00:00:01
Биродаримиз Дейвид Сплэйннинг нутқидан00:00:04
00:00:04
нималарни билиб олдик?00:00:05
00:00:05
Шубҳасизки, у барчамизга00:00:08
00:00:08
меҳрибон самовий Отажонимиз Яҳовани00:00:11
00:00:11
ва Унинг Ўғли Исо Масиҳни00:00:14
00:00:14
раҳм-шафқатли Ҳакам сифатида
тасаввур қилишга кўмаклашди.00:00:18
00:00:18
Улар тўғри ҳакамлик қилишига00:00:20
00:00:20
100 фоиз амин бўлишимиз мумкин.00:00:23
00:00:24
Улар инсоннинг қалбидагиларини кўра олишади.00:00:27
00:00:27
Қолаверса, узоқ йиллар давомида00:00:30
00:00:30
улар адолатли ва мукаммал меъёрларга
амал қилишганини биламиз.00:00:34
00:00:35
Хўш, буюк мусибат пайтида бўладиган00:00:38
00:00:38
ҳукмлар ҳақида нима деса бўлади?00:00:40
00:00:40
Унга оид тушунчамизга00:00:42
00:00:42
қандайдир ўзгариш киритишимиз керакми?00:00:45
00:00:45
Бунга ўтишдан олдин ростгўйлик ила00:00:48
00:00:48
баъзи нарсаларни эслайлик.00:00:50
00:00:50
Сўнгги йилларда буюк мусибат
пайтида бўладиган 00:00:53
00:00:53
айрим воқеаларга нисбатан
тушунчамиз ойдинлашди.00:00:56
00:00:56
Ҳақиқатда анчадан бери бўлсангиз,00:00:59
00:00:59
ҳаммасини эслаб қолиш қийин бўлар.00:01:01
00:01:01
Шунга: «Бу олдинги тушунчамизми00:01:03
00:01:03
ёки ҳозиргисими?» — дерсиз.00:01:05
00:01:06
Келинг, ҳозир буюк мусибат пайтида00:01:08
00:01:08
рўй бериши аниқ бўлган00:01:10
00:01:10
айрим воқеаларни ёдга олайлик.00:01:13
00:01:13
Бунда бизга навбатдаги видео ёрдам беради.00:01:16
00:01:20
Буюк мусибат Буюк Бобилнинг вайрон
қилиниши билан бошланади.00:01:26
00:01:26
Ўша пайтда сиёсий кучлар00:01:28
00:01:28
фоҳишанинг рамзи бўлмиш00:01:30
00:01:30
сохта дин империясига ҳужум қилиб,00:01:33
00:01:33
ўз нафратини намоён этади.00:01:35
00:01:36
Бунинг натижасида барча сохта диний
ташкилотлар вайрон қилинади.00:01:41
00:01:43
Армагеддон жанги билан эса
буюк мусибат ўз якунига етади.00:01:47
00:01:48
Бу жанг буюк мусибатнинг
охирги қисмида бўлади.00:01:52
00:01:52
Исо, 144 000 мойланганлар
ва тумонат фаришталар00:01:57
00:01:57
Яҳовага, Унинг Шоҳлигига 00:01:59
00:01:59
ва хизматчиларига қарши чиқаётганлар
билан жанг қилишади.00:02:03
00:02:04
Бу жанг «Қодир Аллоҳнинг
улуғ кунида» юз беради.00:02:08
00:02:10
Буюк мусибатнинг бошида ва охирида00:02:13
00:02:13
нима юз беришини билар эканмиз,00:02:15
00:02:15
баъзи қўшимча саволларни кўриб чиқайлик.00:02:17
00:02:18
Буюк мусибатнинг бошидан
охиригача қанча вақт ўтади?00:02:22
00:02:22
Буни биз билмаймиз. 00:02:25
00:02:25
Аммо ўша пайтда00:02:28
00:02:28
башорат қилинган кўп ҳодисалар
содир бўлишини биламиз.00:02:31
00:02:32
Ушбу ҳодисалар00:02:33
00:02:33
қисқа вақт ичида ҳам рўй бериши мумкин.00:02:36
00:02:36
Келинг, эътиборимизни буюк мусибатнинг 00:02:39
00:02:39
охирига яқин содир бўладиган00:02:42
00:02:42
айрим воқеаларга қаратайлик.00:02:44
00:02:44
Магўг юртидаги Гўг қачон
ўз ҳужумини уюштиради?00:02:49
00:02:49
Бу буюк мусибатнинг бошида эмас, балки00:02:52
00:02:52
унинг охирига яқин содир бўлади.00:02:55
00:02:55
Халқлар иттифоқининг00:02:57
00:02:57
Худонинг халқига ҳужум қилиши натижасида00:03:00
00:03:00
Армагеддон жанги бошланади.00:03:02
00:03:02
Демак, Гўгнинг ҳужуми00:03:04
00:03:04
Армагеддондан сал олдинроқ бўлади.00:03:07
00:03:08
Ер юзидаги мойланганларнинг қолган қисми 00:03:11
00:03:11
қачон осмонга кўтарилади?00:03:13
00:03:14
Ҳизқиё китобидан шуни кўришимиз мумкинки,00:03:16
00:03:16
Магўг юртидаги Гўг ўз ҳужумини бошлаганда,00:03:20
00:03:20
баъзи мойланганлар ҳалиям ер юзида бўлади.00:03:23
00:03:23
Аммо Ваҳий 17:14 га биноан,00:03:28
00:03:28
Исо халқлар билан жанг қилиш учун 00:03:31
00:03:31
«даъват этилганлар» ва «танланганлар»,00:03:34
00:03:34
яъни барча 144 000 мойланганлар билан келади.00:03:38
00:03:40
Демак, «танланганлар»нинг
осмонга тўлиқ йиғилиши00:03:44
00:03:44
Магўг юртидаги Гўгнинг ҳужумидан кейин00:03:47
00:03:47
ва Армагеддон жангидан
олдин содир бўлади.00:03:50
00:03:50
Бундан кўришимиз мумкинки,00:03:52
00:03:52
мойланганлар буюк мусибатнинг бошида эмас,00:03:56
00:03:56
балки охирига яқин осмонга кўтарилишади.00:03:59
00:04:00
Қўйлар ва эчкиларни ҳукм қилиш пайти-чи,00:04:03
00:04:03
қачон содир бўлади?00:04:05
00:04:05
Гарчи биз ҳодисалар қайси
тартибда рўй беришини00:04:09
00:04:09
аниқ айта олмасак-да,00:04:11
00:04:11
эҳтимол, бу буюк
мусибатнинг бошида эмас, 00:04:15
00:04:15
балки охирида рўй беради.00:04:17
00:04:17
Бу «Инсон Ўғли ўз улуғворлигида 00:04:21
00:04:21
барча фаришталар билан
бирга келган»да бўлади.00:04:24
00:04:24
Албатта, ушбу пайт давомида 00:04:27
00:04:27
башорат қилинган яна кўп ҳодисалар
амалга ошиши лозим.00:04:30
00:04:30
Лекин келинг, ҳозир 00:04:32
00:04:32
Армагеддон жангидан сал
