08:41
анжуманнинг фақат бир
ёки икки куни ўтказилади.00:08:45
00:08:46
Шу сабабдан Етакчи кенгаш
бунга оид муҳим чора тадбир кўрган.00:08:53
00:08:53
2025 йили майда00:08:56
00:08:56
инглиз тилидаги
анжуман ёзиб олинган.00:08:59
00:08:59
Улар матнга туширилиб,
турли филиалларга юборилган.00:09:03
00:09:03
Кейин эса керакли нутқлар
таржима қилиниб дубляж қилинган.00:09:09
00:09:10
Нутқлар маҳаллий биродарлар
томонидан айтилгани яхши.00:09:14
00:09:14
Лекин улар кам бўлган жойда00:09:17
00:09:17
ёзиб олинган нутқлар
кўпларга фойда беради.00:09:21
00:09:22
Ҳа, биродару
опа-сингилларимиз билан00:09:26
00:09:26
юзма-юз кўришиш ва нутқларни
жонли эшитиш далдали.00:09:30
00:09:30
Яҳова кўрган ушбу чора туфайли00:09:34
00:09:34
энди кўпроқ
имондошларимиз бирга йиғилиб,00:09:38
00:09:38
анжуман дастурини
3 кун маза қилиб,00:09:41
00:09:41
она тилида томоша қилади.00:09:43
00:09:44
Анжуман ўтишига
ғамхўрлик қилаётган00:09:48
00:09:48
барча имондошларимизга
каттакон раҳмат деймиз.00:09:52
00:09:54
Тугатишдан олдин00:09:56
00:09:56
бир хабар билан бўлишмоқчимиз.00:09:58
00:09:58
Негеде Теклемариям билан
бўлган интервьюнинг00:10:01
00:10:01
тўлиқ формати чиқарилади.00:10:03
00:10:03
Бошида у инглиз тилида,00:10:05
00:10:05
вақт ўтиб эса бошқа
тилларда ҳам чиқади.00:10:09
00:10:09
Ушбу далдали интервьюни
томоша қилишга ундаймиз.00:10:14
00:10:14
У сизга куч беради.00:10:16
00:10:16
Яҳова ушбу биродаримизга00:10:19
00:10:19
26 йилдан ошиқроқ
вақт мобайнида00:10:22
00:10:22
қамоқда сабр-бардошли
бўлишга кўмаклашган.00:10:26
00:10:26
Ушбу видео сизни00:10:28
00:10:28
Ибронийларга 13:3даги
сўзларни қўллашга ундар.00:10:33
00:10:44
2025 йил
12 декабрга келиб,00:10:48
00:10:48
дунё бўйлаб 270дан ошиқ
биродару опа-синглимиз00:10:52
00:10:52
эътиқоди учун қамоқда.00:10:54
00:10:55
Илтимос, улар учун тинмай
ибодат қилишда давом этинг.00:11:01
00:11:02
Кўрдикки, Тангримиз Яҳова00:11:06
00:11:06
дунёнинг четидаги ҳар қандай
инсонга маънавий озуқа беряпти.00:11:11
00:11:11
Забур 145:16
буни яққол тасдиқлайди.00:11:16
00:11:23
Янги драмамизнинг кейинги
эпизодлари чиқиши учун00:11:26
00:11:26
меҳнат қилаётган барчага
Яҳова барака беришини сўраймиз.00:11:31
00:11:31
Азиз имондошлар,00:11:34
00:11:34
биз ҳар бирингизни
жуда севамиз!00:11:37
00:11:37
Бу Яҳова Шоҳидларининг
бош идорасидаги00:11:42
00:11:42
«JW Broadcasting!»00:11:44
Етакчи кенгашдан янгиликлар — 8 (2025)
-
Етакчи кенгашдан янгиликлар — 8 (2025)
Ассалому алайкум дўстлар!
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар»
драмаси кўп имондошларимизга
қандай таъсир ўтказган?
Бугун бу ҳақда гаплашамиз.
Аммо бошида айрим
хабарларга ўтсак.
Охирги янгиликларда
айтилганидай,
даҳшатли Мелисса бўрони
Кариб оролларида кўп
вайроналарга сабаб бўлди.
Кубада эса бу бўрон
дастидан имондошларимизнинг
деярли 70та уйи вайрон бўлди.
600дан ошиғи эса зарар кўрди.
Шунингдек, ҳозир денге,
чикунгунья каби турли касалликлар
мамлакатда кенг тарқалган.
Афсус, декабрга келиб
кўп имондошларимиз
ушбу касалликка чалинган.
Баъзилари эса ҳатто
унинг дастидан вафот этган.
