00:00:01
Кунлик оятимизнинг
матн таркибига қарайлик.00:00:05
00:00:05
Барчангизни 3 Шоҳлар00:00:09
00:00:09
2-бобни очишга таклиф қиламан.00:00:13
00:00:13
Эътиборимизни
3 Шоҳлар 2:1 га қаратамиз.00:00:19
00:00:19
Демак, 2:1. Унда ўқймиз:00:00:24
00:00:24
«Довуднинг умри
ўз поёнига етай деб қолганда00:00:29
00:00:29
ўғли Сулаймонга шундай насиҳат берди».00:00:33
00:00:33
Энди Довуднинг сўзлари.00:00:36
00:00:36
Бу кунлик оятимиз:00:00:39
00:00:39
«Сен жасоратли ва маҳкам бўл».00:00:43
00:00:43
Бу ҳаммаси эмас, 3-оятда у
жудаям муҳим фикрни айтган:00:00:49
00:00:49
«Тангринг Яҳовага бўйсуниб,
Унинг йўлларидан юр.00:00:54
00:00:54
... фармонлари[га] амал қил».00:00:57
00:00:57
Шу ерда бироз тўхтайлик.00:00:59
00:00:59
Довуд Сулаймонга нима ҳақида айтмоқчи эди?00:01:03
00:01:03
Битта сўз билан айтсак, итоаткорлик.00:01:08
00:01:08
Сулаймон Яҳовага итоат қилиши00:01:13
00:01:13
қандай натижа келтирарди, қандай
фойда берарди?00:01:17
00:01:17
Довуд шундай давом этган:00:01:19
00:01:19
«Нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам,
муваффақиятга эришасан».00:01:25
00:01:25
Ҳа, муваффақиятга!00:01:27
00:01:27
Ажойиб!00:01:28
00:01:28
Бир муҳим фикрни унутманг:
итоаткорлик доим муваффақиятга етаклайди.00:01:37
00:01:37
Сулаймон Яҳовага
итоат қилганида барака олган.00:01:42
00:01:42
Энди келинг, эътиборимизни
Дониёрга қаратайлик.00:01:47
00:01:47
Бу сўзлар унинг ҳаётида ҳам амалга ошган.00:01:52
00:01:52
У Яҳовага итоат қилиб барака олган.00:01:55
00:01:55
Дониёрнинг Бобилдаги вазияти
ҳақида гаплашамиз.00:01:58
00:01:58
Бу ҳақда ўқиётиб,
қай йўсин бугунги кунда КАҚ,00:02:04
00:02:04
яъни «Касалхоналар билан
алоқа қилиш қўмитаси»00:02:08
00:02:08
унга ажойиб тақлид қилаётганига
эътибор берамиз.00:02:14
00:02:14
Дониёр 1:8 дан у Тангри Яҳовага00:02:18
00:02:18
итоат қилишга қатъий қарор қилганини
кўрсак бўлади.00:02:23
00:02:23
«Дониёр шоҳнинг дастурхонидаги тансиқ таомлар00:02:27
00:02:27
ва шароб билан ўзини булғамасликка
қалбида қарор қил[ган]».00:02:33
00:02:33
Нега?00:02:34
00:02:34
Ҳойнаҳой, ушбу таомларнинг қони
охиригача чиқарилмаган.00:02:41
00:02:41
Шунга у Яҳованинг қон борасидаги қонунига
амал қилмоқчи бўлган.00:02:47
00:02:47
Биз ҳам бу борада қатъий қарор қилганмиз.00:02:52
00:02:52
Дониёр нафақат итоат қилишга қарор қилган,
балки ёрдамга муҳтожлигини тушунган.00:02:58
00:02:58
Давомига қаранг: «У ўзини булғамаслик учун00:03:03
00:03:03
саройнинг бош амалдоридан бу нарсаларни
истеъмол қилмасликни сўради».00:03:08
00:03:08
Бугун ҳам шундай.00:03:10
00:03:10
Яҳовага итоат қилишимиз учун
