JW subtitle extractor

Херманус ван Селм. Чинакам тавба бу нима? (Ибт. 44:16)

Video Other languages Share text Share link Show times

Шарҳ олинган
«Қўриқчи минораси»да
Ёқуб ўғли
Юсуф ҳақида айтилган.
Ушбу баёнотда
кўриб чиқилган
мавзулардан бири
тавба ҳисобланади.
Шундай саволларни кўриб чиқамиз:
Чин тавба ўзи нима ва
тавба қилаётганларни Яҳова
қандай мукофотлайди?
Чин дилдан тавба қилаётган инсон
хато қилганини тан олиши ҳамда
бошқа бундай қилмаётганини
исботлаши керак.
Келинг, шу иккита қадамга
эътибор қаратиб,
Юсуф ҳақидаги баёнотни кўриб чиқамиз.
Ёқуб ўғли Юсуфни жуда яхши кўрарди.
Аммо акалари унга
қандай муносабат қилган?
Ибтидо 37-бобда
акалари ундан нафратлангани
ҳақида 3 марта айтилган.
Бир куни Юсуф акалари билан
уйдан, отасидан
узоқ жойда бўлишади.
Акалари бундай имкониятни
қўлдан бой бермай,
Юсуфни нафрат билан
сардобага ташлашади.
Кейин Яҳудонинг таклифи бўйича
Юсуф қулликка сотилади.
Ўша пайтда Юсуфнинг ёши
17 да бўлган.
Мисрда Юсуф аввал қул, кейин маҳбус,
сўнг қудратли бошқарувчи
бўлганини биламиз.
Ўшанда Ёқубнинг оиласи
Канъонда яшарди.
Очарчилик туфайли Ёқуб
ўғилларини Мисрга юбориб,
озуқа олиб келишини айтади.
Юсуф акаларини кўриб, уларни танийди.
Лекин улар уни танишмайди.
Иккинчи ва учинчи марта
кўришганда ҳам
акалари Юсуфни танимайди.
Акаларини кўриш Юсуф учун
оғриқли бўлади.
Юсуф акаларини
биринчи марта кўриб,
Улар иккинчи марта
кўришишганда, Юсуф
Учинчи марта кўришишганда,
Юсуф яна
Нега Юсуф ўзини дарҳол
акаларига танитмади?
Чунки у акалари тавба қилганига
амин бўлмоқчи эди.
Чин дилдан тавба қилаётган инсон
иккита нарса қилади:
биринчиси, хатосини тан олади.
Ибтидо 42:21 га кўра,
Юсуфнинг акалари
гуноҳ иш қилганини тан олишган.
Улар бир-бирига
нима деганини ўқийлик:
«Биз укамизга [Юсуфга] қилган
ишимиз учун жазо тортяпмиз.
Чунки у раҳм-шафқат
сўраб ёлворганида,
унинг азоб тортаётганини
кўрган бўлсак-да,
унга қулоқ солмаган эдик.
Шу боис, бундай
балога йўлиқдик»,— дейишди.
Бу сўзлар шуни кўрсатяптики,
улар жуда пушаймон бўлган.
Ҳа, акалар хатосини тан олишаётганди.
Лекин яна иккинчи муҳим нарса:
улар ўзгарганини
кўрсатишлари керак эди.
Акалари чин юракдан тавба қилганини
Юсуф қаердан биларди?
Буни билиш учун Юсуф
пухта бир режа тузди.
Албатта, Юсуф акалари уни яна
сотиш-сотмаслигини билиш учун
вақтни орқага қайтара олмасди.
Лекин акалари
ўзгарганини билиш учун
шунга ўхшаш вазиятни ярата оларди.
Хўш, у қандай йўл тутади?
Акалари қийин вазиятга
тушиб қолишади.
Юсуфнинг режаси бўйича
барча ака-укалар
Мисрда қул бўлиб қолмаслиги учун
фақат биттасини қолдиришга
мажбур бўлишади.
Бу вазият 22 йил олдинги вазиятга
ўхшаш бўлиши учун
бу Ёқубнинг севимли ўғли
Бенямин бўлиши керак эди.
Юсуф режалаштирганидек,
акалар Беняминни
Мисрга олиб келишга