олдин рўй берадиган 00:04:35
00:04:35
ушбу баъзи ҳодисаларни
муҳокама қиламиз.00:04:39
00:04:40
Улар ҳақида нимани биламиз?00:04:42
00:04:42
Демак, биринчиси, 00:04:44
00:04:44
Исо қўйларни ва эчкиларни
ҳукм қиладиган пайт 00:04:48
00:04:48
буюк мусибатнинг охирида рўй беради.00:04:51
00:04:52
Иккинчиси, Магўг юртидаги Гўг 00:04:55
00:04:55
буюк мусибатнинг охирига яқин00:04:58
00:04:58
ўз ҳужумини уюштирганда00:05:00
00:05:00
баъзи мойланганлар ҳалиям
ер юзида бўлади.00:05:04
00:05:04
Учинчиси, қўйлар ва эчкилар 00:05:06
00:05:06
ҳозир ва ҳатто буюк мусибат пайтида00:05:09
00:05:09
Масиҳнинг биродарларига қилган муносабати
асосида ҳам ҳукм қилинади.00:05:14
00:05:19
Ҳозир сизлар билан00:05:20
00:05:20
айрим тушунчаларимизни кўриб чиқдик.00:05:22
00:05:22
Сиз: «Бу янги тушунчани ёзиб,
бошқаларга айтишим керак!» — 00:05:25
00:05:25
деган бўлсангиз, шошилманг!00:05:27
00:05:29
Ҳа, буюк мусибатнинг охирига яқин содир
бўладиган вазиятларни кўриб чиқдик.00:05:35
00:05:35
Хўш, бу Яҳова Исо орқали
амалга оширадиган 00:05:39
00:05:39
ҳукмларга оид тушунчамизга
қандай таъсир қилиши лозим?00:05:43
00:05:44
Буюк мусибат яқинлашар
экан, бизни келажакда 00:05:47
00:05:47
қандай ҳодисалар кутаётганини янада
яхшироқ тушуниб оламиз.00:05:51
00:05:51
Ҳа, тушунчамиз Яҳовага мақбул
пайтда ойдинлашади.00:05:56
00:05:56
Бу нафақат буюк мусибатдан омон қолишга,00:05:59
00:05:59
балки ўша пайтда қувонч
билан хизмат қилишда00:06:03
00:06:03
давом этишга кўмаклашади.00:06:05
00:06:05
Энди эса азиз дўстлар,
сизлар билан бирга00:06:08
00:06:08
тўртта қизиқарли саволни
муҳокама қиламиз.00:06:11
00:06:15
Яхши, вақтимиз етаркан.00:06:17
00:06:18
Демак, биринчи савол.00:06:20
00:06:21
Боя кўриб чиққанимиздек,00:06:23
00:06:23
буюк мусибат сохта дин империяси бўлмиш 00:06:26
00:06:26
Буюк Бобилнинг вайрон қилиниши
билан бошланади.00:06:30
00:06:30
Ўша пайтда Яҳовага
ишонмайдиган инсонлар00:06:34
00:06:34
Унга топинишда00:06:36
00:06:36
бизга қўшилиш имконига
эга бўлишадими?00:06:39
00:06:40
Имкониятлар эшиги ҳали очиқ бўладими?00:06:43
00:06:43
Олдин нима деб ўйлардик?00:06:45
00:06:46
Биз: «Йўқ!00:06:47
00:06:48
Ўшанда одамлар бундай имкониятга
эга бўлмайди!» — дердик.00:06:53
00:06:53
Нима учун бундай ўйлардик?00:06:55
00:06:55
Биз Тўфон борасидаги баёнотнинг
ҳар бир тафсилоти00:06:59
00:06:59
бизнинг замонада амалга ошиши
керак, деб ҳисоблардик.00:07:02
00:07:02
Ўша баёнотни эслайдиган бўлсак,00:07:04
00:07:04
кеманинг эшиги Тўфон
бошланишидан олдин ёпилган.00:07:08
00:07:08
Шу сабабдан, рамзий имкониятлар
эшиги одамлар учун00:07:13
00:07:13
буюк мусибат бошланиши билан
ёпилади, деб ўйлардик.00:07:16
00:07:17
Аммо ростдан ҳам Исо Нуҳнинг даврини00:07:20
00:07:20
унинг Шоҳ сифатида ҳозир бўлиш пайти
билан солиштирганини биламиз.00:07:25
00:07:25
Бу ҳақда ўқиганмиз.00:07:27
00:07:27
Лекин эътиборли томони шундаки,00:07:30
00:07:30
у бу баёнотга оид қандайдир тимсол,00:07:33
00:07:33
у келажакда нимани тасвирлаши00:07:35
00:07:35
ёки рамзий имкониятлар
эшиги ёпилиши ҳақида00:07:39
00:07:39
ҳеч нарса айтмаган.00:07:40
00:07:41
Келинг, бу саволни яна бир бор эслайлик.00:07:44
00:07:44
Буюк мусибат бошланганида,00:07:46
00:07:46
одамлар учун рамзий имкониятлар эшиги00:07:49
00:07:49
ҳалиям очиқ бўладими?00:07:51
00:07:51
Бу саволга жавоб топиш учун00:07:53
00:07:53
келинг, расмга эътибор берайлик.00:07:55
00:07:55
Қаранг, қўйлар ва эчкилар учун
охирги ҳукм қачон чиқарилади?00:07:59
00:08:00
Бу буюк мусибатнинг бошида эмас,00:08:03
00:08:03
балки охирига яқин содир бўлади.00:08:06
00:08:07
Яҳовага хизмат қилмайдиган қариндошларимиз,00:08:10
00:08:11
четлатилганлар00:08:12
00:08:13
ёки қачондир биз билан тадқиқ ўтган00:08:16
00:08:16
танишларимиз борасида бир ўйлаб кўрайлик.00:08:18
00:08:19
Улардан баъзилари00:08:20
00:08:21
Буюк Бобил вайрон қилинганини
кўрганидан кейин00:08:24
00:08:25
Яҳованинг Шоҳидлари айтган
нарсалар тўғри,00:08:29
00:08:29
деган хулосага келиши мумкинми?00:08:31
00:08:31
Улар бизга қўшилиши мумкинми?00:08:34
00:08:35
Агар улар қалб ҳолатини ўзгартириб,
ҳақиқат томонини эгалласа,00:08:40
00:08:40
бундан кўнглимиз чўкадими?00:08:42
00:08:43
Буни аниқ айта олмасак-да,00:08:45
00:08:46
Юнус каби бўлишни ҳам хоҳламаймиз.00:08:50
00:08:50
Биз: «Йўқ-йўқ, эшик ёпиқ
мм...мм... йўқ!» — демаймиз.00:08:55
00:08:56
Баъзи баёнотларни ёдга олиш00:08:59
00:08:59
ўтмишда Яҳова раҳм-шафқатли
Ҳакам сифатида00:09:02
00:09:02
одамлар билан қай йўсин муносабат
қилганини тушунишимизга ёрдам беради.00:09:06
00:09:06
Мисол учун, исроилликлар00:09:08
00:09:08
Мисрдан чиққанини эслайлик.00:09:10
00:09:10
Келинг, азизлар, биргаликда00:09:12
00:09:12
