JW subtitle extractor

Имоннинг асослари. Севги адолатсизликни енгади

Video Other languages Share text Share link Show times

Жанубий Африкада
ирқчилик қонунийлаштирилганди.
Лекин шунга
қарамай, инсонларнинг
бунга оид
нуқтаи назарию
муносабати ўзгармади.
Қандай кўринишим,
гапиришим
ва яшашим борасида
уларнинг ўз
тушунчалари бор эди.
Сизнинг фикрлаш
тарзингиз
ва туйғуларингиз
ҳеч кимни
қизиқтирмасди.
Одамларнинг эҳтиёжлари инобатга
олинмаслигини кўрардим.
Уларнинг яшаш
шароити яхши эмасди.
Баъзиларда сув бўлса,
бошқаларда бўлмасди.
Уларга ёрдам
беришни истардим.
Вақт ўтиб, баъзи
сиёсий партиялар
вазиятни яхшилашга
ваъда берди.
Бу ҳақда бошқаларга
ҳеч нарса айтмасам-да,
ич-ичимдан уларни
қўллаб-қувватлай
бошладим.
Норозиликлар
кучайиб борарди.
Турли маданиятдаги
йигитлар, қизлар
ўзаро бирлашиб,
адолатни ўрнатиш
учун курашишарди.
Бу барчани руҳлантирарди.
Ростини айтсам,
мен ҳам уларга
қўшилишни
истай бошладим.
COVID-19
пандемияси туфайли
кўчага чиқа олмасдим.
Бошқа ишлар билан
банд бўлсам-да,
телевизор ҳам
томоша қилардим.
Унда мен
илгари хизматда
дуч келган
вазиятга, яъни
аёллару болаларга,
муҳожирлару кексаларга
қандай муносабат
қилинаётганини кўрардим.
Бу мени
ҳаракатга ундарди.
Мактабда ҳам
норозилик кўтарилди.
Яҳованинг Шоҳиди
бўлганим учун
бунда иштирок эта
олмасдим.
Бу туфайли ўзимни қўлидан
ҳеч нима келмайдиган
оддий томошабиндек
ҳис қилардим.
Бошқалар
вазиятга мени
бефарқ деб
ўйлашларини
ҳечам истамасдим.
Ота-онам бу нарсага
кўп диққат
қаратаётганимни пайқашди.
Баъзида одамлар
нега бундай
йўл тутаётганидан
ҳайрон қолардим.
Улар менга кўп
ёрдам беришарди.
Биз бирга ойлик кўрсатув
томоша қилардик
ва оилавий
топиниш ўтказардик.
Менга «Севги ҳеч қачон тугамайди!»
номли ҳудудий анжуман жуда ёқди.
«Севги ҳамма нарсага
ишонади» номли нутқ
ўзгача таъсир қилди.
Имондошларимизни
чин дилдан севсак,
уларнинг бизга
ва бошқаларга
нисбатан муносабати
самимий эканига
ишонамиз.
Салбий ва танқидий
фикрлардан халос бўлгач,
турли имондошлар билан
дўстлашиш имкониятидан
чинакам
завқ топяпман.
Худонинг халқи орасидаги
меҳр-муҳаббатни кўриш
мени ҳам худди шундай
йўл тутишга ундаяпти.
Еремиё 10:23 да
шундай сўзларни
ўқиймиз:
«Одамга... ўз қадамларини
йўналтириш ваколати берилмаган».
Бу оят менга
одамлар ўтмишда ҳам,
ҳозир ҳам дунёни
ўзгартира олмаслигига бўлган
ишончимни мустаҳкамлади.
Уларни ижтимоий
тармоқларда ёки
намойишларда қўллашни
чўкиб кетаётган кемани
бўяшга ўхшатса бўлади.
Худди шундай, бу дунёни
қўллаб-қувватлашнинг
фойдаси йўқ.
Энди ўзимни қўлидан
ҳеч нарса келмайдиган
оддий томошабиндек
ҳис қилмаяпман.
Умидсизликка
берилишнинг ўрнига
диққатимни кўпроқ
бошқалар билан
Муқаддас Китобдаги
умидбахш хушхабар билан
бўлишишга қаратяпман.
Энди янгиликларда
одамларнинг
адолатсизликка бўлган
муносабатини кузатмаяпман.
Бунинг ўрнига тўла вақтли
хизматда иштирок этиб,
одамларга Тангри
Яҳова, ҳақиқат
ва келажак борасида
билиб олишларига
ёрдам беряпман.
Дадам билан
Муқаддас Китобдаги
башоратларни тадқиқ қилиш
Яҳова берган ваъдаларини
юз фоиз амалга
оширганига бўлган
ишончимни мустаҳкамлади.
Ҳа, У келажак борасидаги
ваъдаларини ҳам,
албатта амалга
оширади!
Худонинг халқида
севги ҳукмрон.
Улар қайси тилда
гаплашишидан ёки
қаерда яшашидан
қатъи назар
қийин дамларда
бир-бирларига
ёрдам беришади.
Келажакда
Худонинг Шоҳлиги
ер юзи бўйлаб
бошқаришни бошлаганида,
барча бундай севгини
намоён этганининг
гувоҳи бўламиз.