Айни пайтда Табиий офатларда
ёрдам бериш қўмитаси
имондошларимизга
бу касалликка чалинмаслик учун
керакли нарсалар тақдим этяпти.
Ёрдам бераётган ҳаммадан
жудаям миннатдормиз.
Кубадаги имондошларимиз ва
уларга ёрдам бераётганлар учун
ибодат қилишда давом этамиз.
Тангримиз Яҳова
яқинидан айрилганларга
албатта тасалли беришига ишонамиз.
Яқинда Етакчи кенгаш
қарор қилганидай,
2026 йил 1 январдан
бошлаб, 80 ёш
ё бўлмасам ундан катта биродарлар
филиал қўмитасида
бошқа хизмат қилмайди.
Бу уларнинг хизмати
тугади дегани эмас.
Филиал қўмитаси
ҳамда Байтил оиласи
уларнинг маслаҳатию тажрибасидан
фойда олишига ишонамиз.
Ушбу биродарларга
ва уларнинг рафиқаларига
биз катта раҳмат деймиз.
12–14 декабрь кунлари
Индонезияда
иккита махсус анжумандан
биринчиси бўлиб ўтди.
9та мамлакатдан 3 300дан ошиқ
имондошимиз келди.
Келганларнинг энг юқори сони
13 600дан зиёд эди.
Қувонарлиси,
136та киши сувга чўмди.
Кейинги ҳафталарда эса яна
3та махсус анжуманимиз
бўлиб ўтади.
Маънан озиқланиб,
имондошларимиз билан кўришишдан
роса-роса хурсандмиз.
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар»
драмасининг ҳозир 3та эпизоди чиққан.
Улар анжуманлар дастурини
чиройли безатди.
2020 йилги йиллик мажлисда
у ҳақда эълон қилинганида,
кўплар роса қувонганди.
Лекин баъзилар
у она тилимда чиқадими
деб ўйлаган.
Яҳованинг ёрдами билан
ушбу драманинг
1-эпизоди бошида 450дан ошиқ
тилга таржима қилинганди.
Аммо айни пайтда
ушбу сон янада ошди.
Қанчага?
Айни дамда у камида
514та тилда мавжуд.
Улардан 80тасидан ошиғида
шу пайтгача Инжил баёноти
таржима қилинмаганди.
Шунингдек, улардан 40дан зиёди
имо-ишора тиллари.
Ҳа, кўп одамлар
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар»ни
ўз она тилида
томоша қила оляпти.
Бунинг таъсири қандай?
Келинг, билиб оламиз.
Эсимда, анжуманда ҳамма
ҳайратда эди.
Биз гренланд тилида
биринчи маротаба
шундай узун драмани
томоша қилаётгандик.
Ҳамма уни
диққат билан кўрганди.
Залда сукунат эди.
Драма шунчалик қизиқарли эдики,
вақт қандай ўтганини
тўғриси билмай қолибман.
Қулоғи эшитмайдиган
бир кишини таклиф қилгандик.
Лекин бу диний тадбир
эканини билгач,
унинг бироз кайфияти тушди.
У кетмоқчи бўлганида,
имо-ишора тилида
драма бўлишини айтдик.
Шунга у қолишга рози бўлди.
Драма унга шунчалик ёқдики,
у анжуманнинг
кейинги куни ҳам келди.
Биринчи марта
Закариё ва фаришта
она тилимда гапиришди.
Буни эшитиб,
роса далда олдим.
Бу Яҳова ғамхўрлигини
яна бир бор менга эслатди.
Ушбу видео сен учун
тайёрланган дедим.
Бу сувга чўмганимдан кейин
Яҳова менга берган
энг катта совғалардан бири.
Буларни эшитиш жудаям ёқимли.
Ҳа, ушбу драма
кўпчиликка роса фойда берди.
Бир оила шундай ёзди:
«“Янги дунё таржимаси” туфайли
Инжил баёнотини ўқий оляпмиз.
Аудио ёзувлар орқали эса
Инжил баёнотини эшита оляпмиз.
“Исонинг ҳаётидан лавҳалар”
туфайли эса Инжил баёнотини
ич-ичимиздан
ҳис қила оляпмиз.
Каттакон раҳмат!»
Бир синглимиз шундай ёзди:
«Доим қадр-қимматим
жуда паст деб ҳисоблаганман.
Инжил баёнотини ўқиганимда,
Исо Масиҳни
жиддий ёки айрим
пайтларда қаттиққўл
деб тасаввур қилганман.
У хаёлимда
шундай гавдаланган.
Шунга Яҳова ҳам
шундай деб ўйлаганман.
“Исонинг олдида ўзимни
қандай ҳис қилган бўлардим?” —
деган савол
онгимда айланаверарди.
