00:00:01
Хуш келибсиз!00:00:02
00:00:02
Ушбу дастурда «Ҳаётдан
тоабад завқланинг!» китобидан00:00:07
00:00:07
тадқиқларда қандай фойдаланиш
борасида гаплашамиз.00:00:11
00:00:11
Аммо бошида айрим хабарларга ўтсак.00:00:14
00:00:14
Охирги янгиликлардан сўнг
яна учта махсус анжуман бўлиб ўтди.00:00:19
00:00:19
2025 йил 26–28 декабрь00:00:24
00:00:24
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида
махсус анжуманлардан бири ўтказилди.00:00:29
00:00:29
Айнан ўша ҳафта Тогонинг Ломе
шаҳрида махсус анжуман ўтди.00:00:35
00:00:35
Учинчи эса бу йилнинг 9–11 январь
кунлари Оклонд шаҳрида бўлиб ўтди.00:00:43
00:00:43
Бу Янги Зеландия тарихидаги
энг катта анжуман бўлди.00:00:48
00:00:48
Мамлакатдаги барча ваъзгўйлар
у ерга таклиф қилинди.00:00:52
00:00:52
Охирги 50 йил мобайнида
бунақаси ҳали бўлмаганди.00:00:57
00:00:57
Бино ходимлари меҳрибонлигимиз00:01:00
00:01:00
ва ҳамкорликка тайёрлигимиз учун
катта раҳмат айтди.00:01:04
00:01:04
Уларнинг сўзларига кўра, биз
бошқалардан роса ажралиб турамиз.00:01:10
00:01:10
Барча уларни
табассум ила қарши оларди.00:01:15
00:01:15
Ҳа, бу уларни
ростакамига қойил қолдирди.00:01:19
00:01:19
Улардан бири: «Ҳамма тадбирлар
шундай ўтса зўр бўларди!» — деб бўлишди.00:01:25
00:01:25
Индонезияда эса
бир давлат ходими шундай деди:00:01:29
00:01:29
«Яҳованинг Шоҳидлари
роса тартибли экан.00:01:33
00:01:33
Уларни қаерда кўрманг, доим
самимийлик ила табассум қилишади.00:01:38
00:01:38
Кўрганимни айтяпман».00:01:40
00:01:41
Тогода эса стадион бошлиғи
шундай деб айтди:00:01:46
00:01:46
«Тўғриси, қойил қолдим!
Ҳаммаси пухта режалаштирилган.00:01:50
00:01:50
Буларни кўриб, ташкилотингизга
қўшилгим келиб кетди».00:01:54
00:01:54
Бу анжуманларга ташриф
буюрганларнинг энг юқори сони00:01:59
00:01:59
68 178 киши бўлди.00:02:03
00:02:03
Қизиғи шундаки, 8 000дан ошиқ
одам 32та мамлакатдан эди.00:02:08
00:02:08
Қувонарлиси 703 киши сувга чўмди.00:02:13
00:02:13
Булар охирги махсус анжуманлар эди.00:02:16
00:02:16
Энди бўлмайдими?00:02:18
00:02:18
Етакчи кенгашдан
янгиликларда айтилганидек,00:02:21
00:02:21
2026 йилдан бошлаб, энди фақат
халқаро анжуманлар бўлиб ўтади.00:02:27
00:02:27
Биринчи учтаси 2026 йил
июнь ойида бўлади.00:02:32
00:02:32
2026 йил 1 январда00:02:36
00:02:36
ташкилотда қилинган бир
муҳим ўзгаришга00:02:38
00:02:38
роппа-роса 50 йил бўлди.00:02:41
00:02:41
«Хабарчилар» китобида айтилганидек,00:02:44
00:02:44
ушбу ўзгариш Яҳова
Шоҳидларининг замонавий тарихида00:02:48
00:02:48
энг муҳимларидан бири ҳисобланади.00:02:51
00:02:51
Хўш, бу нима?00:02:52
00:02:52
Олтита қўмита ташкил этилиб,00:02:54
00:02:54
ҳар бирига Етакчи кенгаш
аъзоси тайинланган.00:02:58
00:03:07
Дунё бўйлаб ташкилотимизнинг
