JW subtitle extractor

Муқаддас Китобнинг йўқолган таржимаси топилди

Video Other languages Share text Share link Show times

Бу Бирмингем.
Бу ерда бир вақтлар
Жозеф Пристли исмли олим яшаган.
1789 йилда Пристли бир
гуруҳ иқтидорли кишилар билан
Муқаддас Китобни инглиз тилига
таржима қилишни бошлаган.
Ўтган 200 йил давомида
одамлар уларнинг лойиҳаси
йўқотилган, деб ўйлашган.
Бу таржиманинг фарқи нимада эди?
Нега у ҳеч нашр этилмаган?
Пристли ва унинг таржимаси
ҳақида кўпроқ билиш учун
бир нечта олим билан суҳбатлашдик.
Бугунги кунда у электр энергия ва газлар,
айниқса кислороднинг
хусусиятларини
очиб бергани билан таниқли.
Жозеф Пристли ўзгача бир инсон бўлган.
Одамлар уни олим деб билишарди.
Лекин у ўзи улар уни олим эмас,
илоҳиётшунос, деб
тан олишларини хоҳларди.
Чунки бу унинг жону дили бўлган.
У янги тилларни
осонликча ўргана оларди,
хотираси жуда кучли эди
ва астойдил меҳнат
қилишни яхши кўрарди.
У иброний тилини тахминан
15 ёшида ўзлаштирган.
Кейин юнон ва лотин тилларини
ўрганишни бошлаган.
Шунингдек, ўша пайтдаги асосий
семит тилларини ҳам ўрганган.
Тилларни билиш унга
Муқаддас Китоб оятларини
қайта кўриб чиқишга асқатарди.
Чунки у «Қирол Жеймс
Библияси»нинг таржимасини
асл матндаги оятлар билан
солиштира оларди.
Ўша пайтда иброний ва юнон тилида
бир нечта қўлёзма бўлган.
Бу туфайли Пристли
фақат «Қирол Жеймс Библияси»нинг
таржимасида ишлатилган
қўлёзмалар билан кифояланиб қолмаган.
Ўйлашимча, «Қирол Жеймс
Библияси»нинг таржимаси ажойиб.
Лекин таржиманинг баъзи жойларида
хатолар ва нотўғри қўшимча фикрлар бор.
Пристли мустақил фикр
юритиб, ҳақиқатни изларди.
Масалан, у учун муҳим
ҳақиқатлардан бири,
Муқаддас Ёзувлардаги Қодир Тангри
Исодан фарқ қилиши эди.
1783 йилги бу рисолада
қуйидаги сўзлар ёзилган:
«Муқаддас Ёзувларга кўра,
фақат биргина Худо бор.
У бутун борлиқнинг
Яратувчиси ва Ҳукмдоридир.
Фақат Унга топинишимиз лозим.
У Исо Масиҳни ер юзига юбориб,
унга одамларга таълим бериш,
ўликларни тирилтириш
учун ваколат берган.
Бундай ваколатга ҳеч ким,
ҳеч қачон эга бўлмаган».
«Қирол Жеймс Библияси»да
Худо билан Масиҳ ўртасидаги
фарқ аниқ кўрсатилмаган.
Шу сабабли, Пристли
1787 йилда яқин дўсти
Теофилус Линдсига мурожаат қилади.
Линдси англикан руҳонийси бўлган,
лекин аста-секин учлик таълимотини
шубҳа остига қўйишни бошлаган.
Муқаддас Китобдаги
таълимотларга нисбатан
унинг нуқтаи назари
Пристлиникига ўхшаб борарди.
Пристли Линдсига қуйидагиларни ёзди:
«Муқаддас Китобнинг янги
таржимаси ҳақидаги фикр
сизга ёққанидан хурсандман.
Бу иш биз учун қийин
бўлади, деб ўйламайман.
Агар сиз Янги Аҳдни олсангиз,
мен Эски Аҳдни оламан.
Уч йилда бу ишни удаллай оламиз».
Уч йилда бу лойиҳани тугатиш
қийин масала бўлган.
Масалан, «Қирол Жеймс Библияси»ни
етти йил давомида 47 та
олим таржима қилган.
Хуллас, улар иккита
ҳамкасби билан бирлашиб,
бу лойиҳани бошлашни
режалаштиришган.
Уларнинг режаси «Қирол
Жеймс Библияси»ни олиб,
ундаги баъзи жойларга
аниқлик киритиш орқали
яхшироқ таржима яратиш эди.
Гуруҳ таржимада риоя қилиниши
керак бўлган қоидаларни ўрнатган.