Лекин вазият ўзгарди.
Драма ёрдамида Исони ёрқинроқ
тасаввур қила олдим.
У раҳмдил, меҳрибон ва
табассум қиладиган инсон.
Бу учун сиздан
жудаям миннатдорман.
Бу менга Яҳованинг шахсиятини
бошқа томондан очиб берди».
Бу фикрларга
кўпчилигимиз қўшиламиз.
Кўп биродару опа-сингиллар
хизматда ушбу драма ҳақида
бошқаларга айта олишди.
Келинг, бир мисолга
эътибор берамиз.
Бир аёл ҳамкасбимга
ваъз қилдим.
У Муқаддас Китобни
роса яхши кўради.
Афсус, у анжуманга
кела олмаслигини айтди.
Кейин унга янги драманинг
3та эпизодини жўнатдим.
У қойил қолди.
У ҳатто учинчи эпизод
тугамаслиги учун
уни бўлиб-бўлиб
бир неча ҳафта кўрган.
У Каломни яхши билгани учун
драма пайтида
оятларни очиб кузата олди.
Ўйлашимча, айнан бу уни
тадқиқ бошлашга ундади.
У ўрганишни роса яхши кўради.
Ҳозир у билан 6-дарсдамиз.
У 2та учрашувда қатнаша олди.
У Яҳованинг совғаларини
қадрлашини кўриш
менга қувонч бахш этяпти.
Ҳа, роса далдали!
Айримлар
бизга шундай деб айтади:
«Сиз Исо пайғамбарга
ишонмайсиз!»
Мхм, бизда тайёр жавоб бор.
«Исонинг ҳаётидан лавҳалар».
Сал аввалроқ ушбу янги драма
кўп тилларда чиқаётгани
борасида хабар бердик.
Анжуманлар ҳам имкони борича
кўпроқ тилларда ўтиши учун
тинмай меҳнат қиляпмиз.
Айрим кичик тилларда
ҳудудий анжуман
3 кун бўлиб ўтмайди.
Бунинг сабаби,
бу тилда нутқ айта оладиган
биродарларнинг камлигида.
Шу сабабли, ушбу тилларда
анжуманнинг фақат бир
ёки икки куни ўтказилади.
Шу сабабдан Етакчи кенгаш
бунга оид муҳим чора тадбир кўрган.
2025 йили майда
инглиз тилидаги
анжуман ёзиб олинган.
Улар матнга туширилиб,
турли филиалларга юборилган.
Кейин эса керакли нутқлар
таржима қилиниб дубляж қилинган.
Нутқлар маҳаллий биродарлар
томонидан айтилгани яхши.
Лекин улар кам бўлган жойда
ёзиб олинган нутқлар
кўпларга фойда беради.
Ҳа, биродару
опа-сингилларимиз билан
юзма-юз кўришиш ва нутқларни
жонли эшитиш далдали.
Яҳова кўрган ушбу чора туфайли
энди кўпроқ
имондошларимиз бирга йиғилиб,
анжуман дастурини
3 кун маза қилиб,
она тилида томоша қилади.
Анжуман ўтишига
ғамхўрлик қилаётган
барча имондошларимизга
каттакон раҳмат деймиз.
Тугатишдан олдин
бир хабар билан бўлишмоқчимиз.
Негеде Теклемариям билан
бўлган интервьюнинг
тўлиқ формати чиқарилади.
Бошида у инглиз тилида,
вақт ўтиб эса бошқа
тилларда ҳам чиқади.
Ушбу далдали интервьюни
томоша қилишга ундаймиз.
У сизга куч беради.
Яҳова ушбу биродаримизга
26 йилдан ошиқроқ
вақт мобайнида
қамоқда сабр-бардошли
бўлишга кўмаклашган.
Ушбу видео сизни
Ибронийларга 13:3даги
сўзларни қўллашга ундар.
2025 йил
12 декабрга келиб,
дунё бўйлаб 270дан ошиқ
биродару опа-синглимиз
эътиқоди учун қамоқда.
Илтимос, улар учун тинмай
ибодат қилишда давом этинг.
Кўрдикки, Тангримиз Яҳова
дунёнинг четидаги ҳар қандай
инсонга маънавий озуқа беряпти.
Забур 145:16
буни яққол тасдиқлайди.
Янги драмамизнинг кейинги
эпизодлари чиқиши учун
меҳнат қилаётган барчага
Яҳова барака беришини сўраймиз.
Азиз имондошлар,
биз ҳар бирингизни
жуда севамиз!
Бу Яҳова Шоҳидларининг
бош идорасидаги
«JW Broadcasting!»
-