00:00:00
Азиз дўстлар!00:00:02
00:00:02
Бугун баъзи ажойиб янгиликлар билан бўлишамиз.00:00:05
00:00:06
Улар сизни руҳлантиришига аминман.00:00:08
00:00:09
Роппа-роса 10 йил олдин йиллик мажлисда00:00:12
00:00:12
инглиз тилидаги «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»нинг00:00:16
00:00:16
қайта кўриб чиқилган нашри эълон қилинганди.00:00:19
00:00:19
Ўша дастурни 31 та мамлакатдаги00:00:23
00:00:23
1 000 400 дан ошиқ имондошимиз00:00:26
00:00:26
жонли тарзда ёки стрим орқали томоша қилганди.00:00:29
00:00:30
«Янги дунё таржимаси»нинг тўлиқ варианти ҳозир 00:00:34
00:00:34
158 та тилда мавжуд.00:00:36
00:00:37
Ажойиб, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.00:00:40
00:00:40
Агар Юнонча ёзувларнинг тўлиқ ёки қисман00:00:45
00:00:45
таржимасига эга тилларни қўшсак, 00:00:48
00:00:48
бу сон 279 га етади.00:00:52
00:00:53
Бу таржима хизматда бизга кўп фойда келтирган, тўғрими?00:00:58
00:00:58
Етакчи кенгаш Каломдаги керакли оятларни00:01:02
00:01:02
тезда топишимизга ёрдам берадиган 00:01:04
00:01:04
янги қўлланмани маъқуллади.00:01:07
00:01:08
Худонинг Каломидан йўл-йўриқлар 00:01:11
00:01:11
ва тасалли олишимиз мумкин.00:01:13
00:01:13
Шунинг учун ҳам биз у ердан 00:01:16
00:01:16
ёқтирадиган оятларимизни тез-тез ўқиймиз.00:01:19
00:01:20
Сизда шундай бўлганми:00:01:21
00:01:21
оятнинг бир парчаси ёдингизда-ю, лекин 00:01:25
00:01:25
у қаерда ёзилганини билмайсиз?00:01:27
00:01:28
Бу мен билан ҳам содир бўлган.00:01:30
00:01:30
Ёки кимгадир у тез-тез эшитмаган оят билан 00:01:34
00:01:34
тасалли бермоқчи бўлганмисиз?00:01:36
00:01:37
Шундай бўлган бўлса, 00:01:38
00:01:38
сизга кўмаклашадиган янги адабиёт
чиққанини эшитиб хурсанд бўласиз.00:01:43
00:01:43
Унинг номи «Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар».00:01:48
00:01:49
Ушбу янги қўлланма қайсидир жиҳатлари билан 00:01:53
00:01:53
1965 йили чиққан бир китобга ўхшайди.00:01:56
00:02:02
Унинг нашриёт саҳифасида шундай ёзилган:00:02:05
00:02:05
«Ушбу китоб Муқаддас Китобдаги турли оятларни ўз ичига олган 00:02:10
00:02:10
123 та бўлимга ажратилган».00:02:13
00:02:13
Унинг мақсади қандай?00:02:15
00:02:15
Давомида шундай ёзилган:00:02:17
00:02:17
«Бу китоб Муқаддас Китобдаги таълимотларга
оид ишончингизни мустаҳкамлашга00:02:23
00:02:23
ва уларни бошқаларга тушунтиришингизга кўмаклашади».00:02:26
00:02:27
Ушбу адабиёт кўпларнинг юрагидан жой олган.00:02:31
00:02:31
Иккита ваъзгўй бу ҳақда нима деганини кўрайлик.00:02:34
00:02:35
Бу китобни ёқтираман.00:02:37
00:02:38
Унда турли хил оятларни00:02:41
00:02:41
ўз ичига олган жуда кўп мавзулар бор.00:02:44
00:02:44
Улар менга принципларнинг моҳиятини
тушунишга ёрдам берди.00:02:49
00:02:49
Ушбу адабиёт чиққанида, биз00:02:52
00:02:52
одамлар Муқаддас Китоб билан
