JW subtitle extractor

JW Broadcasting (2026, март)

Video Other languages Share text Share link Show times

Ойлик кўрсатувимизга
хуш келибсиз!
Ҳаётимизда дош бериш
қийин бўлган
ҳар хил вазиятлар бўлади.
Бундай қийин дамларда
туйғуларимизни қандай
назорат қилишимиз мумкин?
Бу сафар Юнус китобидан
меҳр-садоқат ҳақида кўпроқ
билиб оламиз.
Бойлик ва машҳурлик васвасаси
кучли бўлиши мумкин.
Бир имондошимиз бунга
дуч келганда,
нега Яҳовага хизмат қилишни
танлаганини билиб оламиз.
Мусиқали видеода
қамоқдаги азиз биродарларимиз
имонларини кучли
сақлаётганини кўрамиз.
Бу март ойи кўрсатуви.
«Юрагингиз сиқилмасин».
Исо бу сўзларни ҳаворийларига
уларни тарк этиши ҳақида
айтганидан сўнг гапирган.
Улар буни эшитиб
қайғуга ботишган.
Уларга далда бериш учун
Юҳанно 14:1 да
у шундай деб айтган:
Муқаддас Китобда ёвуз инсонлар
тўлқинлар мавж ураётган
нотинч денгиз билан
солиштирилган.
Биз ҳам ўзимизни баъзида
шундай ҳис қилиб турамиз,
тўғрими?
Турли ҳодисалар муаммолар
бирин-кетин келиб,
ҳиссий кучимизни олиши мумкин.
Бунинг дастидан эса
куннинг охирига келиб,
кучли чарчоқни ҳис қиламиз.
Қай йўсин Исонинг сўзлари
бугунги кунда бизга
ҳиссий кучимиздан
тўғри фойдаланишимизга
ёрдам беради.
У айтган сўзлардаги
иккита нарсага эътибор берайлик.
Унда келинг дўстлар
биринчисидан бошлаймиз:
«Юрагингиз сиқилмасин».
Бу сўзлар билан Исо шогирдлари
туйғуларини назорат
қила олишига ишора қилган.
Демак, юрак сиқилишига
йўл қўйишимиз
ёки аксинча, унга
қарши туришимиз мумкин.
Туйғуларимиз фикрларимиз билан
чамбарчас боғлиқ.
Қайсидир инсон ёки
вазият борасидаги фикрлар,
хотиралар уларга
албатта таъсир қилади.
Аммо Исо айтиб ўтганидек,
фикрларимизга шахсан ўзимиз
йўналиш берамиз.
Масалан, ёмон нарса ҳақида ўйласак,
кайфиятимиз тушади,
ташвишли нарса ҳақида ўйласак,
ғулғула пайдо бўлади.
Онгимизни кўп хоналари бор
катта уйга ўхшатса бўлади.
Ундаги ҳар бир хона
ҳаётимиздаги қайсидир вазият.
У ерда қанча кўп бўлсак,
фикрларимиз шунча кўп
ўша вазият билан банд бўлади.
Ҳаворийлар Исо уларни
тарк этишидан
хавотирга берилишган.
Улар рамзий маънода
қайғу хонасида бўлишган.
Аммо Исо уларда
танлов борлигини айтган.
Улар қайғу хонасидан
Яҳовага
ва Унинг суюкли Ўғли
Исога ишониб,
бошқа хонага ўтиши
мумкин эди.
Бу биз учун яхши эслатма.
Нима ҳақида ўйлашни танлаш
туйғуларимизга таъсир қилади.
Баъзида ўзимизни қоронғи
қайғу хонасида бўлгандек
ҳис қилишимиз мумкин.
Аммо шуни унутманг,
ушбу хонага кирган экансиз
ундан чиқиш ҳам
сизнинг қўлингизда.
Бундан ташқари,
юрагимиз сиқилмаслиги учун
ҳиссий кучимиздан оқилона
фойдаланишимиз жуда муҳим.
Ишаё 55:2 га қаранг:
Пластмасс егулик учун
пул тўламаганимиздек
ҳиссий кучимизни ҳам
тўғри йўналтиришимиз жудаям муҳим.
Тасаввур қилинг,
кунлик озуқангиз учун
тахминан 100 000 сўмингиз бор.
80 000 га нонушта қилсангиз,
тушлик ва кечки овқатингиз учун
кам пул қолади, тўғрими?
Шу каби ҳар кунги
ҳиссий кучимизни
бўлмағур нарсаларга сарфламай,
оқилона фойдаланишимиз керак.
Ҳиссий кучингизни
нимага сарфлаяпсиз?
Шундай сўранг:
ҳиссий кучимни
арзимас нарсаларга
сарфламаяпманми?
Кимдир сизни машинада
сиқиб ўтиб қўполлик қилар,
адолатсиз муносабат кўрсатар
ёки хафа қилар.
Бу каби вазиятлар
кўп ҳиссий кучимизни олиши
ҳеч гап эмас.
Аммо ўйлаб кўринг,
буларга ҳиссий кучимизни сарфлаш
оқилона бўлармиди?
Тан олиш керак
ҳиссий кучимизни кун давомида
арзимас нарсаларга сарфлаймиз.
Бегонага ҳамёнингизни бериб
«Истаганча пулимни
сарфланг» дейсизми?
Албатта, яқинингиз
бундан мустасно.
Лекин бегонага
бундай қилмаган бўлардингиз.
Шу каби ҳиссий кучимизни
бизга яқин бўлганлар учун
асрашимиз керак.
Уни улар учун
сарфлашимиз керак.
Оила аъзоларимиз,
имондошларимиз
ва албатта, биринчи ўринда
Тангримиз Яҳова.
Ижтимоий тармоқлар ёки
атрофимиздаги турли вазиятлар
тез-тез ҳиссий
кучимизни ўғрилайди.
Ҳис-туйғуларга тўла
рамзий ҳамёнимизни
асрашимиз лозим.
Ундаги туйғуларни
ҳар ерга сарфласак,
куннинг охирида
ҳеч вақосиз қоламиз.
Муҳим аҳамиятга
эга бўлган нарсалар
ва яқинларимизга
ҳиссий кучимизни сарфласак,
чинакам бахтни ҳис қиламиз.
Бугунги кунда одамлар
мамнуният топиш учун
пулию вақтини
фақат ўзига сарфлайди.
Аммо унутманг,
худбинлик бахт келтирмайди.