фаолияти ва тадбирлари00:03:12
00:03:12
ушбу қўмиталарнинг
назорати остида бўлиб ўтади.00:03:16
00:03:16
1976 йил 1 февралда00:03:20
00:03:20
Етакчи кенгаш бошқа
муҳим бир ўзгариш киритган.00:03:24
00:03:24
Энди филиал ҳудудидаги ишни00:03:27
00:03:27
фақат битта биродар эмас, балки
учта ва ундан кўпроқ00:03:32
00:03:32
тажрибали биродарлардан
иборат филиал қўмитаси00:03:37
00:03:37
бош-қош бўлиб йўналтириши керак эди.00:03:40
00:03:40
Яҳова бунга барака берган.00:03:44
00:03:44
1976 йили 2 миллиондан
ошиқ ваъзгўй бўлган.00:03:49
00:03:49
Аммо ҳозир 50 йил ўтиб,00:03:52
00:03:52
ваъзгўйларнинг
сони 9 миллиондан зиёд.00:03:56
00:03:57
Исо Масиҳ бизни меҳр ила
йўналтираётганидан миннатдормиз.00:04:03
00:04:03
У ваъзгўйликка бош-қош бўлиб,00:04:05
00:04:05
хушхабарни ёйиш учун
қилаётган ҳаракатларимизга00:04:09
00:04:09
барака бераётганини кўряпмиз.00:04:12
00:04:13
Яқинда «Урушлар ва зўравон
тўқнашувлар қачондир тугайдими?» журналини00:04:18
00:04:18
тарқатишга мўлжалланган кампания бўлиб ўтди.00:04:22
00:04:21
Биродару опа-сингиллар ушбу
махсус тадбирда қатнашиб,00:04:26
00:04:26
ҳар хил қизиқарли
воқеаларга дуч келишди.00:04:30
00:04:30
Қувонарлиси, кўп одамлар
ҳақиқатга қизиқиш билдирди.00:04:34
00:04:34
Ҳа, «Қўриқчи минораси»нинг
тарқатиш сони00:04:37
00:04:37
самарали асбобларимиздан бири.00:04:40
00:04:40
Биласизки, ҳар йили
«Қўриқчи минораси» тарқатиш сонининг00:04:46
00:04:46
ва «Уйғонинг!» журналининг
учта сонини тарқатамиз.00:04:50
00:04:51
Улар ёрдамида хизматда
қизиқарли суҳбатлар00:04:55
00:04:55
ва ҳатто Муқаддас Китоб
тадқиқларини бошлашимиз мумкин.00:04:59
00:04:59
Январь ҳамда февралда00:05:02
00:05:05
номли «Қўриқчи минораси» журналини
тарқатиш имкониятига эга бўламиз.00:05:11
00:05:11
Ҳозирги вақтни инобатга олсак,
бу жудаям муҳим мавзу.00:05:16
00:05:16
Ишонамизки, уни бошқалар билан
бўлишишдан қувонч топасиз.00:05:21
00:05:21
Унинг нусхасини Йиғилиш залида
олсангиз бўлади.00:05:26
00:05:26
2021 йили «Ҳаётдан тоабад завқланинг!»
номли янги қўлланма чиқди.00:05:33
00:05:33
Ўшандан бери 1 миллиондан
ошиқ киши сувга чўмди.00:05:38
00:05:38
Исо пайғамбар айтганидек, кўплар
ҳақиқатга қизиқиш билдиряпти.00:05:43
00:05:43
Албатта, ҳақиқатга чанқоқ инсонлар
билан тадқиқ ўтказиш жудаям ёқимли.00:05:50
00:05:50
Хўш, янги қўлланма ёрдамида
қандай тадқиқ ўтказиш керак?00:05:55
00:05:55
Бунда бизга
нима ёрдам бера олади?00:05:58
00:05:58
2021 йили хизматда «Ҳаётдан
тоабад завқланинг!» адабиётидан00:06:05
00:06:05
фойдаланиш номли махсус йўл-йўриқ чиқди.00:06:08
00:06:08
У S-196 деб ҳам аталади.00:06:12
00:06:12
Қолаверса, «Одамларни севиб
шогирд тайёрланг» рисоласидаги00:06:17
00:06:17
«Ҳаётдан тоабад завқланинг!»
