JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар ― 2 (2026)

Video Other languages Share text Share link Show times

Кўрсатувимизга хуш келибсиз!
Сизни кўришдан жуда хурсандмиз
Ушбу йилги Қутлуғ Кечлик
маросими 2 апрель
пайшанба куни ўтади.
Уни интиқиб кутяпмиз.
Махсус нутқ эса ундан
бир ҳафта олдин айтилади.
Унинг номи: «Ерни ким
қайта тиклайди?»
Кейинги ҳафталарда махсус
кампанияда иштирок этиб,
бошқаларни бу тадбирларга
таклиф қила оламиз.
Эҳтимол, кўмакчи кашшофлик
ҳақида ўйлаб кўрарсиз.
Март ва апрелда сизга қулай
соат нормасини танланг:
15 ёки 30 соат.
Биз қалбимизни
бу тадбирга тайёрлаб,
чуқур ўйласак бўлади.
Исо шахсан мен учун
ўз ҳаётини фидо қилган.
Бу Ибронийларга 12:3 даги
сўзлар билан ҳамоҳанг.
Тўлов устида фикр юритиш,
миннатдорчилигимизни ошириб,
сабр-бардошли бўлишга
кўмаклашади.
Шу йўсин, Яҳовага ва Исога
бўлган севгимиз ошади.
Яқинда сайтимизда ва иловамизда
Қутлуғ Кечлик арафасида
ўқиладиган оятлар жадвали чиқди.
Унда Исо билан боғлиқ
вазиятларни тасвирловчи
оятлар ва баёнотлар келтирилган.
Уни рисолалар туркумидан
топсангиз бўлади.
Танланганлар қисмига қўшиб қўйиш
жуда фойдали бўлади.
Шунингдек, Қутлуғ Кечлик
учун мўлжалланган
махсус эрталабки топиниш
26 мартда чиқади.
Дунё бўйлаб барча
Яҳованинг Шоҳидлари
уни 2 апрелда томоша қила олади.
Қизиқиш билдириб, маросимга
келган турли инсонларга
эътибор беришни
унутмаслигимиз керак.
Мақсадимиз имкони борича
кўпроқ тадқиқлар бошлаш.
Қолаверса, хизматда
журналларимиздан ҳам
фойдаланамиз.
Март ва апрель ойларида
журналини тарқатамиз.
Ҳозир одамлар
бу борада ёрдамга
ҳар қачонгидан ҳам муҳтож.
Олдинроқ хабар берилганидек,
Рим шаҳридаги филиалимиз
Болонья шаҳрига
кўчириб ўтказиляпти.
Келинг, дўстлар бунга
бир назар соламиз.
2019 йили
Римдаги филиалимиз
Болоньяга кўчирилиши ҳақида
эълон қилинганди.
Хабарда шундай дейилган:
«Бу лойиҳа битказилиши учун
Яҳова барака беришини
сўраб ибодат қиламиз.
Янги филиал даладаги иш
кенгайишига катта ҳисса қўшади».
Турли қийинчиликларга
қарамасдан
ибодатларимизга жавоб олдик.
Ҳозир айрим хабарлар
билан бўлишамиз.
2020 йили сентябрда «Виа Фрейд»
номли турар жой биноси
пандемияга қарамай битказилди.
Бу туфайли қурилиш хизматчилари
учун 41 та хона тақдим этилди.
2022 йили январь ойида эса
1 та офислар учун бинода
ва 3 та турар жой биносида
қурилиш ишларини бошладик.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар
учун марказ очилди.
Бу марказнинг мақсади одамларни
Яҳованинг хизматида янада
ғайратли бўлишга ундаш.
15 ой ичида ушбу марказга
50 мингдан ошиқ одамга
15 та тилда
экскурсиялар ўтказилди.
Бу кўпчиликнинг имонини
янада мустаҳкамлаб,
ташкилотимизга яқинлаштирди.
Бутун лойиҳа давомида
бош идора вакиллари
Етакчи кенгаш аъзолари
билан ҳамкорлик қилиб,
Яҳованинг қўлини кўрдик.
Уларнинг хотиржамлиги
ва ғайрати
бизга ҳам таъсир қилиб,
Яҳовага таянишга
ва бошқаларнинг меҳнатини
қадрлашга ундади.
Маҳаллий имондошлар
катта ёрдам беришди.
Улар лойиҳа учун ибодат қилишди
ва вақти, кучи ва
маблағини аяшмади.
Баъзилар эса бу лойиҳада
қатнашиш учун
ҳатто ишидан бўшади.
Қолаверса, биродару
опа-сингиллар
мазали таомлар билан
бизни роса сийлашди.
Ушбу ажойиб лойиҳа
маҳаллий аҳоли учун ҳам
яхшигина шоҳидлик бўлди.