қон борасидаги нуқтаи назаримизни00:03:16
00:03:16
қўллаб-қувватлайдиган шифокорнинг
ёрдамига муҳтожмиз.00:03:20
00:03:20
Дониёр «сўради» деб айтиляпти.00:03:24
00:03:24
Қизиқ, бу бир марта бўлганми?00:03:26
00:03:26
Бошқа таржимага биноан
Дониёр бир неча марта сўраган.00:03:32
00:03:32
Бугун ҳам худди шундай.00:03:34
00:03:34
КАҚ шифокорлар билан яхши алоқани
яратиш учун кўп меҳнат қиляпти.00:03:42
00:03:42
Бу яхши самаралар келтиряпти.00:03:45
00:03:45
Дониёр ҳам муваффақиятга эришган.00:03:48
00:03:48
9-оятга қаранг: «Ҳақ Худо
сарой бош амалдорининг кўнглини юмшатди00:03:55
00:03:55
ва у Дониёрга меҳрибонлигу илтифот кўрсатди».00:04:00
00:04:00
Ҳа, бугун ҳам КАҚдаги биродарларимиз
енг шимариб меҳнат қилаётгани учун00:04:08
00:04:08
дунё бўйлаб 100 мингдан ошиқ
шифокорлар бизнинг00:04:12
00:04:12
қон борасидаги нуқтаи назаримизни
ҳурмат қилиб даволашга тайёр.00:04:18
00:04:18
Аммо қизиқ 10-оятда бош амалдор:
«Шоҳ ҳазратларидан қўрқаман»,— деб айтган.00:04:25
00:04:25
Унинг муносабати энди ўзгарди.00:04:28
00:04:28
Бугун ҳам бунга гувоҳ бўляпмиз.00:04:31
00:04:31
Шифокорлар нуқтаи назаримизни ҳурмат
қилса-да, баъзида даволашдан бош тортишади.00:04:38
00:04:38
Бунинг сабаби: тажриба камлиги,
керакли ускуналарнинг йўқлиги00:04:42
00:04:42
ва бошлиғининг йўл-йўриғига
амал қилиши истаги бўлиши мумкин.00:04:47
00:04:47
Улар ҳам: «Бошлиғимиздан қўрқамиз»,—
деб айтиши ҳеч гап эмас.00:04:52
00:04:52
Дониёр-чи, бош амалдорнинг
сўзларидан кейин00:04:56
00:04:56
қўлини туширганми, енгилганми?00:04:59
00:04:59
11-оятга эътибор беринг:00:05:02
00:05:02
«[У] бош амалдор тайин этган
назоратчига» мурожаат қилди.00:05:08
00:05:08
У таслим бўлмади.00:05:10
00:05:11
КАҚдаги биродарлар ҳам шундай қилишади.00:05:14
00:05:14
Улар фақат муайян
шифокорлар билан кифояланмай,00:05:18
00:05:18
нуқтаи назаримизни ҳурмат қиладиган00:05:21
00:05:21
бошқа шифокорларни излашга интилишади,
таслим бўлишмайди.00:05:27
00:05:27
12-оятда Дониёр тайинланган
назоратчига шундай деб айтган:00:05:33
00:05:33
«Илтимос, хизматкорларингизни
ўн кун мобайнида синаб кўринг».00:05:38
00:05:38
Қаранг, у бошқа ёндашувни таклиф қилди.00:05:41
00:05:41
«Мана бундай қилсак-чи,
бунақа-чи?» дегандай бўлди.00:05:45
00:05:45
Унинг фикри фарқ қилган.00:05:47
00:05:47
КАҚдаги биродарлар ҳам
қон ишлатилмайдиган бошқа ёндашувни00:05:52
00:05:52
бошқа даволаш усулини таклиф қилишади.00:05:55
00:05:55
Дониёрнинг таклифи қабул қилиндими?00:05:58
00:05:58
14-оятга кўра «назоратчи бу таклифга
рози бўлиб, уларни ўн кун давомида синади».00:06:05
00:06:05
Бугун ҳам КАҚда хизмат қиладиган