китоби ёрдамида00:06:20
00:06:20
«Қандай қилиб Муқаддас Китоб
тадқиқини ўтказа оласиз?»00:06:24
00:06:24
номли илова тақдим этилди.00:06:26
00:06:26
Шунингдек, «Ҳаёт тарзимиз»
ва «Қўриқчи минораси»да ҳам00:06:31
00:06:31
бу қўлланмадан қандай фойдаланиш
борасида маслаҳатлар келтирилади.00:06:36
00:06:36
Мана йиллар ўтиб,
бу китобдан тадқиқларда00:06:41
00:06:41
қандай қилиб яхшироқ
фойдаланишни ўргандик.00:06:44
00:06:44
Ҳозир унга оид янги
кўрсатмаларни муҳокама қиламиз.00:06:50
00:06:50
4та фикрга эътибор берамиз.00:06:53
00:06:53
Биринчиси, ҳар ҳафта қанча
маълумот тадқиқ қилиш керак?00:06:58
00:06:58
Иккинчиси, ҳамма видеони ҳам
томоша қилиш керакми?00:07:03
00:07:03
Учинчиси, «Қўшимча манбалар» қисмидан
қандай фойдалансак бўлади?00:07:08
00:07:08
Ва тўртинчиси, инсон маълумотдан
фойда олиши учун нима қилсак бўлади?00:07:13
00:07:13
Унда биринчиси: ҳар ҳафта қанча
маълумот тадқиқ қилиш керак?00:07:18
00:07:18
Имкони бўлса, ҳар ҳафта битта дарсни
тадқиқ қилишни мақсад қилинг.00:07:24
00:07:24
Албатта, инсоннинг эҳтиёжи ва
шароитини инобатга олиш керак.00:07:30
00:07:30
Бунда ёрдам берадиган омиллардан бири,00:07:34
00:07:33
«Кўпроқ билиб олинг» қисмигача
бўлган кириш параграфларини00:07:38
00:07:38
узоқ тадқиқ қилмаслик.00:07:40
00:07:40
Бу параграфларнинг мақсади00:07:42
00:07:42
инсоннинг маънавий иштаҳасини очиш,00:07:44
00:07:44
асосий мавзу борасида тасаввурга
эга бўлишга кўмаклашиш.00:07:49
00:07:49
Шунга уларни қисқача
тадқиқ қилишга интилинг.00:07:53
00:07:53
Буни қандай қила оламиз?00:07:55
00:07:55
Қизиқувчиларни тадқиққа
яхшилаб тайёргарлик кўриб,00:08:00
00:08:00
уларни олдиндан ўқишга унданг.00:08:02
00:08:02
Шундай қилинса, тадқиқ пайтида
уларни ўқишга ҳожат бўлмайди.00:08:07
00:08:07
Шу йўсин, фақат
келтирилган саволларни ва00:08:11
00:08:11
асосий оятларни
муҳокама қила оламиз.00:08:14
00:08:14
Шунда «Кўпроқ билиб олинг» қисмини
чуқурроқ кўриб чиқа оламиз.00:08:19
00:08:20
Айрим тилларда
«Кўпроқ билиб олинг» қисмида00:08:24
00:08:23
турли видеолар мавжуд.00:08:25
00:08:25
Бу бизни иккинчи саволга
олиб келади.00:08:28
00:08:28
Барча видеоларни
томоша қилишимиз керакми?00:08:32
00:08:32
Олдин биз
бундай қилишга ундалгандик.00:08:36
00:08:36
Лекин шуни аниқлаштириб,
айтиб ўтмоқчимизки,00:08:40
00:08:40
ҳозир бундай қилишнинг
ҳожати йўқ.00:08:43
00:08:43
Видео қизиқувчининг эҳтиёжию
вазиятига тўғри келмаса,00:08:48
00:08:47
уни кўрсатмасак бўлади.00:08:50
00:08:49
Ростини айтсак, келтирилган
барча видеоларни томоша қилиб,00:08:55
00:08:55
бир мартада битта дарсни
тадқиқ қилиш осон эмас.00:09:00
00:09:00
Мақсадимиз қизиқувчига
тадқиқдан завқ олишга кўмаклашиш.00:09:05
00:09:05
Шундай экан, тайёргарлик пайтида
ибодат ила фикр юритинг.00:09:10
00:09:10
Қайси видеони
томоша қилсак бўлади?00:09:12
00:09:12
Қайси бирини эса йўқ?00:09:14
00:09:14
