JW subtitle extractor

Холли Вуд. Айрилиқдан сўнг қайта қувончга эга бўлиш

Video Other languages Share text Share link Show times

Биз бахтли оила эдик.
Иккита қизимиз бор эди.
Эрим оқсоқол мен эса кашшоф эдим.
Жамоатдагилар бизни
иноқ оила деб билишарди.
Лекин тўсатдан
эрим ҳаётдан кўз юмди.
Мен бир зумда бевага айландим.
Тўғриси, бу сўзни унчалик ёқтирмасдим.
Эрим билан бирга жамоатга
ёрдам беришдан жуда хурсанд эдим.
Лекин тўсатдан бунинг акси бўлганда,
нима қилишни билмас экансиз.
Қолаверса, ўзингизга
қандай жисмонан
ғамхўрлик қилишни унутар экансиз.
Энди қандай ҳаёт кечираман,
деган савол менга тинчлик бермасди.
Дўстларим менга салбий туйғуларни
енгишга ёрдам беришди.
Бугун негадир кайфиятим йўқ.
Дардлашгим келяпти деб ёзганимда,
улар дарров алоқага чиқиб ёки
ёнимга келиб мени тинглашарди.
Бошқалардан ўзингизни олиб қочманг.
Ёрдамни қабул қилинг.
Туйғуларингизни очиқ айтинг.
Бу табиий, барчамизда
муаммолар бор.
Шунингдек, оқсоқоллардан
ёрдам сўранг, тортинманг.
Улар билан бирга ибодат қилинг.
Нахимиё: «Яҳова бераётган қувонч
қўрғонингиздир»,— деб айтган.
Ҳар куни ўзимга Яҳова — қувончнинг
Манбаи деб эслатаман.
Бу соҳада ишлашим керак эди,
чунки қувонч куч беришини билардим.
Бу шунчаки яхши кайфиятдан
кўпроқ нарсани ўз ичига олади.
Эримнинг вафотидан кўп ўтмай яна
кашшоф бўлиб хизмат қила бошладим.
Бу менга катта ёрдам берди.
Ҳаётимга янги нафас кирганди.
Эрталаб қувонч билан уйғонардим.
Янги дунёга бўлган умидимни
бошқалар билан бўлишиб,
диққат-эътиборимни
муҳимроқ нарсаларга қарата олдим.
Йиғилиш залига бориб, дўстлар билан
топиниш жудаям муҳим.
Эҳтимол, учрашув пайтида ёки қўшиқ
куйлаётганда йиғлаб юборарсиз.
Бу табиий, бундан ҳечам уялманг.
Бу яхши, чунки шу йўсин, жамоат
ва Яҳова билан яқинлашасиз.
Яҳова ибодатларимга қандай
жавоб бергани ҳам менга далда берди.
Ух! Буни эсласам,
этим жимирлаб кетади!
Бирон нарсага муҳтож бўлганингизда,
ҳатто буни бошқалар ҳам билмас.
Яҳова уни керакли пайтда
тақдим этганидан қойил қоласиз.
Бу тасодиф эмас.
Бир куни кечаси турмуш ўртоғимни
эслаб ўйлаб ўтиргандим.
Биласизми, никоҳда
ҳамма ҳам билмайдиган
турли қизиқарли нарсалар бўлади.
Масалан, кулгили вазиятлар, ҳазиллар
биринчи кўчган кичкина уйингиз.
Бу нарсаларни эслаб, шундай фикр келди:
буларнинг барини биладиган
яқин инсоним энди йўқ.
Аммо кейин ўзимга, Яҳова
ҳаммасидан хабардор-ку дедим.
Мен ёстиқни қаттиқ қучоқлаб олдим,
худди бошимни Яҳованинг бағрига
кўйгандай бўлдим.
Тўғриси, У оиламизга оид барча
хотираларни икир-чикиригача билади.
Рост-да, мендан ҳам яхши билади.
У уларни қадрлайди.
Келажакда У эримни бу хотиралар
билан ҳаётга қайтаради.
Яҳованинг беваларга бўлган муносабати
дунёникидан кескин
фарқ қилишини англаб етдим.
У ўтмишда уларга қандай муомала
қилиш борасида ҳатто қонунлар берган.
Шундай экан, Яҳова мени ҳам
ташлаб қўймаган.
Бева сўзига муносабатим ўзгарди.
Яҳованинг бағрида ўзимни
хавфсиз ҳис қиляпман.
У менга ғамхўрлик қилар экан, бу қийин
кунларни албатта енгиб ўта оламан.