Ҳа, «олишдан кўра,
беришнинг бахтиёрлиги катта».
Исонинг бу сўзлари
туйғуларимиздан
қандай фойдаланишимиз
кераклигини кўрсатяпти.
Бундан хулоса шуки,
бахт бу севгининг самараси
ёки натижаси.
Масалан, гулхан ёқиб
нимага эришасиз?
Ёруғлик ва иссиқликка.
Қуруқ сўзлар билан
бунга эришса бўладими?
Албаттаки йўқ.
Биздан айрим бир
ҳаракатлар талаб этилади:
ўтинларни териб, уларни ёқиб
натижага эришамиз.
Шунга ўхшаб туйғуларимиздан
севги кўрсатиш учун фойдалансак,
атрофимизда ёқимли муҳит
ҳукм суради.
Исонинг: «Юрагингиз сиқилмасин»,
деб айтган сўзлари
фикрларимизни тўғри йўналтириб,
туйғуларимизни назорат
қила олишимизни кўрсатяпти.
Агар шундай қилсак,
туйғуларимиздан
имондошларимиз,
оила аъзоларимиз
ва энг муҳими
Яҳова учун фойдалана оламиз.
Энди Юҳанно 14:1 даги
иккинчи фикрга ўтсак.
Исо Масиҳ шундай деб айтган:
У ишончни
ҳеч ким билан боғламасдан
шунчаки «имонга эга бўлинг»,
деб айтса бўларди.
Аммо у аниқлаштириб,
кимга ишониш кераклигини
айтиб ўтган.
Ташвишли вазиятга дуч келсак,
Яҳова ва Исо
шахсий қизиқиш кўрсатиб,
ёнимизда эканини
унутмаслигимиз керак.
Улар гўёки қўшни хонада.
Ибодат ва мулоҳаза орқали
бу хонага ҳар қачон
кирсангиз бўлади.
Яҳова дунёдаги ёвузликка
чек қўйишига амин бўлиш,
бизга хотиржамлик бахш этади.
Номукаммаллик туфайли
вазиятни ўз қўлимизга олиш
истаги туғилиши мумкин.
Лекин Исо: «Ташвишланманглар»,
деб айтган.
Чунки
самовий Отамиз буларнинг барига
муҳтож эканимизни билади.
Бунга ишончимиз комилми?
Юз фоиз аминмизми?
Бундай ишонч
нотинч қалбимизни тинчлантиради.
Турли муаммоларнинг ечимини
Яҳованинг қўлига топширмасак,
хавотирларимизни кўпайтирамиз.
Масалан, қашшоқликка,
кексаликка, урушларга,
касалликка чек қўя оласизми?
Албаттаки йўқ!
Уларга чек қўйиш
қўлимиздан келмайди.
Фақат Худонинг Шоҳлиги
уларга тўла-тўкис
барҳам беради.
Ёмон хабар эшитганда
ёки вазиятга дуч келганда
Яҳова ва Исога ишониш
туйғуларни назорат қилишнинг
энг зўр йўли.
Шунингдек,
имондошларимиз билан
содир бўлаётган
ёмон нарсалар
бизни ташвишга солиши мумкин.
Бундай хабарларни эшитиб,
қалбимиз тилка-пора бўлади.
Аммо юрагимиз сиқилмаслиги учун
нима қила оламиз?
Шундай саволлар
менга ёрдам берган:
Жамоатлар қўлидан
келганини қилдими?
Филиал, Бош идора
қўлидан келганини қилдими?
Ўзим ибодат қилдимми?
Ҳаммасига «Ҳа» деб жавоб берсак,
демак, қўлимиздан
келганини қилганмиз,
қолганини Яҳовага топширамиз.
Забур 112:7 да
ёмон хабарларга қандай муносабат
билдириш ҳақида айтилган.
Ёмон хабарларга берилмаслик учун
Яҳова жим турмаслигига
ишонишимиз лозим.
Агар салбий фикрлар
бизни қамраб олаётган бўлса,
унутманг, Яҳова «инсонларникидан
устун турган куч»ни бера олади.
Бу ваъда
айнан сизга ҳам тегишли.
У туйғуларимизни
диққат билан тинглаб,
уларни назорат қилиш учун
керакли куч беради.
У муаммони олдимиздан
бартараф қилмас,
лекин уни енгиш учун
бизга албатта ёрдам беради.
Римликларга 12:11 да
муқаддас руҳ таъсирида
«алангаланинглар» дейилган.
Бу ердаги «алангаланинглар» сўзи
ўзгача бир тошни
ёдимга солди.
Унга махсус нурни йўналтирсангиз
у ярқирайди.
Бу нурсиз эса
у оддий тош бўлиб қолаверади.
Аммо бу нур
уни ўзгача қилади.
Муқаддас руҳнинг
таъсирида биз ҳам
шундай ажойиб тарзда
ярқираймиз.
Ҳа, Яҳова ҳар куни бизга
Ўз муқаддас руҳини
тақдим этиб,
қайтадан кучга тўлишга,
алангаланишга ёрдам беради.
Кичкина бола
қоронғи хонада қўрқса,
дарров нима қилади?
У қўшни хонага,
ота-онасининг ёнига югуради.
Ибодатда туйғуларимизни тўкиб,
айнан шундай қилган бўламиз.
Яҳова Каломи, руҳи,
имондошлар орқали
бизга тасалли беради.
У бизга Ўз нурини
таратгани учун
ўзгача бир кучга эга бўламиз.
Ташвишли вазиятга дуч келсак,
шуни унутманг,
бу уйдаги ягона хона эмас.
Муқаддас Китобни ўқиб,
устида мулоҳаза
юритаётганингизда
Яҳова гўёки қўлингиздан ушлаб,
бошқа хоналарга
олиб кираётганини тасаввур қилинг.
Яқинингизни йўқотдингизми?
Унда тирилиш хонасига кирасиз.
Касалмисиз?
Мукаммал соғлик
хонасига кирасиз.
Афсуслар хонасидамисиз?
Кечирилиш хонасига кирасиз.
Ҳаворийлар тирилган Исони кўришганда,
нимани ҳис қилишган?
Бошида улар
қайғу хонасида бўлишган бўлса,
аммо кейин улар
хурсандчилик хонасига ўтишган.
Уларнинг Яҳова ва Исога
бўлган ишончи мукофотланган.
Келинг, охирида
Юҳанно 14:1 даги сўзлардан
қандай сабоқлар олганимизни
бир эслайлик.