қизиққан жойда кашшофлик қилардик.00:02:56
00:02:56
Эсимда, хизматда бир аёл00:02:59
00:02:59
бой киши ва Лазар ҳақида айтиб берганди.00:03:02
00:03:02
Ўшанда мен 00:03:03
00:03:03
бу китобдаги оташли дўзах мавзусини очиб, 00:03:06
00:03:06
у билан бу борада суҳбат қургандим.00:03:09
00:03:09
Мен ҳарбий хизмат пайтида ҳақиқатни билиб олганман.00:03:13
00:03:13
Шунга бу китоб уруш, бетарафлик, дунё билан дўстлик борасидаги00:03:19
00:03:19
мавзуларни яхшироқ тушунишимга кўмаклашди.00:03:22
00:03:22
Уни ҳалигача ўқиб тураман.00:03:24
00:03:25
Бу қўлланма хизматда кўп фойда берган.00:03:27
00:03:27
Кашшофлар сифатида усиз уйдан чиқмасдик.00:03:30
00:03:32
Мазкур китоб ҳозир босма нашрда мавжуд эмас.00:03:36
00:03:36
Аммо «Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар» китобида ҳам00:03:41
00:03:41
100 дан ошиқ мавзуларга оид 00:03:43
00:03:43
жудаям кўп оятлар бор.00:03:45
00:03:46
2 Тимўтийга 2:15 га кўра, 00:03:51
00:03:51
ушбу адабиёт бизга00:03:53
00:03:53
«ҳақиқат каломини тўғри етказ»ишимизга ёрдам беради.00:03:57
00:03:57
Келинг, «JW Library» ёрдамида 00:04:00
00:04:00
унинг асосий хусусиятларини биргаликда кўриб чиқамиз.00:04:04
00:04:05
«Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар» китоби орқали00:04:08
00:04:08
қийинчиликларни енгишимизга 00:04:10
00:04:10
ва бошқаларга далда беришимизга кўмаклашадиган00:04:13
00:04:13
оятларни ва баёнотларни тезда топа оламиз.00:04:16
00:04:16
Унда муайян мавзуга оид Каломдаги барча оятлар келтирилмаган.00:04:21
00:04:21
Бунинг ўрнига у турли мавзуларни ўз ичига оладиган 00:04:25
00:04:25
бўлимларга ажратилган.00:04:27
00:04:27
Керакли мавзуни иловадаги «Излаш» сатри 00:04:30
00:04:30
ёки бўлимлар орқали топсангиз бўлади.00:04:34
00:04:34
Ушбу китоб 7 та бўлимга ажратилган:00:04:37
00:04:49
Бўлимни танланг00:04:50
00:04:50
ва мавзулар рўйхатини кўздан кечиринг.00:04:53
00:04:53
Сиз қидираётган мавзу қайси бўлимга тегишлилигини билмасангиз,00:04:58
00:04:58
«Ҳаммаси» тугмасига босинг.00:05:00
00:05:01
Одатда мавзунинг ичида00:05:03
00:05:03
дарак гап ёки сўроқ шаклидаги қалин ҳарфлар билан
ёзилган сарлавҳалар келтирилган бўлади.00:05:09
00:05:09
Улар остидаги оятлар 00:05:11
00:05:11
у ердаги фикрни ёритиб беради ёки саволга жавоб беради.00:05:15
00:05:15
Баъзи мавзуларда «Шунингдек,... қаранг» 00:05:18
00:05:18
ёки «Муқаддас Китобдаги баёнотлар» қисми бор.00:05:22
00:05:23
Ушбу адабиётнинг мақсади қандай?00:05:25
00:05:26
«Ҳар нарсани текшириб кўринг» китоби 00:05:28
00:05:28
асосан хизматда фойдаланиш учун чиқарилганди.00:05:32
00:05:32
Бундан фарқли равишда янги адабиёт кундалик ҳаётимизда00:05:36
00:05:36
доно қарорлар чиқаришимизга кўмаклашади.00:05:39
00:05:40
Азиз оқсоқоллар,00:05:41
00:05:41
