JW subtitle extractor

Бахтли оиланинг сири. Ҳурмат кўрсатиш

Video Other languages Share text Share link Show times

Ҳурмат.
Баъзида ҳурматни намоён этиш
учун кўп ҳаракат қилсак-да,
бошқалар бизга жавобан уни кўрсатишмайди.
Лекин ўзимиздан шундай сўрашимиз керак:
«Қандай қилиб оила аъзоларимга
кўпроқ ҳурмат кўрсата оламан?»
Эҳтимол, бунинг учун олган тарбиямизни
ўзгартиришимизга тўғри келар.
Балки биз танлаган ўйин-кулги турини
ўзгартиришимиз кераклигини англармиз.
Бу осон бўлмаса-да, биз
қачонлардир йўқотган ҳурматга
яна сазовор бўлишимиз мумкин.
Муқаддас Китобда шундай фойдали маслаҳат бор:
Айниқса, эрлар ҳурматни ҳис қилишга муҳтож.
Лекин хотинлар ҳам
эрлари уларни қадрлашини, севишини
ва тинглашини хоҳлашади.
Агар турмуш ўртоқлар бир-бирини
қадрлашда ташаббус кўрсатишса,
ўзаро ҳурмат ошиб бораверади.
Сўзларингиз
турмуш ўртоғингизга қандай таъсир қилиши мумкинлигини
доим ёдингизда сақланг.
Бошқалар олдида бўлганингизда,
ҳатто ёлғиз қолганингизда ҳам буни унутманг!
Нотўғри ҳаракати ҳақида унга айтмоқчи бўлсангиз,
буни ёлғиз қолганда қилинг.
Меҳрли ва мулойим оҳангда гаплашинг.
Фикрингиз тўғри келмаса ҳам,
унинг нуқтаи назарини ҳурмат
қилаётганингизни кўрсатинг.
Жуфтингизнинг қилаётган барча
ишлари ҳақида ўйланг.
У оилангизга яхши ғамхўрлик қилиш учун
ҳам катта, ҳам кичик ишлар қилади.
Умр йўлдошингизнинг камчиликларига
диққат қаратмасликка ҳаракат қилинг.
Танқид қилишнинг ўрнига, мақташга интилинг.
Ҳар куни жуфтингизга, айниқса,
нима учун уни севишингизни айтинг.
Турмуш ўртоғингиз ҳар кимдан
кўра кўпроқ ҳурматга лойиқ.
Бир-бирингизга ҳурмат кўрсатганингизда,
оилангиздан тинчлик, хотиржамлик
ва файзу барака аримайди.
Никоҳингизда ҳурматни ривожлантиришга кўмаклашадиган
ушбу учта саволни муҳокама қилинг.
Бу саволлар ҳис-туйғуларингизни
очиқ айтишга замин яратади.
Бир-бирингизни тинглашга
ва ўзгаришлар қилишга тайёр бўлинг.
Энди эса, видеони шу ерда
тўхтатиб, дилдан суҳбатлашинг.