JW subtitle extractor

Етакчи кенгашдан янгиликлар – 6 (2023)

Video Other languages Share text Share link Show times

Ассалому алайкум!
Барчангизни қарши олишдан
жуда хурсандмиз.
Бугун баъзи янгиликларга
ва далдали интервьюга эътибор қаратамиз.
Россиядаги иккита биродаримиз
жазо муддатини тўлиқ ўтаб,
қамоқдан озод этилганидан жуда бахтиёрмиз.
2023 йил 19 июлда
69 ёшли биродаримиз
Юрий Савельев қамоқдан чиқди.
У тўрт ярим йилдан ошиқ вақт давомида у ерда бўлди.
Биродару опа-сингиллар уни
жудаям қувониб қарши олишди.
Юрий
сиз ва яқинларингиз учун хурсандмиз.
2023 йил 26 июлда эса
тахминан беш йилдан сўнг
биродаримиз Сергей Климов
қамоқдан озод этилди.
Оиласи ва дўстлари
уни илиқ кутиб олишди.
Азизлар, қувончингизга шерикмиз.
Исо Ваҳий 2:10 да
«Иблис айримларингизни қамоққа ташлайди»,— деб айтган.
Аммо у шунингдек: «Қўрқма»,— деб айтган.
2019 йилги «Қўриқчи минораси»да
шундай дейилган:
Россиядаги ушбу иккита азиз биродаримиздан
нимани ўрганишимиз мумкин?
Қамоқ жазосига қарамай,
улар саботли бўлиб,
Яҳовага садоқатли қолишган.
Исо қўрқишимизга
ҳеч қандай сабаб йўқ, деб айтгани
чиндан ҳам рост.
Дунё бўйлаб қадрли имондошларимиз
«Сабр-тоқат қилинг!»
номли ҳудудий анжумандан баҳра олишди.
Эҳтимол,
болажонларимиз учун бу
жонли тарзда ўтган биринчи анжуман бўлгандир.
Келинг, уларни тинглаймиз.
Бугун мен хурсандман,
чунки анжуманга келдим.
Ҳаммани кўришдан бахтиёрман.
Менга анжуманларда бўлиш ёқади,
чунки имондошларимизни кўра оламан.
Янги дўстларим билан
расмга тушишни ёқтираман.
Анжуманда бўлишдан жудаям бахтиёрман.
Чунки имондошларимизни қучоқлай оламан.
Шунингдек, қўшиқларни куйлашдан маза қиламан.
Дўстларим билан тозалашга ёрдам бердим.
Бу менга жуда ёқди.
Бу ерда оилам ва дўстларим
мен каби Яҳовани яхши кўради.
Менга бу ерда бўлиш ёқади.
Чунки видеоларни
ва ҳамма биродарларни кўра оламан.
Жонли тарзда ўтадиган анжуманларга келиш
яхшироқ, деб ўйлайман.
Чунки кўпроқ нарсаларни билиб оляпман.
Анжуманларни телевизордан томоша қилганда кўра
бу ерга келиш яхшироқ.
Нақадар ажойиб фикрлар!
Ота-оналар, сиз билан фахрланамиз!
Болажонларингизни
анжуманга олиб бориш учун
қилаётган ҳаракатларингиз бизга
Марям ва Юсуфни эслатяпти.
Улар ҳар йили
Исо ва унинг укаларини
Қуддусга олиб боришган.
Бу ҳаракатлар талаб этган.
Шу каби ота-оналар
фарзандларингизни анжуманга олиб бориб,
уларга ажойиб совға берасиз.
Барчангиз анжуманда қатнашиб
Яҳованинг қалбини қувонтиряпсиз.
1 сентябрда
янги хизмат йили бошланади.
Бу махсус кампаниямизга ҳам таалуқли.
Биз «Худонинг Шоҳлиги нима?» номли
«Қўриқчи минораси» журналининг 2020 йил
иккинчи тарқатиш сонини таклиф қиламиз.
Ваъзгўйлар
15 ёки 30 соатлик нормани танлаб,
кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бу Шоҳликка ҳар қачонгидан-да муҳтожмиз!
Ушбу муҳим хабарни
бошқалар билан бўлишиш
бизга қувонч келтиради.
Тез орада кўп жамоатларга
2024 йилги худудий анжуманнинг саналари эълон қилинади.
Шуни эълон қилишдан хурсандмизки,
2024 йилги анжуман дастурининг номи:
«Хушхабарни эълон этинг!»
У 1 Коринфликларга 9:16 га асосланган:
Дунё ёмон хабарларга
тўлган бир пайтда
ушбу анжуманнинг биринчи кунидан бошлаб
лаззат олишингизга ишончимиз комил.
2020 йил 4 декабрда
Эритреядаги 28 та имондошимиз
қамоқдан озод этилгани ҳақида эшитганимизда
жудаям суюнганмиз.