Исонинг: «Юрагингиз сиқилмасин»
деган сўзларидан
фикрларимизни тўғри йўналтириб,
туйғуларимизни назорат
қила олишимизни кўриб чиқдик.
Шунингдек кўрдикки,
ҳиссий кучимиздан яқинларимиз,
имондошларимиз
ва айниқса Яҳова учун
оқилона фойдаланишимиз муҳим.
Бундан ташқари, Исо: «Худога
ҳамда менга ишонинг» деб айтган.
Биз ўзгартира олмайдиган нарсани
уларга ишониб топширамиз.
Бугунги кунда биз дуч келаётган
ҳар қандай қийинчиликни
Яҳова йўқ қила олади.
Унгача эса,
охирзамоннинг қийинчиликларига
дош бериш учун
Яҳова бизга
«инсонларникидан устун турган куч»
беришига амин бўлишимиз лозим.
Кейинги сафар
ҳиссан чарчаганингизда, Исонинг
Юҳанно 14:1 даги
сўзлари устида фикр юритинг.
У шундай далда бахш этувчи
сўзларни айтган:
Юнус пайғамбар
Яҳовага таянишни
ўрганиши керак эди.
Буни уддалаганда,
туйғуларини осонликча
назорат қила олган.
Ундан яна қандай ўрнак
олишимиз мумкинлигини
навбатдаги видеодан кўрайлик.
Дада, Юнус ҳақидаги видео
роса зўр экан.
Ҳа, тўғри айтасан, лекин
Каломни чуқур тадқиқ қилиб,
ўзимизга шундай савол
беришимиз керак:
«Бундан Яҳова ҳақида
нимани ўрганяпман?»
Яхши, ёзиб оламан.
Сен бундан нимани ўргандинг?
Яҳова жуда сабрли ва
раҳмдил эканини кўрдим.
Ҳа, тўппа-тўғри.
3-боб 1-оятга кўра,
У Юнусга иккинчи марта
имконият бериб,
хатоларига қарамай,
уни ҳимоя қилган
ва мулойимлик билан
уни тўғрилаган.
Қойил, Яҳова Юнусни
ташлаб кетмади.
Ҳа, чунки Яҳова
меҳр-садоқатга бой Худо.
Бу нимани англатиши эсингдами?
А-а ҳалиги...
Яхши бир маслаҳат,
нотаниш ибораларга изоҳ
топиш учун биз луғатга қараймиз.
Луғатни очганимизда,
М харфини топамиз
кейин меҳр-садоқат иборасини кўрамиз.
Ҳа мана, топдим.
Ўқиб бера оласанми?
Юнусда айнан шуни кўрдим.
Яҳова уни яхши кўрган
ва ёрдам берган.
Юнус бўрондан сўнг
3 кун балиқ ичида бўлган.
Ниневияликлар
тавба қилган бўлса ҳам,
у ўзи ҳақида кўпроқ ўйлаган.
Яҳова ниневияликларга
раҳм қилганида у ғазабланган.
Чунки одамлар уни сохта пайғамбар
деб ўйлашини хоҳламаган.
Шунга у ниневияликларга
ўлим тилаган.
Юнус ўзини ёш боладек
тутган бўлса ҳам,
Яҳова унга сабрли бўлган.
Ҳа, жудаям.
Лекин Юнус ёмон инсон бўлмаган.
Яҳова унга сабоқ бериш учун
қовоқ ўстирди.
4-боб 6-оятда бу хақда
нима дейилган?
Оятга кўра Юнус қувониб кетди,
Яҳова унга меҳр-садоқат
кўрсатгани учун
у муносабатини ўзгартирди.
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
У яна сабоқ олиши керак эди.
Кейин Яҳова қуртни юборди
ва у қовоқни кемира бошлади.
Юнус бунга қандай
муносабат кўрсатди?
Унинг яна жаҳли чиқиб кетди.
Яҳова унга муҳим сабоқ берди.
Охирги оятларда бу ажойиб ёзилган:
Шундай сўзлар билан
Юнус китобига якун ясади.
Юнус одамларга
Яҳова каби қарашни ўрганди.
Яҳова Юнусга
меҳр-садоқат кўрсатгани
менга қаттиқ таъсир қилди.
Қизиқ, Яҳованинг севгисидан
яна кимлар фойда олган?
«Имонларига эргашинглар»
китобида шундай ёзилган:
Юнус кемачилар
ўз худосига ёлвориб,
ёрдам сўрашганини
кўриб қолганида,
нималарни ҳис қилган бўларди?
Ҳатто Юнус ўз хатосини
тан олганида,
улар уни денгизга
улоқтирмоқчи эмасди.
Улар Юнуснинг ҳаётини сақлаб
қолиш учун кўп ҳаракат қилишди.
Яҳова Юнусга кемачиларнинг
яхши томонини кўрсатди.
Улар роса қўрққан.
Нима деб ўйлайсан, Юнус уларга
Яҳова каби қараганми?
Ҳм-м.
Нега Яҳова Юнусни
сохта худоларга топинадиган
инсонларнинг олдига юборган?
Балки ниневияликларга У ҳақида
билиш имконини бергандир?
Хўш, Яҳова кимга севги кўрсатган?
М-м, менимча,
Яҳова нафақат Юнусга,
балки ниневияликларга ва
кемачиларга ҳам севги кўрсатган.
Тўғри.
Юнус келажакда тирилганида,
Яҳова унинг катта хатосидан
Ўз Ўғли ҳақида бир тафсилотни
айтиш учун фойдаланганини
шунингдек, Исо ҳам у ҳақида
айтиб ўтганини билиб олади.
Қойил!
Яҳова севги кўрсатишда
ажойиб намуна.
Хўш, биз Унга қандай
тақлид қила оламиз?
Хаёлимга уйма-уй хизмати келди.
Рости, доим ҳам
ундан завқ олмайман.
Чунки баъзан одамлар бизни
тинглашни хоҳламайди.
Шунда роса хафа бўламан.
Лекин ўзимга:
«Яҳова одамлардан умидини
узмаяпти-ку»,— деб эслатаман.
Баракалла ўғлим,
сен билан фахрланаман!
Менга келсак, баъзан
топширилган вазифаларни
бажара олмайман деб қўрқаман.
Гоҳида ўйламай гапираман,
кейин бундан пушаймон бўлиб,
ўзимни койишни бошлайман.
Лекин Яҳова буни
ёдда сақлаб юрмайди.
