JW subtitle extractor

Дейвид Шейфер. Тайёрмисиз? (2 Тим. 3:12)

Video Other languages Share text Share link Show times

Хўш, тайёрмисиз?
Албатта, яқинда
аниқ рўй берадиган
қайсидир вазиятга тайёрланиш
осонроқ, тўғрими?
Агар буни таъқиблар билан
боғласак, нима десак бўлади?
2 Тимўтийга 3:12 да айтилганидек,
«Масиҳнинг издоши сифатида...
ҳаёт кечиришни истайдиган барча
таъқибларга дучор бўлади».
Кўряпмизки, бу эҳтимол эмас.
Бу аниқ, юз фоиз
рўй берадиган нарса.
Сиз ҳам бунга дуч келганмисиз?
Биз ваъз қилаётган хабар туфайли
одамлар қўпол муносабатда бўлади.
Лекин Яҳова ҳар биримизни
ёрдамсиз қолдирмаяпти.
Қизиқ, У бизни қай йўсин
бунга тайёрлайди?
Оятда келтирилган шарҳда ҳам
Бутруснинг биринчи мактубига
эътибор қаратилган.
Ҳаворий Бутрус ушбу мактубини
Павлус Тимўтийга
иккинчи мактубини ёзишидан
атиги бир неча ой олдин ёзган.
Бутрус ушбу мактубни
шиддатли қийинчиликларни бошдан
кечираётган имондошларига ёзган.
Ўшанда баъзилар масиҳийларни
Рим ҳукуматига қарши чиққан
зелотлар билан адаштирган.
Бунинг сабаби улар
императорга қурбонлик келтирмай,
сохта дин билан боғлиқ урф-одатларда
қатнашмаганида бўлиши мумкин.
Милодий 64 йили
Римда кучли ёнғин юз берган
ва бунда Неронни айблашган.
У эса ўз навбатида
обрўйини ҳимоялаш учун
бу айбловни масиҳийларга тўнкаган.
Эҳтимол, айнан
шундан кейин имондошларимиз
кучли таъқиб қилина бошлаган.
Атиги бир неча ойдан кейин
милодий 66 йили Цестий Гал
Қуддусни қуршаб олган.
Айнан ўша пайтда Яҳова
1 Бутрус ва 2 Тимўтийга орқали
азиз хизматчиларини
бўлажак ҳодисаларга тайёрлаган
Бугун ҳам одамлар биз ҳақда
бўлмағур гапларни тарқатиб,
бошқаларни ишонтиришга интилишади.
Хўш, олдиндаги кучли таъқибларга
қай йўсин тайёрлана оламиз?
Ахир, камида 7 та мамлакатда
тахминан 155 та имондошимиз
эътиқоди учун қамоқда.
Бутруснинг биринчи мактубидаги
3 та нарсага алоҳида эътибор берайлик.
1 Бутрус 3:14: «Одамлар қўрқадиган
нарсалардан қўрқманглар».
1 Бутрус 4:14: Яҳованинг руҳига
таянинг у сизга ёрдам беради.
1 Бутрус 5:9–14: имондошларимизга
ишониб, уларни қадрланг.
14 рақами бу оятларни
эслаб қолишга ёрдам беради.
Унда келинг, биринчисидан бошлаймиз.
1 Бутрус 3:14: «Ҳаттоки одиллик учун
азоб чексангиз ҳам, бахтиёрсизлар.
Одамлар қўрқадиган нарсалардан
қўрқманглар ва [эътибор беринг]
ташвишланманглар».
Шарҳимизда айтиб ўтилганидек,
«қўрқув Шайтоннинг
кучли қуролларидан бири.
Бунинг дастидан биз маънан
секинлашишимизни истайди».
Оятимизга кўра, «одамлар қўрқадиган
нарсалардан қўрқманглар».
Одамлар деганда,
бизни таъқиб қилаётганлар
ва уларнинг таъсирига
учраётганлар киради.
Улар енгилишдан ва ўлимдан қўрқади.
1 Шоҳлар 17-бобдаги вазиятни эслайлик.
Биламизки, Гўлиёт ўзининг бўйига,
қиличига, қалқонига, найзасига ишонган.
Унинг бу нарсалари
шоҳ Шоулда қўрқув уйғотган.
Унинг минглаб
жангчилари ҳам Гўлиётдан
бир ойдан кўпроқ вақт қўрқиб юришган.
Довуд жангга чиқмоқчи бўлганида,
Шоул унга Гўлиётникидай
қурол-аслаҳаларни бермоқчи бўлган.
Шоул Гўлиёт ишонган нарсага,
яъни кўзга кўринадиган нарсага ишонган.
У қуролга, аскарларга ва
одамларнинг кучига таянган.
Деярли 3 метрли жангчи
тажрибасиз аскарни мағлуб
этиши табиий.