Харобага айланган биноларни
чиройли қилганимиз
ва атрофда гўзал боғлар
барпо этганимиз
кўпларга таъсир қилди.
Ушбу лойиҳа
ҳозир қайси босқичда?
2025 йил 1 мартга келиб,
филиал ҳудудидаги Йиғилиш
зали қуриб битказилди
ва тўртта жамоатнинг
фойдаланишига топширилди.
2026 йил 30 январда
пудратчи қурилиш
ишларини битказди.
Қолган ишларни эса
биродару опа-сингилларимиз
амалга оширади.
Мақсадимиз бу йили июнь ойида
офислар учун бинони
фойдаланиш учун топшириш.
Кейинги қадамимиз эса
турар жой биноларини
охиригача битказиш.
Янги филиал харажатларни
анча камайтириб,
байтилчиларга гўзал муҳитда
хизмат қилиш имконини беради.
Улар энди ҳар хил жойларда эмас,
балки битта бинода яшайди.
Бу эса уларга ёрдам тақдим этиш
жараёнини осонлаштиради.
Забур 127:1 да
шундай дейилган:
Бу лойиҳа тўлиқ битказилиб,
Яҳованинг исмини
янада улуғлаши учун
ибодат қилишда давом этамиз.
Азиз дўстлар,
ёрдамингиз учун
катта раҳмат!
Бу жудаям қадрли.
Яҳова барча
қурилиш лойиҳаларимизга
барака беришини сўрашда
давом этамиз.
Дунё бўйлаб
турли имондошларимиз
ҳар хил офатларга дуч келяпти.
Масалан, Малавида қурғоқчилик
ёки кўп ёмғир ёғиши дастидан
озиқ-овқат етишмовчилиги
юзага келди.
Иккита офатларда ёрдам бериш
қўмитаси ташкил этилди.
Тахминан 4 мингта
биродару опа-синглимизга
озиқ-овқат маҳсулотлари ва
бошқа ёрдам тақдим этилди.
Февралнинг бошида
Мадагаскарга
«Гезани» бўрони ёпирилди.
Яхшиямки, ҳеч бир
имондошимизга
жиддий шикаст етмади.
Аммо афсуски, уларнинг
199 та уйи вайрон бўлди
237 таси эса зарар кўрди.
Битта Анжуман ва учта Йиғилиш
залимизга ҳам зарар етказилди.
Иккита офатларда
ёрдам бериш қўмитаси
имондошларимизга
керакли ёрдам беряпти.
Бўрондан сўнг,
филиал қўмитаси
зарар кўрган ҳудудларда
махсус, далдали учрашувлар
ўтказилишини маъқуллади.
Бу кўпларнинг имонини
мустаҳкамлади.
Олдинги Янгиликларда
«Мелисса» бўрони
Кариб оролларига ёпирилгани
борасида айтилганди.
Яқинда Етакчи кенгаш аъзоси
Жейкоб Рамф Ямайкага
ташриф буюрди.
Махсус учрашув ташкил этилиб,
офатдан зарар кўрганларга
далда бахш этилди.
Ўтган йилнинг охирида эса
Филиппинда
атиги 7 ҳафта ичида
бир нечта офат юз берганди.
Яқинда Раислар қўмитаси аъзоси
Пол Гиллис у ерга ташриф буюрди.
У имондошларимиз билан
учрашиб уларга далда берди.
Офатдан азоб чекаётган
имондошларимиз учун
ибодат қилишда давом этамиз.
Забур 145:18 да
шундай дейилган:
Хайр-эҳсонларингиз ёрдамида
турли имондошларимизга
ёрдам тақдим эта оляпмиз.
Бу учун сизга
катта раҳмат деймиз.
Сахийлигингиз учун Яҳова Ўз
баракасини ёғдирсин.
Россия ҳукумати имондошларимизни
таъқиб қилишда давом этяпти.
Қамоқда бўлган
кўп имондошларимиз
тиббий ёрдамга муҳтож бўляпти.
Улардан бири
Рустам Диаров биродаримиз.
2026 йил 17 февралда
жиддий соғлик муаммолари туфайли
қамоқни тарк этишига
рухсат берилди.
Унга 2021 йили 8 йиллик
қамоқ жазоси берилганди.
Озод этилгач,
у зудлик билан Ўзбекистонга
депортация қилинди.
Айни дамда у саратон
касаллигини даволаяпти.
У ва рафиқаси Еленани
имондошларимиз бағрини
кенг очиб кутиб олишди.
16 мартга келиб дунё бўйлаб
280 та биродару опа-синглимиз
эътиқоди учун қамоқда ўтирибди.
Улардан 181 таси Россияда.
