JW subtitle extractor

Жоди Жедли. Синовларни енгишда Аюбдан ўрнак олинг (Аюб 1:8)

Video Other languages Share text Share link Show times

Тўфондан кейин Яҳова
Ибтидо 8:21 да:
«Инсоннинг қалби болалигидан
ёмонликка мойилдир»,— деган.
Барчамиз ёмон ишлар
қилишга мойилмиз.
Шайтон бу истакларга
берилишимизни хоҳлайди.
Шарҳимизда ҳам айтилганидек, Аюб
янада камтарин бўлиши керак эди.
Шунингдек, у бошқа томонларини
ҳам яхшилаши лозим эди.
Шайтоннинг ҳужумидан у
аччиқланиб, тушкунликка тушган.
Аюбнинг бундай муносабати табиий ҳол,
деб ўйлашимиз мумкин.
Лекин бу нотўғри.
Номукаммал муносабати туфайли Аюб
дуч келган барча
муаммоларининг асл сабаби
нимада бўлганини билмай,
Яҳовани айблаган.
Аюбнинг сўзлари
бизга салбий эшитилади.
У ғазабланмай, ўзини одил деб билмай,
Яҳовани айбламай
камтарин бўлиши лозим эди.
Дарҳақиқат, барчамиз Аюб
каби яхшиланишимиз даркор.
Шайтон бу мойилликлар Аюбни
синдиради, деб умид қилган.
Яҳова Аюбга ёки бизга
Шайтон каби қарайдими?
Асло!
Келинг, Аюбнинг синовлари
бошланганида нима бўлганини кўрайлик.
Сизларни Аюб 1:8 ни
очишга таклиф қиламан.
Осмонда фаришталар йиғилган
пайтда Шайтон ҳам келди.
Шунда 8-оятга кўра: «Яҳова Шайтонга:
“Хизматчим Аюбга эътибор
бердингми? Ер юзида
унга тенг келадигани йўқ.
У бенуқсон, тўғри, худотарс
ва ёмонликдан узоқ юради”,— деди».
Яҳованинг нуқтаи назари
кескин фарқ қилади.
Бардошли бўлиш учун
бундан нимани ўрганишимиз мумкин?
Биринчи сабоқ: Тангри Яҳова ҳамда
имондошларимиз билан
яқин бўлишимиз муҳим.
Яҳовадан бошлаймиз.
Шубҳасизки, Шайтон
Аюбдан нафратланган.
У қатъий бенуқсонлиги билан
Шайтон учун кераксиз нарсадай эди.
Аюб Яҳова билан шахсий
муносабатларга эга эди.
У нега азобларга дуч
келганини тушунмаса ҳам,
Яҳовани севиб, Унга
содиқ қолишга интилган.
Яҳова билганки, Аюб
Уни ва оиласини яхши кўрган.
Шунингдек, у бошқалардек қуёш ва
ой каби жисмларга сиғинмаган.
У беваю етимларга,
хизматкорларига меҳрибон бўлган.
Яҳова Аюб содиқ қолишини
исташини ҳам билган.
Гарчи Яҳова Аюбнинг
заифликларини кўрган бўлса ҳам,
бутун диққат-эътиборини
уларга эмас, балки
яхши тарафларига қаратган.
У уларни қадрлаган.
Бугун ҳам Яҳова Ўша-Ўша, чунки
У билан бўлган муносабатларимиз
севгига асосланган.
Баъзан Яҳова вазиятимизга
тезда аралашиб,
кўрсатма беришини истаймиз.
Кўрсатмани ёқтирмасмиз.
Нега Яҳова бунга йўл
қўяётганини тушунмасмиз.
Лекин дўстлигимиз сабаб
сабр қилиб Унга таянамиз.
Биламизки, Яҳова ғамхўрлик қилиб,
итоаткорлигимиз учун барака беради.
Шунингдек, бардошли бўлиш учун
имондошларга ҳам муҳтожмиз.
Масалан, Яҳова Аюбга ёрдам бериш учун
Элихуга руҳини берган.
Элиху Аюбдан ёш эди, лекин
Аюб унинг маслаҳатини қабул қилган.
Қизиқ, бир мақолага кўра,
Элиху Аюбга кўмаклашганда,
у эҳтимол йиғлаб юборган.