Қизиқувчининг эҳтиёжи ҳақида ўйланг.00:09:18
00:09:19
Айрим ваъзгўйлар
Интернет алоқаси бўлмагани учун00:09:22
00:09:22
турли видеолардан
фойдалана олмайди.00:09:25
00:09:26
Сизда ҳам вазият шундай бўлса,00:09:28
00:09:28
видеоларни кўрсата олмаётганингиздан
руҳингиз тушмасин.00:09:32
00:09:32
Бундай пайтда видеоларсиз маълумотни
яхшилаб тушунтириб беринг.00:09:38
00:09:38
Унутманг, Муқаддас Китоб
бизнинг асосий қуролимиз.00:09:43
00:09:43
Ҳа, видеоларсиз ҳам
Муқаддас Китоб ва келтирилган00:09:49
00:09:49
маълумот ёрдамида биз самарали00:09:52
00:09:52
Муқаддас Китоб тадқиқини
ўтказа оламиз.00:09:54
00:09:55
Учинчи саволимиз: «Қўшимча манбалар
қисмидан қандай фойдалансак бўлади?»00:10:00
00:10:00
Бу қисмни тадқиқ давомида
муҳокама қилишга ҳожат йўқ.00:10:06
00:10:06
Унинг мақсади қизиқувчининг қўшимча
турли саволларига жавоб бериш00:10:11
00:10:11
ёки эҳтиёжларини қондириш.00:10:14
00:10:14
Шундай экан, қизиқувчининг
эҳтиёжидан келиб чиқиб,00:10:19
00:10:19
унга фойда берадиган
қайсидир мавзуни шахсан00:10:23
00:10:23
кўриб чиқишга ундасак бўлади.00:10:25
00:10:26
Тўртинчи саволимиз: «Инсон маълумотдан
фойда олиши учун нима қилсак бўлади?»00:10:32
00:10:32
Дарслар шундай тарзда тузилганки,00:10:35
00:10:35
улар аста-секин имонни
ўстиришга ёрдам беради.00:10:39
00:10:39
Шундай экан, уларни келтирилган
тартибда кўриб чиқиши фойдали бўлади.00:10:44
00:10:44
Аммо мослашувчанлик ҳам муҳим.00:10:47
00:10:47
Қизиқувчининг эҳтиёжидан
келиб чиқиб,00:10:50
00:10:50
аллақачон ўтиб бўлинган ёки00:10:53
00:10:53
ҳали кўриб чиқилмаган дарсни
муҳокама қилсак бўлади.00:10:57
00:10:57
Мисол учун, сиз тадқиқ
ўтказаётган инсон яқинидан айрилди.00:11:03
00:11:02
Шундай пайтда «Ўлимдан кейин
нима бўлади?» номли 29-дарсни00:11:08
00:11:08
кўриб чиқишга қарор қиларсиз.00:11:11
00:11:11
Ундан кейин сиз охирги муҳокама
қилган дарсга қайтсангиз бўлади.00:11:16
00:11:16
Айрим пайтда эса00:11:19
00:11:19
бу дарс қизиқувчининг вазиятига
мос келмайди деб айтармиз.00:11:23
00:11:23
Бунга инсон яшаётган жой,00:11:27
00:11:27
унинг маданияти,00:11:29
00:11:28
қадриятлари
сабаб бўлиши мумкин.00:11:32
00:11:32
Бундай пайтда дарсни қолдириб,
кейингисига ўтсак бўлади.00:11:37
00:11:37
Мақсад — қизиқувчининг эҳтиёжига
мослаша билиш.00:11:43
00:11:43
Ҳаворий Павлус бу борада ўрнак.00:11:46
00:11:46
1 Коринфликларга 9-бобда00:11:49
00:11:49
у нима дегани эсингиздами?00:11:51
00:12:30
Яна бир савол кўпчиликни
қизиқтириши мумкин.00:12:34
00:12:34
«Инсон китобни тўлиқ тугатмай
туриб сувга чўмса-чи,00:12:39
00:12:39
нима қилишимиз керак?»00:12:41
00:12:41
Жавоб Колосаликларга 2:6, 7да айтилган.00:12:45
00:12:45
Павлус барча сувга чўмган масиҳийлар
нима қилиши кераклиги борасида айтган:00:12:51
00:13:08
Қизиқувчилар ҳам «имонда
барқарор» бўлишини истаймиз.00:13:12
00:13:12
Хўш, агар инсон тадқиқни тўлиқ