Уларнинг қамоқ жазоси 5 йилдан 26 йилгача бўлган.
Нега улар қамалишган?
Бетараф қолишгани учун.
Биродаримиз Негеде Теклемариам ҳам бетарафлиги учун
қамоққа ташлаганлардан бири эди.
1994 йил
аскарлар уни уйидан олиб кетишганида
у атиги 21 ёшда бўлган.
У Паулос Ияссу ва Исаак Могос билан бирга
умумий ҳисобда 2 та қамоқда 26 йил давомида ўтирган.
2020 йил озод бўлганидан кейин
у сувга чўмди.
Уларнинг бари Яҳовага садоқат ила хизмат қиляпти.
Навбатдаги далдали интервьюда Негедега
бенуқсон қолишга нима ёрдам берганига диққат қаратинг.
1994 йил 17 сентябр соат бирларда
3 та аскар мени олиб кетиш учун уйимизга келди.
Улар гапиришга
ва ҳатто кийимимни алмаштиришга руҳсат беришмади.
Ойим менга шундай деди:
«Жасоратли бўл!
Яҳова сен билан.
Унга садоқатли қолсанг,
У ҳеч қачон сени ташлаб қўймайди!»
Ойим бу гапларни
қайта-қайта такрорларди.
Сава бу ҳарбийлар машғулотлар лагери.
Унинг ҳудудида кичкина қамоқхона ҳам бор.
Аслида у ерни қандай аташни билмайман.
У ерга ном беришга сўз йўқ.
Чунки у ерда сизга
ҳайвонлардай муносабат кўрсатишади.
Хона панеллари металдан эди.
Шунга у ер жудаям иссиб кетарди.
Хонада тоза ҳаво йўқ эди.
Каравот бўлмагани учун биз ерда ухлардик.
Қамоқхонада озгина нон,
пишмаган ясмиқ
ва баъзида суюқ овқат беришарди.
Соқчилар бизни боғлаб, дўппослашарди ва
оғир меҳнатга мажбурлашарди.
Улар биз бенуқсонлигимиздан воз кечиб,
таслим бўлишимизни исташарди.
Бу уларнинг мақсади эди.
23 йил давомида
мен учун энг қийин бўлган нарса бу
хоҳлаган пайтда ҳожатга чиқа олмаслик эди.
Доим аскарлардан
руҳсат сўрашимиз лозим эди.
Биз ҳамиша қўриқланиб, назорат остида бўлардик.
Қолаверса, чўмилиш учун жойимиз
ҳеч қачон бўлмаган.
Озод бўлишимизга ва суд бизни
қонуний тарзда ҳукм қилишига умид йўқ эди.
Улар биз ақлдан озиб,
касал бўлиб,
ўлишимизни кутишарди.
Таслим бўлмаслигимга ёрдам берган бир нарса
мени ҳибсга олишганида бўлган кунлик оят эди:
Юҳанно 16:33.
У ерда шундай дейилган:
Бу оят нафақат қамоқда ўтирганларга,
балки ҳали ҳибсга олинмаганларга ҳам далда берган.
Бир куни аскарлар мени чўлга олиб бориб,
чуқурлик қазишга буюрушди
ва танлов қилишимни айтишди.
Улар шундай дейишди:
«Биз кўп ҳаракат қилдик,
аммо сен ўзгармадинг.
Ҳукумат сени қатл қилишга қарор қилди.
Бошқаларга ўхшаб ҳарбийларнинг кийимини кийиб,
сафимизга қўшил.
Агар “Самовий Шоҳликка,
Худонинг Шоҳлигига тегишлиман”, деб айтаверсанг
ушбу чуқурликка тушасан».
Улар шундай ҳам қилишди
ва мени бўйнимгача кўмиб қўйишди.
Мен кун бўйи жазирама қиздирган қумнинг ичида эдим.
Қолаверса, қуёш нурлари тўғридан-тўғри бошимга уриб турарди.
Шу сабабли секин ҳушимни йўқота бошладим.
Ўшанда узоқдан машинада бир ҳарбий ўтиб кетаётганди.
У бўйнимгача кўмилганимни кўрди.
Ўша ҳарбий Сава лагерида ишламасди.
У шунчаки ён-атрофдан ўтиб кетаётганди.
У катта лавозимга эга ҳарбий бўлган экан.
Биз бир-биримизни танимасдик.
Лекин у аскарлардан шундай сўради:
«Бу ерда нима қиляпсизлар?
Одамга ҳам шундай муносабат кўрсатадими?
Уни тириклайин кўмишингизга ким рухсат берди?»
Ўша вазиятдан мен ва бошқалар шуни ўргандикки,
инсон қамоққа тушганда ўзини ёлғиз ҳис қилиши мумкин.
Аммо Яҳовага садоқатли қолиб,
У бизни қутқаришига ишонаётганимизни кўрсатамиз.
