JW subtitle extractor

Энтони Гриффин. Чиндан ҳам Яҳова учун қиляпсизми? (Закр. 7:5)

Video Other languages Share text Share link Show times

Кунлик оятда яхши хулққа
эътибор қаратилган.
Бугунги кунда кўплаб биродару
опа-сингилларимиз яхши
хулқ-атворга эга.
Бу учун мақтовга лойиқсиз!
Бугун сизлар билан яхши
хулқ-атворга эга бўлишга
бизни нима ундаётганини
муҳокама қиламиз.
Хўш, бундай қилишга бизни
нима ундаяпти?
Келинг, Яҳова асирликдан
қайтган исроилликларга
берган саволни кўриб чиқайлик.
Бу савол Закариё 7:5 да ёзилган.
Келинг, Яҳова нима деганини
ўқийлик: «Бутун ҳалққа
ва руҳонийларга бундай деб айт:
“70 йил давомида, бешинчи
ва еттинчи ойларда
рўза тутиб йиғлаганингизда,
буларни чиндан
Мен учун қилганмидингиз?”»
Яҳудийлар Яҳованинг ҳукмларини
қайғу билан қабул қилгани учун
Яҳова халқнинг рўзасини рад этган.
Улар уйларига қайтганларидан
бахтиёр эканини кўрсатиш учун
рўза тутишнинг ўрнига
гуноҳлари дастидан
азият чекаётгани учун рўза тутган.
Қилган ишлари нотўғри бўлган.
Шунга Яҳова: «Буларни чиндан
Мен учун қилганмидингиз?» — деб сўраган.
Ўтмишда Яҳова исроилликларга
савол берганидек,
бугун бизга ҳам бу саволни беряпти.
Барчамиз буларни чиндан
Яҳова учун қиляпмизми?
Буларни қайси мақсадда қиляпман?
Ҳар куни вазифаларимни бажаришга
мени нима ундаяпти?
Тингловчиларнинг аксарияти
турли тўла вақтли хизматда
Бу мақтовга сазовор.
Бу яхши хулқ-атвордан
далолат беради.
Баъзан Яҳованинг хизматида
шунчалик банд бўламизки,
эътиборимизни фақат
вазифамизга қаратамиз.
Бу пайтда тўхтаб ўзимиздан
шундай сўрайлик: «Нега
мен бу ишни қиляпман?
Нега Яҳовага топиняпман?
Нега байтилчи бўлдим?
Нима учун хушхабарни ваъз қиляпман?
Нега ҳар ҳафта жамоатларга
ташриф буюряпман?
Нега қурилишларда иштирок этяпман?
Нима учун ШХМда, туман нозирларига
ёки оқсоқолларга таълим беряпман?»
Хизматимизнинг қадри вазифамизнинг
сони ёки тури билан ўлчанмайди.
Яҳова учун ниятимиз муҳимроқ,
У қалбимизга қарайди.
Исроил халқи учун
кейинги шоҳни излаётган
Шомуил пайғамбарга Яҳова
нима деганини кўрайлик.
Келинг, 1 Шоҳлар 16:7 ни очайлик.
Яҳова Шомуилга: «Унинг кўринишига
ва бўйининг баландлигига қарама,
[албатта бу Элиёб эди]
чунки танлаганим у эмас»,— деб айтди.
Нега Яҳова уни танламаган?
Бўйи баландлиги учунми?
Йўқ. Яҳова кўринмас нарсага,
яъни қалбига қараган.
У яхши жангчи бўлган, лекин
шоҳ бўла олмасди.
Шоҳлар учун муҳим бўлган
2 та фазилат унга етишмасди.
Бу жасорат ҳамда мулоҳазакорлик.
Бунинг исботи 1 Шоҳлар 17:11 да ёзилган.
Элиёб филистимлик Гўлиётни
кўрганида,
унга қарши чиқишга журъат эта олмаган.
17-бобда Довуд жасорат ила
шундай деган:
«Барҳаёт Худонинг қўшинини
мазах қилаётган бу суннатсиз
филистимлик ким бўлибди?!»
Элиёб эса Довудни нотўғри
ҳукм қилиб,
уни ўзбилармон деб юрагида
ёмон нияти борлигини айтган.
Элиёб ноҳақ эди.
Яҳованинг исми учун
жанг бўлаётганини
Элиёб унутиб қўйган.
Кейинроқ 16:7 да Яҳова
Шомуилга шундай деган:
«Аллох одам қарагандай қарамайди,
одам ташқи кўринишга қарайди
Яҳова эса инсоннинг қалбига қарайди».