далдали ташриф қилганингизда ёки нутқ билан чиққанингизда00:05:46
00:05:46
ушбу китобнинг сизга кўп фойдаси тегади.00:05:49
00:05:50
Ота-оналар, ушбу қўлланма00:05:53
00:05:53
оилавий топинишни ўтказишингизда асқатиши мумкин.00:05:56
00:05:57
Бу ваъзгўйлар учун ҳам фойдали бўлади.00:06:00
00:06:00
Улар ушбу янги адабиётнинг ёрдамида00:06:03
00:06:03
нафақат тадқиқ ўтказишлари,00:06:06
00:06:06
балки қизиқувчиларга принципларни ўрганиб00:06:09
00:06:09
улар асосида қарор чиқаришга кўмаклашишлари мумкин.00:06:13
00:06:14
Ушбу янги китоб 300 дан ошиқ тилда чиқарилиши маъқулланди.00:06:19
00:06:20
Уни қаердан олишингиз мумкин?00:06:22
00:06:22
Жуда яхши савол!00:06:23
00:06:23
Уни қачон олишингиз мумкин?00:06:25
00:06:26
Ҳозир ушбу адабиёт «JW Library» иловасида 00:06:30
00:06:30
мавжудлигини эълон қилишдан хурсандмиз!00:06:33
00:06:33
Босма нашри сал кейинроқ чиқади.00:06:35
00:06:37
Бироз муддат ушбу адабиёт 00:06:39
00:06:39
илованинг «Янгилари» қисмида туради.00:06:42
00:06:42
Шунингдек, уни илованинг пастки қисмида жойлашган00:06:47
00:06:47
«Кутубхона» бўлимидаги «Китоблар» қисмидан топсангиз бўлади.00:06:51
00:06:52
Айрим тилларда бу қўлланма 00:06:54
00:06:54
инглиз тилидаги вариант билан бир вақтда чиқса,00:06:56
00:06:57
бошқалари эса кейинроқ чиқади.00:06:59
00:07:00
Етакчи кенгаш умид қиладики, 00:07:02
00:07:02
мазкур янги адабиёт барчамизга00:07:05
00:07:05
Тимўтийга иккинчи мактубдаги сўзларга 00:07:07
00:07:07
амал қилишимизга кўмаклашади.00:07:09
00:07:09
Унга кўра Калом ёрдамида «ҳар тарафлама билимга эга бўлиб,00:07:14
00:07:14
ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр тура» оламиз.00:07:17
00:07:18
Охирзамон ўз ниҳоясига етаётган экан, 00:07:21
00:07:21
бу сўзларга амал қилишимиз жудаям муҳим.00:07:25
00:07:26
Охирги бир неча йил қўрқувни ҳис қилганмисиз?00:07:30
00:07:31
Масалан, касал бўлишдан,00:07:33
00:07:34
ишдан айрилишдан,00:07:35
00:07:36
ёки оилани боқа олмасликдан ҳеч қўрққанмисиз?00:07:40
00:07:40
Ё табиий офат, таъқиб00:07:43
00:07:43
ва урушдан азоб чеккандирсиз.00:07:46
00:07:46
Эҳтимол, ўзингизни қўрқувнинг тубида бўлгандек ҳис қилгансиз.00:07:51
00:07:52
Хўш,00:07:53
00:07:54
бу туйғулар00:07:55
00:07:56
маънан заиф инсон эканингизнинг далилими?00:08:00
00:08:00
Асло!00:08:02
00:08:02
Ўтмишдаги садоқатли инсонлар баъзида қўрққан.00:08:06
00:08:06
Мисол учун Довуд.00:08:08
00:08:09
Шоҳ Шоул уни ўлдирмоқчи эди.00:08:12
00:08:12
Шу сабабдан 00:08:13
00:08:14
Исроил у учун хавфсиз жой эмасди.00:08:16
00:08:16
Шунга Довуд кетишга қарор қилади.00:08:19
00:08:20
У қаерга боради?00:08:22
00:08:22
Гатга —00:08:23
00:08:24
Гўлиётнинг она ватанига.00:08:26
00:08:27
У ерда Довудни ҳеч ким қучоқ очиб кутиб турмаган.00:08:31
00:08:31
Шу сабабдан Муқаддас Китобда:00:08:35