тугатмай туриб сувга чўмса-чи?00:13:17
00:13:17
Бундай вазиятда у билан
тадқиқни давом эттирсак бўлади.00:13:23
00:13:23
Бу унга имонда барқарор
бўлишга кўмаклашади.00:13:27
00:13:28
Охирида яна бир эслатма:00:13:31
00:13:31
биламизки, ваъзгўйлар00:13:34
00:13:33
хизматда неча соат
сарфлаганини ҳисоботига киритмайди.00:13:38
00:13:38
Аммо шу билан бирга
тадқиқлар сонини ёзамиз.00:13:41
00:13:41
Шундай экан, нечта тадқиқ
ўтказаётганингизни ёзишни унутманг.00:13:46
00:13:47
Айтиб ўтилган ўзгаришлар
ёрдамида биз00:13:50
00:13:50
қизиқувчиларга тезроқ
маънан ўсишга ҳамда00:13:55
00:13:55
тадқиқдан завқ олишга
кўмаклаша оламиз.00:13:58
00:13:58
Шуни кўрдикки,
Яҳованинг халқи бирликда00:14:03
00:14:03
ва аҳилликда топинади.00:14:05
00:14:04
Ташкилий00:14:06
00:14:06
ёки хизматдаги ўзгаришлар
бизга фойда келтиради.00:14:11
00:14:11
Шунингдек, тадқиқ учун
мўлжалланган қўлланма ёрдамида00:14:15
00:14:15
самарали тадқиқ ўтказиш
борасида гаплашдик.00:14:18
00:14:18
Ҳар ҳафта битта дарсни
кўриб чиқишга ҳаракат қилинг00:14:22
00:14:22
ва мослашишни ҳам унутманг.00:14:25
00:14:25
Ушбу маслаҳатларни қўлласак,00:14:28
00:14:28
шогирд тайёрлаш ишидан
улкан қувонч топамиз.00:14:32
00:14:32
Лекин тадқиқ ўтказишдан00:14:35
00:14:35
хавотирланиб, қўрқаётган бўлсангиз-чи?00:14:38
00:14:38
Филиппиликларга 2:13ни
қалбингизга тугиб қўйинг.00:14:43
00:14:54
Ҳа, шундай экан,
Яҳовадан нафақат куч,00:14:58
00:14:58
балки истак ҳам сўранг.00:15:00
00:15:00
Отажонимиз Яҳова барча
яхши ҳадяларнинг Манбаи.00:15:05
00:15:05
Шундай экан, ибодатингизга
ўзгача тарзда жавоб оласиз.00:15:10
00:15:10
Азиз дўстлар,00:15:12
00:15:12
биз ҳаммангизни яхши кўрамиз00:15:15
00:15:15
ва хизматда қилаётган
меҳнатингизни қадрлаймиз!00:15:19
00:15:19
Бу Яҳова Шоҳидларининг
халқаро бош идорасидаги00:15:24
00:15:24
«JW Broadcasting» студияси.00:15:27
Етакчи кенгашдан янгиликлар – 1 (2026)
-
Етакчи кенгашдан янгиликлар – 1 (2026)
Хуш келибсиз!
Ушбу дастурда «Ҳаётдан
тоабад завқланинг!» китобидан
тадқиқларда қандай фойдаланиш
борасида гаплашамиз.
Аммо бошида айрим хабарларга ўтсак.
Охирги янгиликлардан сўнг
яна учта махсус анжуман бўлиб ўтди.
2025 йил 26–28 декабрь
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида
махсус анжуманлардан бири ўтказилди.
Айнан ўша ҳафта Тогонинг Ломе
шаҳрида махсус анжуман ўтди.
Учинчи эса бу йилнинг 9–11 январь
кунлари Оклонд шаҳрида бўлиб ўтди.
Бу Янги Зеландия тарихидаги
энг катта анжуман бўлди.
Мамлакатдаги барча ваъзгўйлар
у ерга таклиф қилинди.
Охирги 50 йил мобайнида
бунақаси ҳали бўлмаганди.
Бино ходимлари меҳрибонлигимиз
ва ҳамкорликка тайёрлигимиз учун
катта раҳмат айтди.
Уларнинг сўзларига кўра, биз
бошқалардан роса ажралиб турамиз.
Барча уларни
табассум ила қарши оларди.
Ҳа, бу уларни
ростакамига қойил қолдирди.
Улардан бири: «Ҳамма тадбирлар
шундай ўтса зўр бўларди!» — деб бўлишди.
