JW subtitle extractor

Жеймс Манц. Қийин дамларда тасаллига эга бўлиш

Video Other languages Share text Share link Show times

Бугунги нутқимиз
2 Коринфликларга 1:3, 4 га асосланган.
Ҳа, барчамиз тасаллига муҳтож
бўлиб туғилганмиз.
Қорнингиз очиб, бошқалар сизни
кўтаришини сўраб,
илк бор йиғлаганингиз эсингизда эмасдир.
Аммо катта эҳтимол билан
охирги марта тасаллига қачон
муҳтож бўлганингиз эсингизда.
Балки ҳозир ҳам муҳтожсиз.
Бу табиий ҳолат.
Забур 90:10 да ҳаётимиз
шундай ифодаланган:
Турли вазиятлар
туфайли ғам-ташвиш,
оғриқ ҳис қилишимиз ҳеч гап эмас.
Улардан айримларини эса
барчамиз бошдан ўтказамиз.
Масалан, касал бўлиш,
қариш, яқинимиздан айрилиш.
Лекин баъзи вазиятлар эса
ҳаммамиз билан ҳам юз бермайди.
Автоҳалокат, моддий қийинчилик,
никоҳдаги турли муаммо,
табиий офат,
шафқатсиз муносабат ё
бўлмаса урушлару тўқнашувлар.
Шунингдек, бошқа соҳада ҳам
тасаллига муҳтожмиз.
Балки турмуш ўртоғимиз
имондошимиз эмас.
Эътиқодимиз туфайли мактабда ё
ишда таъқиб қилинаётгандирмиз.
Ёки қамоқдадирмиз,
яқин дўстимиз ёки оила аъзоимиз
Яҳовани тарк этгандир.
Тавба қилиб жамоатга қайтганлар ҳам
тасаллига муҳтож бўлади.
Ҳа, ғам-ташвишимизнинг сабаби
нима бўлишидан қатъи назар,
ҳар биримиз тасаллига муҳтожмиз.
Бу глобал эҳтиёж!
1 Бутрус 5:9 га кўра дунёдаги
барча имондошларимиз
шундай қийинчиликларга дучор бўлишяпти.
Лекин, бир Шахсдан чинакам
тасалли олишимиз мумкин.
1 Бутрус 5:6, 7:
Тангри Яҳова энг аъло
тасаллининг Манбаидир.
Мусо пайғамбар ҳам
қандай вазиятга дуч келмасин, Яҳова
унга тасалли беришига амин бўлган.
Қонунлар 33:27 да у ишонч ила
шундай деган:
Ташвиш туфайли йиқилганимизда,
Яҳова аста бизни кўтаради
ва тасалли бериб,
оёққа туришга кўмаклашади.
Сано бастакорлари Яҳовага
тасалли учун кўп раҳмат айтишган.
Мисол учун, Забур 94-санонинг ёзувчиси
шундай миннатдорчилик билдирган:
Римликларга 15:4 да шундай дейилган:
Қандай вазиятга дуч келмайлик,
Муқаддас Китобдан
тасалли топа оламиз.
«Кундалик ҳаётимиз учун
илоҳий принциплар» китобида
«Тасалли» номли сарлавҳа бор.
У ерда нафақат
қайғуларимизнинг сабаблари,
тасалли бахш этадиган оятлар,
балки биз каби қийналган инсонларга
Яҳова қандай ёрдам берганлиги
батафсил ёритилган.
Тасаллига эга бўлишнинг
зўр йўлларидан бири,
ибодатда уни сўраш.
Забур 145-санода
Довуд Яҳова ибодатларига
жавоб бергани учун Уни улуғлаган.
Забур 145:18, 19:
Йиғлаётган боласининг илтимосини
диққат билан эшитаётган ота каби
Яҳова ҳам илтижоларимизни
сабр билан тинглайди.
1 Шоҳлар айтилганидай,
Ханна фарзанд кўра олмаганида,
қаттиқ қайғурган
ва ҳатто туз ҳам тотмаган.
У муқаддас чодирда Яҳовага
илтижо қилиб,
кўз ёшларини тия олмаган.
Яҳова уни эшитган ва
ибодатига жавоб берган.
Ибодатдан сўнг Ханна у ердан кетиб,
овқат еган ва бундан кейин
чеҳраси очиқ бўлган.
Қалбимизни ибодатда тўкиб солсак,
У бизга тасалли беради.
Муқаддас Китобда тасалли борасида
кўп марта айтилган.
Бунга нутқимизнинг
асосий ояти ҳам киради.