Қоидалардан бири, айнан бу таржима
ўша пайтдаги инглиз ёки эҳтимол,
бошқа тилларда мавжуд бўлган
Муқаддас Китоб таржималаридан
фарқ қилишида эди.
Қоида жуда оддий эди.
Эски Аҳдда Худонинг исми
«Раб» деб таржима қилинган жойларда
«Яҳова» деган исмни тиклаш эди.
Шунингдек, бу исмни Янги Аҳдда
айниқса Худони Масиҳдан
ажратиш учун қўллаш керак эди.
Бу янги ғоя бўлмаган.
Қўлимда Хоптон Хейнснинг китоби.
Пристли лойиҳани бошлашидан
тахминан 40 йил олдин,
у ҳам бундай ёндашувни таклиф қилган.
Хейнснинг айтишича, «Қирол
Жеймс Библияси»да
асл матндаги Яҳова исми
таржима қилинмаган.
Янги Аҳдда тез-тез
қўлланилган Раб сўзи ўрнига
Яҳова қўлланилганида эди, ўшанда Худо
ва Масиҳнинг ўртасидаги фарқ
яққол кўринган бўларди.
Пристлининг гуруҳи айнан
шу мақсадни кўзлаган.
Кўпроқ ёрдамчилар керак бўлгани учун
улар бошқа олимларни
излай бошлашган.
Лекин кўплар қўрқувга
берилгани сабабли
таклифни рад этишган.
18 асрда Англияда Муқаддас Китобнинг
янги таржимасини тайёрлаш
қийин ва хавфли эди.
Ҳар қандай таржима ўша пайтда
одамларнинг жаҳлини чиқариши мумкин эди.
Бир нечта киши таржимани
бошлаган, аммо тугатмаган.
Англия черковининг таълимотлари
«Қирол Жеймс Библияси»га асосланган.
Черков бу таржимани маъқуллаган
ва унинг асосида
таълимотларини олға сурган.
Борди-ю, бу таржимани ноаниқ десангиз
ёки янги таржимани олиб келиб, ундаги
таълимотларни тарқатсангиз,
черковнинг таълимотларига
қарши чиққан бўлардингиз.
Илк учрашувдан сўнг,
уч ой мобайнида
бошқа олимлар ёрдамга келишган.
Улардан бири қобилиятлари
жуда асқатган
Роберт Эдвард Гарнем бўлган.
Ҳозир Кембриждамиз.
Николас Бэл ва Крис Риддан
Гарнем ва унинг ишлари ҳақида
кўпроқ маълумот оламиз.
Роберт Гарнем 1769 йилда
16 яшарлигида Тринити коллежига
талаба сифатида келган.
Бир йилдан сўнг, у олим бўлиб,
ўзи бу коллежда таълим
беришни бошлаган.
Кўп ишларини у бу кутубхонада
бажарган бўлиши мумкин.
Эҳтимол, Гарнемнинг пайтида
бу ерда кўп китоб бўлмаган,
лекин ярмидан кўпроқ
Муқаддас Китобнинг нусхалари
ва илоҳиётшуносларнинг
шарҳлари ёзилган матнлар бўлган.
Муқаддас Китобни чуқур
тадқиқ қилиш учун
керакли барча китоблар
битта жойда бўлиши у
учун қулай бўлган.
Пристли ва Линдси
Гарнемнинг ишларини жуда қадрлашган
Чунки у ниҳоятда ақлли инсон бўлган.
Боз устига, у жону дили
билан меҳнат қилган.
Ўйлашимча, бундай иқтидорли олим
Муқаддас Китоб оятларини
чуқур тадқиқ қилгани,
кишини ҳайратга солиши турган гап.
Гарнем эҳтиёткорона, лекин тезда ишлаган.
У Янги Аҳд мактубларининг
таржимасини тугатганидан сўнг ҳам,
кўпроқ иш қилган.
1789 йил 25 ноябрда
Пристли Линдсига: «Гарнем
гуруҳимизнинг қадрли аъзоси!» — деб ёзган.
Кейинчалик эса, Линдси
гуруҳнинг бошқа бир аъзосига:
«Гарнем каби ҳеч ким астойдил
ишламаяпти»,— деб ёзган.
Пристли ва унинг гуруҳи
Муқаддас Китобнинг
янги таржимасини
тугатиш арафасида эди.
Бирдан...
1791 йилда Бирмингемда
18 асрнинг энг ваҳший
қўзғолони бошланган.
Сиёсий қарашлари
фарқ қилганидан ташқари,
Пристли ва бошқалар
черковнинг таълимотлари
нотўғри эканлигини очиқ айтишган.
Шунинг учун улар
англикан руҳонийларининг
нишонига айланишган.
