JW subtitle extractor

Имонларига эргашинглар. Ривқо

Video Other languages Share text Share link Show times

Анча вақт олдин,
Иброҳим хизматкори Элиазарни
ўғли Исҳоқ учун хотин
топишга юборган.
У билганки, Худонинг
ниятига кўра
бу қиз кучли имонга эга
бўлиши керак эди.
Ким ўз уйини қолдириб,
нотаниш юртга боришга
тайёр бўлади?
Ривқо.
Ривқо.
Ойи, мен келдим.
Қизим, келдингми?
Хайрли кун!
Ривқо.
Жиянинг сени қидиряпти.
Анна, мен келдим.
Ривқо, мана буни
отамизга олиб бор.
Хўп бўлади! Ҳалиям
ишлаяптиларми?
Ҳа, шундай.
Сизни қидираётгандим.
Сиз билан
борсам майлими?
Албатта!
Отажон, хайрли кун!
Лобон бериб юборди.
Раҳмат!
Қандай ёрдам берай?
Бирга қудуққа борамизми?
Майли.
Анна, бугун эмас.
Овқат тайёрлашда
ёрдаминг керак.
Майли.
Хайрли кун!
Салом Ривқо! Салом!
Илтимос, кўзангдаги сувдан
бир қултум ичишга бер.
Марҳамат, тақсир, ичинг.
Туяларингизга ҳам тўйгунича
сув тортиб бераман.
Чарчагандирсан-а?
Бўлди, тақсир.
Айт-чи, кимнинг қизисан?
Отангнинг уйида тунаб
қолишга жой борми?
Нима мақсадда
келганимни айтмагунимча,
ҳеч нарса емайман.
Хўш, айтинг-чи.
Мен Иброҳимнинг
хизматкориман. 
Яҳова хўжайинимга
мўл-кўл барака ёғдирди.
Унинг хотини Сора
кексайиб қолганида,
хўжайинимга ўғил туғиб берди.
Хўжайиним менга қасам
ичириб, шундай деди:
«Отамнинг хонадонига,
қариндошларимникига бориб,
ўғлим Исҳоққа ўша
ердан хотин олиб кел».
Мен эса унга:
«Агар ўша қиз мен
билан бирга келишни
истамаса-чи?» — дедим.
Шунда у: «Тангри Яҳова
сен билан фариштасини юбориб,
сафарингни
ўнглайди»,— деб айтди.
Бугун мен қудуқнинг
олдига етиб келганимда:
«Хўжайиним Иброҳимнинг
Тангриси Яҳова,
агар сафаримни
ўнгламоқчи бўлсанг,
мана, мен қудуқ
олдида турибман.
Сув тортгани келаётган қизга:
“Кўзангни пасайтир, сув
ичиб олайин”,— деб айтсам, 
у эса: “Ичинг, туяларингизни
ҳам суғораман”,— деса,
Яҳова хўжайинимнинг
ўғли учун танлаган қиз
ўша бўлади»,— дедим.
Ичимда ибодат қилишни
тугатмасимдан,
елкасида кўза кўтариб
келаётган Ривқони кўрдим.
Сўнг ундан: «Кимнинг
қизисан?» — деб сўрадим.
У: «Батувалнинг қизиман»,—
дея жавоб берди.
Шунда мен бурнига сирға,
қўлларига эса билагузукларни
тақиб қўйдим.
Хўжайинимга меҳр-садоқат
ва ишонч намоён этишни
истайсизларми ёки йўқми,
энди менга айтинглар.
Мен шунга қараб
йўл тутаман.
Бу Яҳованинг иши.
Майли, Яҳова айтганидай,
у хўжайинингизнинг
ўғлига хотин бўлсин.
Нагав узоқ-ку!
Қачон қайтасиз?
Шу ерда қолсангиз-чи?
Отам нима деганини эшитдинг-ку!
Бу Яҳованинг иши.
Яҳовага шу ердаям
топина оласиз.
Тўғри.
Аммо биласан, Яҳова
кутганингдан ҳам
ортиқ баракалар беради.
Ҳозир ҳаммамиз биргамиз.
Келинг, бу вақтни
мароқли ўтказайлик.
Яҳова, нега мен?
Одамларни йиғиб,
туяларни тайёрланг.
Тез орада йўлга
чиқамиз. Хўп бўлади!
Нега йўлга отланяпсиз?
Рухсат беринг, хўжайинимнинг
олдига қайтайин.
Синглимиз ҳеч бўлмаганда
ўн кун биз билан қолсин.
Камида ўн кун.
Шундан кейин кетса ҳам бўлади.
Мени йўлдан қолдирманг.
Яҳованинг Ўзи
сафаримни ўнглади.
Хўжайинимнинг олдига
қайтишимга рухсат беринглар.
Қизни чақириб, ўзидан
сўрай қолайлик.
Ривқо, Элиазар
ҳозироқ кетмоқчи.
Кечирасиз.
Бу киши билан
кетишга розимисан? 
Ҳа, розиман.
Сени яхши кўраман!
Ривқо.
Эй синглимиз,
кўпдан-кўп фарзандларнинг
онаси бўлгин.
Зурриётинг улардан
нафратланганларнинг
дарвозасини эгаллаб олсин.
Яҳова улуғлансин!
Яҳова улуғлансин!
Сизларни соғинаман.
Сизни яхши кўраман!
Ривқо олдинда уни
нималар кутаётганини билмасди.
У оиласини
яна кўрганми йўқми,
ҳеч қаерда ёзилмаган.
У уйидаги қулай шароит
ва оиласини қолдириб
имон намоён этди.
Яҳова унга барака берди ва у
Масиҳнинг аждодларидан
бири бўлди.
Ривқонинг имонига
эргашиш арзийди!