JW subtitle extractor

Тасодифми ёки ижод маҳсулими? Эхолокация

Video Other languages Share text Share link Show times

Кўп жониворлар атроф-муҳитни
кўзлари орқали аниқлайди.
Аммо кўришнинг
ўзи етарли бўлмаса-чи?
Баъзи ҳайвонлар атроф-муҳитни
эхолокация, яъни
акс садо орқали аниқлайди.
Бундай қобилият ҳатто кўриш
қобилиятидан устун туради.
Аксарият кўршапалакларда
бундай қобилият бор.
Лекин улар гала бўлиб яшайдиган
жойда буни аниқлашга қийналади.
Улар атрофда нима бўлаётганини
текшириши зарур.
Бу ҳайвонларнинг мушаклари
жуда тез ишлайди.
Улар тез-тез
товуш чиқаради ва кейин
атрофда нима борлигини аниқлайди.
Қизиғи шундаки,
жигарранг кўршапалак
акс садони эшитиш орқали
бир-биридан 1 миллиметрдан кам
масофада турган объектларни ажрата олади.
Кўршапалак товушни томоғи
ёки тилидан чиқаради.
Кашалотда эса бошидан чиқади.
Шўнғишдан олдин у ўпкасини
ҳавога тўлдиради
ва шу ҳаводан сув остида
товуш чиқариш учун фойдаланади.
Бу товуш 230 дицебел, яъни
реактив самолёт овозидан баландроқ.
У ҳавони товуш ҳосил қиладиган
йўл орқали ўтказиб
шиққиллаган товуш чиқаради.
Бу товуш олдинга интилмай,
ёғли тўқима орқали орқага
бош суягигача боради
ва у ердан олдинга
қараб интилади.
Бу жараён
товушни зичлаштиради
ва кашалотга чироқ сифатида
хизмат қилади.
40 тоннали кашалот
бирдан тўхта олмайди.
Бу кучли товушлар унга
денгиз тубига
ёки бошқа хавфларга урилиб
кетмасликка ёрдам беради.
Дельфинлар ҳам акс садо
қобилиятидан фойдаланишади.
Уларнинг тишлари бор, аммо
кўзга кўринадиган қулоқлари йўқ.
У жағлари орқали эшитади.
У жағидаги махсус ёғ орқали
товушларни эшита олади.
Баъзи дельфинлар 650 метрдан
кўпроқ узоқликда бўлган
объектларни аниқлай олади.
Океан жуда чуқур ва қоронғи
бўлгани учун баъзи ҳайвонлар
акс садо орқали атрофдаги
барча нарсани кўра олади.
Бундай қобилият тасодифми
ёки ижод маҳсулими?