JW subtitle extractor

Доминик Алессия. Руҳий касалликка қарамай умидга эга бўлдим

Video Other languages Share text Share link Show times

Севгига тўла
оилада катта бўлганман.
Лекин шунга қарамай,
доим нимадир
етишмагандай бўларди.
Ўзимни бахтсиз ҳис қилардим.
Ёшлигимда мусиқани роса
яхши кўрардим.
Шунга хорда куйлашни
ва турли танловларда
қатнашишни бошладим.
Куйлаганимда,
ўзимни керакли ҳис қилардим.
Ўшанда агар
машҳур қўшиқчи бўлмасам,
ўзимни бахтли ҳис қилмайман
деб ўйлай бошладим.
Катта бўлганим сайин
тушкунликка тушадиган
бўлиб қолдим.
Шунга шифокор кўригига бордим.
Менга клиник депрессия
ташхиси қўйилди.
Ўшанда мен учун ягона овунчоқ
мусиқа бўлиб қолди.
Ташхисдан сўнг ҳам,
куйлашни давом этдим.
Устозим мени
«Виктория» номидаги
санъат коллежига
киришга ундади.
Сўнг опера театрида
куйлай бошладим.
Бу жудаям зўр бўларди.
Бунинг ёрдамида
дипломга эга бўлдим.
Шундай бўлса-да, барибир
нимадир етишмагандай эди.
Агар машҳур бўлсам,
ҳаммаси яхши бўлади
деган фикр миямга
ўрнашиб қолган эди.
Ўша пайтларда Австралия
операсида чиқиш қилдим
ва улар мени
ишга қабул қилишди.
У ер жуда машҳур жой.
Мен Швейцария, Греция
ва Гонконг каби дунёнинг
турли жойларида бўлдим.
Ўша пайтларда
«ОКБ»га дуч келдим.
Бу обсессив компульсив
бузилиш муаммоси.
Равшан фикрлай олмасдим.
Куйлашни яхши кўрсам-да,
мени бахтли қиладиган ниманидир
топишим керакдай эди,
лекин нимани излашни билмасдим.
Кейин шунчаки таслим бўлдим.
Ҳамма нарсани,
ҳатто операни ташладим.
Ўшанда ҳаётим шунчаки
еб-ичишдан иборат эди.
На мақсадим, на ўзимга
бўлган ҳурматим бор эди.
Тахминан 10 йил мобайнида
ҳеч нарса қилишни истамадим.
Йиллар мобайнида
Яҳованинг Шоҳидлари
бизга журналлар олиб келишарди.
Мен эса уларни ўқирдим.
Аста-секин улар менга
фойда бера бошлади.
Болалигимда дадам
Муқаддас Китобни тадқиқ қиларди.
Шунда абадий
яшашимиз мумкинлигини,
ва Аллоҳ Яҳова бизни
яхши кўришини билиб олгандим.
Бу мен билишим керак бўлган
нарса эканини тушунгандим.
Бир куни ўқиб
ўтирганимда ўзимга:
«Дом, йиғилишга
боришинг керак»,— дедим.
Йиғилиш зали қаердалигини
билсам-да, боришга қўрқардим.
Лекин касаллигим
маънавийлигимга
халақит бермаслиги учун
Яҳовага ибодат қилдим.
Кўп ўтмай, йиғилишга
боришга қарор қилдим
ва бу қўлимдан келди.
У ерга борганимда,
нега бунчалар қўрқардим
деб ҳайрон қолдим.
Йиғилишга борганим сари
ўзимни яхшироқ ҳис қилардим.
2020 йили сувга чўмдим.
Бу ҳаётимдаги энг зўр кун эди.
Мен ниҳоят излаган
нарсамни топгандим:
бу ҳақиқат, Яҳова билан
дўстлик эди.
Ҳозир касаллигимни
назорат қила оляпман.
Куним ёмон ўтганида
ёки ташвишланганимда,
мени яхши кўрадиган
биродару опа-сингиллар
ва энг муҳими Яҳованинг севгиси
ҳақида ўйлаш, мени тинчлантиради.
Ваъз қилганимда, кўпроқ ўзим
ва муаммоларим ҳақида эмас,
бошқалар ҳақида ўйлайман.
Тўғри, дориларни ичиш,
шифокор қабулига бориш
менга тинчланишга ёрдам беради,
аммо-лекин буларнинг ҳеч бири
яқин келажакда ҳамма нарса
яхши бўлишига
умид бера олмайди.
Ҳеч қачон ҳозиргидай бахтли
бўламан, деб ўйламагандим.
Чиндан ҳам, бу фақат
Яҳованинг қўлидан келади.
Энди куйлашдан
чинакамига завқ оляпман.