Бугун ҳам имондошларимиз
ёрдам беришни истайди.
Уни қабул қилишимиз керак. Бу
маънавий, жисмоний, ҳиссий бўлар.
Уларнинг номукаммаллиги
ёки юк бўлмаслик истаги бунга
тўсиқ бўлмаслиги керак.
Охират яқинлашар экан,
биз азиз имондошларимизга
янада муҳтожмиз.
Бардошли бўлиш учун
Яҳова ва имондошларимиз
билан яқин бўлиш зарур.
Демак, иккинчи сабоқ:
қийинчиликларга тўғри нуқтаи
назарда бўлишимиз керак.
Эсимизда бўлса, Аюбнинг
қийинчиликлари Яҳовадан бўлмаган,
лекин Аюб уларни бошдан
кечиришига йўл қўйган.
Мақсад — Аюб бенуқсон,
Шайтон эса ёлғончи
эканини исботлаш эди.
Бундан ташқари, Яҳова
ушбу қийинчиликлар орқали
Аюбга таълим берган.
Бугун ҳам вазият шундай.
Шайтоннинг тажрибаси ошган.
Қийинчиликларга дуч
келганда ҳайрон қолмаймиз
ва принципларни бузиб,
уларни тўхтатишга интилмаймиз.
Нега?
Чунки уларни садоқатимизни исботлаш
имкони деб биламиз.
Тасаввур қилинг, Яҳова Шайтонга
шундай деганида Аюб
нималарни ҳис қилган бўларди?
«Аюб яхши.
Фақат яхшиланиши керак.
У тайёр эмас.
Яхшиси Мусонинг келишини кутайлик».
Бундай бўлмади. 8-оят.
Шайтон Аюб ҳақида
ўйлаган бўлса-да, уни тилга олмаган.
Аксинча, Яҳова у ҳақда гап бошлаб,
унга чиройли таъриф берган.
Аюб садоқатидан афсусланмаган.
Биз ҳам Яҳова Аюбга
айтганларини бизга ҳам
айтишини истаймиз.
Қийинчиликларни садоқатни
исботлаш имконидек биламиз.
Сизларни 1 Бутрус 5:10 ни
очишга таклиф қиламан.
Ўқиймиз.
«Турли усуллар билан иноятини
намоён этаётган Аллоҳ,
Масиҳ билан бирликда бўлган сизларни
Ўзининг абадий улуғворлигига даъват этган.
Қисқа вақт азоб чекканингиздан кейин
Унинг Ўзи сизларга тўлиқ таълим бериб,
сизларни мустаҳкам
ва кучли қилиб қўяди».
Яҳова Аюбга азоблар бермаган.
Аксинча, унга таълим берган:
вазиятга тўлиқ қараб, янада
камтарин бўлишга ўргатган.
Бугун ҳам Яҳова қийинчилик
пайтида шундай йўл тутади.
Ўзингиздан сўранг:
«Яҳова менга нимани ўргатмоқчи?
Менга кўпроқ имон,
мулойимлик ёки камтаринлик керакми?»
Яҳова таълим беришига йўл қўйинг.
Анча пайт қийинчиликларни
бошдан кечираётган
бир опа билан гаплашгандим.
У менга ажойиб шундай фикр айтди:
«Мен бундай қийинчилик бошимга
тушади деб ҳеч ўйламагандим.
Лекин бу орқали Яҳова
менга ғамхўрлик қилаётганини тушундим».
Бундан олдин у Яҳованинг қўлини
шахсан ўзида бунчалик ҳис қилмаганди.
Имони кучли бўлди.
Ҳа, қийинчиликлар орқали Яҳова
бизга таълим бериб кучли қилади.
Бу замонда кўпдан-кўп
қийинчиликларга дуч келамиз.
Шайтон таслим бўлишимизни истайди.
Аммо Яҳованинг ёрдами билан
бунга дош бера оламиз.
Бунинг учун эса
Яҳова ҳамда имондошларимиз
билан муносабатларимиз
қалин бўлиши жудаям муҳим.
Шунингдек, бу қийинчиликларга
тўғри муносабатда бўлиш зарур.
Бунга садоқатимизни
исботлаш имконидек қараб,
Яҳова таълим беришига
йўл қўйишимиз лозим.