JW subtitle extractor

Оталора опа-сингиллар. Бахтсизликка дош бериш учун имонни мустаҳкамланг

Video Other languages Share text Share link Show times

Мен Колумбияданман,
бешта опа-синглим бор.
Ҳақиқатни
болалигимдан биламан.
Ҳаётимиз маънавий ишларга тўла эди.
Дадам ҳақиқатни жуда яхши кўрган.
Бу унинг ҳаёт тарзига айланган.
У бизга ҳам буни пайванд қилган.
Биз ҳеч қачон мактабга
кунлик оятни ўқимасдан бормасдик.
Бу жуда муҳим бўлган.
Мактабга кеч қолсак-да,
уни доим биргаликда ўқирдик.
Оиламиз жуда катта эди.
Шунга Йиғилиш залида доим
иккита қаторни эгаллардик.
У доим имондошларимизга
ёрдам қўлини чўзишга тайёр эди.
Ҳа, дадам билан ойим
жуда меҳмондўст эди.
У қизиқувчиларни, биродарларни
уйимизга чақирарди.
Эсимда бор, у
ошхонанинг эшигини ёпиб,
ёқимли мусиқани қўйиб,
ширин овқат тайёрларди.
У биз билан мароқли вақт
ўтказишни ёқтирарди
ва ҳар хил қизиқарли
нарсаларни ўйлаб топарди.
Дадам хурсанд бўлишимиз учун
керакли нарсаларни берарди.
Дам олиш кунлари йиғилишдан
ва хизматдан сўнг,
дадам билан ҳамиша тоза ҳавода
айланишга чиқардик.
Ҳа, бундай дадамиз борлигидан
жуда фахрланардик.
Лекин бир куни
ҳаммаси тубдан ўзгарди.
Дадам ва ойим машинани
гаражга қўйишаётганди.
Лекин бирданига
қуролланган кишилар келиб,
уларга таҳдид қилишган
ва дадамни ўғирлаб
кетмоқчи бўлишган.
Бақир-чақир эшитдик.
Биз қўрқиб кетиб,
ташқарига югуриб чиқдик.
Ўша пайтда кўрган нарсаларимни
ҳеч унута олмайман.
Дадам ерда ётганди.
Улар унга ўқ узишди.
Аҳволи жуда оғир эди.
Ёнига бориб, бағримга босдим.
Уни касалхонага олиб бордик.
У ерда у вафот этди.
Дадамнинг охирги сўзлари
шундай эди:
«Яҳова, қизларимга ва
[ойимни назарда тутиб],
жонажон кампирчамга
ғамхўрлик қил».
Ойим жуда кучли аёл.
У бизни ҳам кучли қилди.
Хизматини ҳам давом эттиряпти.
Дадам вафот этган ҳафтада
йиғилишга бордик.
Ракел синглимиз
топшириғи билан чиқди.
Ҳатто дадам бир кун олдин
вафот этса ҳам,
у барибир топшириғи билан
чиққан бўларди.
Кейинги ҳафта анжуманимиз
бўлган, у ерга ҳам бордик.
Дадамиз қолдирган ўрнагига
тақлид қилмоқчи эдик.
Тўғри, бу жудаям қийин эди.
Лекин барча қарорларимизда
Яҳовани биринчи ўринга қўярдик.
Шунингдек, дадамиз Яҳовага
кўрсатган садоқати ҳақида ўйлардик.
Барча опа-сингилларим ҳақиқатда
қолишини жудаям истардим.
Шунинг учун ўзимни худди
дадамиз тирикдек тутардим.
Мен Яҳовадан «ҳар қандай
ўй-фикрдан устун бўлган»
тинчлик ҳақида сўрардим.
Бирон муаммо пайдо бўлганида,
мен Яҳовага: «Сен берган тинчликни
сақлашга ёрдам бер»,— дердим.
У ибодатларимга жавоб бериб,
мени қўллаб-қувватларди.
Мен опаларимни жуда
яхши кўраман ва ҳурмат қиламан,
чунки улар менга
она каби бўлишган.
Учта опам Колумбияда яшайди.
Биз улар билан телефон ёки
«Zoom» орқали гаплашамиз.
Шу йўсин, улар
ойимизни ҳам кўришади.
Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган
баъзи қариндошларимиз
бир нечта синглимизни олиб
тарбияламоқчи бўлишган.
Лекин бир-биримиздан
айрилмоқчимас эдик.
Сабаби, дадамиз ҳам
биз янги дунёгача бирга
хизмат қилишимизни хоҳларди.
Унинг ҳаёти тўсатдан
узилгани сабаб,
Яҳованинг хизматида қилган
барча ҳаракатлари
зое кетишига йўл қўя олмасдик.
Дадам Яҳова ва Унинг
ижодлари ҳақида
кўп нарсаларни ўргатарди.
Шу боис, мен Яҳовани
яхши кўриб қолганман.
Ўшанда бу
келажакда асқатиши мумкинлигини
ҳаёлимга ҳам келтирмасдим.
Ҳозир эса дадамиз
ёнимизда бўлмаса ҳам,
самовий Отамиз Яҳова
бахтли ҳаёт
кечиришга ёрдам беряпти.
Дадамиз айтган охирги гапларига:
«Дадажон, мана ҳаммамиз
шу ердамиз»,— деб
жавоб қайтаришни
сабрсизлик билан кутяпман.
Дадажон, раҳмат сизга!