Улардан 35 тасининг
имконияти чекланган
ёки жиддий соғлик
муаммоси бор.
Ушбу қадрли хизматчиларимиз
улар хизмат қилган жамоатлар
ва оиласи учун ибодат қиламиз.
Яҳова ҳаётимиз Манбаи
сифатида биздан
ҳаётни қадрлашимизни кутади.
Ҳаётни қадрлашимизнинг
йўлларидан бири
қон борасидаги кўрсатмага
амал қилиш.
Яҳова Нуҳга ва
унинг авлодларига
ўзгармас қонун берган:
Биринчи асрдаги масиҳийларга эса
ўзингизни қондан сақланглар,
деб амр берилган.
Яҳованинг Шоҳидлари сифатида
бу амрларга астойдил
амал қиламиз.
Бу қон билан боғлиқ
даволаниш усулига оид
қароримизга ҳам таъсир қилади.
Йиллар давомида қон
борасида қарор чиқараётиб,
Яҳованинг Левилар 17:13 да айтган
сўзларини инобатга олганмиз.
Масиҳийлар бугун ушбу қонунга
амал қилиши керакми?
Оддий қилиб айтсак йўқ.
Сабабларидан бири биз ҳозир
Таврот қонуни остида эмасмиз.
Павлус Колосаликларга 2:13, 14 да
шундай деб айтган:
Шунга бугунги кунда
масиҳийлар қонни оқизиб,
тупроқ билан кўмиш борасидаги
қонунга амал қилиши кутилмайди.
Шу билан бирга Каломда
инсон тиббий ва жарроҳлик
масалаларида
шахсий қонидан қандай
фойдаланиши кераклиги ҳақида
ҳеч нарса айтилмаган.
2000 йил 15 октябрь сонидаги
«Қўриқчи минораси» журналида
бу масала борасида
инсон нима қилиши кераклиги
ҳақида шундай дейилган:
Шу сабабдан кўп масиҳийлар
қонини тиббий таҳлил учун
топширишга
ва бошқа жиддий масалаларга,
масалан, юрак ва ўпка вазифасини
вақтинча бажарувчи ускунага,
қонни тежаш жараёнига ё
гемодиализга розилик билдиради.
Албатта, даволаниш турлари
кундан-кунга кўпайиб боряпти.
Шунга Етакчи кенгаш
ибодат ила мулоҳаза юритгач,
масиҳий тиббий ва
жарроҳлик масаласида
ўз қонидан фойдаланиш
борасидаги нуқтаи назаримизга
ойдинлик киритишга қарор қилди.
Аниқлаштириш шундан иборат:
ҳар бир масиҳий
барча тиббий ва
жарроҳлик масалаларида
ўз қонидан қандай фойдаланилиши
борасида шахсий қарор чиқаради.
Бу ўз ичига инсоннинг қони
танасидан олиниши,
сақланиши ва қайтарилишини
ўз ичига олади.
Бу билан нима демоқчимиз?
Баъзилар шахсий қони
сақланиб, кейин танасига
қайтарилишига рози
бўлиши мумкин.
Бошқалар эса бундай қилмас.
Ҳа, ҳар бир масиҳий барча тиббий
ва жарроҳлик масалаларида
ўз қонидан қандай
фойдаланилиши борасида
шахсий қарор чиқариши лозим.
Такрорлаб ўтсак,
биз Тавротнинг қонуни
остида эмасмиз.
Аммо Ҳаворийлар китобида ёзилган
қон борасидаги қонунга
қатъий амал қиламиз.
Шу билан бирга Каломда
инсон қонидан
қандай фойдаланиши
кераклиги борасида
ҳеч нарса айтилмаган.
Ана шу сабабдан,
барча тиббий ёки
жарроҳлик масалаларида
инсон бошқаларга қараб эмас,
шахсий виждони асосида
қарор чиқариши муҳим.
Ушбу Янгиликларда
Италиядаги қурилиш лойиҳаси
ва Россиядаги имондошларимиз
ҳақида хабар эшитдик.
Шунингдек, Яҳова офатдан зарар
кўрганларга ёрдам беряпти.
Қолаверса, инсон ўз қонидан
тиббий масалаларда
фойдаланиши борасидаги фикрга
ойдинлик киритилди.
Шуни кўрдикки, Яҳова
Ўз халқига ғамхўрлик қиляпти.
Уни ташкилотимиз
амалга ошираётган
ажойиб ишлардан кўрсак бўлади.
Қутлуғ Кечлик яқинлашаётган экан,
Яҳова билан дўстлигимизни
мустаҳкамлайлик.
Чунки У Унга содиқ бўлганларни
ҳечам ташлаб қўймайди.
Барчангизни яхши кўрамиз!
Бу Халқаро бош идорадаги
«JW Broadcasting».