Индонезияда эса
бир давлат ходими шундай деди:
«Яҳованинг Шоҳидлари
роса тартибли экан.
Уларни қаерда кўрманг, доим
самимийлик ила табассум қилишади.
Кўрганимни айтяпман».
Тогода эса стадион бошлиғи
шундай деб айтди:
«Тўғриси, қойил қолдим!
Ҳаммаси пухта режалаштирилган.
Буларни кўриб, ташкилотингизга
қўшилгим келиб кетди».
Бу анжуманларга ташриф
буюрганларнинг энг юқори сони
68 178 киши бўлди.
Қизиғи шундаки, 8 000дан ошиқ
одам 32та мамлакатдан эди.
Қувонарлиси 703 киши сувга чўмди.
Булар охирги махсус анжуманлар эди.
Энди бўлмайдими?
Етакчи кенгашдан
янгиликларда айтилганидек,
2026 йилдан бошлаб, энди фақат
халқаро анжуманлар бўлиб ўтади.
Биринчи учтаси 2026 йил
июнь ойида бўлади.
2026 йил 1 январда
ташкилотда қилинган бир
муҳим ўзгаришга
роппа-роса 50 йил бўлди.
«Хабарчилар» китобида айтилганидек,
ушбу ўзгариш Яҳова
Шоҳидларининг замонавий тарихида
энг муҳимларидан бири ҳисобланади.
Хўш, бу нима?
Олтита қўмита ташкил этилиб,
ҳар бирига Етакчи кенгаш
аъзоси тайинланган.
Дунё бўйлаб ташкилотимизнинг
фаолияти ва тадбирлари
ушбу қўмиталарнинг
назорати остида бўлиб ўтади.
1976 йил 1 февралда
Етакчи кенгаш бошқа
муҳим бир ўзгариш киритган.
Энди филиал ҳудудидаги ишни
фақат битта биродар эмас, балки
учта ва ундан кўпроқ
тажрибали биродарлардан
иборат филиал қўмитаси
бош-қош бўлиб йўналтириши керак эди.
Яҳова бунга барака берган.
1976 йили 2 миллиондан
ошиқ ваъзгўй бўлган.
Аммо ҳозир 50 йил ўтиб,
ваъзгўйларнинг
сони 9 миллиондан зиёд.
Исо Масиҳ бизни меҳр ила
йўналтираётганидан миннатдормиз.
У ваъзгўйликка бош-қош бўлиб,
хушхабарни ёйиш учун
қилаётган ҳаракатларимизга
барака бераётганини кўряпмиз.
Яқинда «Урушлар ва зўравон
тўқнашувлар қачондир тугайдими?» журналини
тарқатишга мўлжалланган кампания бўлиб ўтди.
Биродару опа-сингиллар ушбу
махсус тадбирда қатнашиб,
ҳар хил қизиқарли
воқеаларга дуч келишди.
Қувонарлиси, кўп одамлар
ҳақиқатга қизиқиш билдирди.
Ҳа, «Қўриқчи минораси»нинг
тарқатиш сони
самарали асбобларимиздан бири.
Биласизки, ҳар йили
«Қўриқчи минораси» тарқатиш сонининг
ва «Уйғонинг!» журналининг
учта сонини тарқатамиз.
Улар ёрдамида хизматда
қизиқарли суҳбатлар
ва ҳатто Муқаддас Китоб
тадқиқларини бошлашимиз мумкин.
Январь ҳамда февралда
номли «Қўриқчи минораси» журналини
тарқатиш имкониятига эга бўламиз.
Ҳозирги вақтни инобатга олсак,
бу жудаям муҳим мавзу.
Ишонамизки, уни бошқалар билан
бўлишишдан қувонч топасиз.
Унинг нусхасини Йиғилиш залида
олсангиз бўлади.
2021 йили «Ҳаётдан тоабад завқланинг!»
номли янги қўлланма чиқди.
Ўшандан бери 1 миллиондан
ошиқ киши сувга чўмди.
Исо пайғамбар айтганидек, кўплар
ҳақиқатга қизиқиш билдиряпти.
Албатта, ҳақиқатга чанқоқ инсонлар
билан тадқиқ ўтказиш жудаям ёқимли.
Хўш, янги қўлланма ёрдамида
қандай тадқиқ ўтказиш керак?
Бунда бизга
нима ёрдам бера олади?
2021 йили хизматда «Ҳаётдан
тоабад завқланинг!» адабиётидан
фойдаланиш номли махсус йўл-йўриқ чиқди.