Келинг, уни биргаликда очамиз.
Уни ўқир эканмиз, қандай қилиб
ғам-ташвиш пайтида ҳар биримиз
бошқа одамларга тасалли ва далда
бера олишимизга эътибор беринг.
2 Коринфликларга 1:3, 4:
Бу ердаги «раҳмдил» сўзи
қайғу чекаётган одамга ҳамдардлик
билдиришни ҳам англатади.
Бу Яҳованинг хизматчиларига бўлган
туйғуларини ажойиб акс эттиряпти.
Яҳова «ҳар қандай вазиятда тасалли
берадиган Аллоҳ» деб айтилган.
Чиндан ҳам У тасаллининг Манбаи.
Оятда Яҳова қайси йўл орқали
тасалли бериши айтилган.
Бу азиз биродару
опа-сингилларимиз.
Яна бир бор ўқийлик.
«У барча қайғуларимизда
бизга тасалли беради.
Шу тариқа биз ҳам, Худодан
олган тасалли билан
турли қайғуларга дучор бўлганларга
тасалли бера оламиз».
Тасаллига эга бўлиш ва уни
бериш ўртасидаги
боғлиқликка эътибор бердингизми?
Яҳова бизга нафақат тасалли беради,
балки Унга тақлидан
бошқаларни қўллаб-қувватлашимиз учун
бизга Ўз кучини тақдим этади.
Демак, масиҳийлар иккита алоҳида
гуруҳга бўлинмаган:
тасалли оладиганлар ва уни берадиганлар.
Ҳа, бошқаларга тасалли бериш
бу мажбуриятимиз,
ҳатто ўзимиз унга муҳтож бўлсак-да.
Буни қандай қила оламиз?
Мисол учун Павлус.
У Римда биринчи марта қамоқда бўлганида,
унга тасалли берганларга
ўз миннатдорчилигини изҳор этган.
Колосаликларга 4-бобда
баъзиларининг исмини айтган.
Аристарх,
Тихик
ва Марк.
Кўрсатувимиз давомида улар ҳақида
кўпроқ билиб оламиз.
Павлус ҳамкорлари унга сўзлар ва
амалий ёрдам билан
тасалли берганидан миннатдор бўлган.
Лекин у тасаллини нафақат олган.
Павлус уни кўришга келганларга
тасалли берган
ва жамоатларни
хатлар ёзиб мустаҳкамлаган.
Жанубий африкалик Клодин опамиз
жиддий операция қилинганига қарамай,
Павлусга тақлид қилган.
Ковид пандемияси сабабли уникига
одамлар кела олмасди.
У ўзига ачинмаган ва бошқаларга
тасалли ҳамда далда бериш учун
Худодан куч сўраган.
У олдин тадқиқ ўтган
бир аёл билан боғланган.
Натижада у тадқиқ бошлаб,
учрашувларга қатнай бошлаган.
Кейин Клодин ўша аёлнинг
синглиси билан тадқиқ бошлаган.
У эса опамизни яна тўртта
аёл билан таништирган.
Клодин бошқаларга тасалли беришга
қатъий қарор қилганди.
Бунинг натижасида у 16 та
аёл билан тадқиқ бошлаган.
Баъзида тушкунлик пайтида
бошқаларнинг ёрдамини
қабул қилишни хоҳламасмиз.
Мисол учун, Мусо пайғамбар
исроилликларни
Миср қуллигидан
озод қилмоқчи бўлганида,
улар тушкун аҳволда бўлишгани учун
бошида унинг гапларига қулоқ солишмаган.
Аммо вақт ўтиб улар ўзгаришган.
Ёки Наима, исмининг маъноси ёқимли.
Очарчилик туфайли у бошқа юртга
кўчишига тўғри келган.
Қолаверса, эрию
иккита ўғлидан айрилган.
У Байтлаҳмга келганида, аёллар:
«Бу Наимами?» — деб
уни қарши олишган.
Наима бошига тушган
мусибатда, Яҳовани
айбдор деб ўйлаб, шундай деган:
«Мени Наима эмас,
Мара деб чақиринглар.
Чунки Қодир Тангри
ҳаётимни аччиқ қилди».
Лекин кейин у яна
Худонинг халқига қўшилиб,
ёрдамни қабул қилган.
Қайғу-алами хурсандчиликка айланганди.
Тушкунлик пайтида ёлғиз қолишни
ва ўзингизни бошқалардан
ажратиб қўйишни истарсиз.
Шунга амин бўлингки, биродару
опа-сингилларимиз билан мулоқот
Яҳованинг тасаллисига эшик очади.