Хоҳ у қурол билан бўладими ёки йўқми.
Айнан шу туфайли ҳам Довуд
барча қурол-аслаҳалардан воз кечган
ҳамда Шоул ва Гўлиёт
қўрқишган нарсадан қўрқмаган.
У «инсонларникидан устун турган
куч»га муҳтож эканини
тан олган ва унга ишонган.
Виталий Ильиных биродаримиз
ҳибсга олинганида,
нималарни ҳис қилгани билан бўлишди.
«Ҳаётда қийинчилик қанча кўп бўлса,
шунча кўп Яҳовага яқинлашасиз.
Оловли ҳодисаларга қарамай,
Яҳова Кулол сифатида
бутун вазиятни
назорат қилишига ишонаман.
Бу юкни бошқа кўтара олмайман
деб ўйлаганимда,
Яҳовадан менга Ўз кучини
беришини сўрайман».
Таъқиб қилувчилар Яҳованинг
бизга ёрдам бериш
ва мукофотлаш истагига
таъсир ўтказа олмайди.
Агар содиқ қолсак, Яҳованинг
марҳаматига сазовор бўламиз.
Бу эришишимиз мумкин бўлган
энг улкан мукофот.
«Имон ила жасур бўлгай қалбим».
Бу таронамиздан олинган сўзлар.
Иккинчиси, 1 Бутрус 4:14: «Агар
сизларни Масиҳ номи учун
ҳақоратлаётган бўлишса, бахтлисизлар!
Зеро бу, устингизда улуғворлик руҳи,
Тангрининг руҳи
борлигидан далолатдир».
Масиҳнинг чинакам издоши эканимиз
Яҳованинг руҳи
бизда борлигини кўрсатяпти.
Усиз эса сабр-бардошли бўла олмаймиз.
Антон Остапенко биродаримиз
шундай бўлишди:
«Қамоқда Яҳова аслида
қанақа Худо эканини билиб олдим.
У нафақат қудратли Худо,
балки вазиятимни тушунадиган
меҳрибон Ота.
У хаёлимга келмаган йўллар орқали
ва керакли пайтда қўлини кўрсатяпти.
Бундан қойилман!»
Ҳа, Яҳова бизга ҳамдам,
шунга юрамиз шахдам.
Ҳақ йўлни ушлагаймиз маҳкам.
Учинчисига ўтсак, 1 Бутрус 5:9–14:
биродару опа-сингилларимизни қадрлаш.
Анатолий Вилиткевич биродаримиз
қамоқда бўлганида,
Каломдаги қаҳрамонлар устида
фикр юритиб шундай деди:
«Яҳова хизматчиларини
қийинчиликлардан
мўъжизавий тарзда қутқармаган
шу билан бирга
У уларни ташлаб қўймаган.
У мен билан ҳам
шундай қилишига аминман».
Рафиқасининг хатлари ҳам
унга далда берган.
Анатолий шундай деб айтди:
«Бир сафар Алёна
бир нечта суратни юборди.
Кечки пайтлари ўша расмдаги
инсон билан рўй берган
қизиқарли воқеаларни эслардим.
Бу туфайли уларга
ўзимни яқиндай ҳис қилардим».
Ўтмишдаги ва ҳозирги пайтдаги
хизматчилар Анатолийга далда берган.
Ҳа, биз бир якдил оиламиз.
Дмитрий Голик биродаримиз
таъқибларга қандай
тайёрланиш борасида шундай деди:
«Албатта, ҳиссий тайёргарлик
жудаям муҳим,
лекин маънавий тайёргарлик
ундан ҳам муҳимроқ.
Чунки таъқиблар пайтида қанчалик
ақлли ва қобилиятли эканимиз эмас,
балки садоқатимиз аҳамиятга эга бўлади.
Исо душманларидан
бемалол яширина оларди,
лекин у бундай қилмаган.
Мақсадимиз қийинчиликлардан
қочиб юриш эмас,
балки уларга садоқат ила дош бериш».
Хўш, таъқибларга қандай
тайёрлана оламиз?
Қийинчиликка дуч келган
имондошларимизнинг мисоли
шуни кўрсатяптики,
пок топиниш уларнинг ҳаёт тарзи бўлган.
Улар ҳар вақтдан унумли
фойдаланиб,
Яҳовага яқинлашишга интилишган,
Калом устида чуқур мулоҳаза юритишган
ва билиб олганларини амалда қўллашган.
Бу уларга қандай ёрдам берган?
Улар одамлар қўрқадиган
нарсалардан қўрқишмаган.
Улар Яҳованинг муқаддас руҳига
таянишган ҳамда
азиз имондошларини қадрлашган.
Агар биз ҳам ушбу учта нарсани
қўлласак, олдинда бизни кутаётган
турли хил таъқибларга,
синовларга албатта тайёр бўламиз.