биродарлар шифокорларга00:06:10
00:06:10
таклифларини билдиришади.00:06:12
00:06:12
Яқинда ташкилотимиз уларга ажойиб бир
презентацияни тақдим этди.00:06:19
00:06:19
Ундаги бир нечта слайдни кўрсатмоқчиман.00:06:23
00:06:23
Биринчи слайдда шифокорларга қарата
шундай дейилган:00:06:27
00:06:27
«Биз сиз билан баҳслашишни эмас,
ҳамкорлик қилиб ечим топишни истаймиз».00:06:33
00:06:33
Энди иккинчи слайдга ўтсак.00:06:36
00:06:36
Айрим пайтда шифокорлар00:06:39
00:06:39
ва Яҳова Шоҳидларининг орасида
рамзий бир жарлик бўлади.00:06:44
00:06:44
Бу презентациянинг мақсади
кейинги слайдда кўришимиз мумкин.00:06:49
00:06:49
Уларнинг орасида кўприк яратиш,
яъни бир хулосага келишга кўмаклашиш.00:06:55
00:06:56
Ушбу қизиқарли презентация
биродарларимизга катта фойда беряпти.00:07:02
00:07:02
Ўтган йили биргина АҚШ филиали ҳудудида00:07:06
00:07:06
3 600 дан зиёд шундай презентация
шифокорларга кўрсатилди00:07:12
00:07:12
ва қонсиз даволашнинг ҳар хил
турлари ҳақида айтилди.00:07:19
00:07:19
Кўрдикки, Дониёр итоаткорлик
кўрсатгани учун Яҳова00:07:25
00:07:25
унга барака берди.00:07:28
00:07:28
У бизни ҳам баракасиз қолдирмаяпти.00:07:31
00:07:31
КАҚдаги биродарларнинг саъй-ҳаракати,
меҳнати туфайли00:07:36
00:07:36
бугунги кунда турли хил шифокорлар00:07:40
00:07:40
бизни қонсиз даволашга розилик билдиряпти.00:07:45
00:07:45
Хўш, шундай савол: қай йўсин
сизу мен00:07:49
00:07:49
Яҳова ўрнатган ушбу тузумни
қўллаб-қувватлай оламиз?00:07:53
00:07:53
Келинг, иккита йўлни кўрамиз.00:07:56
00:07:56
Биринчиси, Етакчи кенгашнинг
кўрсатмасига амал қилиш.00:08:01
00:08:01
Эсласак, 2023 йил январда
Етакчи кенгаш00:08:07
00:08:07
тиббий ёрдамга муҳтож бўлганимизда,
КАҚдаги биродарлар билан00:08:12
00:08:12
тезроқ боғланишга ундаган.00:08:14
00:08:14
Ҳатто бу масала қон билан боғлиқ бўлмаса ҳам.00:08:18
00:08:18
Ҳа, тезроқ бўлса, яхши бўлади.00:08:22
00:08:22
Биродару опа-сингиллар бу кўрсатмага
амал қилаётганидан хурсандмиз.00:08:27
00:08:27
Шу йўсин, фавқулодда вазиятлар сони
анча камайди.00:08:33
00:08:33
Имондошларимиз ёрдамни вақтлироқ
олгани далдали.00:08:38
00:08:38
Бу ҳомиладорлик вазиятларига ҳам тааллуқли.00:08:41
00:08:41
Нечта ҳаёт ҳақида гап кетяпти?00:08:43
00:08:43
Битта эмас, балки иккита.00:08:46
00:08:46
Ҳа, биродарлар билан вақтлироқ боғланиш,
яхши самара келтиряпти.00:08:52
00:08:52
Бир мисолга эътибор берайлик.00:08:54
00:08:54
Африкалик ҳомиладор опамиз эри билан00:08:58
00:08:58
КАҚдаги биродарларга мурожаат қилишди.00:09:02
00:09:02
Биродарлар уларни бир яхши
шифокор билан таништиришди.00:09:06
00:09:06
6 ойдан кейин опамизнинг соғлиқ билан