У аслида қанақа инсон
эканимизни билиб,
бизга сабр билан ёрдам беради.
Яна кўп нарса ўрганса бўлади.
Тасаввурни ишга солиб, ўзингни
Юнуснинг ўрнига қўйиб кўр.
Балиқнинг қорнида
Яҳовадан ёрдам сўраяпсан.
Ниневияликларга ваъз қилиш
Юнус ўйлаганчалик қийин бўлмаган.
Яна бир ажойиб фикр...
Нақадар ажойиб намуна!
Аслида Юнус
ёмон инсон бўлмаган.
Баёнотни чуқур тадқиқ қилиб,
Яҳованинг севгиси ҳақида
кўпроқ билиб оласиз.
Барча жамоатлар ўзгача бир ҳафтани
интизорлик билан кутишади.
Бу туман нозирининг
рафиқаси билан ташрифи.
Келинг, бу далдали тадбирнинг
тарихини билиб олайлик.
Яҳова Шоҳидлари учун
ўзгача бир ҳафта бор.
Бу туман нозирининг ташрифи.
Унда кўпроқ хизматга чиқиш,
далдали нутқлар эшитиш
ва қизиқарли суҳбатлар қуриш
имкони пайдо бўлади.
Бу тадбир борасида
«Тарихимиз саҳифалари»
туркумидан кўпроқ билиб олайлик.
Бу тадбирнинг келиб чиқиши
биринчи асрга бориб тақалади.
Павлус, Барнабо ва
Тимўтий каби кишилар
жамоатларга бориб далда беришган.
Шунга ўхшаб,
1894 йили Яҳованинг ташкилоти
Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларига
далда бериш учун
вакилларини юборган.
Ўша пайтда бу кишилар
пилигрим деб номланишган.
Улар жамоатларга ташриф буюриб,
имондошларини мустаҳкамлаб,
уларга далда беришган.
Ўшанда бу жуда қийин иш бўлган.
Мисол учун,
Эдвард Бренизенни олайлик.
У ғарбий Қўшма Штатлардаги
чекка қишлоқларга борган.
Аввал у поездга,
кейин от-араваларга чиқиб,
ўнқир-чўнқир йўллардан
юриши керак эди.
Пилигримлардан яхши
таълим бериш кутиларди.
Аммо улар камтарин ҳам
бўлиши керак эди.
Масалан,
Александер Грейамни олайлик.
Биродар Грейам қизиқарли
нутқлар айтарди.
Аммо баъзан
вақтини чўзиб юборарди.
Биродар Расселл бу ҳақда
эшитганида,
унга шундай маслаҳат ёзди:
«Азиз биродарим,
ҳақиқатга бўлган севгингизни
яхши биламан.
Аммо уни бошқалар билан
бўлишганингизда
вақт борасида унутиб қўйяпсиз».
Грейам маслаҳатга қулоқ солиб,
қисқароқ нутқ айтадиган бўлди
ва имондошларнинг
севгисини қозонди.
Ўшанда улар асосан
нутқлар айтарди.
Аммо 1920 йилларда
эътибор кўпроқ ваъзгўйликка
қаратилгани учун
Улар ҳудудий хизмат раислари
деб аталадиган бўлишди,
Аммо кейин мақсад
имондошларга хизмат
қилиш бўлгани учун
ҳудудий хизматчилар
деб номланадиган бўлишди.
Вақт ўтиб катта
ўзгаришлар юз берди.
1930 йиллардаги
ваъзгўйлик пайтида
Қўшма Штатлардаги баъзи жамоатлар
ашаддий қувғунларга дуч келди.
Шунга қарамай,
имондошларимизнинг бирлиги
мустаҳкамланди.
Кейин тахминан 20 та
жамоатдан иборат
ҳудудлар ташкил қилинган.
Масъул биродар ҳар бир жамоатга
ташриф буюриши керак эди.
Муайян вақтдан сўнг
барча жамоатлар
туман анжуманига йиғиларди.
1942 йилда туман нозири
имондошларга хизмат қилувчи
биродар деб номланган.
Масалан,
Анжело Катанзаро
бу хизматини 19 ёшда бошлаган.
Кейинчалик у ўзига
«кўчиб юрадиган хизматчи»
деб ном берган.
60 йилдан зиёд
биродар Катанзаро
турмуш ўртоғи билан
бу хизматда бўлиб,
Қўшма Штатлардаги
минглаб одамларга
маънан ўсишга ёрдам берган.
Кўчма биродарлар,
туман хизматчилари
кейин эса туман
нозирлари деб ном олишган.
Йиллар давомида улар
рафиқалари билан бирга
имондошларга хизмат қилиш учун
кўп фидойиликларга боришган.
Улар ўз уйларини тарк этиб,
узоқ масофаларга отланишган.
Масалан, Уинстон Пейн
ва рафиқаси Пэм
30 га кирмай
Жанубий Тинч океанида
хизмат қилишган.
Ороллардаги ҳаёт қийин бўлган.
Улар иссиққа, чивинларга
ва озуқа етишмовчилигига чидашган.
Аммо Пейнлар жуфтлиги
у ердаги имондошларга
меҳр боғлашган.
Бугун минглаб биродарлар
туман нозири бўлиб хизмат қиляпти.
1999 йилдан бошлаб,
бутун дунё бўйлаб
туман нозирлари ва
рафиқалари учун
мактаблар ўтказиляпти.
Ҳа, йиллар мобайнида
кўчма нозирларнинг
хизмати ўзгарган бўлса ҳам,
битта нарса ўзгармади:
Павлуснинг давридагидек
бу имондошларимиз
бор-йўғини сарфлаб,
ҳатто ўзини ҳам аямай
имондошларга таълим,
далда бериб,
жамоатларни мустаҳкамлашяпти.
Кейинги сафар туман нозири
жамоатингизга ташриф буюрса,
миннатдорлигингизни
қандай кўрсата оласиз?
Яҳованинг халқи тўғрисида
кўпроқ билмоқчи бўлсангиз,
«Тарихимиз саҳифалари»нинг
кейинги сонида кўришгунча.
Туман нозири ва
унинг фидойи рафиқасининг
меҳнатини жуда қадрлаймиз.
Хизматда ўрнак кўрсатган
бундай жуфтликлар
сизга ҳам таъсир қилгандир.
Эҳтимол, туман нозири сизни
кўпроқ хизмат қилишга ундагандир.