У S-196 деб ҳам аталади.
Қолаверса, «Одамларни севиб
шогирд тайёрланг» рисоласидаги
«Ҳаётдан тоабад завқланинг!»
китоби ёрдамида
«Қандай қилиб Муқаддас Китоб
тадқиқини ўтказа оласиз?»
номли илова тақдим этилди.
Шунингдек, «Ҳаёт тарзимиз»
ва «Қўриқчи минораси»да ҳам
бу қўлланмадан қандай фойдаланиш
борасида маслаҳатлар келтирилади.
Мана йиллар ўтиб,
бу китобдан тадқиқларда
қандай қилиб яхшироқ
фойдаланишни ўргандик.
Ҳозир унга оид янги
кўрсатмаларни муҳокама қиламиз.
4та фикрга эътибор берамиз.
Биринчиси, ҳар ҳафта қанча
маълумот тадқиқ қилиш керак?
Иккинчиси, ҳамма видеони ҳам
томоша қилиш керакми?
Учинчиси, «Қўшимча манбалар» қисмидан
қандай фойдалансак бўлади?
Ва тўртинчиси, инсон маълумотдан
фойда олиши учун нима қилсак бўлади?
Унда биринчиси: ҳар ҳафта қанча
маълумот тадқиқ қилиш керак?
Имкони бўлса, ҳар ҳафта битта дарсни
тадқиқ қилишни мақсад қилинг.
Албатта, инсоннинг эҳтиёжи ва
шароитини инобатга олиш керак.
Бунда ёрдам берадиган омиллардан бири,
«Кўпроқ билиб олинг» қисмигача
бўлган кириш параграфларини
узоқ тадқиқ қилмаслик.
Бу параграфларнинг мақсади
инсоннинг маънавий иштаҳасини очиш,
асосий мавзу борасида тасаввурга
эга бўлишга кўмаклашиш.
Шунга уларни қисқача
тадқиқ қилишга интилинг.
Буни қандай қила оламиз?
Қизиқувчиларни тадқиққа
яхшилаб тайёргарлик кўриб,
уларни олдиндан ўқишга унданг.
Шундай қилинса, тадқиқ пайтида
уларни ўқишга ҳожат бўлмайди.
Шу йўсин, фақат
келтирилган саволларни ва
асосий оятларни
муҳокама қила оламиз.
Шунда «Кўпроқ билиб олинг» қисмини
чуқурроқ кўриб чиқа оламиз.
Айрим тилларда
«Кўпроқ билиб олинг» қисмида
турли видеолар мавжуд.
Бу бизни иккинчи саволга
олиб келади.
Барча видеоларни
томоша қилишимиз керакми?
Олдин биз
бундай қилишга ундалгандик.
Лекин шуни аниқлаштириб,
айтиб ўтмоқчимизки,
ҳозир бундай қилишнинг
ҳожати йўқ.
Видео қизиқувчининг эҳтиёжию
вазиятига тўғри келмаса,
уни кўрсатмасак бўлади.
Ростини айтсак, келтирилган
барча видеоларни томоша қилиб,
бир мартада битта дарсни
тадқиқ қилиш осон эмас.
Мақсадимиз қизиқувчига
тадқиқдан завқ олишга кўмаклашиш.
Шундай экан, тайёргарлик пайтида
ибодат ила фикр юритинг.
Қайси видеони
томоша қилсак бўлади?
Қайси бирини эса йўқ?
Қизиқувчининг эҳтиёжи ҳақида ўйланг.
Айрим ваъзгўйлар
Интернет алоқаси бўлмагани учун
турли видеолардан
фойдалана олмайди.
Сизда ҳам вазият шундай бўлса,
видеоларни кўрсата олмаётганингиздан
руҳингиз тушмасин.
Бундай пайтда видеоларсиз маълумотни
яхшилаб тушунтириб беринг.
Унутманг, Муқаддас Китоб
бизнинг асосий қуролимиз.
Ҳа, видеоларсиз ҳам
Муқаддас Китоб ва келтирилган
маълумот ёрдамида биз самарали
Муқаддас Китоб тадқиқини
ўтказа оламиз.
Учинчи саволимиз: «Қўшимча манбалар
қисмидан қандай фойдалансак бўлади?»
Бу қисмни тадқиқ давомида
муҳокама қилишга ҳожат йўқ.