Чиқиш 12:38 ни очайлик.00:09:18
00:09:18
Ушбу оятнинг фақат биринчи
қисмини ўқиймиз.00:09:21
00:09:21
У ерда исроилликлар00:09:23
00:09:24
Мисрдан чиққан вазият тасвирланяпти.00:09:27
00:09:27
«Улар билан бирга00:09:28
00:09:28
турли инсонлардан иборат
оломон ҳам йўлга чиқди».00:09:32
00:09:32
Бу ерда изоҳ ҳам бор.00:09:35
00:09:35
Келинг, уни ҳам ўқиймиз.00:09:36
00:09:36
«Яъни исроиллик бўлмаган турли халқлар,00:09:41
00:09:41
шу жумладан мисрликлар».00:09:43
00:09:44
Хўш, нима бўлган?00:09:46
00:09:47
Ҳаммамизга маълумки,
мисрликларнинг устига00:09:50
00:09:50
10 та офат ёғдирилган.00:09:52
00:09:52
Ўша пайтда айрим мисрликлар00:09:54
00:09:54
улар сажда қилган сохта худолар 00:09:57
00:09:57
ҳамда Яҳова ўртасидаги фарқни кўришган.00:10:00
00:10:01
Исроилликлар Миср юртидан 00:10:03
00:10:03
чиқиб кетаётган даврда эса,00:10:06
00:10:06
ўша мисрликлар уларга қўшилиб,00:10:09
00:10:09
у ердан кетишган.00:10:10
00:10:10
Чиндан ҳам, бу қизиқарли тафсилот.00:10:13
00:10:14
Лекин бизда шундай фикрлар
пайдо бўлиши мумкин:00:10:18
00:10:18
«Яхши, ўтмишдаги вазиятни
ҳазм қила оламан,00:10:21
00:10:21
лекин Буюк Бобил вайрон
қилинганидан кейин00:10:24
00:10:24
биз билан тадқиқ ўтган баъзиларга
ва бошқа инсонларга00:10:28
00:10:28
бизга қўшилиш имконияти
берилиши тўғри бўладими?00:10:32
00:10:32
Бу адолатданми?!00:10:33
00:10:35
Яна сўнгги дақиқаларда-я?»00:10:37
00:10:39
Лекин бу билан00:10:40
00:10:40
бутун ер юзи Ҳакамининг раҳм-шафқатига
тақлид қилган бўламизми?00:10:45
00:10:45
Имкониятлар эшиги очилса,00:10:47
00:10:47
бундан ҳайрон қолмаслигимиз керак.00:10:49
00:10:49
Мана бу ҳақда ўйлаб кўринг.00:10:51
00:10:51
Боя даврий чизиқда кўрганимиздек, бу00:10:54
00:10:54
қўй ва эчкиларга ҳукм чиқариладиган
пайтдан олдин содир бўлади.00:10:58
00:10:59
Буюк мусибатнинг бошида00:11:01
00:11:01
Яҳованинг томонини эгаллаган ҳар бир инсон00:11:04
00:11:04
барибир Магўг юртидаги Гўгнинг
ҳужумига учрайди.00:11:07
00:11:07
Бу жуда қийин пайт бўлади.00:11:09
00:11:10
Бу воқеанинг қайси томонига
эътибор қаратишимиз лозим?00:11:14
00:11:14
Милодий 66 йили00:11:16
00:11:16
кўп одамлар жуда муҳим00:11:18
00:11:19
қарор олдида туришган.00:11:20
00:11:21
Ўшанда кўпчилик Қуддусни00:11:24
00:11:24
тарк этишга қарор қилишган.00:11:26
00:11:26
Улар аллақачон эшитган00:11:29
00:11:29
ва билган нарсалари асосида
қарор чиқаришган.00:11:32
00:11:32
Шу сингари, бугунги кунда00:11:35
00:11:35
хизматимиз ўта даражада
муҳим аҳамиятга эга.00:11:39
00:11:39
Келинг, Павлуснинг сўзларига
эътибор қаратайлик.00:11:41
00:11:41
Римликларга 10:13, 14.00:11:48
00:11:49
Ушбу оятларни ўқир эканмиз,00:11:51
00:11:51
Буюк Бобил вайрон қилинишдан олдин00:11:54
00:11:54
нима қилиниши лозимлигига
эътибор қаратинг.00:11:57
00:11:57
Унда ўқишни бошлаймиз.00:12:00
00:12:00
13-оятда шундай ёзилган:00:12:02
00:12:02
«Яҳованинг исмини айтиб чақирган
ҳар бир одам қутқарилади.00:12:06
00:12:07
Лекин ишонмай туриб Уни00:12:10
00:12:10
қандай чақиришади?00:12:12
00:12:13
У ҳақда эшитмаган бўлишса-чи,00:12:16
00:12:16
Унга қандай ишонишади?00:12:18
00:12:19
Ваъз қилувчи бўлмаса,00:12:22
00:12:22
қанақасига эшитишади?»00:12:24
00:12:26
Нега бугунги кунда хизматимиз муҳим
ва шошилинч эканини кўряпсизми?00:12:30
00:12:31
Кўп одамлар ҳозирнинг ўзида00:12:33
00:12:33
Яҳовага хизмат қилишни танлаяпти. 00:12:36
00:12:37
Нима деб ўйлайсиз,00:12:38
00:12:38
буюк мусибат бошланганида,
Яҳованинг Шоҳидларидан00:12:42
00:12:42
қачондир Шоҳлик ҳақидаги
хабарни эшитган инсонлар00:12:46
00:12:47
тўғри танлов қилишининг,00:12:49
00:12:49
тўғри қарор чиқаришининг имконияти борми?00:12:52
00:12:52
Яна бир такрорлайман: биз00:12:55
00:12:55
буни аниқ айта олмаймиз.00:12:57
00:12:57
Лекин бунга умид қиламиз.00:12:58
00:12:59
Келинг, ҳозир бир аччиқ ҳақиқатни
муҳокама қиламиз.00:13:02
00:13:02
Бу нима экан?00:13:04
00:13:05
Ўтмишда баъзиларимиз, уларнинг
исмларини айтмайман,00:13:09
00:13:10
шундай дердик:00:13:11
00:13:11
«Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган
фалончи қариндошим ҳалиги, 00:13:15
00:13:15
буюк мусибатдан олдин ўлса яхши бўларди».00:13:17
00:13:17
Ҳа, бу гаплардан хабаримиз бор.00:13:21
00:13:21
«У буюк мусибат бошланишидан олдин ўлса,00:13:24
00:13:24
тирилиш имкониятига эга бўлади».00:13:27
00:13:27
Лекин буюк мусибат пайтида ўлса-чи?00:13:29
00:13:30
Келинг, бу ҳақда фикр юритайлик.00:13:32
00:13:33
Инсонниг абадий яшаш-яшамаслиги00:13:36
00:13:36
нимага боғлиқ деб ўйлайсиз?00:13:37
00:13:37
У қачон ўлишигами?00:13:39
00:13:39
Ё бўлмасам,00:13:41
00:13:41
унинг қалб ҳолатигами?00:13:43
00:13:43
Ер юзининг раҳм-шафқатли Ҳаками Яҳова00:13:47
00:13:47