Бизнинг вазиятда
Римликларга 8:35 даги сўзлар амалга ошди.
Яҳова бизга ёрдам берди.
Ҳеч нарса бизни
Унинг севгисидан жудо қилишга қодир эмас.
Қамоқхонада қўриқчи бўлиб ишлаган бир эркак
ва котиба бўлган бир аёл
ўзаро шундай гаплашаётганини эшитдим:
«Ҳукумат уларни ўлдирадиганга ўхшайди.
Кўрган-билганларимизни бошқаларга айтсак-чи?
Ҳеч бўлмаса оила аъзоларига:
“Улар шундай аҳволда”,—
деб хабар берсак бўлади».
Шунга улар бизни суратга олишди
ва уни оиламизга ва бутун дунёга кўрсатишди.
Суратда Паулонинг қўллари
тупроққа ботганини кўрсангиз бўлади.
Ўшанда биз тошларни бир жойдан бошқа жойга кўчириб,
турли ишларни қилаётгандик.
Оила аъзоларимиз суратни кўрганда,
биз қайғуда эканимизни эмас,
балки Масиҳ учун таъқиб қилинаётганимиздан
бахтиёр эканимизни билишини хоҳлардик.
Шунга табассум қилишга ҳаракат қилдик.
Қамоқда, айниқса, илк йиллари ибодат
садоқатли қолишимизга ёрдам берди.
Бизда на Муқаддас Китоб, на адабиёт бор эди.
Биз фақат ибодат қила олардик.
Эсимда бошида
Яҳовага ибодат қилиб,
бизни қамоқдан озод қилишини сўрардим.
Лекин вақт ўтиб
ибодатларимнинг мавзусини ўзгартирдим.
Мен садоқатли қолиш
ва қамоқдаги ноқулайликларга
мослашиш ҳақида сўрардим.
Мен муайян бир санада озод бўламан деб, ҳеч ўйламасдим.
Яҳова хизматчиларини
ҳар қандай вазиятдан қутқара олади.
У буни қачон қилиш кераклигини
жудаям яхши билади.
26 йил давомида мен кўп нарсани ўргандим.
Яҳова илтижоларимизни диққат билан эшитади.
Унинг исми учун таъқиб қилинишдек шараф олдида,
ноқулайликлар ҳеч нарса эмас.
Биз эртага нима бўлишини,
нима ўзгаришини билмаймиз.
Шунга таъқиблардан ва қамоққа тушишдан қўрқиш
ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Уларга шунчаки тайёргарлик кўриш лозим.
Яҳова қийинчилик пайтида бизга кўмаклашади.
Буни ундан сўрашимиз керак.
Вазият кутилган ёки кутилмаган бўлмасин,
мен шуни ўргандимки,
Яҳова барига бардош қилишимизга ёрдам беради.
Кўплар турли жойлардан
хатлар ёки бошқа йўллар орқали бизни қўллаб-қувватлади.
Уларнинг, ҳатто исмимизни талаффуз қила олмайдиган
ёш болачаларнинг ибодати
бизга куч бахш этди.
Буни қилишда давом этинг,
чунки ҳали кўп имондошимиз қамоқда ўтирибди.
Негеде, ҳикоянгиз билан бўлишганингиз учун катта раҳмат!
Бундай қийинчилик пайтида
Яҳова сизга
ёрдам берганини эшитиш
барчамизга далда бахш этди.
Сиз Яҳованинг садоқатли хизматчисисиз!
Сизни жудаям яхши кўрамиз!
26 йил давомида сизлар қамоқда бўлганингизда
мен ва дунёдаги кўп биродару опа-сингилларимиз
сиз ва бошқалар учун
Яҳовага тинмай ибодат қилганмиз.
Ҳозир Эритреяда эътиқоди учун қамоқда бўлган
32 та имондошимиз учун
ибодат қилишда давом этамиз.
Негеде билан бўлган интервьюдан
нимани ўргансак бўлади?
Мана улардан учтаси.
Биринчиси:
ҳар куни кунлик оятни ўқинг.
Иккинчиси:
ибодат қилиб, Яҳовага таянинг.
Ва учинчиси:
таъқибларга қарамай, қувончни сақлай оласиз.
Азизлар, шуни эълон қилишдан хурсандмизки,
Негеде билан қилинган тўлиқ интервью
jw.org сайтига
жойлаштирилади.
Ҳозир таъқиб қилинаётган
ва қамоқда ўтирган
кўп имондошимиз
Негеде каби
садоқатни намоён этяпти.
Улар доим ёдимизда.
Эритрея,
Россия
ва дунёнинг турли четларида
таъқиб қилинаётган барча учун
ибодат қилишда давом этамиз.
Сизларни жудаям яхши кўрамиз!
Бу Яҳова Шоҳидларининг бош идорасидаги
JW Интернет-телевидениеси.