00:08:35
«[Довуд] Гат шоҳи Охишдан жуда қўрқиб кетди»,— деб айтилган.00:08:39
00:08:41
Ҳаётининг бундай хавфли дамларида Довуд00:08:44
00:08:44
Забур 56-санони басталаган.00:08:47
00:08:48
Келинг, бир неча оятга 00:08:51
00:08:51
эътиборимизни қаратамиз.00:08:52
00:09:02
Ҳа, жуда муҳим фикр!00:09:04
00:09:04
Ҳукмдорлар қанчалик қудратли кўринмасин,00:09:08
00:09:08
улар шунчаки ўткинчи одамлардир.00:09:12
00:09:12
Улар ҳам нон ва сувга муҳтож.00:09:15
00:09:16
Яҳова уларга нон ва сувни беришни тўхтатса,00:09:20
00:09:20
улардан асарам қолмайди.00:09:22
00:09:24
Энди 8-оятни ўқийлик.00:09:26
00:09:27
Довуд шундай деган:00:09:29
00:09:33
Ҳа, у қаерда бўлмасин,00:09:35
00:09:36
Яҳова уни доим кузатиб турган.00:09:38
00:09:39
Довуд шундай давом этган:00:09:41
00:09:50
Қаранг, жасоратли жангчи Довуд00:09:52
00:09:53
вақти-вақти билан йиғлаганини00:09:55
00:09:55
ҳамда қўрққанини айтишдан уялмаган.00:09:59
00:09:59
Лекин Довуд 00:10:01
00:10:01
тушкунлик уни қамраб олишига йўл қўймаган.00:10:05
00:10:06
У Яҳова унинг кўз ёшларини кўраётганига00:10:10
00:10:10
ва бунинг сабабларини тушунаётганига амин бўлган.00:10:14
00:10:14
Гўё унинг кўз ёшлари китобга ёзилгандай.00:10:17
00:10:18
Довуд Яҳова бир куни бу китобни очишига00:10:22
00:10:22
ва уни йиғлатган инсонларни жазолашига ишончи комил бўлган.00:10:27
00:10:28
Дарҳақиқат, Яҳова бизнинг кўз ёшларимизга бефарқ эмас.00:10:33
00:10:35
Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз,00:10:38
00:10:38
ибодат қилинг.00:10:40
00:10:40
Қўлингиздан бирон-бир нарса келса,00:10:43
00:10:43
донолик ҳақида сўранг.00:10:45
00:10:45
Агар қўлингиздан ҳеч нарса келмаса,00:10:48
00:10:48
тинчлик ҳақида сўранг.00:10:50
00:10:51
Агар бирон қийинчилик туфайли қўрқувни ҳис қилсангиз,00:10:55
00:10:55
сирли қуролимиз борлигини унутманг.00:10:58
00:10:58
Бу кучли қуролимиз — 00:11:00
00:11:01
ибодат!00:11:02
00:11:03
Қалбимизни Яҳовага тўкиб солсак,00:11:06
00:11:06
У бизни тинглайди 00:11:08
00:11:08
ва албатта ёрдам беради.00:11:10
00:11:11
Бу фикр 3-оят билан боғлиқ.00:11:15
00:11:15
У кичкина бўлса-да, 00:11:17
00:11:17
жуда катта маънога эга.00:11:19
00:11:27
Бу бор гап.00:11:28
00:11:29
Ҳа, айрим пайтларда қўрқув бизни қамраб олади.00:11:32
00:11:32
Бундай пайтда нима қилишимиз керак?00:11:35
00:11:35
Тангри Яҳовага умид боғлашимиз лозим.00:11:38
00:11:39
Кейинги йил бу фикр устида биз00:11:42
00:11:42
кўп мулоҳаза юритамиз.00:11:44
00:11:44
Чунки Етакчи кенгаш уни 00:11:47
00:11:47
2024 йилнинг ояти сифатида танлади.00:11:51
00:11:51
Такрорлайман, Забур 56:3.00:11:55
00:12:01
Бу Яҳова Шоҳидларининг бош идорасидаги00:12:04
00:12:04
JW Интернет-телевидениеси.00:12:07
Етакчи кенгашдан янгиликлар – 7 (2023)
-
Етакчи кенгашдан янгиликлар – 7 (2023)
Азиз дўстлар!
