JW subtitle extractor

Тасодифми ёки ижод маҳсулими? Жирафанинг қон айланиш тизими

Video Other languages Share text Share link Show times

Жирафа энг узун бўйли
жонивор ҳисобланиб,
осонликча дарахтнинг
учидан озиқланади.
Лекин бундай бўй билан
сув ичиш осон эмас.
Ундан ҳам жирафа учун
қийинчилик туғдирадиган
нарса — гравитация.
Гравитация таъсирида
суюқлик пастга оқади.
Аммо у тепага чиқиши учун
кўп ҳаракат талаб қилинади.
У юқорига сепилиши учун
босим янада
кучли бўлиши лозим.
Катта жирафанинг юраги қонни
тез ҳайдаши лозим.
Чунки у 2 метрдан зиёд
юқорига кўтарилади.
Бу дегани,
жирафанинг қон босими
бошқа сутэмизувчиларникидан
кўра юқорироқ
ва одамникидан тахминан
2 баравар кўпроқ.
Бундай баланд қон босими
бошқа жониворлару одамларда
оёқ шишиши, буйрак
ва юрак етишмовчилиги
ҳамда инсультни келтириб чиқаради.
Лекин жирафа бундай
баланд қон босими билан
ўзини яхши ҳис қилади.
Гарчи биз барча тафсилотларни
тушунмасак-да,
олимлар жирафаларнинг баъзи
хусусиятларини аниқлашди.
Катта жирафанинг
юрак мушаги жуда қалин.
Қон босими баланд
бўлган одамларда ҳам
юрак мушаги қалинлашади.
Бу эса юрак фаолиятини
секинлаштиради.
Аммо жирафанинг юраги
кучли бўлиб,
қонни яхши ҳайдайди.
Жирафа сув ичиш учун
эгилганида,
қон босими кўтарилади.
Лекин бу унга зарар келтирмайди.
Нега?
Жирафа сув ичиш учун
олд оёқларини кенг очади.
Шу йўсин бош ва юрак орасидаги
вертикал масофа камаяди.
Шунинг учун у бошини
тез кўтарса ҳам
қон босими назорат қилинади
ва у ҳушидан кетмайди.
Бўйин артериялари билан
солиштирилганда,
оёқларининг пастки қисмидаги
артериялар қалинроқ деворларга
ва кичикроқ ички диаметрга эга.
Яна ҳалқа шаклидаги
мушаклар оёқларга
қон оқишини чеклаш учун
сиқилади ёки кўпроқ оқишини
таъминлаш учун бўшашади.
Бу унга пастки қисмидаги
қон босимини назорат қилишга
ва оёқлари шишиб
кетмаслигига ёрдам беради.
Бу худди компрессион пайпоқлар
кийишга ўхшайди.
Агар шифокорлар жирафанинг юрак
қон-томир тизимини яхшироқ тушунишса,
қон босими баландларга
ёрдам бера олишади.
Олимлар жирафаларни ўрганиб,
астронавтларнинг кийимларини
янада яхшилай олишади.
Уларнинг кийимида
шундай босим бўлиши керакки,
космонавтнинг танасидаги
қон ва бошқа суюқликлар
нормал ҳолатда айланиши лозим.
Ҳа, жирафалар ҳақида ҳали
кўп нарса билиб олишимиз даркор.
Лекин бир нарсани
аниқ биламиз:
қон босимининг баландлиги
уларга зиён келтирмайди.
Нима деб ўйлайсиз?
Жирафанинг юқори босимли
қон тизими
тасодифми
ёки ижод маҳсулими?