Ҳар биримиз
туман нозири бўлмасмиз,
лекин уларнинг севгисига
тақлид қила оламиз.
Келинг, баъзи имондошлар бунга қандай
амал қилаётганини томоша қилайлик.
Яҳова бизга эҳтиёж
катта бўлган жойга кўчсак,
катта фойдамиз тегиши
мумкинлигини очиб берди.
Биз Кечуа Боливиана жамоатида
4 йил хизмат қилдик.
Исмим Фернандо. Мен — Микаэла.
Биз Аргентинанинг
Инхеньеро Луис Уэрго,
Кечуа Боливия жамоатида
хизмат қиламиз.
Боливиянинг кўп жойларида
пул топиш қийин масала.
Шу сабабли, кўп одамлар
далаларда ишлаш учун
кўчишига тўғри келади.
Уларнинг меҳнати жудаям оғир.
Баъзан улар
кечаси 11, 12 гача ишлашади.
Улар ҳар қандай
ишни бажаришга тайёр.
Одатда улар ўз иш жойида
тушликдан кейин бўлишади.
Шунга шу пайтда кўчада
ҳаво ҳарорати 40 даража
иссиқ бўлганида,
ваъз қилиш қийин бўлиши мумкин.
Муқаддас Китоб тадқиқини
кўпинча улар
ишлаган пайтда ўтказамиз.
Улар ҳосил йиғишган пайтда
биз уларнинг орқасидан эргашиб,
параграф ёки оятни ўқиб борамиз.
Масалан, биз уларга
Худонинг исмини кўрсатгандик.
Улар уни ҳеч қачон эшитмаган экан.
Шунга дарҳол ишларини ташлаб,
эътиборини бизга қаратишган.
Бундан шуни тушундикки,
гарчи улар ишлашса ҳам,
бизни диққат билан тинглашади.
Ишларини тугатмагунича, биздан
кутиб туришимизни сўрашган.
Улар ишни тезда тугатиб олиши учун
биз уларга ёрдам беришимизни айтдик.
Бошида улар ҳайрон қолиб:
«Ростдан ҳам
ёрдам бермоқчимисиз?
Ахир кийимларингиз
кир бўлади-ку!» — дейишди.
Биз уларга ёрдам беришдан
хурсанд бўлдик
ва натижада яқин дўст
бўлиб қолдик.
Бу асосий мақсадимиз,
чунки қизиқувчилар
маънан ўссин деймиз-да.
Биз уларга чин юракдан ёрдам
беришимизни улар кўришди.
Хушхабар самимий
инсонларнинг қалбига
таъсир қилишини
кўриш менга жуда ёқади.
Менга ҳам ваъз қилиш ёқади.
Буни мажбуран эмас,
чин юракдан қиламан.
Исмим Тони Марреро.
Мен — Марилюз.
Асли Испанияданмиз, ҳозир
Парагвайда хизмат қиляпмиз.
Пандемия вақтида
кўпроқ уйда бўлганмиз.
Ҳаётимизни бутунлай
ўзгартиришга тўғри келди.
Ўз кўзим билан кўрмаган
инсон билан телефонда гаплашиш,
мен учун роса қийин.
Бир куни бир кишига тўғридан тўғри
тадқиқ таклиф қилдим.
У рози бўлганидан ҳайрон қолдим.
Мен ундан СМС орқали
сизга саволлар юборсам
қарши эмасмисиз, деб сўрадим.
У рози бўлди.
Дарҳол жавоб бермагани учун
гапларимни писанд қилмади
деб ўйладим.
Лекин ўша кеча жавоб берди.
Шунда мен у жудаям банд инсон
эканлигини тушундим.
Қайси пайт бўлмасин, у доим
ишлар экан.
Буни инобатга олиб,
унга мослашдим.
Бир куни мен ундан:
«Рафиқангиз ҳам бизга қўшила
оладими?» — деб сўрадим.
У: «Ҳа»,— деди.
Лекин бир неча ой
кутишимизга тўғри келди.
Биз доим тайёр туришимиз керак эди.
Ҳа, ҳар сафар.
Чунки у кечаси 9, 10, 11 да
қўнғироқ қилиши мумкин эди.
Аммо бир куни у хабар юбориб:
«5 дақиқада
тайёр бўламан», — деб айтди.
Саломлашгач,
кийимини алмаштиришга кетди.
Кейин тадқиқ бошладик.
Бошида бу осон бўлмаган.
Ҳа, тўғри айтасиз.
Кейинчалик бу тадқиқ бизга
қувонч келтира бошлади.
Чунки доим тадқиқнинг охирида...
хурсанд бўлардик.
Тадқиқнинг охирида
бир-биримизга қараб:
«Бу тушимми,
ўнгимми?» — дердик. Ҳа!
«Бу уларга ростдан ҳам
қизиқ бўлганми?»
Ҳа, шундай.
Улар буни ўзлари хоҳлашган.
Чунки ўрганган нарсаларни
амалда қўллаб,
1 йилдан сўнг сувга чўмишган.
Мен жуда бахтлиман!
Бу учун Яҳовага ҳар куни
раҳмат айтаман.
У бунга лойиқ!
Қизиқувчига қулай пайтда ва
жойда Каломни ўргатиш
фидойи бўлишни англатади.
Лекин одамга Яҳовага
яқинлашишга ёрдам бериш
барака келтиради.
«Уйғонинг!» журналида
Росалия Филлипснинг
таржимаи ҳоли ёзилган эди.
Яҳовага хизмат қилиш қарори
ўзига ва бошқаларга
фойда келтирганини кўрайлик.
Мен машҳур қўшиқчилар ва
актёрлар оиласида туғилганман.
Кўпроқ дадам машҳур бўлган.
Унинг исми Херман Валдес бўлиб,
Тин Тан деб танилган.
Мусиқа жону дилим эди.
Болалигимда туйғуларимни
ифода этиш учун
қўлимга гитарани олиб
ўзимча чалардим.
Мен ҳеч қачон ўзимни мусиқа оламида
тасаввур қилмаганман,
буни истамаганман.
Лекин дадам ҳаётдан кўз юмгани
ва иқтисодий муаммолар туфайли
оиламга ёрдам бериш учун
иш топишга мажбур эдим.
Хуллас, мен бир
мусиқа гуруҳига қўшилдим.
Бу менга машҳур қўшиқчи ва
актриса бўлишимга замин яратди.