инсоннинг қалб ҳолатини билади.00:13:49
00:13:49
Ростданам, бу саволни бергач
хаёлимизга нима келади?00:13:53
00:13:53
Яҳова Исога шундай деяётганини фараз қилинг:00:13:55
00:13:55
«Мана буларга қара!00:13:57
00:13:57
Булар абадий яшашга лойиқ эмас!00:13:59
00:13:59
Ии, улар буюк мусибатдан олдин ўлишди-ку,
энди уларни тирилтиришимиз керак бўлади».00:14:05
00:14:06
Ҳа, бўлмағур гаплар.00:14:09
00:14:09
Яҳова раҳм-шафқатли, адолатли Ҳакам!00:14:13
00:14:13
У қалбимизни кўра олади.00:14:16
00:14:16
Уни лақиллатиб бўлмайди.00:14:18
00:14:19
Демак, биринчи қизиқарли
саволимизни такрорласак.00:14:22
00:14:22
Хўш, буюк мусибат бошланганида
одамлар учун00:14:26
00:14:26
рамзий имкониятлар эшиги очиқ бўладими?00:14:29
00:14:29
Жавобни билмаймиз, буни вақт кўрсатади.00:14:31
00:14:31
Аммо Каломга кўра, буюк
мусибат бошлангандан кейин,00:14:35
00:14:35
эҳтимол, баъзилар ҳақиқат
томонини эгаллайди.00:14:38
00:14:38
Энди иккинчи савол:00:14:39
00:14:39
қачон Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги
хушхабарни айтишни тўхтатамиз?00:14:44
00:14:45
Яхши савол.00:14:46
00:14:47
Шуни ёдда тутиш лозимки, бу хабар00:14:49
00:14:49
фақат биз ва уни қабул қилаётганлар
учун хушхабардир.00:14:53
00:14:53
Забурнинг 2-саносига кўра, бошқалар учун00:14:56
00:14:56
бу ҳеч қачон хушхабар бўлмайди.00:14:58
00:14:59
Матто 24:14 да нима дейилгани эсингиздами?00:15:03
00:15:03
«Хушхабар... бутун дунё
бўйлаб ваъз қилинади.00:15:07
00:15:07
Ана ўшандагина охират бўлади».00:15:10
00:15:10
Келинг, яна бир расмга қарайлик.00:15:13
00:15:13
Оятдаги «охират» нимага ишора қиляпти?00:15:16
00:15:16
Бу ерда буюк мусибатнинг00:15:18
00:15:18
сўнгги қисми назарда тутиляпти.00:15:20
00:15:20
Бундан кўришимиз мумкинки,
буюк мусибат давомида00:15:24
00:15:24
биз хушхабарни ваъз қилишда давом этамиз.00:15:27
00:15:27
Бу биз учун хушхабар бўлиб қолса,00:15:30
00:15:30
дунёнинг қолган қисми учун бундай бўлмайди.00:15:33
00:15:33
Вақт ўтгани сайин, бу хушхабар00:15:35
00:15:35
янада очиқчасига айтилади.00:15:38
00:15:38
Бу эса одамларни00:15:40
00:15:40
Шоҳлик томонини эгаллаш00:15:42
00:15:42
ёки эгалламаслик борасида
қарор чиқаришга ундайди.00:15:46
00:15:46
Бу ҳатто буюк мусибат пайтида баъзилар00:15:50
00:15:50
ҳақиқат томонини эгаллашганида00:15:52
00:15:52
ҳайрон қолмаслигимиз кераклигининг
бошқа бир сабаби.00:15:56
00:15:56
Учинчи саволга ўтсак.00:15:58
00:15:59
Бу ҳам қизиқ савол.00:16:01
00:16:01
Буюк мусибат пайтида00:16:03
00:16:03
ўлган барча одамлар00:16:05
00:16:05
абадий ўлимга маҳкум этилиб,00:16:07
00:16:07
ҳеч қачон тирилмайдими?00:16:09
00:16:09
Бу ҳақда нима дея оламиз?00:16:11
00:16:11
Исонинг сўзларига кўра,00:16:13
00:16:13
эчкиларни тасвирловчи
одамлар тирилишмайди.00:16:17
00:16:17
Нега деганда, улар00:16:18
00:16:18
«абадий йўқ бўлиб кетишади».00:16:20
00:16:21
2 Салоникаликларга 1:9 да ҳам00:16:25
00:16:25
«абадий ҳалокат жазоси»ни
оладиганлар ҳақида айтилган.00:16:29
00:16:29
Биз қайси пайт ҳақида гапиряпмиз?00:16:32
00:16:32
Келинг, даврий чизиққа эътибор берамиз.00:16:34
00:16:35
Кўряпмизки, бу00:16:37
00:16:37
Исо самовий қўшини билан келадиган
пайтга ишора қиляпти.00:16:41
00:16:42
Даврий чизиғимиздан нимани кўрсак бўлади?00:16:45
00:16:46
Бу буюк мусибатнинг охирида, яъни00:16:50
00:16:50
одамлар ҳукм қилиниб,00:16:52
00:16:52
эчкилар қаторига ажратилганида
содир бўлади.00:16:55
00:16:55
Ҳа, айнан ўша дамда00:16:58
00:16:58
баъзилар эчкилар сифатида ҳукм қилинади.00:17:00
00:17:01
Лекин бошқа саволлар ҳам туғилади.00:17:04
00:17:04
Эчкилар сифатида ҳукм қилинган, яъни00:17:07
00:17:07
абадий ҳалокатга йўлиққан одамлар00:17:09
00:17:09
Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни қабул қилиш00:17:11
00:17:11
ёки уни рад этиш учун00:17:13
00:17:13
ҳойнаҳой, етарлича имкониятга эга бўлишган.00:17:16
00:17:17
Бироқ охирги ҳукмгача омон қолганлар
ҳақида нима деса бўлади?00:17:22
00:17:22
Қаранг, буюк мусибат бошланди.00:17:24
00:17:24
У қанча давом этишини билмаймиз.00:17:26
00:17:26
Лекин кун ўтяпти00:17:28
00:17:28
ва албатта, бу пайт ичида одамлар ўлади.00:17:31
00:17:31
Биласизми, ҳар куни дунё бўйлаб00:17:34
00:17:34
тахминан 150 000 та одам табиий офат, уруш,00:17:38
00:17:38
касаллик ва ҳоказолар дастидан00:17:40
00:17:40
ҳаётдан кўз юмади.00:17:42
00:17:42
Бундайлар ҳақида нима деса бўлади?00:17:45
00:17:45
Улар Яҳованинг жазоси дастидан ўлишмаган.00:17:49
00:17:49
Биз нимани унутмаслигимиз лозим?00:17:52
00:17:52
Меҳр-шафқатли Ҳакам00:17:54
00:17:54
ким тирилиши ва ким тирилмаслиги
кераклигини яхши билади.00:17:59
00:17:59
Ўша пайтда вафот этадиганлар борасида00:18:02
00:18:02
аниқ ҳеч нарса айта олмаймиз.00:18:04