Бу осонмас. Лекин айнан уларнинг
ишлари ва сўзлари орқали
Яҳова сизга далда беради.
Қийин дамда Яҳова бизга
ёрдам берганида,
бошқаларга бефарқ
бўлмасликни ўрганамиз.
Бу тасалли беришнинг биринчи йўли.
Ким тасаллига муҳтож эканини
диққат билан кузатинг.
Имондошимиз
бахтсизликка учраганида,
ишидан ёки яқинидан айрилганида,
тасаллига кўпроқ муҳтож бўлади.
Баъзилар бунга
муҳтож эмасдек туюлса-да,
уларнинг безовталигини
юз тузилишидан ёки хатти-ҳаракатидан
пайқашимиз мумкин.
Босим ўтказмай, туйғулари билан
бўлишиши учун
шароит яратишимиз керак.
Улар қалбини бизга
очиши учун вақт керак.
Шунга сабрли бўламиз.
Тасалли беришнинг иккинчи йўли:
бу ҳақда ибодат қилиш.
Уларни дуч келаётган қийинчиликлардан
бартараф қилолмаймиз.
Хотинидан жудо бўлган
бир махсус ваъзгўй шундай деган:
«Энди бу қайғуга қандай
чидашни ўрганмоқчиман».
Ҳикматлар 3:27 даги сўзларни
қўллашимиз жудаям муҳим.
«Ёрдам бериш қўлингдан
келса, муҳтожлардан
яхшиликни дариғ тутма».
«Нима айтсам экан?
Нима қилсам экан?» — дермиз.
Шунда юнончадан ўгирилган тасалли
сўзининг маъносини ўйлайлик.
Том маънода бу сўз инсоннинг
олдида бўлиш дегани.
Бошқача айтсак, учинчи йўл: ёрдамга
тайёр эканлигингизни кўрсатинг.
«Нима дейман?» — деб хавотирланманг.
Муҳими, имондошимиз
унинг ёнида эканимизни
ва ғамхўрлик қилаётганимизни
сезиши керак.
Борди-ю, у дардини айтмоқчи бўлса,
яхши тингловчи бўлинг.
Оятларни ўқиганингизда,
Яҳова унга нисбатан нимани
ҳис қилаётганини таъкидланг.
Сўзларимизу ишларимиз эмас,
имондошимизнинг дардини пайқаб,
уни ҳис қилаётганимиз муҳимроқ.
Масалан, бош идорадаги бир опамиз
пандемия пайтида ота-онасидан айрилган.
Кун бўйи касалхонада бўлиб
Байтилга қайтгач,
хонасида мевага тўла
саватни кўрган.
Бу унинг ҳамкорларидан эди.
У шундай деди: «Бу шунчаки
мен олдин еган ҳамда
чиройли терилган мевалар эмасди.
Бунинг ортида мен
қийин дамларимда мени
қўллаб-қувватлаётган
имондошларимнинг севгисини кўрдим».
2011 йил мартда Японияда
табиий офат юз берганида,
кўп имондошларимиз дарҳол
ёрдамга келишди.
Икки ярим йилдан сўнг рафиқам билан
ўша ердаги жамоатларга ташриф буюрдик.
Непалдаги биродарлар тасаллига бой
хабарларни юборишди.
Бошқа жамоатлар эса филлипин тилидаги
ёзувларга тўла доскани кўрсатишди.
Биродарлар шундай дейишди:
«Уларни ўқий олмасак-да,
нима дейишганини биламиз».
Чиндан ҳам ўша қисқа ёзувлар
уларга тасалли бахш этди.
Ўша ердалигимизда Хайян тайфуни
Филиппин оролларини вайрон қилди.
Ўшанда япониялик биродарлар
шундай дейишди:
«Энди бизнинг навбатимиз.
Биз уларга тасалли беришимиз керак».
Охирзамоннинг сўнги
кунларида яшар эканмиз
тасаллига бўлган эҳтиёж ошади.
Яҳовадан жуда миннатдормиз!
Зеро у «раҳмдил Ота ва тасалли
берадиган Аллоҳдир».
У бизга ибодат инъомини,
тасаллига бой Каломни,
умумжаҳон биродарликни
сахийлик билан берган.
Ушбу инъомларга эга эканмиз,
тасаллига муҳтож бўлганларга
эътибор берайлик.
Келинг, гарчи ўзимиз ҳам
қийин пайтда яшаётган
бўлсак ҳам, бошқаларга
тасалли беришга интилайлик.