муаммолари бошланганда,00:09:11
00:09:11
у шифокор билан боғланди.00:09:13
00:09:13
Аммо шифокор таътилда эди.00:09:16
00:09:16
Лекин у ишига дарров қайтиб,
опамизни текширувидан ўтказди.00:09:21
00:09:21
Унинг айтишича, опамизнинг
ва боланинг ҳаёти хавф остида эди.00:09:28
00:09:28
Кўряпмизки, ташкилотнинг
кўрсатмасига амал қилиш,00:09:32
00:09:32
Яҳовага итоатли бўлиш, яхши натижа келтиради.00:09:37
00:09:37
Демак, биринчидан КАҚдаги
биродарлар билан имкон борича00:09:41
00:09:41
тезроқ боғланамиз ва бошқаларни
бундай қилишга ундаймиз.00:09:45
00:09:45
Иккинчидан, бу биродарлар учун
ибодат қиламиз.00:09:49
00:09:49
24/7 ишлайдиган ишчига қизиқ,
қанча пул тўлаган бўлардингиз?00:09:55
00:09:55
КАҚ вакиллари шундай қиляпти.00:09:58
00:09:58
Улар ва оилаларининг
фидойи меҳнатлари учун миннатдормиз.00:10:03
00:10:03
Улар бизга Яҳованинг қон борасидаги
амрига бўйсунишга ёрдам беришяпти.00:10:09
00:10:09
Хулоса қилсак, Дониёр Яҳовага
итоатли бўлди ва барака олди.00:10:16
00:10:16
Шундай экан, келинг Яҳованинг
кўрсатмаси, йўл-йўриғини00:10:21
00:10:21
излаб уларга амал қилайлик.00:10:24
00:10:24
Ушбу муҳим фикрни унутманг: итоаткорлик
доим муваффақиятга етаклайди.00:10:31
Бэтти Жоржес. Итоаткорлик доим муваффақиятга етаклайди (3 Шоҳ. 2:3)
Кунлик оятимизнинг
матн таркибига қарайлик.
Барчангизни 3 Шоҳлар
2-бобни очишга таклиф қиламан.
Эътиборимизни
3 Шоҳлар 2:1 га қаратамиз.
Демак, 2:1. Унда ўқймиз:
«Довуднинг умри
ўз поёнига етай деб қолганда
ўғли Сулаймонга шундай насиҳат берди».
Энди Довуднинг сўзлари.
Бу кунлик оятимиз:
«Сен жасоратли ва маҳкам бўл».
Бу ҳаммаси эмас, 3-оятда у
жудаям муҳим фикрни айтган:
«Тангринг Яҳовага бўйсуниб,
Унинг йўлларидан юр.
... фармонлари[га] амал қил».
Шу ерда бироз тўхтайлик.
Довуд Сулаймонга нима ҳақида айтмоқчи эди?
Битта сўз билан айтсак, итоаткорлик.
Сулаймон Яҳовага итоат қилиши
қандай натижа келтирарди, қандай
фойда берарди?
Довуд шундай давом этган:
«Нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам,
муваффақиятга эришасан».
Ҳа, муваффақиятга!
Ажойиб!
Бир муҳим фикрни унутманг:
итоаткорлик доим муваффақиятга етаклайди.
Сулаймон Яҳовага
итоат қилганида барака олган.
Энди келинг, эътиборимизни
Дониёрга қаратайлик.
Бу сўзлар унинг ҳаётида ҳам амалга ошган.
У Яҳовага итоат қилиб барака олган.
Дониёрнинг Бобилдаги вазияти
ҳақида гаплашамиз.
Бу ҳақда ўқиётиб,
қай йўсин бугунги кунда КАҚ,
яъни «Касалхоналар билан
алоқа қилиш қўмитаси»
унга ажойиб тақлид қилаётганига
эътибор берамиз.
Дониёр 1:8 дан у Тангри Яҳовага
итоат қилишга қатъий қарор қилганини
кўрсак бўлади.