Аммо кейинчалик атрофимдаги
одамлар ахлоқсиз ва
иккиюзламачи эканини
кўра бошладим.
Шунга уларга ишонмай қўйдим.
Ҳақиқатни билганимда эса
мени чин дилдан яхши кўрадиган
самимий инсонларни учратдим.
Ўзим ҳам анча ўзгаришлар қилиб,
янада бахтлироқ бўлдим.
Бутун ҳаётим мазмунга тўлди.
Мексикага қайтгач,
ота-она сифатида фарзандларимиз
шоу-бизнесга шўнғишидан
жудаям қўрқардик.
Шу сабабли, бундай бўлмаслиги учун
қўлимиздан келганини қилардик.
Мексикадаги машҳур телекомпаниянинг
учрашувига боришни айтганимда,
қизим Жианна 17 ёшда эди.
Ўша ерда истеъдодларни изловчи
бир киши бор эди.
У қизимни кўриб қолиб,
унга шундай савол берди:
«Сен ҳам куйлайсанми?»
У ҳа, деди сўнг, унга куйлаб берди.
Қизимнинг овози унга
ёқиб қолди ва у дарров
уни ўз офисига таклиф қилди.
Мен уларнинг гапларини
эшитиб қолдим.
У қизимга: «Бу телекомпанияда
карьера қуришингни кафолатлайман.
Мана, шартнома. Душанба куни
келсанг, унга имзо қўямиз».
Жианна офисдан чиққанда,
мени қўрқув босди.
«Сен рози бўлдингми?» — деб сўрадим.
У: «Йўқ, ойи. Ахир мен
Яҳовани яхши кўраман-ку!»
Кашшофлик хизматимни
жуда ёқтираман»,— деб жавоб берди.
Сўнг бир ҳафтадан кейин
унга Байтилдан
мусиқа лойиҳаларида
иштирок этиш таклифи келди.
У овозидан фойдаланиб,
Яҳовага хизмат қилишдан
жудаям хурсанд.
Мана йиллар мобайнида
биз Байтил мусиқа лойиҳаларида
биргаликда иштирок этишдан
жудаям бахтиёрмиз.
Баъзида Шайтон менга тўсқинлик
қилаётганини кўрардим.
Менга дадамнинг касби билан боғлиқ
ва кўп вақтимни оладиган
ишларни таклиф қилишарди.
Кашшофлигимга бу салбий
таъсир қилишини билардим.
Шунга уларни рад этдим.
Яҳова менга йиллар мобайнида
барака берган.
Менга таклиф қилинган
шартномаларни
ҳар сафар рад этганимда,
бунинг эвазига Яҳова
турли мактабларда
ёрдам бериш имконини берарди.
Барча қийинчиликларда
Яҳовага таянишни ўргандим.
Ҳаворий Павлус айтганидек,
Мен 90 дан ошган ойим
билан бирга
ваъзгўйликнинг
ҳар хил турларида
иштирок этишдан
жудаям хурсандман.
Шу йиллар мобайнида
баъзи оила аъзоларим
Муқаддас Китоб тадқиқини бошлади.
Айримлари Яҳованинг Шоҳиди бўлди.
Ойим, қизим ва мен
гитара чалиб, қўшиқ айтишни
жуда яхши кўрамиз.
Шу йўсин, ҳамма билан
маза қилиб вақт ўтказамиз.
Янги дунёда дадамни
яна кўришни интиқиб кутяпман.
Мен уни денгиз бўйида
қаттиқ қучоқлаб олиб,
фарзандларим билан таништираман,
ойим билан бирга бўлишини истайман.
Кейин, олдин ҳам қилганимиздек,
бирга қўшиқ айтишни хоҳлайман.
Менинг мақсадим — Яҳовага
абадий содиқ қолиш.
Ажойиб ўрнак!
Росалия Яҳовага таянгани учун
унинг ўзи ва оиласи
кўп баракалар олган.
Яҳова биз Унга доим,
айниқса қийин пайтда
таянишимизни хоҳлайди.
Қувғунлар пайтида буни қандай
қилишимиз мумкинлигини
биродар Стивен Летт ёритиб беради.
Бугунги муҳокамамизнинг
мавзуси: «Муқаддас руҳ
қувғунларга
дош беришга ёрдам беради».
Шарҳимиз олинган журналда
Худонинг халқига уюштирилган
турли қувғунлар ҳақида айтилган.
Лекин кунлик оятимиз Закариё 4:6
муқаддас руҳ ёрдамида уларни
муваффақият ила енгишимиз
мумкинлигига ишонтиряпти.
Қизиқ, нега Шайтон
Яҳованинг халқини қувғун қилади?
Сабаби, биз Унга садоқатсиз бўлиб,
хизматни тўхтатишимизни истайди.
Каломда Шайтон шер билан таққосланган
ва у бирор кимни
ютиб юбориш ниятида юради.
Хўш, агар шер бирор кимни
ютиб юборса, нима бўлади?
У шернинг ичида бўлиб,
унинг бир қисмига айланади.
Шайтон айнан шундай қилади.
У дунёга тегишли бўлмаганларни
йўлдан оздириб,
дунёнинг бир қисмига айлантиришни истайди.
Лекин муқаддас руҳ ёрдамида бунга
йўл қўймасликка қарор қилганмиз.
Худонинг халқига қарши қилинган
ва қилинаётган таъқибларнинг
қандай турлари бор?
Бештасини кўриб чиқайлик.
Армагеддон келмагунча,
ўзимиз ёки яқинларимиз қайси
бирига дуч келишини билмаймиз.
Мабодо дуч келсак,
бенуқсонлигимизни
сақлашга ва бошқаларга ҳам
бунда ёрдам беришга
қатъий қарор қилганмиз.
Биринчиси бу тақиқ.
Яҳова Шоҳидларининг фаолияти
дунё бўйлаб
турли мамлакатлару ҳудудларда тақиқланган.
Лекин бу фақат
бизнинг пайтимизда бўлмаяпти.
Қадимда ҳам Худонинг халқи бунга дуч келган.
Мил. авв. 522 йилда
маъбаднинг қурилиши тақиқланган.
Биринчи асрда
Исонинг шогирдлари тақиқланган
турли жойларда ваъз қилишган.
Шу сабабли, уларни «шоҳлару
ҳокимлар қошига олиб [боришган]».
Ўша пайтда уларга
муқаддас руҳ қандай ёрдам берган?
Бизга-чи, қандай ёрдам беради?