мажбур бўлади.
Қизиғи шундаки, Ёқуб Юсуфни
жуда яхши кўрганидек,
Беняминни ҳам жудаям севарди.
Демак, бу пухта ўйланган режада
Бенямин ҳам қачондир
Юсуф тушган вазиятда бўлган.
Ўнта акасининг Беняминга
қиладиган муносабати
Юсуфга ўтмишда қилган хатосидан
тавба қилган-қилмаганини кўрсатарди.
Буни билиш учун Юсуф
ажойиб йўл тутади.
Ака-укалар йўлга
отланишаётганида, Юсуф
Беняминнинг хуржунига кумуш
қадаҳ солиб қўяди.
Улар йўлда кетишаётганда, Юсуф
уй бошқарувчисини жўнатиб,
хуржунларини текширишни буюради.
Қадаҳ Беняминнинг хуржунида топилди.
Ака-укаларнинг қўрқувини
тасаввур қилинг!
Энди улар Мисрга қайтиб,
ҳаммасини қандай қилиб
тушунтириб беришади?
Шуни унутмангки,
22 йил олдин укаларига
Юсуфни қулликка сотишни
таклиф қилган
айнан Яҳудо эди.
Шунингдек, Ёқубни Беняминни Мисрга
юборишга кўндирган ҳам Яҳудо эди.
Энди-чи, Яҳудо нима қилади?
У яна масъулиятни ўз зиммасига олиб,
укаларини ҳимоя қилади.
Унинг сўзларини Ибтидо 44:16 да
ўқишимиз мумкин:
«Биз нима ҳам дея олардик, тақсирим?
Одил инсон эканимизни қандай
исботлай оламиз?
Ҳақ Худо қулларингизнинг
хатосини ошкор этди.
Тақсирим, энди биз ҳам, хуржунидан
қадаҳингиз топилган одам ҳам,
сизнинг қулларингизмиз!»
Бундан кўриняптики, Яҳудо ўзи
ва 10 та укаси
унга қул бўлишни айтди.
Лекин бу Юсуфнинг режасига кирмаганди.
Ибтидо 44:17 га кўра, Юсуф
шундай деган:
«Йўқ, мен ундай қилмайман!
Қадаҳ кимнинг хуржунидан
топилган бўлса,
ўша менинг қулим бўлади.
Қолганингиз эса, отангизнинг олдига
тинчгина кетаверинглар».
Демак, Юсуф Яҳудо
ва 9 та укасига
уйга қайтишга имкон беради.
Фақат улар Беняминни
қул тариқасида
қолдириши керак эди.
Шу пайт
Яҳудо жасоратга тўлиб,
Миср бошқарувчисига бундай
қила олмаслигини айтади.
Унинг сўзлари Ибтидо
китобида ёзилган
энг узун мурожаат.
Ибтидо 44:33 дан бошлаб
Яҳудо ўз сўзларига якун ясаб,
Юсуфга шундай дейди:
«Ёлвораман, бола акалари
билан қайтиб кетишига,
унинг ўрнига эса мен тақсиримга
қул бўлишимга ижозат беринг.
Ахир қандай қилиб отамнинг олдига
боласиз қайтиб бораман?
Отамнинг бошига тушадиган бундай
қайғуга қараб туролмайман!
Бу сўзлари билан Яҳудо
Беняминнинг ўрнига ўзини
қул тариқасида тақдим этди.
Бу билан у 22 йил олдинги Яҳудо
эмаслигини кўрсатди.
Ҳа, у ўзгарди.
У чин юракдан тавба қилди.
Шунда Юсуф синашни бас қилиб,
уларга кимлигини айтди.
Демак, бу таъсирли баёнотдан
нимани ўрганяпмиз?
Яҳова
чин дилдан тавба қилганларни
мукофотлайди.
Масалан, Яҳудони оладиган бўлсак,
Яҳова шундай қилганки,
унинг авлодидан
Масиҳ келиб чиққан.
Чиндан ҳам тавба учун зўр мукофот!
Бизга келсак,
ҳаммамиз хато қиламиз.
Яҳованинг раҳмдиллигига зормиз.
Агар биз хатоларимизни тан олиб,
уларни бошқа такрорламасак,
Яҳова бизни чин дилдан кечиради.
Буни билиш эса бизга
тасалли беради.