Бугун баъзи ажойиб янгиликлар билан бўлишамиз.
Улар сизни руҳлантиришига аминман.
Роппа-роса 10 йил олдин йиллик мажлисда
инглиз тилидаги «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»нинг
қайта кўриб чиқилган нашри эълон қилинганди.
Ўша дастурни 31 та мамлакатдаги
1 000 400 дан ошиқ имондошимиз
жонли тарзда ёки стрим орқали томоша қилганди.
«Янги дунё таржимаси»нинг тўлиқ варианти ҳозир
158 та тилда мавжуд.
Ажойиб, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
Агар Юнонча ёзувларнинг тўлиқ ёки қисман
таржимасига эга тилларни қўшсак,
бу сон 279 га етади.
Бу таржима хизматда бизга кўп фойда келтирган, тўғрими?
Етакчи кенгаш Каломдаги керакли оятларни
тезда топишимизга ёрдам берадиган
янги қўлланмани маъқуллади.
Худонинг Каломидан йўл-йўриқлар
ва тасалли олишимиз мумкин.
Шунинг учун ҳам биз у ердан
ёқтирадиган оятларимизни тез-тез ўқиймиз.
Сизда шундай бўлганми:
оятнинг бир парчаси ёдингизда-ю, лекин
у қаерда ёзилганини билмайсиз?
Бу мен билан ҳам содир бўлган.
Ёки кимгадир у тез-тез эшитмаган оят билан
тасалли бермоқчи бўлганмисиз?
Шундай бўлган бўлса,
сизга кўмаклашадиган янги адабиёт
чиққанини эшитиб хурсанд бўласиз.
Унинг номи «Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар».
Ушбу янги қўлланма қайсидир жиҳатлари билан
1965 йили чиққан бир китобга ўхшайди.
Унинг нашриёт саҳифасида шундай ёзилган:
«Ушбу китоб Муқаддас Китобдаги турли оятларни ўз ичига олган
123 та бўлимга ажратилган».
Унинг мақсади қандай?
Давомида шундай ёзилган:
«Бу китоб Муқаддас Китобдаги таълимотларга
оид ишончингизни мустаҳкамлашга
ва уларни бошқаларга тушунтиришингизга кўмаклашади».
Ушбу адабиёт кўпларнинг юрагидан жой олган.
Иккита ваъзгўй бу ҳақда нима деганини кўрайлик.
Бу китобни ёқтираман.
Унда турли хил оятларни
ўз ичига олган жуда кўп мавзулар бор.
Улар менга принципларнинг моҳиятини
тушунишга ёрдам берди.
Ушбу адабиёт чиққанида, биз
одамлар Муқаддас Китоб билан
қизиққан жойда кашшофлик қилардик.
Эсимда, хизматда бир аёл
бой киши ва Лазар ҳақида айтиб берганди.
Ўшанда мен
бу китобдаги оташли дўзах мавзусини очиб,
у билан бу борада суҳбат қургандим.