«Дониёр шоҳнинг дастурхонидаги тансиқ таомлар
ва шароб билан ўзини булғамасликка
қалбида қарор қил[ган]».
Нега?
Ҳойнаҳой, ушбу таомларнинг қони
охиригача чиқарилмаган.
Шунга у Яҳованинг қон борасидаги қонунига
амал қилмоқчи бўлган.
Биз ҳам бу борада қатъий қарор қилганмиз.
Дониёр нафақат итоат қилишга қарор қилган,
балки ёрдамга муҳтожлигини тушунган.
Давомига қаранг: «У ўзини булғамаслик учун
саройнинг бош амалдоридан бу нарсаларни
истеъмол қилмасликни сўради».
Бугун ҳам шундай.
Яҳовага итоат қилишимиз учун
қон борасидаги нуқтаи назаримизни
қўллаб-қувватлайдиган шифокорнинг
ёрдамига муҳтожмиз.
Дониёр «сўради» деб айтиляпти.
Қизиқ, бу бир марта бўлганми?
Бошқа таржимага биноан
Дониёр бир неча марта сўраган.
Бугун ҳам худди шундай.
КАҚ шифокорлар билан яхши алоқани
яратиш учун кўп меҳнат қиляпти.
Бу яхши самаралар келтиряпти.
Дониёр ҳам муваффақиятга эришган.
9-оятга қаранг: «Ҳақ Худо
сарой бош амалдорининг кўнглини юмшатди
ва у Дониёрга меҳрибонлигу илтифот кўрсатди».
Ҳа, бугун ҳам КАҚдаги биродарларимиз
енг шимариб меҳнат қилаётгани учун
дунё бўйлаб 100 мингдан ошиқ
шифокорлар бизнинг
қон борасидаги нуқтаи назаримизни
ҳурмат қилиб даволашга тайёр.
Аммо қизиқ 10-оятда бош амалдор:
«Шоҳ ҳазратларидан қўрқаман»,— деб айтган.
Унинг муносабати энди ўзгарди.
Бугун ҳам бунга гувоҳ бўляпмиз.
Шифокорлар нуқтаи назаримизни ҳурмат
қилса-да, баъзида даволашдан бош тортишади.
Бунинг сабаби: тажриба камлиги,
керакли ускуналарнинг йўқлиги
ва бошлиғининг йўл-йўриғига
амал қилиши истаги бўлиши мумкин.
Улар ҳам: «Бошлиғимиздан қўрқамиз»,—
деб айтиши ҳеч гап эмас.
Дониёр-чи, бош амалдорнинг
сўзларидан кейин
қўлини туширганми, енгилганми?
11-оятга эътибор беринг:
«[У] бош амалдор тайин этган
назоратчига» мурожаат қилди.
У таслим бўлмади.
КАҚдаги биродарлар ҳам шундай қилишади.
Улар фақат муайян
шифокорлар билан кифояланмай,
нуқтаи назаримизни ҳурмат қиладиган
бошқа шифокорларни излашга интилишади,
таслим бўлишмайди.
12-оятда Дониёр тайинланган
назоратчига шундай деб айтган:
«Илтимос, хизматкорларингизни
ўн кун мобайнида синаб кўринг».
Қаранг, у бошқа ёндашувни таклиф қилди.
«Мана бундай қилсак-чи,
бунақа-чи?» дегандай бўлди.
Унинг фикри фарқ қилган.
КАҚдаги биродарлар ҳам
қон ишлатилмайдиган бошқа ёндашувни
бошқа даволаш усулини таклиф қилишади.
Дониёрнинг таклифи қабул қилиндими?
14-оятга кўра «назоратчи бу таклифга
рози бўлиб, уларни ўн кун давомида синади».
Бугун ҳам КАҚда хизмат қиладиган
биродарлар шифокорларга
таклифларини билдиришади.
Яқинда ташкилотимиз уларга ажойиб бир
презентацияни тақдим этди.
Ундаги бир нечта слайдни кўрсатмоқчиман.