00:18:04
Лекин Яҳова ва Исо00:18:06
00:18:06
тўғри йўл тутишига аминмиз.00:18:08
00:18:09
Мана, охирги қизиқарли саволга етиб келдик.00:18:13
00:18:14
Буюк мусибат пайтида барча одамлар00:18:17
00:18:17
Худо Шоҳлигининг томонини00:18:19
00:18:19
эгаллаш ёки эгаллмаслик борасида
қарор чиқариш учун00:18:23
00:18:23
етарлича имкониятга эга бўлишадими?00:18:26
00:18:27
Қандай жавоб берардингиз?00:18:29
00:18:30
Овоз чиқариб айтманг.00:18:31
00:18:32
Оддий қилиб айтсак,00:18:34
00:18:34
бу саволнинг жавобини билмаймиз.00:18:38
00:18:38
Уни билишимиз ҳам шартмас.00:18:40
00:18:40
Чунки биз ҳакаммасмиз.00:18:42
00:18:42
Бу бизнинг ишимиз ҳам эмас.00:18:45
00:18:46
Кимдир паст овозда шундай дер:00:18:48
00:18:48
«Нега билмаймиз, биламиз!00:18:50
00:18:50
Буюк мусибат пайтида ҳеч ким
хушхабарни қабул қилмайди!»00:18:53
00:18:55
Лекин қаранг, боя айтганимиздек,00:18:58
00:18:58
кунига ўртача 150 000 та одам вафот этади.00:19:01
00:19:01
Бунга қарамай, 350 000 та
янги чақалоқ дунёга келади.00:19:07
00:19:07
Буюк мусибат атиги бир неча
кун давом этса ҳам,00:19:10
00:19:10
туғиладиган чақалоқларнинг сони00:19:13
00:19:13
кундан-кунга ошиб бораверади.00:19:15
00:19:15
Хушхабарни кўп ваъз қилиш имконияти бўлмаган,00:19:19
00:19:19
масалан, фаолиятимиз
тақиқланган мамлакатлардаги00:19:22
00:19:22
одамлар ҳақида нима деса бўлади?00:19:24
00:19:25
Биз: «Ҳар бир инсонга ваъз
қила оламизми?» —00:19:28
00:19:28
деб ўйлашимиз мумкин.00:19:30
00:19:30
Матто 10:23 га эътибор берсак, эҳтимол,00:19:33
00:19:33
биз буни қила олмаймиз.00:19:36
00:19:36
Бу билан боғлиқ қизиқ савол туғилади.00:19:39
00:19:39
Яҳова ҳамда Исо 00:19:41
00:19:41
ҳақиқат томонини эгаллаш учун00:19:43
00:19:43
етарлича имкониятга эга бўлмаган
миллионлаб инсонларни00:19:48
00:19:48
автоматик тарзда эчкилар
сифатида ҳукм қилишади,00:19:51
00:19:51
деб айтиш оқилонами?00:19:53
00:19:53
Ҳа, қизиқ савол.00:19:55
00:19:56
Бундай инсонлар тўлиқ имкониятга
эга бўлмай туриб,00:20:00
00:20:00
ўша пайтда вафот этишса,00:20:02
00:20:02
улар адолатсиз инсонлар сифатида
тирилиши мумкинми?00:20:06
00:20:06
Жавоб қандай?00:20:08
00:20:08
Оддий қилиб айтсак буни билмаймиз.00:20:10
00:20:10
Шу сабабдан ҳам,00:20:12
00:20:12
бу борада биз қонунпараст
бўлмаслигимиз лозим.00:20:16
00:20:17
Бунинг ўрнига, билган барча
нарсаларимиздан далда олайлик!00:20:22
00:20:22
Албатта, ҳаммамиз00:20:24
00:20:24
Яҳова ҳамда Исо раҳм-шафқатли эканини00:20:28
00:20:28
ва доим тўғри йўл тутишини биламиз.00:20:30
00:20:30
Ҳизқиё 33:11 да00:20:33
00:20:33
Яҳова «ёвуз [инсоннинг] ўлимидан00:20:35
00:20:35
завқ топ[маслиги]» айтилган.00:20:37
00:20:37
У бундай инсон ўзгаришини истайди!00:20:40
00:20:40
Бундан ташқари, Яҳова ҳамда Исо00:20:43
00:20:43
ҳар бир инсонни раҳм-шафқат
ва адолат билан00:20:47
00:20:47
ҳукм қилишига аминмиз.00:20:49
00:20:50
Балки шундай ўйлагандирсиз: 00:20:52
00:20:52
«Қойил! Жуда кўп муҳим маълумот-а?!»00:20:55
00:20:55
Қўлингиз ҳам ёзавериб чарчаб кетгандир.00:20:58
00:20:59
Хавотирланманг!00:21:00
00:21:00
Яқинда чиқадиган «Қўриқчи минораси»да00:21:02
00:21:02
бунга оид барча тафсилотлар ёритилади.00:21:05
00:21:05
Шунга уни кутинг!00:21:07
00:21:07
Хўш, ҳозир нима қилишда
давом этишимиз лозим?00:21:10
00:21:10
Биз хушхабарни имкон борича
кўпларга ваъз қилишимиз керак!00:21:15
00:21:15
Бу қандай натижа келтиришини
тасаввур ҳам қила олмаймиз.00:21:19
00:21:19
Хушхабарни эълон қилар экансиз,00:21:22
00:21:22
ҳукм қилишни Яҳова ва Исога қўйиб беринг!00:21:25
00:21:26
Улар ҳамиша адолат, меҳр-шафқат00:21:29
00:21:29
ва ҳаққоният ила йўл тутишади.00:21:31
00:21:31
Бунга биз00:21:32
00:21:32
100 фоиз амин бўлишимиз мумкин!00:21:35
Жеффри Жексон. Яҳованинг келажакдаги ҳукмлари борасида нима биламиз?
-
Жеффри Жексон. Яҳованинг келажакдаги ҳукмлари борасида нима биламиз?
Биродаримиз Дейвид Сплэйннинг нутқидан
нималарни билиб олдик?
Шубҳасизки, у барчамизга
меҳрибон самовий Отажонимиз Яҳовани
ва Унинг Ўғли Исо Масиҳни
раҳм-шафқатли Ҳакам сифатида
тасаввур қилишга кўмаклашди.
Улар тўғри ҳакамлик қилишига
100 фоиз амин бўлишимиз мумкин.
Улар инсоннинг қалбидагиларини кўра олишади.
Қолаверса, узоқ йиллар давомида
улар адолатли ва мукаммал меъёрларга
амал қилишганини биламиз.
Хўш, буюк мусибат пайтида бўладиган
ҳукмлар ҳақида нима деса бўлади?
Унга оид тушунчамизга
қандайдир ўзгариш киритишимиз керакми?
Бунга ўтишдан олдин ростгўйлик ила
баъзи нарсаларни эслайлик.
Сўнгги йилларда буюк мусибат
пайтида бўладиган
айрим воқеаларга нисбатан
тушунчамиз ойдинлашди.
Ҳақиқатда анчадан бери бўлсангиз,
ҳаммасини эслаб қолиш қийин бўлар.
Шунга: «Бу олдинги тушунчамизми
ёки ҳозиргисими?» — дерсиз.