Унинг мақсади қизиқувчининг қўшимча
турли саволларига жавоб бериш
ёки эҳтиёжларини қондириш.
Шундай экан, қизиқувчининг
эҳтиёжидан келиб чиқиб,
унга фойда берадиган
қайсидир мавзуни шахсан
кўриб чиқишга ундасак бўлади.
Тўртинчи саволимиз: «Инсон маълумотдан
фойда олиши учун нима қилсак бўлади?»
Дарслар шундай тарзда тузилганки,
улар аста-секин имонни
ўстиришга ёрдам беради.
Шундай экан, уларни келтирилган
тартибда кўриб чиқиши фойдали бўлади.
Аммо мослашувчанлик ҳам муҳим.
Қизиқувчининг эҳтиёжидан
келиб чиқиб,
аллақачон ўтиб бўлинган ёки
ҳали кўриб чиқилмаган дарсни
муҳокама қилсак бўлади.
Мисол учун, сиз тадқиқ
ўтказаётган инсон яқинидан айрилди.
Шундай пайтда «Ўлимдан кейин
нима бўлади?» номли 29-дарсни
кўриб чиқишга қарор қиларсиз.
Ундан кейин сиз охирги муҳокама
қилган дарсга қайтсангиз бўлади.
Айрим пайтда эса
бу дарс қизиқувчининг вазиятига
мос келмайди деб айтармиз.
Бунга инсон яшаётган жой,
унинг маданияти,
қадриятлари
сабаб бўлиши мумкин.
Бундай пайтда дарсни қолдириб,
кейингисига ўтсак бўлади.
Мақсад — қизиқувчининг эҳтиёжига
мослаша билиш.
Ҳаворий Павлус бу борада ўрнак.
1 Коринфликларга 9-бобда
у нима дегани эсингиздами?
Яна бир савол кўпчиликни
қизиқтириши мумкин.
«Инсон китобни тўлиқ тугатмай
туриб сувга чўмса-чи,
нима қилишимиз керак?»
Жавоб Колосаликларга 2:6, 7да айтилган.
Павлус барча сувга чўмган масиҳийлар
нима қилиши кераклиги борасида айтган:
Қизиқувчилар ҳам «имонда
барқарор» бўлишини истаймиз.
Хўш, агар инсон тадқиқни тўлиқ
тугатмай туриб сувга чўмса-чи?
Бундай вазиятда у билан
тадқиқни давом эттирсак бўлади.
Бу унга имонда барқарор
бўлишга кўмаклашади.
Охирида яна бир эслатма:
биламизки, ваъзгўйлар
хизматда неча соат
сарфлаганини ҳисоботига киритмайди.
Аммо шу билан бирга
тадқиқлар сонини ёзамиз.
Шундай экан, нечта тадқиқ
ўтказаётганингизни ёзишни унутманг.
Айтиб ўтилган ўзгаришлар
ёрдамида биз
қизиқувчиларга тезроқ
маънан ўсишга ҳамда
тадқиқдан завқ олишга
кўмаклаша оламиз.
Шуни кўрдикки,
Яҳованинг халқи бирликда
ва аҳилликда топинади.
Ташкилий
ёки хизматдаги ўзгаришлар
бизга фойда келтиради.
Шунингдек, тадқиқ учун
мўлжалланган қўлланма ёрдамида
самарали тадқиқ ўтказиш
борасида гаплашдик.
Ҳар ҳафта битта дарсни
кўриб чиқишга ҳаракат қилинг
ва мослашишни ҳам унутманг.
Ушбу маслаҳатларни қўлласак,
шогирд тайёрлаш ишидан
улкан қувонч топамиз.
Лекин тадқиқ ўтказишдан
хавотирланиб, қўрқаётган бўлсангиз-чи?
Филиппиликларга 2:13ни
қалбингизга тугиб қўйинг.
Ҳа, шундай экан,
Яҳовадан нафақат куч,
балки истак ҳам сўранг.
Отажонимиз Яҳова барча
яхши ҳадяларнинг Манбаи.
Шундай экан, ибодатингизга
ўзгача тарзда жавоб оласиз.
Азиз дўстлар,
биз ҳаммангизни яхши кўрамиз
ва хизматда қилаётган
меҳнатингизни қадрлаймиз!
Бу Яҳова Шоҳидларининг
халқаро бош идорасидаги
«JW Broadcasting» студияси.
-