Мен ҳарбий хизмат пайтида ҳақиқатни билиб олганман.
Шунга бу китоб уруш, бетарафлик, дунё билан дўстлик борасидаги
мавзуларни яхшироқ тушунишимга кўмаклашди.
Уни ҳалигача ўқиб тураман.
Бу қўлланма хизматда кўп фойда берган.
Кашшофлар сифатида усиз уйдан чиқмасдик.
Мазкур китоб ҳозир босма нашрда мавжуд эмас.
Аммо «Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар» китобида ҳам
100 дан ошиқ мавзуларга оид
жудаям кўп оятлар бор.
2 Тимўтийга 2:15 га кўра,
ушбу адабиёт бизга
«ҳақиқат каломини тўғри етказ»ишимизга ёрдам беради.
Келинг, «JW Library» ёрдамида
унинг асосий хусусиятларини биргаликда кўриб чиқамиз.
«Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар» китоби орқали
қийинчиликларни енгишимизга
ва бошқаларга далда беришимизга кўмаклашадиган
оятларни ва баёнотларни тезда топа оламиз.
Унда муайян мавзуга оид Каломдаги барча оятлар келтирилмаган.
Бунинг ўрнига у турли мавзуларни ўз ичига оладиган
бўлимларга ажратилган.
Керакли мавзуни иловадаги «Излаш» сатри
ёки бўлимлар орқали топсангиз бўлади.
Ушбу китоб 7 та бўлимга ажратилган:
Бўлимни танланг
ва мавзулар рўйхатини кўздан кечиринг.
Сиз қидираётган мавзу қайси бўлимга тегишлилигини билмасангиз,
«Ҳаммаси» тугмасига босинг.
Одатда мавзунинг ичида
дарак гап ёки сўроқ шаклидаги қалин ҳарфлар билан
ёзилган сарлавҳалар келтирилган бўлади.
Улар остидаги оятлар
у ердаги фикрни ёритиб беради ёки саволга жавоб беради.
Баъзи мавзуларда «Шунингдек,... қаранг»
ёки «Муқаддас Китобдаги баёнотлар» қисми бор.
Ушбу адабиётнинг мақсади қандай?
«Ҳар нарсани текшириб кўринг» китоби
асосан хизматда фойдаланиш учун чиқарилганди.
Бундан фарқли равишда янги адабиёт кундалик ҳаётимизда
доно қарорлар чиқаришимизга кўмаклашади.
Азиз оқсоқоллар,
далдали ташриф қилганингизда ёки нутқ билан чиққанингизда
ушбу китобнинг сизга кўп фойдаси тегади.
Ота-оналар, ушбу қўлланма
оилавий топинишни ўтказишингизда асқатиши мумкин.
Бу ваъзгўйлар учун ҳам фойдали бўлади.
Улар ушбу янги адабиётнинг ёрдамида
нафақат тадқиқ ўтказишлари,
балки қизиқувчиларга принципларни ўрганиб
улар асосида қарор чиқаришга кўмаклашишлари мумкин.
Ушбу янги китоб 300 дан ошиқ тилда чиқарилиши маъқулланди.
Уни қаердан олишингиз мумкин?
Жуда яхши савол!
Уни қачон олишингиз мумкин?
Ҳозир ушбу адабиёт «JW Library» иловасида
мавжудлигини эълон қилишдан хурсандмиз!
Босма нашри сал кейинроқ чиқади.
Бироз муддат ушбу адабиёт
илованинг «Янгилари» қисмида туради.
Шунингдек, уни илованинг пастки қисмида жойлашган
«Кутубхона» бўлимидаги «Китоблар» қисмидан топсангиз бўлади.
Айрим тилларда бу қўлланма
инглиз тилидаги вариант билан бир вақтда чиқса,
бошқалари эса кейинроқ чиқади.
Етакчи кенгаш умид қиладики,
мазкур янги адабиёт барчамизга
Тимўтийга иккинчи мактубдаги сўзларга
амал қилишимизга кўмаклашади.
