JW subtitle extractor

Артур ва Зенна Каперс. Худонинг ёрдами билан турмушимизни тиклай олдик

Video Other languages Share text Share link Show times

Июнда мактабни битирдик, июлда
турмуш қурдик, ноябрда фарзандли бўлдик.
Бу жуда бахтли онлар эди.
Бир куни иккита Яҳованинг Шоҳиди
эшигимни тақиллатди.
Улар менга Забур 83:18 кўрсатиб,
Худонинг исми Яҳова эканини айтишди.
Кейин улар менга
тадқиқ таклиф қилишди.
Мен рози бўлдим.
Аммо фақат икки-уч ҳафта
тадқиқ ўта олдим.
Биз машина сотиб олдик.
Бундан ташқари ҳар хил ўтиришларга боришни, чекишни,
ичишни ва гиёҳванд моддаларни
истеъмол қилишни бошладик.
Ҳа, никоҳимизни барбод қиладиган
ишларга қўл ургандик.
Бошқа ерга кетиш ва эски
танишлардан узоқлашиш
ёрдам беради, деб ўйлагандик.
Лекин бу ҳеч қандай фойда бермади.
Бейсболни жуда ёқтирардим.
У мен учун ҳатто хотинимдан ҳам азизроқ эди.
Эримга бўйсуниш мен учун
катта муаммо эди.
Баъзида ўзимни ундан ақллироқ,
деб ҳисоблардим.
Шунинг учун ундан кўра яхшироқ
қарорлар чиқара оламан, деб ўйлардим.
Вақт ўтиб
Зенна менга ҳиёнат қилиб,
бошқа эркакнинг олдига кетди.
Бу қалбимни чилпарчин қилди.
Зеннанинг гиёҳванд моддаларга
қарамлиги туфайли
суд болаларнинг васийлигини
менга топширди.
Тўғриси, мен
қилган ишларимдан
пушаймон эдим.
Ўша пайт Яҳовани эсладим.
Мен ўзгаришни жудаям истардим.
Шунга тиззага ўтиргач,
мен Унга шундай илтижо қилдим:
«Илтимос, нима қилишим кераклигини кўрсат».
Мен телефон китобчасини
варақлаётганимда,
Яҳова Шоҳидларининг рақамини кўриб қолдим.
Улар менга «Оилавий ҳаёт»
номли бир китоб беришган эди.
Мен ўша китобни турмуш ўртоғим Артурга кўрсатдим.
ва унга
«Агар бу ердаги маслаҳатларга
бошиданоқ амал қилганимизда,
никоҳимиз барбод
бўлмасди»,— деб айтдим.
Тўғрисини айтсам,
унинг сўзларига ишонишим қийин эди
Лекин вақт ўтиб, унинг сўзлари
самимий бўлганини тушундим.
У гиёҳванд моддаларни қабул
қилишни тўхтатди.
У сўзларию ишларида
ўзгарганини кўрдим.
Қисқа вақт ичида
вазият яхши томонга ўзгарди.
Мен ҳам Зеннага қўшилиб Муқаддас
Китоб тадқиқини бошладим.
Шунда ҳаммаси ўз изига
туша бошлади.
Менга турмуш ришталаримизни тиклашга
ёрдам берган оятлардан бири
1 Коринфликларга 11:3.
Артур оила боши,
мен эмас.
Худойимиз Яҳовадан ташқари
ҳамманинг боши бор.
Мен шахсан ушбу тузумни
ҳимоя деб ҳисоблайман.
Энди ўзбошимчалик билан
қарор чиқармаслигим лозим эди.
Галатияликларга 5:22, 23
менга севгини кўрсатишга,
ҳамда яхшироқ эр ва ота
бўлишга кўмаклашди.
Мен унинг фикрларини
диққат билан тинглаб,
унга ҳурмат кўрсатаман.
1979 йил 2 апрель Артур билан қайта турмуш қурдик.
Никоҳда қийинчиликларга дуч
келаётганларга шундай дея оламан:
«Муқаддас Китобдаги
илоҳий принципларга
албатта амал қилинг!»
Яҳованинг ёрдами билан
якдил оила бўлишни ўргандик.
Бу бизга ҳар кунги муаммоларни енгишга ёрдам беради.
Зенна билан иккинчи турмушимиз
жуда ширин!
Бунга сабаб Яҳова!