Келинг, ҳозир буюк мусибат пайтида
рўй бериши аниқ бўлган
айрим воқеаларни ёдга олайлик.
Бунда бизга навбатдаги видео ёрдам беради.
Буюк мусибат Буюк Бобилнинг вайрон
қилиниши билан бошланади.
Ўша пайтда сиёсий кучлар
фоҳишанинг рамзи бўлмиш
сохта дин империясига ҳужум қилиб,
ўз нафратини намоён этади.
Бунинг натижасида барча сохта диний
ташкилотлар вайрон қилинади.
Армагеддон жанги билан эса
буюк мусибат ўз якунига етади.
Бу жанг буюк мусибатнинг
охирги қисмида бўлади.
Исо, 144 000 мойланганлар
ва тумонат фаришталар
Яҳовага, Унинг Шоҳлигига
ва хизматчиларига қарши чиқаётганлар
билан жанг қилишади.
Бу жанг «Қодир Аллоҳнинг
улуғ кунида» юз беради.
Буюк мусибатнинг бошида ва охирида
нима юз беришини билар эканмиз,
баъзи қўшимча саволларни кўриб чиқайлик.
Буюк мусибатнинг бошидан
охиригача қанча вақт ўтади?
Буни биз билмаймиз.
Аммо ўша пайтда
башорат қилинган кўп ҳодисалар
содир бўлишини биламиз.
Ушбу ҳодисалар
қисқа вақт ичида ҳам рўй бериши мумкин.
Келинг, эътиборимизни буюк мусибатнинг
охирига яқин содир бўладиган
айрим воқеаларга қаратайлик.
Магўг юртидаги Гўг қачон
ўз ҳужумини уюштиради?
Бу буюк мусибатнинг бошида эмас, балки
унинг охирига яқин содир бўлади.
Халқлар иттифоқининг
Худонинг халқига ҳужум қилиши натижасида
Армагеддон жанги бошланади.
Демак, Гўгнинг ҳужуми
Армагеддондан сал олдинроқ бўлади.
Ер юзидаги мойланганларнинг қолган қисми
қачон осмонга кўтарилади?
Ҳизқиё китобидан шуни кўришимиз мумкинки,
Магўг юртидаги Гўг ўз ҳужумини бошлаганда,
баъзи мойланганлар ҳалиям ер юзида бўлади.
Аммо Ваҳий 17:14 га биноан,
Исо халқлар билан жанг қилиш учун
«даъват этилганлар» ва «танланганлар»,
яъни барча 144 000 мойланганлар билан келади.
Демак, «танланганлар»нинг
осмонга тўлиқ йиғилиши
Магўг юртидаги Гўгнинг ҳужумидан кейин
ва Армагеддон жангидан
олдин содир бўлади.
Бундан кўришимиз мумкинки,
мойланганлар буюк мусибатнинг бошида эмас,
балки охирига яқин осмонга кўтарилишади.
Қўйлар ва эчкиларни ҳукм қилиш пайти-чи,
қачон содир бўлади?
Гарчи биз ҳодисалар қайси
тартибда рўй беришини
аниқ айта олмасак-да,
эҳтимол, бу буюк
мусибатнинг бошида эмас,
балки охирида рўй беради.
Бу «Инсон Ўғли ўз улуғворлигида
барча фаришталар билан
бирга келган»да бўлади.
Албатта, ушбу пайт давомида
башорат қилинган яна кўп ҳодисалар
амалга ошиши лозим.
Лекин келинг, ҳозир
Армагеддон жангидан сал
олдин рўй берадиган
ушбу баъзи ҳодисаларни
муҳокама қиламиз.
Улар ҳақида нимани биламиз?
Демак, биринчиси,
Исо қўйларни ва эчкиларни
ҳукм қиладиган пайт
буюк мусибатнинг охирида рўй беради.
Иккинчиси, Магўг юртидаги Гўг
буюк мусибатнинг охирига яқин
ўз ҳужумини уюштирганда
баъзи мойланганлар ҳалиям
ер юзида бўлади.
Учинчиси, қўйлар ва эчкилар
ҳозир ва ҳатто буюк мусибат пайтида
Масиҳнинг биродарларига қилган муносабати
асосида ҳам ҳукм қилинади.
Ҳозир сизлар билан
айрим тушунчаларимизни кўриб чиқдик.
Сиз: «Бу янги тушунчани ёзиб,
бошқаларга айтишим керак!» —
деган бўлсангиз, шошилманг!
Ҳа, буюк мусибатнинг охирига яқин содир
бўладиган вазиятларни кўриб чиқдик.
Хўш, бу Яҳова Исо орқали
амалга оширадиган
ҳукмларга оид тушунчамизга
қандай таъсир қилиши лозим?
Буюк мусибат яқинлашар
экан, бизни келажакда
қандай ҳодисалар кутаётганини янада
яхшироқ тушуниб оламиз.
Ҳа, тушунчамиз Яҳовага мақбул
пайтда ойдинлашади.
Бу нафақат буюк мусибатдан омон қолишга,
балки ўша пайтда қувонч
билан хизмат қилишда
давом этишга кўмаклашади.
Энди эса азиз дўстлар,
сизлар билан бирга
тўртта қизиқарли саволни
муҳокама қиламиз.
Яхши, вақтимиз етаркан.
Демак, биринчи савол.
Боя кўриб чиққанимиздек,
буюк мусибат сохта дин империяси бўлмиш
Буюк Бобилнинг вайрон қилиниши
билан бошланади.
Ўша пайтда Яҳовага
ишонмайдиган инсонлар
Унга топинишда
бизга қўшилиш имконига
эга бўлишадими?
Имкониятлар эшиги ҳали очиқ бўладими?
Олдин нима деб ўйлардик?
Биз: «Йўқ!
Ўшанда одамлар бундай имкониятга
эга бўлмайди!» — дердик.
Нима учун бундай ўйлардик?
Биз Тўфон борасидаги баёнотнинг
ҳар бир тафсилоти
бизнинг замонада амалга ошиши
керак, деб ҳисоблардик.
Ўша баёнотни эслайдиган бўлсак,
кеманинг эшиги Тўфон
бошланишидан олдин ёпилган.
Шу сабабдан, рамзий имкониятлар
эшиги одамлар учун
буюк мусибат бошланиши билан
ёпилади, деб ўйлардик.
Аммо ростдан ҳам Исо Нуҳнинг даврини
унинг Шоҳ сифатида ҳозир бўлиш пайти
билан солиштирганини биламиз.
Бу ҳақда ўқиганмиз.
Лекин эътиборли томони шундаки,
у бу баёнотга оид қандайдир тимсол,
у келажакда нимани тасвирлаши
ёки рамзий имкониятлар
эшиги ёпилиши ҳақида
ҳеч нарса айтмаган.
Келинг, бу саволни яна бир бор эслайлик.
Буюк мусибат бошланганида,
одамлар учун рамзий имкониятлар эшиги
ҳалиям очиқ бўладими?
Бу саволга жавоб топиш учун
келинг, расмга эътибор берайлик.
Қаранг, қўйлар ва эчкилар учун
охирги ҳукм қачон чиқарилади?
Бу буюк мусибатнинг бошида эмас,
балки охирига яқин содир бўлади.