Унга кўра Калом ёрдамида «ҳар тарафлама билимга эга бўлиб,
ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр тура» оламиз.
Охирзамон ўз ниҳоясига етаётган экан,
бу сўзларга амал қилишимиз жудаям муҳим.
Охирги бир неча йил қўрқувни ҳис қилганмисиз?
Масалан, касал бўлишдан,
ишдан айрилишдан,
ёки оилани боқа олмасликдан ҳеч қўрққанмисиз?
Ё табиий офат, таъқиб
ва урушдан азоб чеккандирсиз.
Эҳтимол, ўзингизни қўрқувнинг тубида бўлгандек ҳис қилгансиз.
Хўш,
бу туйғулар
маънан заиф инсон эканингизнинг далилими?
Асло!
Ўтмишдаги садоқатли инсонлар баъзида қўрққан.
Мисол учун Довуд.
Шоҳ Шоул уни ўлдирмоқчи эди.
Шу сабабдан
Исроил у учун хавфсиз жой эмасди.
Шунга Довуд кетишга қарор қилади.
У қаерга боради?
Гатга —
Гўлиётнинг она ватанига.
У ерда Довудни ҳеч ким қучоқ очиб кутиб турмаган.
Шу сабабдан Муқаддас Китобда:
«[Довуд] Гат шоҳи Охишдан жуда қўрқиб кетди»,— деб айтилган.
Ҳаётининг бундай хавфли дамларида Довуд
Забур 56-санони басталаган.
Келинг, бир неча оятга
эътиборимизни қаратамиз.
Ҳа, жуда муҳим фикр!
Ҳукмдорлар қанчалик қудратли кўринмасин,
улар шунчаки ўткинчи одамлардир.
Улар ҳам нон ва сувга муҳтож.
Яҳова уларга нон ва сувни беришни тўхтатса,
улардан асарам қолмайди.
Энди 8-оятни ўқийлик.
Довуд шундай деган:
Ҳа, у қаерда бўлмасин,
Яҳова уни доим кузатиб турган.
Довуд шундай давом этган:
Қаранг, жасоратли жангчи Довуд
вақти-вақти билан йиғлаганини
ҳамда қўрққанини айтишдан уялмаган.
Лекин Довуд
тушкунлик уни қамраб олишига йўл қўймаган.
У Яҳова унинг кўз ёшларини кўраётганига
ва бунинг сабабларини тушунаётганига амин бўлган.
Гўё унинг кўз ёшлари китобга ёзилгандай.
Довуд Яҳова бир куни бу китобни очишига
ва уни йиғлатган инсонларни жазолашига ишончи комил бўлган.
Дарҳақиқат, Яҳова бизнинг кўз ёшларимизга бефарқ эмас.
Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз,
ибодат қилинг.
Қўлингиздан бирон-бир нарса келса,
донолик ҳақида сўранг.
Агар қўлингиздан ҳеч нарса келмаса,
тинчлик ҳақида сўранг.
Агар бирон қийинчилик туфайли қўрқувни ҳис қилсангиз,
сирли қуролимиз борлигини унутманг.
Бу кучли қуролимиз —
ибодат!
Қалбимизни Яҳовага тўкиб солсак,
У бизни тинглайди
ва албатта ёрдам беради.
Бу фикр 3-оят билан боғлиқ.
У кичкина бўлса-да,
жуда катта маънога эга.
Бу бор гап.
Ҳа, айрим пайтларда қўрқув бизни қамраб олади.
Бундай пайтда нима қилишимиз керак?
Тангри Яҳовага умид боғлашимиз лозим.
Кейинги йил бу фикр устида биз
кўп мулоҳаза юритамиз.
Чунки Етакчи кенгаш уни
2024 йилнинг ояти сифатида танлади.
Такрорлайман, Забур 56:3.
Бу Яҳова Шоҳидларининг бош идорасидаги
JW Интернет-телевидениеси.
-