Бунга жавоб олиш учун келинг,
Матто 10-бобни очамиз.
19-оятдан ўқишни бошлаймиз:
«Бироқ сизларни уларнинг қўлига
топширишганида, нима дейман, қандай
гапираман деб ташвишланманглар,
[қаранг, ташвишланмаслигимиз керак, нега?]
чунки нима дейиш кераклигини ўша
пайтнинг ўзида билиб оласизлар.
Сабаби, ўз-ўзингиздан эмас,
балки самовий Отангизнинг
қудрати ёрдамида гапирасизлар».
Демак, биз ўз-ўзимиздан гапирмаймиз.
Ушбу оятда айтилганидек,
муқаддас руҳ керакли сўзларни
айтишга ёрдам беради.
Энди иккинчи турига ўтамиз:
қамоққа олиниш.
Исо огоҳлантирганидек,
биринчи асрдаги масиҳийлар
тез-тез қамоққа олинган.
Луқо 21:12 га кўра, «одамлар
сизларга қарши чиқиб...
Сизларни... қамоқхоналарга
[топширишади]».
Айнан шундай бўляпти.
Охирги ўнлаб йилларда
қамоққа олиниш ҳоллари кўпайди.
Россия ва унинг иттифоқчилари бу
таъқиб турини кўп марта қўллаган.
Бошқа давлатларда ҳам бундай йўл тутишган.
Шундай экан, келинг, Эритрея, Туркманистон,
Россия ва бошқа
давлатлардаги қамоқхоналарда
ўтирган имондошларимиз
учун ибодат қилайлик.
Ҳаворий Павлус бу ҳақда
шундай ёзган: «Қамоқда
ўтирганларни, гўё...
улар билан бирга ўтиргандек,
ёдингиздан чиқарманглар».
Балки ҳозир
биз бунга дуч келмагандирмиз.
Бундай бўлганида эса
биродарлар ибодат қилишини
билишдан жуда хурсанд бўламиз.
Таъқибнинг учинчи тури:
болаларимизнинг
мактабдан ҳайдалиши.
Шайтон фарзандларга текканда,
ота-онанинг
қорачиғига теккандай бўлади.
Бу туфайли уларнинг
садоқати синалиши мумкин.
1940 йилларда Қўшма Штатларда
бу муаммо бўлган.
Биз тақиқ остида эдик ва фарзандларимиз
ўнлаб йиллар давомида
бундай муносабатга дуч келишган.
Бу сизга Исога ишонган кўр кишининг
мисолини эслатган бўлса керак.
Таъқибнинг тўртинчи турини
Ваҳий 13:16, 17 дан билиб оламиз.
Бу оятларга кўра йиртқич ҳайвон,
яъни ҳукуматлар
ҳамманинг пешонасига
тамға босишга жон куйдиряпти.
Бу тамғага эга бўлмаган ҳар ким
на сота олади, на харид қила олади.
Бизнинг имондошларимиз
иқтисодий муаммоларга
дуч келишганда, уларнинг
бетарафлиги қаттиқ синалади.
Иблис Шайтон бу усулдан
мунтазам равишда фойдаланади.
Бетараф бўлиб қолишгани учун
биродарларимиз ишидан ёки
бизнесидан айрилишди.
Масалан , Малавида биродарларимиз
сиёсий партия картасини
25 центга олишмагани учун
ёмон муносабатга дуч келишди.
Улар бу арзон картани сотиб олмай,
Яҳова билан бўлган муносабатларини
қадрлироқ деб билишди.
Таъқибнинг бешинчи сўнгги тури
Матто 5:11 да ёзилган.
Исо шундай деган: «Мен учун
одамлар сизларни ҳақоратлаб,
қувғун қилишса, сизлар ҳақда ёлғон
ва ҳар қандай ярамас сўзларни
айтишса, бахтлисизлар».
Нима бу? Туҳмат.
Биз турли жойларда бунга дуч келамиз.
Исо ҳам дуч келган.
Уни жинга чалинган, очкўз,
ичкиликбоз деб айтишган.
Биринчи асрдаги масиҳийларни ҳам
бу четлаб ўтмаган.
Яҳудий дин раҳбарлари
Павлусга шундай дейишган.
Ҳаворийлар 28:22, ўқиймиз:
«Ўз нуқтаи назарингизни
ўзингиздан эшитмоқчимиз.
Лекин ҳамма ерда бу мазҳабга
қарши чиқишаётгани бизга маълум».
Мана сизга туҳмат.
Лекин бунга муқаддас руҳ ёрдамида
дош беришимиз мумкин.
Шундай қилиб, қувғуннинг бешта
турини кўриб чиқдик.
Демак бу, тақиқ, қамоқхона,
фарзандларнинг мактабдан ҳайдалиши,
бетарафлигимизга
таъсир қиладиган
иқтисодий муаммолар ва тухмат.
Қувғуннинг бошқа турлари ҳам бор.
Лекин улар қандай бўлишидан қатъи назар
муқаддас руҳ ёрдамида уларга
дош беришимиз турган гап.
Лекин муҳим бир савол,
муқаддас руҳга
қандай эга бўлишимиз мумкин?
Бунинг учта усули бор.
Луқо 11:13 га биноан
Худо «Ундан сўраганларга
муқаддас руҳини бериши муқаррар!»
Ибодат қилиш.
Иккинчи усули, руҳга ҳамоҳанг йўл тутиш.
Йиғилишларга бориш,
хизматга чиқиш ва Каломни ўқиш.
Учинчи, Эфесликларга 4:30 га кўра
«муқаддас руҳни ранжитманглар».
У ҳаётимизга таъсир қилишига
ҳалақит бермайлик.
Демак, ибодат қиламиз,
ҳамоҳанг йўл тутамиз, ҳалақит
қиладиган ишлардан қочамиз.
Кейин ушбу илоҳий куч бизга
тўртта йўналишда ёрдам беради.
Учтаси Юҳанно 14:26 да ёзилган.
Биринчиси, бизга ёрдам беради,
иккинчиси ўргатади,
учинчиси Исонинг айтганларини
ёдимизга солади.
Ҳа, у эслатувчи бўлади.
Нимани эслатиш керак?
Демак, қувғун пайтида Яҳовага
ибодат қилганимизда, муқаддас руҳ
керакли фикрларни
эслашга ёрдам беради.
Тўртинчи йўналиш Юҳанно 16:13:
«Ҳақиқатни тўлиқ тушунишингиз учун
сизларга йўл кўрсатади».