Тўрт кунлик бу қўзғолонда
бир нечта одам ўлган.
Кўплаб бинолардан ташқари,
Пристлининг ҳам уйи вайрон бўлган.
Ферхилдаги уйи бутунлай ёниб кетган.
У зўрға қутулиб қолган.
Қоғозларини эса, ойнадан
ташлаб юборишган.
Унинг барча қўлёзмалари,
китоблари ва таржимаси ҳам
сақлаб қолингани эҳтимолдан йироқ.
Пристли 1794 йил
Қўшма Штатларга кетган.
У уйидан, яқинларидан,
ва маданиятидан узоқда бўлган.
Ростдан ҳам, вазияти жуда қийин эди.
Пристли китобларсиз ва
гуруҳнинг ёрдамисиз қолган.
Шу сабабли, у таржима
лойиҳасини давом эттира олмаган
ва бу ишга бошқа қайтмаган.
Лекин Гарнемнинг таржимаси
билан нима бўлган?
Бу саволга жавобни Лондондан топамиз.
Гарнем эҳтиёткор бўлиб, қўлёзмаларини
аноним равишда нашр этган.
Пристлининг уйи вайрон
қилинганидан сўнг,
лойиҳа қолдирилган.
Гарнем ишини нашр этмаган.
Йиллар ўтиб, Гарнемнинг
Муқаддас Китобга бўлган
муносабати ўзгариб,
имони ҳам жуда сусайган.
У 1802 йилда 49 ёшида вафот этган.
Лекин унинг таржима ишлари-чи,
қўлёзмалари сақланиб қолганми?
Одамлар 200 йилдан зиёд
йўқ, деб ўйлашган.
Лекин 2017 йилнинг бошида
тадқиқотчилар кутилмаган
жавоб топишган.
Шунга доктор Уильмснинг
кутубхонасига келдик.
Келинг, бу ҳақида билиб оламиз?
Деярли бутун Янги Аҳдни ўз ичига олган,
яхши сақланиб қолган иккита қўлёзма.
Биринчиси хомаки, иккинчиси
якуний вариант бўлган.
Уларнинг бирида катта ҳарфлар билан
Р. Э. Г. деб ёзилган,
яъни Роберт Эдвард Гарнем.
Янги қўлёзмаларни тадқиқ қилишаётганда,
улар ғайриоддий бир
нарсани пайқашган.
Бу Пристли лойиҳасининг сақланиб қолган
ягона қўлёзмаси бўлган.
Ўйлайманки, бундай қўлёзмани
топиш ноодатий ҳол,
чунки аксарияти сақланиб қолинмаган.
Шунга уни бебаҳо деб ўйлайман.
Гарнемнинг таржимаси кўп
тарафлама ўзгача.
Сабаби, таниқли оятлар
янги ва замонавий тарзда
таржима қилинган.
Масалан, «Қирол Жеймс Библияси»да:
«Бутун дунё ёвузлик остида»,
Гарнемнинг лойиҳасида эса:
«Бутун дунё Душманнинг
ҳукми остида»,— деб таржима қилинган.
«Дўзах» сўзини қўллашнинг ўрнига,
Гарнем юнонча «ҳадес» сўзини
«мозор» деб таржима қилган.
Лекин эътиборлиси шуки, Гарнем
Худонинг Яҳова исмини қўллаган.
«Қирол Жеймс Библияси»да:
«Раббингиз Худони бутун
қалбингиз билан севинг»,—
деб ёзилган бўлса,
Гарнем эса: «Худойингиз Яҳовани
бутун қалбингиз билан
севинг»,— деб таржима қилган.
Агар бошқа таржимонлар
Худонинг исмини
бир неча марта қўллашган бўлса,
Гарнем таржима гуруҳининг
қоидаларига риоя қилиб,
Яҳованинг исмини Янги Аҳдда
тахминан 200 марта қўллаган.
Биз доим бу таржима
йўқолиб кетган, деб ўйлаганмиз.
Шунга Гарнемнинг
қоғозлари ичида
Янги Аҳдни топганимизда,
тўғрисини айтсам,
роса ҳайратда қолдик.
Доктор Уильмснинг
кутубхонасидаги қўлёзмалар
ниҳоятда қизиқарли.
Таржима қилган олимлар
иброний ва юнон
тилларини яхши билишган.
Бу ажойиб таржима!
Уни кўпроқ одамларга
тақдим этиш керак.
Гарнем бажарган иш
Муқаддас Китоб тарихида
ажойиб ўрин эгаллаган.
Инглиз тилига таржима
қилинган Янги Аҳд
18 асрда нашр этилганида эди,
бошқа таржималардан
кескин фарқ қиларди.