Бу сўзлардан Яҳова бизга қараб,
нимага эътибор бериши кўриняпти.
Яҳова У учун қилган
ишларимизни жуда қадрлайди.
Лекин У учун ниятимиз муҳимроқ.
Еремиё 17:10 да шундай ёзилган:
«Яҳова қалбни кўздан кечириб,
чуқур ўй-фикрларни текширади.
Ҳар кимга тутган йўлларига қараб,
ишларининг натижасига
яраша қайтаради».
Бошқа таржимага кўра
Худо шундай деяпти:
«Мен инсоннинг асли
қанақалигини биламан.
У қандай муносабатга лойиқ бўлса,
шундай муносабатда бўламан».
1995 йилги «Қўриқчи минораси»да
бу борада ажойиб фикр ёзилган.
Мақоланинг номи: «Худога хизмат
қилишга сизни нима ундаяпти?»
Номукаммал инсонлар
бошқаларнинг шахсиятига эмас,
ишларига қараб ҳукм қилишга мойил.
Баъзида ўзимизни
худди шундай ҳукм қиламиз.
Вазифаларимизни бажаришга
шунчалик берилишимиз мумкинки,
гўё бу маънавийлигимизнинг
ягона ўлчови.
Афсуски, ниятларимизни
текшириш муҳимлигини
унутишимиз мумкин.
Ўйлаб қарасам, баъзида ўзим ҳам
шундай йўл тутаман.
Ишга шўнғиб кетганимиздан
ўзимизни текширишни унутамиз.
Нега?
Ниятим қандай?
Нима учун бу ишни қиляпман?
Ким учун курашяпман?
Қалбим холати қандай?
Бир опамиз шундай деганди:
«Мен барча маънавий ишларимни
ҳеч қандай ҳис-туйғуларсиз автоматик
тарзда қилаётганимни сездим».
Нима учун Яҳовага хизмат қиламиз?
Бошқаларнинг кўзига яхши кўриниш
учунми? Ёки абадий хаёт учунми?
Барча қилаётган ишларимиз ортида
Яҳовага бўлган севги
асосий туртки бўлиши керак.
Севгимиз қанчалик
кучли бўлиши кераклигини
Исонинг Марк 12:30 да айтган
сўзларидан кўришимиз мумкин:
«Тангрингиз Яҳовани
бутун қалбингиз, бутун жонингиз,
бутун онгингиз
ва бутун қувватингиз билан севинг».
«Муқаддас Китоб тадқиқ нашри»да
севгимиз қанчалик кучли бўлиши
кераклиги яхши тушунтирилган.
Бу ердаги 4 та сўз, яъни
бир-биридан алоҳида эмас
аксинча, улар
бир-бири билан ўзаро боғлиқ.
Худди шундай Яҳовага бўлган
севгимиз бутун бўлиши
ва ҳаётимизнинг ҳар бир
соҳасида кўриниши лозим.
Агар севгимиз кучли бўлса,
Яҳовага тўғри ният билан
хизмат қила оламиз.
Демак, Яҳовани бутун қалб,
онг, жон
ва қувватимиз билан
севишимиз керак.
Худойимиз Яҳова тупроқ эканимизни
ёдида сақлаши жудаям далдали.
Шундай экан,
ўзимизда бор энг яхшисини
беришга интилайлик.
Албатта, ҳаёт мобайнида
вазифаларимиз
ёки вазиятимиз ўзгаради.
Лекин
ушбу сўзларни унутмайлик:
Яҳова қалбларни текширади.
Қанча иш қилганимиз билан
баҳоламайди.
Яҳова биз баъзи
иқтисодий, жисмоний,
ҳиссий ёки бошқа муаммоларни
ҳал қила олмаслигимизни тушунади.
Албатта, У мукаммал, лекин
мукаммалликни биздан кутмайди.
Аксинча, У мувозанатли ва кучимиздан
ортиғини биздан кутмайди.
Агар туртки берган куч севги бўлса,
вазиятимиз қандай бўлмасин,
Яҳованинг хизматида
ўзимизда бор энг яхшисини
бера оламиз.
Шунга вақти-вақти билан тўхтаб,
ўзингиздан сўранг: «Нега
бу ишни қиляпман?
Қандай ниятда
Яҳовага хизмат қиляпман?»
Шунда Яҳова: «Буларни чиндан
Мен учун қилганмидингиз?» —
деб сўраганида, аминлик ила:
«Ҳа!» — деб жавоб бера оламиз.
Шу йўсин, вазифаларимиз
учун Яҳовадан
миннатдор эканимизни кўрсатамиз.