Яҳовага хизмат қилмайдиган қариндошларимиз,
четлатилганлар
ёки қачондир биз билан тадқиқ ўтган
танишларимиз борасида бир ўйлаб кўрайлик.
Улардан баъзилари
Буюк Бобил вайрон қилинганини
кўрганидан кейин
Яҳованинг Шоҳидлари айтган
нарсалар тўғри,
деган хулосага келиши мумкинми?
Улар бизга қўшилиши мумкинми?
Агар улар қалб ҳолатини ўзгартириб,
ҳақиқат томонини эгалласа,
бундан кўнглимиз чўкадими?
Буни аниқ айта олмасак-да,
Юнус каби бўлишни ҳам хоҳламаймиз.
Биз: «Йўқ-йўқ, эшик ёпиқ
мм...мм... йўқ!» — демаймиз.
Баъзи баёнотларни ёдга олиш
ўтмишда Яҳова раҳм-шафқатли
Ҳакам сифатида
одамлар билан қай йўсин муносабат
қилганини тушунишимизга ёрдам беради.
Мисол учун, исроилликлар
Мисрдан чиққанини эслайлик.
Келинг, азизлар, биргаликда
Чиқиш 12:38 ни очайлик.
Ушбу оятнинг фақат биринчи
қисмини ўқиймиз.
У ерда исроилликлар
Мисрдан чиққан вазият тасвирланяпти.
«Улар билан бирга
турли инсонлардан иборат
оломон ҳам йўлга чиқди».
Бу ерда изоҳ ҳам бор.
Келинг, уни ҳам ўқиймиз.
«Яъни исроиллик бўлмаган турли халқлар,
шу жумладан мисрликлар».
Хўш, нима бўлган?
Ҳаммамизга маълумки,
мисрликларнинг устига
10 та офат ёғдирилган.
Ўша пайтда айрим мисрликлар
улар сажда қилган сохта худолар
ҳамда Яҳова ўртасидаги фарқни кўришган.
Исроилликлар Миср юртидан
чиқиб кетаётган даврда эса,
ўша мисрликлар уларга қўшилиб,
у ердан кетишган.
Чиндан ҳам, бу қизиқарли тафсилот.
Лекин бизда шундай фикрлар
пайдо бўлиши мумкин:
«Яхши, ўтмишдаги вазиятни
ҳазм қила оламан,
лекин Буюк Бобил вайрон
қилинганидан кейин
биз билан тадқиқ ўтган баъзиларга
ва бошқа инсонларга
бизга қўшилиш имконияти
берилиши тўғри бўладими?
Бу адолатданми?!
Яна сўнгги дақиқаларда-я?»
Лекин бу билан
бутун ер юзи Ҳакамининг раҳм-шафқатига
тақлид қилган бўламизми?
Имкониятлар эшиги очилса,
бундан ҳайрон қолмаслигимиз керак.
Мана бу ҳақда ўйлаб кўринг.
Боя даврий чизиқда кўрганимиздек, бу
қўй ва эчкиларга ҳукм чиқариладиган
пайтдан олдин содир бўлади.
Буюк мусибатнинг бошида
Яҳованинг томонини эгаллаган ҳар бир инсон
барибир Магўг юртидаги Гўгнинг
ҳужумига учрайди.
Бу жуда қийин пайт бўлади.
Бу воқеанинг қайси томонига
эътибор қаратишимиз лозим?
Милодий 66 йили
кўп одамлар жуда муҳим
қарор олдида туришган.
Ўшанда кўпчилик Қуддусни
тарк этишга қарор қилишган.
Улар аллақачон эшитган
ва билган нарсалари асосида
қарор чиқаришган.
Шу сингари, бугунги кунда
хизматимиз ўта даражада
муҳим аҳамиятга эга.
Келинг, Павлуснинг сўзларига
эътибор қаратайлик.
Римликларга 10:13, 14.
Ушбу оятларни ўқир эканмиз,
Буюк Бобил вайрон қилинишдан олдин
нима қилиниши лозимлигига
эътибор қаратинг.
Унда ўқишни бошлаймиз.
13-оятда шундай ёзилган:
«Яҳованинг исмини айтиб чақирган
ҳар бир одам қутқарилади.
Лекин ишонмай туриб Уни
қандай чақиришади?
У ҳақда эшитмаган бўлишса-чи,
Унга қандай ишонишади?
Ваъз қилувчи бўлмаса,
қанақасига эшитишади?»
Нега бугунги кунда хизматимиз муҳим
ва шошилинч эканини кўряпсизми?
Кўп одамлар ҳозирнинг ўзида
Яҳовага хизмат қилишни танлаяпти.
Нима деб ўйлайсиз,
буюк мусибат бошланганида,
Яҳованинг Шоҳидларидан
қачондир Шоҳлик ҳақидаги
хабарни эшитган инсонлар
тўғри танлов қилишининг,
тўғри қарор чиқаришининг имконияти борми?
Яна бир такрорлайман: биз
буни аниқ айта олмаймиз.
Лекин бунга умид қиламиз.
Келинг, ҳозир бир аччиқ ҳақиқатни
муҳокама қиламиз.
Бу нима экан?
Ўтмишда баъзиларимиз, уларнинг
исмларини айтмайман,
шундай дердик:
«Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган
фалончи қариндошим ҳалиги,
буюк мусибатдан олдин ўлса яхши бўларди».
Ҳа, бу гаплардан хабаримиз бор.
«У буюк мусибат бошланишидан олдин ўлса,
тирилиш имкониятига эга бўлади».
Лекин буюк мусибат пайтида ўлса-чи?
Келинг, бу ҳақда фикр юритайлик.
Инсонниг абадий яшаш-яшамаслиги
нимага боғлиқ деб ўйлайсиз?
У қачон ўлишигами?
Ё бўлмасам,
унинг қалб ҳолатигами?
Ер юзининг раҳм-шафқатли Ҳаками Яҳова
инсоннинг қалб ҳолатини билади.
Ростданам, бу саволни бергач
хаёлимизга нима келади?
Яҳова Исога шундай деяётганини фараз қилинг:
«Мана буларга қара!
Булар абадий яшашга лойиқ эмас!
Ии, улар буюк мусибатдан олдин ўлишди-ку,
энди уларни тирилтиришимиз керак бўлади».
Ҳа, бўлмағур гаплар.
Яҳова раҳм-шафқатли, адолатли Ҳакам!
У қалбимизни кўра олади.
Уни лақиллатиб бўлмайди.
Демак, биринчи қизиқарли
саволимизни такрорласак.
Хўш, буюк мусибат бошланганида
одамлар учун
рамзий имкониятлар эшиги очиқ бўладими?
Жавобни билмаймиз, буни вақт кўрсатади.
Аммо Каломга кўра, буюк
мусибат бошлангандан кейин,
эҳтимол, баъзилар ҳақиқат
томонини эгаллайди.
Энди иккинчи савол:
қачон Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги
хушхабарни айтишни тўхтатамиз?
Яхши савол.
Шуни ёдда тутиш лозимки, бу хабар
фақат биз ва уни қабул қилаётганлар
учун хушхабардир.
Забурнинг 2-саносига кўра, бошқалар учун
бу ҳеч қачон хушхабар бўлмайди.