Биринчи слайдда шифокорларга қарата
шундай дейилган:
«Биз сиз билан баҳслашишни эмас,
ҳамкорлик қилиб ечим топишни истаймиз».
Энди иккинчи слайдга ўтсак.
Айрим пайтда шифокорлар
ва Яҳова Шоҳидларининг орасида
рамзий бир жарлик бўлади.
Бу презентациянинг мақсади
кейинги слайдда кўришимиз мумкин.
Уларнинг орасида кўприк яратиш,
яъни бир хулосага келишга кўмаклашиш.
Ушбу қизиқарли презентация
биродарларимизга катта фойда беряпти.
Ўтган йили биргина АҚШ филиали ҳудудида
3 600 дан зиёд шундай презентация
шифокорларга кўрсатилди
ва қонсиз даволашнинг ҳар хил
турлари ҳақида айтилди.
Кўрдикки, Дониёр итоаткорлик
кўрсатгани учун Яҳова
унга барака берди.
У бизни ҳам баракасиз қолдирмаяпти.
КАҚдаги биродарларнинг саъй-ҳаракати,
меҳнати туфайли
бугунги кунда турли хил шифокорлар
бизни қонсиз даволашга розилик билдиряпти.
Хўш, шундай савол: қай йўсин
сизу мен
Яҳова ўрнатган ушбу тузумни
қўллаб-қувватлай оламиз?
Келинг, иккита йўлни кўрамиз.
Биринчиси, Етакчи кенгашнинг
кўрсатмасига амал қилиш.
Эсласак, 2023 йил январда
Етакчи кенгаш
тиббий ёрдамга муҳтож бўлганимизда,
КАҚдаги биродарлар билан
тезроқ боғланишга ундаган.
Ҳатто бу масала қон билан боғлиқ бўлмаса ҳам.
Ҳа, тезроқ бўлса, яхши бўлади.
Биродару опа-сингиллар бу кўрсатмага
амал қилаётганидан хурсандмиз.
Шу йўсин, фавқулодда вазиятлар сони
анча камайди.
Имондошларимиз ёрдамни вақтлироқ
олгани далдали.
Бу ҳомиладорлик вазиятларига ҳам тааллуқли.
Нечта ҳаёт ҳақида гап кетяпти?
Битта эмас, балки иккита.
Ҳа, биродарлар билан вақтлироқ боғланиш,
яхши самара келтиряпти.
Бир мисолга эътибор берайлик.
Африкалик ҳомиладор опамиз эри билан
КАҚдаги биродарларга мурожаат қилишди.
Биродарлар уларни бир яхши
шифокор билан таништиришди.
6 ойдан кейин опамизнинг соғлиқ билан
муаммолари бошланганда,
у шифокор билан боғланди.
Аммо шифокор таътилда эди.
Лекин у ишига дарров қайтиб,
опамизни текширувидан ўтказди.
Унинг айтишича, опамизнинг
ва боланинг ҳаёти хавф остида эди.
Кўряпмизки, ташкилотнинг
кўрсатмасига амал қилиш,
Яҳовага итоатли бўлиш, яхши натижа келтиради.
Демак, биринчидан КАҚдаги
биродарлар билан имкон борича
тезроқ боғланамиз ва бошқаларни
бундай қилишга ундаймиз.
Иккинчидан, бу биродарлар учун
ибодат қиламиз.
24/7 ишлайдиган ишчига қизиқ,
қанча пул тўлаган бўлардингиз?
КАҚ вакиллари шундай қиляпти.
Улар ва оилаларининг
фидойи меҳнатлари учун миннатдормиз.
Улар бизга Яҳованинг қон борасидаги
амрига бўйсунишга ёрдам беришяпти.
Хулоса қилсак, Дониёр Яҳовага
итоатли бўлди ва барака олди.
Шундай экан, келинг Яҳованинг
кўрсатмаси, йўл-йўриғини
излаб уларга амал қилайлик.
Ушбу муҳим фикрни унутманг: итоаткорлик
доим муваффақиятга етаклайди.
-