JW subtitle extractor

Херманус ван Селм. Яҳова келажакдаги баракаларни кафолатлайди (Ваҳ. 21:4–6)

Video Other languages Share text Share link Show times

Шарҳимизда Худо
жаннатда яшайдиганларга
қандай баракалар
бериши ҳақида айтилган.
Шундай саволлар пайдо бўлади:
Яҳова қандай баракаларни ваъда қилган?
Нега уларнинг амалга ошишига
амин бўла оламиз?
Хўш, Яҳова нима ваъда қилган?
Бунинг жавоби шарҳимиз олинган
«Қўриқчи минораси» журналида ёзилган.
Бу барчамизнинг севимли оятимиз.
Ваҳий 21:4.
Ўқиймиз:
«Ўшанда Худо уларнинг кўзидаги
ҳар қандай ёшни артиб олади.
Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ
бошқа бўлмайди.
Зеро аввалгилар ўтиб кетди».
Бу оятни хизматда қўллаганимизда,
кўпинча одамлар шундай дейишади:
«Ҳа, чиройли сўзлар,
лекин бу эртакка ўхшайди».
Яҳова ҳаворий Юҳаннони бу сўзларни
ёзишга илҳомлантирганида, биз уни
ваъзгўйлик хизматимизда қўллашимизни
ҳамда одамлар унга
ишониши қийин бўлиши
мумкинлигини билган.
Энди иккинчи саволимиз:
Нега бу сўзлар амалга ошишига
амин бўлишимиз мумкин?
Яҳова бизга фақат қуруқ ваъдалар бермаган.
Улар албатта амалга ошишининг
исботини ҳам келтирган.
Бошқа одамлар ҳам Аллоҳнинг ваъдалари
ишончли эканига амин бўлиши учун
бу исботларни қўлласак бўлади.
Биз уларни кейинги 5-, 6-оятларда
топишимиз мумкин.
«Тахтда ўтирган Зот шундай деди:
“Мана, Мен ҳамма нарсани
янги қилиб яратяпман”.
Шунингдек: “Ёзиб қўй, чунки бу сўзлар ишончли
ва ҳаққонийдир”,— деб қўшиб қўйди.
Кейин У менга қуйидагиларни айтди:
“Амалга ошди!
Мен Альфа ва Омега,
ибтидо ва интиҳодирман”». Қизиқ,
нега Муқаддас китобдаги ушбу парча
имонимизни мустаҳкамлаши мумкин?
Демак, 5- ва 6-оятларда
Яҳова бизни ваъдалари албатта амалга
ошишига ишонтириши учун
ҳужжатга имзо қўйгандек бўляпти.
4-оятда Унинг ваъдаси ёзилган бўлса,
5-оятда улар чиндан ҳам
амалга ошишини кафолатлайдиган
Яҳованинг имзоси бор.
Келинг, 5-оятни
чуқурроқ таҳлил қиламиз.
Бошида шундай сўзларни ўқиймиз:
Нега бу гап муҳим аҳамиятга эга?
Тангри Яҳова ҳаворий Юҳаннога
ваҳийлар берган
ва у ерда У шахсан Ўзи гапирган.
Бутун Ваҳий китобида бу 3 та
вазиятдан бири эди.
Бу сўзлар ишончли эканига
тўлиқ амин бўлишимиз мумкин.
Чунки биз кафолатни қудратли фариштадан
ёки ҳатто Исо Масиҳдан эмас,
балки Яҳованинг Ўзидан олганмиз.
Келинг, буни бир
мисол билан таққослайлик.
Байтил оиласида ёки жамоат
учрашувида бирон-бир муҳим
эълонни айтиш керак бўлганда,
бунга чуқур ҳурматга сазовор бўлган
оқсоқол тайинланиши мумкин.
Нега?
Сабаби, кўплар бу оқсоқол
ишончли ва садоқатли
эканини билишади. Шунинг учун
бу эълоннинг ишончлилиги ошади.
Худди шундай Яҳова
ёлғондан холи бўлгани учун
5-оятдаги сўзлар
ишончли эканини кафолатлайди.
Кафолатнинг биринчи қисмига қарасак,
Яҳова шундай деяпти:
«яратяпман» деган сўзга эътибор беринг.
Қизиқ, нега Яҳова бу ерда
яратаман деб айтмаган?
Чунки Яҳова бу ваъдаларни берганда,
уларнинг амалга ошишига
шунчалик амин бўлганки,
улар худди амалга ошаётгандек бўлган.
Шунинг учун У яратаман эмас,
балки «яратяпман» деган.
Энди «ҳамма нарсани янги қил[япман]»