Келинг, такрорлайлик: у ёрдам беради,
ўргатади, эслатади ва йўл кўрсатади.
Буни худди сизни
хавфли йўлдан хавфсиз
ўтказа оладиган одамнинг
ёрдами билан таққосласа бўлади.
Хўш, бунинг натижаси қандай бўлади?
Қувғунлар турли бўлишига қарамай,
Шайтон бизни ҳеч қачон
ютиб юбора олмайди ва
дунёга тегишли қила олмайди.
Дарҳақиқат, турли қувғунларга
дош бера оламиз.
Зеро уларнинг бари
ҳарбий куч ва қудрат билан эмас,
Яҳованинг руҳи ёрдамида содир бўлади.
Биласизми, oламдаги
энг қудратли Шахс
бизга ҳар куни
куч бериши мумкинлиги
менга қаттиқ таъсир қилади.
Энди келинг, мусиқали видеодан
муқаддас руҳ ёш биродаримизга
умидини тирик сақлашга қандай
ёрдам берганини томоша қилайлик.
Ҳатто қамоқда бўлиб,
биродарнинг умиди сўнмади.
У ҳозир қанчалик
қийналаётганини эмас, балки
унга далда берган
жойларни тасаввур қилган:
хизмат, Йиғилиш зали ва
имондошларимизнинг уйлари.
Ушбу дастурдан ўзингизга
қандай фойдали
маслаҳатлар олдингиз?
Биз кучимиздан
оқилона фойдаланишимиз
кераклигини билиб олдик.
Унинг йўлларидан бири,
бошқаларга ёрдам бериш.
Баъзилар хизматда
қизиқувчиларнинг
жадвалига мослашиб,
кўп қувонч олаётганини кўрдик.
Шунингдек,
Юнус китобидан
бир нечта сабоқни
кўриб чиқдик.
Бу сафар Черногорияга
саёҳат қиламиз.
Бу ном итальянча шевадан
келиб чиқиб,
«қора тоғ»
маъносини билдиради.
Бунга Черногориянинг қора
тоғлари сабаб бўлган.
Бундай таърифга қарамай,
Черногория
Адриатика денгизи ўртасидаги
ёрқин марварид каби
ранг-баранг мамлакатдир.
Тара дарёси Европадаги
энг чуқур дарё.
Болқон ярим оролининг
энг йирик кўли Скадар кўлидир.
У ерда қушлар қўриқхонаси бор.
Қушларнинг тахминан
280 та тури бор.
Кўплар бу ерга қадимги
Котор шаҳрини кўриш учун
ҳамда тоғ ёнбағрида жойлашган
йўлдан велосипедда
сайр қилиш учун келади.
Замонавий Черногорияда кўп
урушлар ва азоб-уқубатлар бўлган.
Серб, хорват ва
славянлар қироллиги
1918 йилда
Черногорияни босиб олган.
1929 йилда мамлакат номи Югославия
қироллиги деб ўзгартирилган.
Унинг таркибига ҳозирги:
Босния ва Герцеговина,
Хорватия, Косово,
Шимолий Македония,
Черногория, Сербия ва
Словения киради.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин
тикланган социалистик
Югославия
20 асрнинг охирида парчаланиб кетган.
2006 йилда Черногория
мустақиллигини эълон қилган.
Черногория халқи бошидан
кўп қийинчиликлар ўтказган.
Шу туфайли ростгўйлик,
камтарлик, фидойилик
ва ҳурмат каби фазилатларни
юқори қадрлайди.
1920 йилларда сербиялик
ёш йигит Франц Бренд
илк бор хушхабарни
Австриядаги нутқда эшитган.
Таъқибчилар туфайли
бу нутқ охиригача айтилмаган.
Нутқда айтилган гаплардан сўнг
у ваъз қилишга қарор қилди.
Она шаҳрига қайтиб,
у ердаги гуруҳ билан Каломни
тадқиқ қила бошлади.
Кейин у Марибор шаҳрига кўчди.
У ерда сартарош бўлиб ишларди
ва мижозларига хушхабарни айтарди.
Ўша пайтда ҳарбий оркестрда
дирижёрлик қилган Алфред Тучек
ҳамкасбидан Муқаддас Китобга
асосланган адабиётларни олган.
Кейин ишини қолдириб,
Югославиядаги илк
кашшофларидан бири бўлган.
Тахминан 1930 йилда
бошқа биродарлар билан
«Яратилиш фотодрамаси»ни кўрсатган.
У хотини Фрида билан бирга
ҳозирги Хорватия, Македония,
Черногория ва Сербияда
мотоцикл ва велосипедда
ваъз қиларди.
2024 йилдан бери 4 фоиз ўсиш бўлди.
Бугунги кунда Черногорияда
432 та ваъзгўй
ғайрат билан ваъз қиляпти.
3 дан 1 қисми доимий кашшоф.
Шимол ва жанубда табиат
турли бўлганидек,
ваъз қилиш услублари ҳам ҳар хил.
Черногориянинг пойтахти — Подгорица.
У ердаги Подгорица шимолий
жамоатининг ҳудуди жудаям катта.
Баъзи имондошларимиз
Йиғилиш залидан
100 километр узоқликда яшашади
ва йиғилишга келиш учун
йўлга тахминан
2 соат сарфлашади.
Ойига бир ёки икки марта
Подгорицадаги ваъзгўйлар
имондошлари билан
елкама-елка
ҳамкорлик қилиш учун
узоқ жойларга боришади.
Хизматга чиқишдан олдин
улар Ваъзгўйлик хизмат
учрашувини ўтказишади.
Кечки пайт видеоконференция
орқали йиғилишларни ўтказиб,
маҳаллий имондошларникида
тунаб қолишади.
Жанубда кўп чиройли соҳиллар бор
ва муайян вақтда туристлар
маҳаллий аҳолидан кўра
2 баробар кўп бўлади.
Бундай пайтда ваъзгўйлар
кўпроқ туристлар бўлган
жойда ваъз қилишса,
бошқа пайтлари уйма-уй
ёки одамларнинг
иш жойларида ваъз қилишади.
2024 йил Қутлуғ Кечлик маросимига
769 та одам келди.
Харцег-Нови жамоатидаги 37 та ваъзгўй
бутун жаҳон бўйлаб имондошларимизга
севги саломларини йўллаяпти.
Бу Яҳова Шоҳидларининг
бош идорасидаги
«JW Broadcasting».