Матто 24:14 да нима дейилгани эсингиздами?
«Хушхабар... бутун дунё
бўйлаб ваъз қилинади.
Ана ўшандагина охират бўлади».
Келинг, яна бир расмга қарайлик.
Оятдаги «охират» нимага ишора қиляпти?
Бу ерда буюк мусибатнинг
сўнгги қисми назарда тутиляпти.
Бундан кўришимиз мумкинки,
буюк мусибат давомида
биз хушхабарни ваъз қилишда давом этамиз.
Бу биз учун хушхабар бўлиб қолса,
дунёнинг қолган қисми учун бундай бўлмайди.
Вақт ўтгани сайин, бу хушхабар
янада очиқчасига айтилади.
Бу эса одамларни
Шоҳлик томонини эгаллаш
ёки эгалламаслик борасида
қарор чиқаришга ундайди.
Бу ҳатто буюк мусибат пайтида баъзилар
ҳақиқат томонини эгаллашганида
ҳайрон қолмаслигимиз кераклигининг
бошқа бир сабаби.
Учинчи саволга ўтсак.
Бу ҳам қизиқ савол.
Буюк мусибат пайтида
ўлган барча одамлар
абадий ўлимга маҳкум этилиб,
ҳеч қачон тирилмайдими?
Бу ҳақда нима дея оламиз?
Исонинг сўзларига кўра,
эчкиларни тасвирловчи
одамлар тирилишмайди.
Нега деганда, улар
«абадий йўқ бўлиб кетишади».
2 Салоникаликларга 1:9 да ҳам
«абадий ҳалокат жазоси»ни
оладиганлар ҳақида айтилган.
Биз қайси пайт ҳақида гапиряпмиз?
Келинг, даврий чизиққа эътибор берамиз.
Кўряпмизки, бу
Исо самовий қўшини билан келадиган
пайтга ишора қиляпти.
Даврий чизиғимиздан нимани кўрсак бўлади?
Бу буюк мусибатнинг охирида, яъни
одамлар ҳукм қилиниб,
эчкилар қаторига ажратилганида
содир бўлади.
Ҳа, айнан ўша дамда
баъзилар эчкилар сифатида ҳукм қилинади.
Лекин бошқа саволлар ҳам туғилади.
Эчкилар сифатида ҳукм қилинган, яъни
абадий ҳалокатга йўлиққан одамлар
Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни қабул қилиш
ёки уни рад этиш учун
ҳойнаҳой, етарлича имкониятга эга бўлишган.
Бироқ охирги ҳукмгача омон қолганлар
ҳақида нима деса бўлади?
Қаранг, буюк мусибат бошланди.
У қанча давом этишини билмаймиз.
Лекин кун ўтяпти
ва албатта, бу пайт ичида одамлар ўлади.
Биласизми, ҳар куни дунё бўйлаб
тахминан 150 000 та одам табиий офат, уруш,
касаллик ва ҳоказолар дастидан
ҳаётдан кўз юмади.
Бундайлар ҳақида нима деса бўлади?
Улар Яҳованинг жазоси дастидан ўлишмаган.
Биз нимани унутмаслигимиз лозим?
Меҳр-шафқатли Ҳакам
ким тирилиши ва ким тирилмаслиги
кераклигини яхши билади.
Ўша пайтда вафот этадиганлар борасида
аниқ ҳеч нарса айта олмаймиз.
Лекин Яҳова ва Исо
тўғри йўл тутишига аминмиз.
Мана, охирги қизиқарли саволга етиб келдик.
Буюк мусибат пайтида барча одамлар
Худо Шоҳлигининг томонини
эгаллаш ёки эгаллмаслик борасида
қарор чиқариш учун
етарлича имкониятга эга бўлишадими?
Қандай жавоб берардингиз?
Овоз чиқариб айтманг.
Оддий қилиб айтсак,
бу саволнинг жавобини билмаймиз.
Уни билишимиз ҳам шартмас.
Чунки биз ҳакаммасмиз.
Бу бизнинг ишимиз ҳам эмас.
Кимдир паст овозда шундай дер:
«Нега билмаймиз, биламиз!
Буюк мусибат пайтида ҳеч ким
хушхабарни қабул қилмайди!»
Лекин қаранг, боя айтганимиздек,
кунига ўртача 150 000 та одам вафот этади.
Бунга қарамай, 350 000 та
янги чақалоқ дунёга келади.
Буюк мусибат атиги бир неча
кун давом этса ҳам,
туғиладиган чақалоқларнинг сони
кундан-кунга ошиб бораверади.
Хушхабарни кўп ваъз қилиш имконияти бўлмаган,
масалан, фаолиятимиз
тақиқланган мамлакатлардаги
одамлар ҳақида нима деса бўлади?
Биз: «Ҳар бир инсонга ваъз
қила оламизми?» —
деб ўйлашимиз мумкин.
Матто 10:23 га эътибор берсак, эҳтимол,
биз буни қила олмаймиз.
Бу билан боғлиқ қизиқ савол туғилади.
Яҳова ҳамда Исо
ҳақиқат томонини эгаллаш учун
етарлича имкониятга эга бўлмаган
миллионлаб инсонларни
автоматик тарзда эчкилар
сифатида ҳукм қилишади,
деб айтиш оқилонами?
Ҳа, қизиқ савол.
Бундай инсонлар тўлиқ имкониятга
эга бўлмай туриб,
ўша пайтда вафот этишса,
улар адолатсиз инсонлар сифатида
тирилиши мумкинми?
Жавоб қандай?
Оддий қилиб айтсак буни билмаймиз.
Шу сабабдан ҳам,
бу борада биз қонунпараст
бўлмаслигимиз лозим.
Бунинг ўрнига, билган барча
нарсаларимиздан далда олайлик!
Албатта, ҳаммамиз
Яҳова ҳамда Исо раҳм-шафқатли эканини
ва доим тўғри йўл тутишини биламиз.
Ҳизқиё 33:11 да
Яҳова «ёвуз [инсоннинг] ўлимидан
завқ топ[маслиги]» айтилган.
У бундай инсон ўзгаришини истайди!
Бундан ташқари, Яҳова ҳамда Исо
ҳар бир инсонни раҳм-шафқат
ва адолат билан
ҳукм қилишига аминмиз.
Балки шундай ўйлагандирсиз:
«Қойил! Жуда кўп муҳим маълумот-а?!»
Қўлингиз ҳам ёзавериб чарчаб кетгандир.
Хавотирланманг!
Яқинда чиқадиган «Қўриқчи минораси»да
бунга оид барча тафсилотлар ёритилади.
Шунга уни кутинг!
Хўш, ҳозир нима қилишда
давом этишимиз лозим?
Биз хушхабарни имкон борича
кўпларга ваъз қилишимиз керак!
Бу қандай натижа келтиришини
тасаввур ҳам қила олмаймиз.
Хушхабарни эълон қилар экансиз,
ҳукм қилишни Яҳова ва Исога қўйиб беринг!
Улар ҳамиша адолат, меҳр-шафқат
ва ҳаққоният ила йўл тутишади.
Бунга биз
100 фоиз амин бўлишимиз мумкин!
-