иборасига эътибор берайлик.
Демак, Ваҳий 21-бобдаги
ушбу ибора Яҳованинг
иккита ҳаракатига ишора қиляпти.
Иккита сўз билан айтсак бўлади:
алмаштириш ва тиклаш.
Биринчи оятда алмаштириш ҳақида айтилган.
«Аввалги осмон ва ер ғойиб бўлган».
Яҳова уларни бутунлай олиб ташлаяпти.
Ўрнига янги осмон ва янги ерни яратади.
Бу дегани, янги ҳукумат ва
янги жамият бўлади.
Лекин 5-оятда Яҳова
жаннат ҳақида гапирганда,
алмаштиришни эмас,
тиклашни назарда тутган.
Бошқа таржимага кўра, Худо айтганки,
Мен ҳамма нарсани янги қилиб
яратяпман эмас,
балки Мен янги нарсаларни яратяпман.
Демак, Яҳова барча нарсани
бошқатдан тиклайди, яъни
илгариги мукаммал ҳолатига қайтаради.
Кафолат яна нимани ўз ичига олади?
5-оятнинг кейинги қисми:
Худо ҳаворий Юҳаннога шунчаки:
«Ёзиб қўй»,— деб буюрган.
Сабабини шундай тушунтирган:
Биз ҳам Унинг сўзлари ишончли
ва ҳаққонийлигига ишонишимиз мумкин.
Юҳанно Худога қулоқ солиб,
бу сўзларни ёзгани учун миннатдормиз,
чунки биз уни тадқиқ қиляпмиз.
Кафолат яна нимани ўз
ичига олади? 6-оят:
Ҳа, улар ростдан ҳам амалга ошди.
Яҳова Юҳаннога шундай гапирганки,
4-оятда айтилган нарсалар
худди амалга ошиб бўлган.
Дарҳақиқат, Яҳовага ҳеч ким ва
ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди.
Худонинг ваъдалари
амалга ошишига ишонтирувчи
бошқа бир фикрга эътибор берайлик.
Боя айтиб ўтганимиздек,
Яҳова Юҳаннога 3 марта ваҳийда
шахсан Ўзи гапирган.
Буни биз Ваҳий 1:8; 21:5;
ҳамда 22:13 да топишимиз мумкин.
Қизиқарлиси шундаки,
ушбу 3 та вазиятда
Яҳова ўша-ўша гапни айтган:
«Мен Альфа ва Омега».
Юнонча алифбода альфа бу
энг биринчи ҳарф, омега эса охиргиси.
Нима учун Яҳова буни Ўзига қўллаган?
Хўш, альфа билан алифбо бошланади.
Омега билан эса алифбо тугайди.
Худди шундай Яҳова ҳам бирон-бир
ишни бошласа,
уни албатта ниҳоясига етказади.
Мисол учун, бошида Тангри Яҳова
Одам ва Ҳаво нафақат Адан боғини,
балки бутун ер сайёрасини
мукаммал авлодлари билан тўлдириб,
уни гўзал жаннатга айлантиришини истаган.
Айнан ўша пайтда Яҳова Альфа бўлган.
Бундан ташқари, Ибтидо 2:3 га кўра,
дам олиш кунининг охирида
Тангри Яҳованинг
ўша илк нияти амалга ошади.
Минг йилликнинг охирида Яҳова айтганидек,
Одам ва Ҳавонинг мукаммал авлодлари
ер юзида жаннатда яшайди.
Ўшанда Тангри Яҳова Омега бўлади.
Хулоса қилиб айтсак, жаннат бўлиши
ҳақида шубҳаланаётганларга биз
қандай исботлар келтира оламиз?
Боя биз кўриб чиққан 3 та нарсани келтирамиз.
Биринчиси, Яҳованинг Ўзи ваъда берган.
Уни амалга ошириш учун
Унда донолик ва истак бор.
Иккинчиси, бунга ишончимиз
комил бўлиши керак.
Чунки Яҳованинг назарида улар
худди амалга ошиб бўлгандек.
Учинчиси, Яҳова бирон нарсани бошласа,
уни албатта ўз ниҳоясига етказади.
Унутманг, хизматда одамларга
бу исботларни келтирганимизда
Яҳованинг ваъдаларига бўлган
бизнинг ишончимиз ҳам мустаҳкамланади.
Демак, кейинги сафар
Ваҳий 21:4 ни ўқиганимизда
одамлар бизга бу эртак-ку деб айтса,
қандай жавоб берамиз?
Кейинги, 5- ва 6-оятларни ўқиб,
Яҳованинг Ўзи
бунга кафолат
берганини кўрсатиб берамиз.